Ахборот-психологик хавфсизлик (4)

4-мавзу: Ахборот кураши ва ОАВ

Режа:

  1. Ягона ахборот маконида ғоялар кураши моҳияти.
  2. Фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғояси.
  3. Ғоялар курашида газета радио, телевидение ва интернетнинг афзалликлари.
  4. Ахборот-психологик таъсир асосан ОАВ орқали амалга оширилиши.
  5. Айрим хориж радиолари ва интернетда бериладиган нохолис ва бирёқлама ахборотлар замирида ётган ғаразли мақсадлар.
  6. “Ахборот уруши”нинг моҳияти.
  7. “Инсон ҳуқуқлари” ниқоби остидаги таҳдидлар.
  8. “Рангли инқилоб” тушунчаси.

 ж7

Дунё ягона ахборот маконига айланган ҳозирги даврда ғоялар кураши кун сайин турли кўринишларда авж олмоқда. Шундай кезда оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам Юртбошимиз таъбири билан айтганда, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш уларнинг асосий шиорига1 айланмоқда. Маълумки, ҳар бир газета-журнал, радио, телевидение, интернет жамоатчилик онгига турли даражада психологик таъсир этиш қудратига эга. Айтайлик, газеталарда фикрлар ёзма равишда, кези келганда расмлар воситасида етказилади. Матбуотда берилган ахборотни қайта-қайта ўқиш ва ундан манба сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Босма нашрларнинг афзалликларидан бири шунда.

Радиода турли мавзуда эшиттириш беришдан ташқари аудитория билан жонли мулоқот ҳам қилинади. Радионинг яна бир афзаллиги, уни исталган жойда, ҳатто йўл-йўлакай ҳам тинглаш мумкин.

Телевидениеда овоз билан бирга ҳаракатланувчи тасвир ҳам намойиш этилиши унинг таъсирчанлигини оширади. Бугунги кунда кўплаб радио ҳамда телеканаллар кеча-ю кундуз узлуксиз эшитирриш ва кўрсатувлар бераётгани ахборот маконини янада бойитишга хизмат қилмоқда.

Интернетда матн ҳам, овоз ва тасвир ҳам бўлиши унинг таъсирчанлигини бениҳоя юқори даражага кўтарди. Унга жойлаштирилган ахборот бир зумда бутун дунёга тарқалиши янада нуфузини оширади. Дунёда қанча компьютер интернетга уланган бўлса, демак, унинг адади шунча бўлади. Бу адад кунда-кунга ошиб бораётганини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Бугунги кунда республика телерадиокомпанияси, қатор нашрлар ва ташкилотларнинг ахборот хизматлари ҳам интернетда тегишли веб-сайтлари орқали маълумотларини жаҳон жамоатчилиги эътиборига ҳавола этмоқда. Демак, эндиликда жаҳон ахборот маконида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг ҳам муносиб ўрни бор, дейишга ҳақлимиз. Бу маконда зарур ахборотлар олиш билан бир қаторда ахборот хуружлари, маънавий таҳдидлар зарарини ҳам кўряпмиз. “Ҳаммамизга аён бўлиши керакки, “ахборот асри” деб ном олган ХХI асрда ҳеч қайси давлат ёки жамият ўзини темир девор билан ўраб яшай олмайди. Айни пайтда, аҳвол шундай экан, деб қўл қовуштириб ўтириш ҳам тўғри келмайди, бундай таҳдидларга жавобан, биз ҳам, содда бўлмасдан, зарур чора-тадбирларни кўришимиз керак,– деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.– Яхши биламиз, халқимиз оқкўнгил, содда ва ишонувчан. Матбуотда босилган, телевидениедан, радиодан айтилган гапларга ишонч билан қарайди. Четдан туриб бизга қарши иш олиб бораётган информацион марказлар ҳам шундан фойдаланиб қолишга уринади”2.

Демак, бизга қарши иш олиб борадиганлар ОАВдан қандай фойдаланади, деган саволга мухтасар жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Бу борада мавзуга кенгроқ ёндашамиз. Яъни, четдан “ахборот хуружи” қилишларидан ташқари ўзимиз ҳам қай даражада бўлмасин хатоликларга йўл қўймаяпмизми, бундан ўз ўқувчиларимиз қай даражада бўлса-да маънавий зарар кўрмаяптими, деган саволга очиқча жавоб беришимиз мақсадга мувофиқдир. Модомики, одамлар матбуотга кўпроқ ишонч билан қарар экан, демак, газетада чиққан имловий хатолар, ғализ жумлалар, мантиқсиз фикрлар, нотўғри атама ва иборалар ўқувчини саводсиз қилиб қўйиши, фикрини чалғитиши турган гап. Сўнгги пайтларда баъзи нашрларда шундай камчиликларга йўл қўйилаётгани таассуфли ҳолдир.

Шуни айтиш жоизки, ахборот-психологик таъсир асосан ОАВ, хусусан, радиоэшиттиришлар орқали кўпроқ амалга оширилади. Бузғунчи ғояларга эга айрим кимсалар ОАВнинг ана шу кучидан ғаразли мақсадлари йўлида устомонлик билан фойдаланишга ҳаракат қиладилар.

Айрим радиоэшиттиришлардаги савияси ҳаминқадар гаплар, ғализ жумла ва иборалар тингловчига маънавий озиқ бериш ўрнига унинг онгига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ҳам ёмони: четдан “ахборот хуружи” қилувчилар асосан радиодан “самарали” фойдаланиб келаётганидан кўз юма олмаймиз. Айниқса, “Америка овози”, “Би-би-си”, “Озодлик”, “Машҳад” каби хориж радиолари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи айрим республикалар телерадиоканаллари Ўзбекистон ҳақида кўпинча бирёқлама фикрларга асосланган ахборот бериши ва бу билан унинг тингловчилари онгига салбий таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётгани сир эмас. Улар ўзларини ҳақиқатпараст қилиб кўрсатишга устомон бўладилар. Шу ўринда профессор Санжар Содиқнинг қуйидаги сўзлари ўринлидир: “айирмачилик билан шуғулланиш ҳозирги замон журналистининг ҳам, радиосининг ҳам вазифалари доирасига кирмаса керак”3. Хориж радиосининг Ўзбекистон ҳаётига оид ҳар қандай “қоғозга ўралган” ахбороти замирида қандайдир ғаразли мақсадлар ётганини тўғри англамоқ зарур.

Миллионлаб томошабинлар аудиториясига эга бўлган телевидение ҳақида ҳам шундай фикрлар айтиш мумкин. Яъни, айрим телекўрсатувларда “ўтиб кетадиган” мантиқсиз гаплар, савияси ҳаминқадар лавҳалар томошабинга салбий таъсир кўрсатишини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Республикамизда Россия телеканаллари катта қизиқиш билан кузатилади. Кеча-ю кундуз узлуксиз кўрсатувлар намойиш этиладиган мазкур каналларда эътиборга молик кўрсатувлар талайгина. Шу билан бир қаторда ўта беҳаё ёки қон тўкиш каби зўравонликни тарғиб этадиган, бир сўз билан айтганда – миллий менталитетимизга асло мос келмайдиган лавҳалар ҳам бериладики, уларнинг маънавий зарарини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Интернетнинг салбий жиҳатлари: хоҳлаган одам исталган ахбороти билан виртуал майдонга тўсиқсиз кириши мумкин. Бунда биринчи галда, назорат йўқлигидан фойдаланиб қоладиган бузғунчилар кўпаяди. Натижада интернет бузғунчилик, қўпорувчилик ғояларини, порнография ва бошқа иллатларни тарғиб қилувчи “макон”га айланиб қолиши мумкин. ОАВ сифатида интернетнинг ижобий ва салбий томонлари талайгина. Унда аввало ахборот тайёрлаш ва тарқатилиши арзон, давлат чегараларидан бемалол ўтиб кетаверади. Интернет орқали амалга ошириладиган ахборот хуружларининг олдини олиш жуда мушкул4. Шундан фойдаланган айрим кимсалар ғаразли мақсадларини интернет орқали амалга ошириши оммавий тус олмоқда. Улар ҳар томонлама маънавий таҳдид қилишга уринмоқдалар. Хўш, маънавий таҳдид нима? Нега айнан шундоқ таҳдид қилишяпти, деган саволга “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобидан мухтасар жавоб топиш мумкин. “Маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидаи қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим,– деб ёзади муаллиф.– Агарки масалага амалий кўз билан қарайдиган бўлсак, маънавиятимизга қарши қаратилган ҳар қандай хуруж – бу миллатимизни миллат қиладиган, асрлар, минг йиллар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган ўзига хос ва ўзига мос хусусиятларга, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғусига, бизни доимий равишда тадрижий тараққиётга чорлайдиган, шу йўлдаги барча асорат ва иллатлардан халос бўлиб, озод ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу мақсадларимизга катта зарба берадиган мудҳиш хавф-хатарларни англатади”5.

Шуни айтиш жоизки, бугунги кунда айрим оммавий ахборот воситалари ахборот-психологик уруш олиб бориш воситасига ҳам айланиб қолмоқда.

Хўш, ахборот уруши ўзи нима? “Ахборот уруши” иборасининг асосчиси физик олим Томас Рон ҳисобланади У 1976 йилда ахборотни ҳарбий кучларнинг энг заиф бўғини деб таърифлаб, ушбу масалага барча давлат миқёсидаги масъул кишилар эътиборини қаратди. Шундан буён бу атаманинг аҳамияти кундан кунга кучайиб келмоқда. Айрим мутахассислар “ахборот уруши”ни шундай таърифлайдилар: “Ахборот уруши деб, ижтимоий, сиёсий, этник ва бошқа тизимларнинг моддий ютуққа эга бўлиш мақсадида бир-бирига очиқ ва яширин мақсадли ахборот таъсирларга айтилади. Шу билан бир қаторда ахборот урушини деб янада рақиб устидан ахборот ҳукмронликка эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бошқача зарар етказиш учун давлатнинг ҳарбий кучлари, ҳукумати ҳамда хусусий ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва операциялар мажмуасига айтилади”6.

Модомики, бугунги замонавий ОАВ зиммасига тезкор ахборот тўплаш ва тарқатишдек масъулиятли вазифадан ташқари мамлакат халқини, айниқса, ёш авлодни турли ахборот хуружларидан, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш масъулияти ҳам юкланаётган экан, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “журналистларимиз ўз маҳорати, билим ва истеъдоди ҳисобидан замонавий ахборот воситаларининг имкониятлари, ахборот тўплаш ва уни оммага етказишнинг усул-услублари ҳақида етарли малака ва кўникмаларга эга. Бу соҳанинг сир-асрори ҳаммадан ҳам кўра уларга яхши маълум. Лекин шу борада қилинаётган ишлар бугунги кун талабларига жавоб берадими-йўқми?”7 Зеро, ҳозирги кунда ғоявий мухолифлар маънавиятимизга, айниқса ёшларимиз онгини “ахборот хуружлари” билан заҳарлашга уринмоқдалар. Улар “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдид ва таъсирларини тобора авж олдирмоқда. Бунга бефарқ қараш асло мумкин эмас.

Ғаразли мақсадларни кўзлаб амалга ошириладиган ахборот уруши пухта ўйланган ҳолда амалга оширилади. Бу борада психологик, электрон ва бошқа усуллардан фойдаланадилар. Ахборот урушини амалга ошириш учун катта меҳнат сарфланмайди, қимматбаҳо қуролларга ҳожат қолмайди. Бу урушда давлат чегараларининг аҳамияти қолмайди ҳисоби. Ахборот қуролининг кенг ва тор маънолари бор. Кенг маънода – рақибни керакли йўналишда фикрлашга ундайдиган, унинг нуқтаи назарини ўзгартиришга қодир бўлган ва керакли ахборот ёрдамида амалга ошириладиган ҳаракатлардир. Тор маънода – рақибнинг ахборот заҳиралари устидан назоратни таъминлайдиган ва унинг телекоммуникациялари тизимларига зарар етказадиган техникавий усуллар ва технологиялар. Демак, ахборот қуроли – бу рақибнинг ахборот ва бошқарув тизимларига таъсир этувчи махсус мослама ва воситалар. Табиийки, ахборот технологиялари ривожланган мамлакатлар томонидан бундай қуролдан фойдаланиш имкониятлари жуда кенг8.

Ахборот майдонида давом этаётган курашлардан асосий мақсад – миллий манфаатлар ҳимоясидир. Ахборот хуружининг “тиғи” асосан маънавиятимиз, миллий қадриятларимизни емириб ташлашга қаратилган бўлади. “Бу Шарқ ёки Ғарб мамлакатлари бўладими, олис Африка ёки Осиё қитъаси бўладими – жаҳоннинг қайси бурчагида бўлмасин, маънавиятга қарши қандайдир таҳдид пайдо бўладиган бўлса, ўзининг бугунги куни ва эртанги истиқболини ўйлаб яшайдиган ҳар бир онгли инсон, ҳар бир халқ ташвишга тушиши табиий, албатта. Бу ҳақда гапирганда, фақат битта миллат ёки халқ ҳақида фикр юритиш масалани ўта тор тушуниш бўлур эди,– деб таъкидлайди давлатимиз раҳбари.– Яъни, бу ўринда сўз фақат бизнинг маънавиятимизга қарши қаратилган тажовузлар ҳақида, азалий фазилатларимиз, миллий қадриятларимизни ана шундай ҳужумлардан асраш хусусидагина бораётгани йўқ. Муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган ушбу муаммони кенг миқёсда, дунёнинг барча мамлакатлари ва халқлари ҳаётига дахлдор масала сифатида ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқдир”9. Ривожланган мамлакатлар томонидан ахборот тарқатишдан мақсадлар нимадан иборат, деган саволга оддий жавоб шу: ўз турмуш тарзини ташвиқот қилиш орқали ғоявий ҳукмронликка эришишдир. Бугунги кунда ахборот оқимлари ҳаддан ташқари жадал тус олмоқда. Сўнгги эллик йил ичида дунё бўйлаб айланадиган ахборот ҳажми миллион мартага кўпайгани ва у илғор технология воситасида кундан кунга янада ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Баъзи ривожланган давлатлар кучли ахборот технологияларидан аввало ўз манфаатига хизмат қиладиган ахборотларни тарқатиш учун фойдаланмоқда. Бу билан бошқа мамлакатлар устидан ғоявий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳукмронлик қилишга уринаётгани кўриниб турибди. Дунёга ҳукмронлик қилишга интилаётган баъзи қудратли давлатлар бу мақсадига эришиш учун аввало “инсон ҳуқуқлари” ёки “демократия” ниқоби остида ўз мафкураси ва ғояларини бошқа мамлакатлар ва халқлар ўртасида кенг тарқатиш ва тарғиб қилишга ҳаракат қилмоқда. Глобаллашган дунёда ривожланаётган давлатлар миллий хавфсизлигига “ахборот хуружлари” орқали таҳдид қилиниши аллақачон ўз исботини топган. “Ахборот хуружи” турли йўллар билан амалга оширилаётгани кузатилмоқда. Масалан, ёлғон ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, миллий-маънавий қадриятларни емириб ташлаш, етти ёт бегона ғояларни сингдириш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартиришга қаратилган мафкуравий таҳдидлар айрим хориж радиолари ва интернет сайтларида яққол сезилиб туради.

Шу йўсинда бузғунчилар “рангли инқилоб”ни амалга оширишга ҳаракат қилади. Рангли инқилоб – қонуний ҳукуматни ноқонуний йўл билан ағдариб ташлаш, демакдир. Сўнгги йилларда бундай ҳол Сербия, Грузия, Украина, Қирғизистон давлатларида кузатилди. Рангли инқилоблар кўпинча Ғарбнинг кучли ахборот босими асосида амалга оширилади. Бу ғаразли ишда замонавий коммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланадилар. Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён унга ҳар томонлама “ахборот хуружлари” қилинмоқда. Бу ахборот тажовузи гоҳо “демократия ва инсон ҳуқуқлари бузилмоқда” деган сийқаси чиққан шиорлар остида амалга оширилаётгани яхши маълум. Бундай “ахборот хуружлари”га қарши курашмоқ учун ҳар бир онгли инсон ва ватанпарвар ёшлар лоқайд бўлмаслиги, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиши, ҳар қандай бўҳтон ва уйдирмаларга қарши ҳозиржавоблик билан курашмоғи лозим. Бу курашда асосий омил – миллий истиқлол ғояси бўлиши мақсадга мувофиқдир. “Ватан ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш авлодимизни турли тажовузлардан асрашда фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам чуқур мазмун ва аҳамият касб этмоқда,– деб таъкидлади Давлат раҳбари.– Бу борада муайян ишлар амалга оширилаётганини эътироф этган ҳолда, айтиш зарурки, ҳали яна жуда кўп иш қилишимиз лозим. Биз одамларнинг фикрини бошқариш эмас, аксинча, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва юксалтириш тарафдоримиз. Яъни, ўзини кимнинг авлоди эканини, қандай буюк маънавий мероснинг вориси эканини яхши англайдиган ва улуғ аждодларининг меросига муносиб бўлиб, ўз ақл-заковати ва соғлом ҳаётий қарашларига таяниб яшашга интиладиган ёшларни камол топтиришда халқимиз, жамоатчилигимиз оммавий ахборот воситаларидан кўп нарса кутишга албатта ҳақлидир”10.

Дунё ахборот маконида баъзи қудратли давлатлар ҳукмронлик қилишга интилади. Ривожланаётган мамлакатлар эса кўпроқ ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлади. Акс ҳолда, ўша мамлакат катта маънавий зарар кўриши ҳеч гап эмас. Бундай маънавий таҳдидларнинг олдини олиш учун энг самарали йўллардан бири – ахборот истеъмолчиларида, айниқса, ҳали онги тўла шаклланиб улгурмаган ёшларда кучли мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш ва уни муттасил ривожлантириб бориш зарур. Хорижий радиолар орқали қилинадиган ахборот ҳужумидан ҳимояланиш учун энг самарали йўл – маҳаллий ОАВдан унумли фойдаланишдир. Яъни, ахборот хуружларига қарши ОАВдан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Шу ўринда мутахассислар “ахборот қурол” тушунчасига шундай тавсиф беришади: кенг маънода ахборот қурол – ўзга мамлакат фуқароларининг маълум бир йўналишда фикрлашга ундайдиган, унинг нуқтаи назарини ўзгартиришга қодир бўлган ва керакли ахборот ёрдамида амалга ошириладиган ҳаракатлар. Тор маънода эса ахборот қурол – рақибнинг ахборот заҳиралари устидан назоратни таъминлайдиган ва унинг телекоммуникациялари тизимларига зарар етказа оладиган техникавий усуллар ва технологиялардир. Хорижий оммавий ахборот воситалари муттасил тарқатадиган ахборот хуружидан ҳимояланиш йўллари қуйидагича изоҳланади: миллий ахборот инфратузилмасини замон талаблари даражасига кўтариш, миллий оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари фаолиятида дунёвий давлатлар қабул қилган журналистиканинг сифат стандартларига риоя қилиш, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириб бориш мақсадга мувофиқдир. Хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиладиган баъзи ахборотлар орқали одамлар онгини манипуляция қилишга ҳаракат қиладиган кучлар талайгина. Улар айниқса ёшлар онгини заҳарлашда турли усуллардан фойдаланадилар. Айтайлик, сиёсий латифалар, миш-мишлар, уйдирмалар, таниқли шахсларни обрўсизлантириш, атай мантиқий хатоларга йўл қўйиш, сохта рейтинг ва сўровлар ўтказиш, қайта-қайта такрорлаб мажбурий ишонтириш, сохта хабарлар, баъзи расмларни монтаж қилиш, атай ёлғон гапларни тарқатиш орқали қизиқувчан ва ишонувчан ёшлар онгини забт этишга ҳаракат қилинади11. Шундай шароитда барча журналистлар ахборот маконида юртини ахборот ҳужумлардан ҳимоялашга ҳаракат қилиши тақозо этилади. Адолатли кураш маърифий кучда намоён бўлади. Шу маънода, Ўзбекистон ахборот маконининг ўзаро ҳамкорлик имкониятлари кенгайишидан, ҳақиқий миллий, маърифий, хавфсиз майдон бўлиб қолишидан манфаатдордир12

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, дунё ахборот маконида ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш энг аввало мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу саъй-ҳаракатлар ўз навбатида келажагимиз бўлмиш ёш авлод онгини ёт ғоялардан ҳимоя этишга, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш ҳамда Ватанга садоқат руҳида камолга етказишда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

 Назорат саволлари

  1. Ягона ахборот макони деганда нимани тушунасиз?
  2. Ғоялар кураши нима дегани?
  3. Интернетнинг афзалликлари нималардан иборат? Салбий жиҳатларичи?
  4. ХХI асрда ҳеч қайси давлат ёки жамият ўзини темир девор билан ўраб яшай олмаслигини қандай изоҳлайсиз?
  5. Ўзбекистонга нисбатан қайси хориж радиолари энг кўп “ахборот хуружи”ни амалга оширади?
  6. “Ахборот уруши” нима?
  7. “Рангли инқилоб” деганда нимани тушунасиз? Мисоллар келтиринг.
  8. “Демократия ва инсон ҳуқуқлари бузилмоқда” деган сийқа шиор остида қандай ғаразли мақсадлар ётади?
  9. Айрим қудратли давлатларнинг мақсади нима?

ж2

1 Қаранг: Абдуазизова Н. Миллий мафкура ва ахборот макони. //Ўзбекистон матбуоти, 2006. 5-сон, 12-б.

2 Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 12-13 б.

3 Санжар Содиқ. Радиожурналистика асослари: аудиовизуал журналистика. Ўқув қўлланма. –Т.: Мумтоз сўз, 2010. – 72 б.

4 Мўминов Ф.А. Оммавий ахборот воситалари ва ахборот қарама-қаршилиги. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

5 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – 13-14 б.

6 Қаранг: Манойло А.В., Петренко А.И., Фролов Д.Б. Государственная информационная политика в условиях информационно-психологической войны. 2-нашр. –М.: Горячая линия. Телеком. 2006. – 203 б.

7 Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 11-12 б.

8 Қаранг: Мўминов Ф.А. Оммавий ахборот воситалари ва ахборот қарама-қаршилиги. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

9 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – 13 б.

10 Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 11 б.

11 Қаранг: Мўминов Ф.А. Оммавий ахборот воситалари ва ахборот қарама-қаршилиги. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

12 Қаранг: Абдуазизова Н. Ахборот майдони ҳимояси. //Ўзбекистон матбуоти, 2010. 1-сон, 27 б.

You may also like...

72 Responses

  1. 4 abzasda kunda-kunga sòzida n harfi tushib qobdi.

  2. Dars davomida o’zimga kerakli bo’lgan ma’lumotlarni oldim.

  3. Butun duyoni kuzatadigan bo’lsak, kechayotgan axborot kurashini ko’ramiz. Bunday jarayonda biz ham bu kuzatuvlardan ozimiz xulosa chiqara bilishimiz kerak. Nafaqat xulosa chiqarishimiz balki o’z egallagan bilimlarimizni ham do’stlarimiz bilan baham korishimiz lozim

  4. Haqiqatdan ham axborot havfsizligi masalasi bugungi kun mavzusiga aylanib bo’ldi. Tarixda Prussiya kansleri Otto fon Bismark Germaniya qiroli Vilgelmning Fransiya elchisiga bildirgan rasmiy va betakalluf munosabatini bosma OAVda aholiga shunday tarzda yetkazadiki,natijada bu material Fransiyani Prussiyaga qarshi irush e’lon qilishiga olib keladi.Aslida siyosatchining niyati ham shu edi. Axborotga bo’lgan munosabat ortidan qaror qabul qilinishi va OAVning muhim roli tufayli ikki davlat o’rtasida urush kelib chiqadi. Men tarixdan bilgan birgina fakt shu edi. Hozirda bunday faktlardan ko’plab keltirish mumkin.

  5. Axbarot bugungi kunda yuqorida ta’kidlangandek kuchli qurol. Bunga egalik qilayotgan kuchlarga e’tiborsiz qarab bo’lmaydi. Shuning uchun bugungi axborot iste’molchilarining saviyasi yuqori bo’lish juda muhim.

  6. Fikrimcha, axboriy hurujlardan himoyalanishning yo’li -ma’naviy bo’shliqning yuzaga kelishiga yo’l qo’ymaslikdir. Buning har bir inson ma’rifat sari intilmog’i joiz. Odobni odobsizdan o’rgan deganlaridek, biz ham barcha narsalarni yaxshi jihatlarini o’zlashtirishimiz lozim deb o’ylayman.

  7. Albatta, hozirgi kunda dunyo axborot makonida axborot-psixologik xavfsizlikni ta’minlash global miqyosga ko’tarildi. Bu esa jamiyatni yanada faollik ko’rsatishini talab etmoqda. Faollik o’zi navbatida hushyorlikni talab etadi. Aynan hushyorlik davr talabidir.

  8. Darhaqiqat, ahli insoniyat paydo bo’libdiki, o’z erki, ozodligi, xavfsizligi uchun tinimsiz kurashib keladi. Bu kurashlar oqibatida esa qanchadan-qancha begunohlar qon to’kib, azob-uqubatga giriftor bo’lishgan. Tarixdan ma’lumki, ilgari ham odamlar yangi axborotga o’ch bo’lgan, hozir esa undanda ko’proq axborotga intilish kuchli. Shunday ekan, jahon siyosiy maydonida sodir bo’layotgan voqea-hodisalarni kuzatish, uning qanday maqsadga yo’naltirilganligini aniqlash va uni xalq tushunadigan tilda ommaga havola etish, biz jurnalistlar chekimizga tushgan ekan, turli tahdidlardan o’zimizni va atrofimizdagilarni asrashimiz lozim. Toki, dunyoda sodir bo’layotgan axborot kurashi hech qachon ongu-shuurimizni zaharlay olmasin.

  9. Turli g’oyalar targ’ibotchilari orasida axborot urushlari avjiga chiqqan paytda asosiy e’tibornimilliy

  10. O’zbekistonda ommaviy axborot vositlarining faoliyati kun sayin rivojlanib boryapti . Buning amaliy isbotini ularni kuzatish orqali guvoh bo’lishimiz mumkin . Televideniye , radio , matbuot va internetda uzatilayotgan minglab axborotlar bir — birini to’ldirib borayotgani ham buning yorqin misolidir .
    Ammo bugungi tinch hayotimizga qarshi , «buzg’unchi g’oya» larini insonlar ongiga singdirmoqchi bo’lgan kimsalar ham uchrab turipti . Ular ommaviy axborot vositalaridan «qurol» sifatida foyalanishga urinishayotganiga guvoh bo’layotganimiz achinarli .
    Ma’nan yetuk , milliy g’urur , milliy iftixor tuyg’ulari shakllangan insonlar bunday g’oyalarga berilmaydilar . Atrofidagilarga ham to’g’ri yo’ldan ketishiga yordam bera oladilar .

  11. Umidaxon:

    Axborot zamonida qanday yòl bilan himoyalanishga urinmaylik global jarayonlar òz ta’sirini kòrsatmay qolmaydi. Bizni hozirda òzligimizni saqlab turgan tirgak bu milliy urf odat va qadriyatlarimizdir. Demak asosiy urģu aynan milliyligimiz va qadriyatlarimizga berilishi kerak zero ota-ona,bobo momolar bòlgan xonadonda va ularni tarbiyasini kòrgan farzandlarda ezgu ish ,ezgu amal maqsad bòlib hizmat qiladi. Bizning xavfsizlik maydonimiz avvalambor ana shu qadriyatlarimiz bilan himoyalangan bòlishi kerak. Asos mustahkam bòlsa imorat ham baquvvat bòladi. Oila davlatning jamiyatning asosidir.

  12. Ming bor uzr gapim yakunlanmay ketib qoldi. Turli g’oyalar targ’ibotchilari orasida axborot urushlari avjiga chiqqan paytda asosiy e’tiborni milliy OAVmiz mahsulotlarini milliy qadriytlarimizdan kelib chiqqan holda, yanada yoshlarni qiziqtiradigan va axborotga bo’lgan ehtiyojini to’la qondira oladigan materiallar bilan boyitish kerak deb o’ylayman.

  13. Bugungi kunda dunyo davlatlarida sodir bo’layotgan «axborot xurujlari » qanday voqealarga sabab bo’layotganini ko’rib turibmiz . Biz » axborot asri » da yashar ekanmiz olayotgan har bir axborotimizni shunchaki ko’z yugurtirib emas , o’zimiz uchun e’tibor bilan qayta tahlil qilishimiz talab etiladi . Sababi , milliy qadriyatlarga zid bo’lgan axborotlar xalqning tarixiy xotirasiga ta’sir etibgina qolmay , millat kelajagini ham yo’q qilib yuborishga qodir bo’ lib qoldi . Shuning uchun atrofimizdagi voqeliklarga e’tiborliroq bo’lsak yaxshi bo’lardi .

  14. Aynan shu masalada bizga jurnalistik surishtiruv yordamg keladi deb o’ylayman. Ma’ruzalarni shunchaki o’qimay ularga o’z hayotimizdan misollar topa olsak,ko’zimizni kattaroq ochsak va albatta, surishtiruv mahoratini mukammal egallasak, o’zimizni va jamiyatimizni havfdan himoya qilgan bo’lamiz

  15. Fikrimcha, axborotlar ummonidan yangilikni topish, ajrata bilish, farqlash uchun jurnalist davlat siyosati, iqtisodi, moliyasi, armiyasi, ta’limi, madaniyati, sporti, prokuraturasi, sud tizimi va hokazo barcha tizimlarni bilishi, ulardagi islohotlar, islohotlarni amalga oshirish borasidagi ishlardan, uning qay darajada bajarilayotganidan ogoh bo’lishi lozim.

  16. Axborot-psixologik xavfsizlikni ta’minlash kerak degani bilan biz xavfsiz bo’lib qolmaymiz . Qachonki , amalda hamma birga harakat qilsagina bunga erishish mumkin .

  17. Jurnalistlar yuqoridagi fikrlarni chuqur o’ylab mulohaza qilib, o’z faoliyatida hech qanday kuchlarga chalg’imasdan , «buzg’unchi g’oyalaga» qarshi kurasha olsa , ommani ham o’ziga ergashtira oladi . Jurnalistlarga yuklatilayotgan vazifalarning tub mohiyati ham shunga borib taqaladi .

  18. Yoshlarimizning qanday mafkuraga moyilligi , ularning ongida shakillanayotgan o’y -fikrlari va tasavvurlarini ilmiy asosda o’rganish hayotiy zaruriyatdir.Yoshlar kamolotiga ularning xulq -atvoriga bir necha omillar ta’sir qiladi.Ayniqsa internet tarmog’i orqali kelayotgan turli tahdidlar, axloqsizliklar, noto’g’ri axborotlar yoshlarimizning ma’naviy ongini zaharlamoqda.Har bir yosh avlod har tomonlama sog’lom, barkamol , shu bilan birga vatanparvarlik ruhida tarbiyalansa kelajagimiz porloq bo’ladi.Xorijiy kanallar targ’ib qilayotgan saviyasiz o’yin kulgudan iborat kliplar yoshlarning hayot va borliq haqidagi noto’g’ri qarashlarini shakillanishiga sabab bo’lmoqda.

  19. Ustozimiz To’lqin Eshbek tomonlaridan berib borilyotgan bu ma’ruza orqali men axborotning huquqiy asoslari, shu bilan birga psixoligik tomonlarini organdim.Axborot xurijini oldini olish,ularga qarshi kurashish uchun,biz yoshlarni mafkuraviy immunitetimiz kuchli bo’lishi lozim. Shundagina biz axborot xurujlaridan yuroqda bo’lamiz

  20. Axborot hurujlaridan kishilar ongini himoya qilish uchun manipulyatsiya nima va unday usulllarda olib borilishi haqida kengroq ma’lumotlar berilsa. maqsadga muofiq bo’lardi.Bu haqida o’zimda tushunchalar bor, ammo bexabar talabalar uchun aniq ma’lumotlar berilsa ayni muddao.

  21. Humoyra Ismoilova 201-guruh:

    Biz bugungi dars davomida axborotdan to`g’ri va to`la qonli foydalanishni o`rgandik. Shu bilan bir qatorda axborotni qanday yetkazishni va tinglovchiga qanday axborot berayotganimizni bilishimiz kerakligini bilib oldim. Ustozimiz To`lqin Eshbek axborot kurashi haqida o`tgan maruzasida axborot kurshi va OAV haqida juda ko`plab o`zimizga kerakli ma’lumotlarga ega bo’ldik.

  22. Sitora Abdug'aniyeva:

    Bu kungi yoshlarimizni mafkuraviy immunitetini shakillantirishimiz uchun hamda har xil axborot xurujlaridan ximoyalanishimiz uchun o`zimizga kerakli axbortni tanlay olish mahoratiga ega bo`lishimiz lozim. Turli xil axborot xurujlarini oldini olishimiz uchun o`zimizda unga qarshi kuchli bilim va malaka kerak.

  23. Rashidova Ozoda 202-guruh:

    Biz bugun globallashuv jarayonida ko’plab ulkan muammolarga duch kelyabmiz. Fanimiz doirasida oladigan bo’lsak axborot xavfsizligi muhim ahamiyatga ega. Yovuz kuchlar aynan bizni ma’naviy olamimizga tahdid solishayotgani,, o’zimizni ichimizdan ham ayni shu buzuq yot goyalarga rahnamolik qilayotganlarning topilayotganlari bu bizning og’riqli nuqtalarimiz desak mubolag’a qilmagan bo’laman. Men ustozimiz ma’ruzalarini tinglab shunday xulosaga kelaman: men oliy ma’lumotliman, jamiyatning ziyoli qatlamidan shukurki men ular orasida emasman. bu menga berilgan imkoniyat, menga berilgan ishonch. Alabtta, har bir inson o’z mustaqil fikriga ega bo’lishi kerak. Yon- atrofdagilarga ayni shu nuqtai nazardan kelib chiqib munosabatda bo’lishi lozim axir dono xalqimizda teng tenggi bilan tezak qopi bilan deb bejiz aytishmagan. Biz hech qachon unutmasligimiz kerak: BIZ KIMNING AVLODIMIZ? BIZ BO’LISHIMIZ LOZIM? VA BIZ KIM EDIGU KIM BO’LDIK ENDI…

  24. Humoyra Ismoilova:

    Bugungi kungda axborot xurujini oldini olish uchun berilayotgan axborotlardan to`g’ri foydalana olishimiz zarur. Axborot-psixologik xavfsizlikni taminlash va manashunday axborot xurujlarini oldini olishimiz zarur. Biz yoshlar hozirgi kunda axborot olish va uni tarqatishda jadal odimlashimiz zarur. Aynan qanday axborot ? Bu axborot bizlarni yot g’oyalardan saqlovchi va o`zimizga ham qandaydir yutuqlarni olib kelishi uchun yordam beradi . Noto`g’ri berilgan axborotdan biz qochishimiz va buni axborot kurashi sifatida to`g’irlashga kurashishimiz kerak.

  25. Dilso`z Oripova:

    Axborot olishdan to`g’ri foydalanishimiz kerak va shu bilan bir qatorda axborot uzatishda ham. Axborot uzatishda axborot xurujiga uchramasligimiz kerak.

  26. Murodjon O‘rinov:

    Axborot dunyoni yutmoqda, hozirda eng kuchli qurol axborot sanaladi. Undan himoyalanish besamar. Biz fikrga qarshi fikr, g‘oyaga qarshi g‘oya jaholatga qarshi marifat bilan javob beramiz aqidasida axborotga qarshi undanda kuchli axborot bilan javob qaytarishimiz kerak.

  27. Rasulova Umida 201:

    Глобаллашган дунёда ривожланаётган давлатлар миллий хавфсизлигига “ахборот хуружлари” орқали таҳдид қилиниши аллақачон ўз исботини топган. “Ахборот хуружи” турли йўллар билан амалга оширилаётгани кузатилмоқда. Хорижий оммавий ахборот воситалари тарқатаётган баъзи ахборотлар орқали одамлар онгини манипуляция қилишга ҳаракат қиладиган кучлар талайгина. Шу сабабли хам ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш ҳамда Ватанга садоқат руҳида камолга етказишда ҳам муҳимдир.

  28. Fotihbek Abdurahimov 201-guruh:

    Iste’molchi do’konga kirib mahsulot sotib olmoqchi bo’lsa, birinchi bo’lib ana shu mahsulotning qayerda ishlab chiqarilganligiga e’tibor qaratadi. Ayni damda dunyoda axborotlar kurashi kechayotgan bir paytda ham informatsiyaning iste’molchilari ya’ni o’quvchilar informatsiyani qaysi mamlakatning ommaviy axborot vositalari tomonidan taqdim etilayotganligiga e’tibor qaratsalar maqsadga muvofiq bo’lar edi. Chunki, ayrim mamlakatlar informatsiyani faqatgina vayron qilish va nifoqlarni keltirib chiqarish maqsadida o’zgartirib talqin qiladi!!!

  29. Durdona Obidova 201:

    Ayrim mamlakatlar borki, yurtimizga o’zini do’st deb ko’rsatib, zimdan vayronkor va yod g’oyalarini xalqimiz vakillariga singdirishga harakat qiladi. O’ylaymanki biz jurnalistlar o’zimizning bunyodkorlikni talqin qiluvchi g’oyalarimiz bilan ularga qarshi bemalol kurasha olamiz.

  30. «Guruch kurmaksiz bo’lmagani» kabi axborotlarning hammasini ham to’g’ri ma’lumot deb bo’lmaydi. Donish domla
    aytganlaridek, har qanday bo’hton va uydirma axborotlarga qarshi, har bir ongli inson hozirjavoblik bilan kurashmog’i lozim.

  31. Qayumova Sabohat 2-kurs:

    Axborot qurolidan foydalanish ochiqchasiga hujumga o’tishdan ko’ra ancha xavfsizroqdir. Internet orqali oqib kelayotgan cheksiz axborotlarga nisbatan o’zimizda imunitet hosil qilmasak, bu ummonga g’arq bo’lishimiz hech gap emas. Axborot uzatish vositalaridan o’z manfaatlari yo’lida foydalanayotgan, ko’rinmas qurol bilan hujumga o’tayotganlarga qarshi tura olish har birimizning burchiz!

  32. nazokat.ergasheva:

    Bugungi kunda axborot xavfsizligi butun dunyo mamlakatlarini tashvishga solmaqda shu bilan birga jamiyatimizga,millatimizga, urf-odatlarimizga, dinimizga tinch osuda hayotimizga judda katta xavf solmaqda. Axborat xafsizligini taminlash maqsadida axboratni qanaqadir yo’llar bilan cheklash taqiqlab quyish foyda bermaydi, buning o’rniga yosh avlodni bu yot g’oyalarga qarshi ma’naviy boyligini oshirish barkomol inson qilib tarbiyalash kerak shu o’rinda bu kabi ishlarni oliy o’quv yurtlarida emas avvallom oiladan,mahalladan boshlash kerak. Yurtboshimiz ta’kidlaganidek «jamiyat va tabiatda hech qachon bo’shliq bo’lmaydi» bejizga emas insoniyat qo‘lida mavjud bo‘lgan qurol-yarog‘lar Yer kurrasini bir necha bor yakson qilishga yetadi. Buni hammamiz yaxshi anglaymiz. Lekin hozirgi zamondagi eng katta xavf —insonlarning qalbi va ongini egallash uchun uzluksiz davom etayotgan mafkuraviy kurashdir. Endilikda yadro maydonlarida emas, mafkura maydonlarida bo‘layotgan kurashlar ko‘p narsani hal qiladi.
    Kurashning bu turida eng samarali qurol axborot. axborot omili yadroviy poligonlardan ham dahshatli omilga aylanib borayotir. Agar mazkur omilga alohida e’tibor berilmas ekan, u borgan sari kuchayib boradi. Natijada, ayrim kuchlar qo‘lida asosiy «qurol»ga aylanadi. Bu esa nafaqat davlatlar yoki mintaqalarda keskin vaziyat vujudga kelishiga sabab bo‘ladi, balki xalqaro miqyosda ham o‘z ta’sirini ko‘rsatadi

  33. Bugunga kunga keli biror bir davlatni yo’q qilish kerak bulsa, bu davlatga qurol bilan parchalab bo’lmaydi. Birgina yolg’on axborot butun bir davlatni parchalash qudratiga egadir. 2003-yili Jorj Bush yetkazilgan yolg’on axborot, bugungi kunga kelib achinarli bir xolga kelib qolgan Iroq misol bo’la oladi.

  34. Bugungi kunda axborot kurashi Dolzarb muommolardan biridir. Dunyodagi kuchli davlatlar turli xil yolg’on axborot tufayli turli mintaqalarda notinchliklarni keltirib chiqarmoqdalar. Bu axborot hujumi yurtimizga ham tahtid solmoqada ammo yoshlarimizdagi kuchli manaviy imunitet yolg’on axborotlar hukumronligiga hech qanaqasiga yo’l qo’ymaydi. Prizidentimiz aytganlaridek «Biz hechkimdan kam emasmisiz va kam bo’lmaymiz».

  35. Bugungi kunda axborot kurashi Dolzarb muommolardan biridir. Dunyodagi kuchli davlatlar turli xil yolg’on axborot tufayli turli mintaqalarda notinchliklarni keltirib chiqarmoqdalar. Bu axborot hujumi yurtimizga ham tahtid solmoqada ammo yoshlarimizdagi kuchli manaviy imunitet yolg’on axborotlar hukumronligiga hech qanaqasiga yo’l qo’ymaydi. Prizidentimiz aytganlaridek «Biz hechkimdan kam emasmisiz va kam bo’lmaymiz».

  36. Hozirgi kunda glaballashuv davrida bizga yetib kelayotgan axborotlarni to’g’ri yoki notog’ri ekanligini bilim tafakkuriga tayanib, filtirlab qabul qilish maqsadga muvofiq. Hozirda biz axborotlarni, gezeta, radio, televideniye va internet orqali qabul qilamiz.

  37. Albatta, tinchligimizni buzib turuvchi kimsalarga qarshi kurashishimiz darkor.

  38. 9-savolingizga quyidagi maqolni misol tariqasida olishimiz mumkin: «Yeb tòymagan yalab ham tòymaydi»

  39. Menimcha axborotni qanday qabul qilish ham bu har bir insonning ong-u tafakkuriga bog’liq. Chunki dono xalqimiz aytganidik ,,Besh qo’l barobar emas».

  40. Axborotga egalik qilish hukmronlik qilish bilan tenglasha oladi. Qadim o’tmishda shamanlarning ma’lum bir qabila ustidan nazorat qilganliklari fikrimizning yaqqol dalili desak adashmaymiz. Ular qabilasidagilarni ortidan ergashtira olgan. Bunda axborot ularning asosiy quroli bo’lib xizmat qiladi. Siz-u biz yashab kelayotgan 21-asrda ham axborot o’zining bu kuchini aslo yo’qotmadi. Butun bir Yer sharida kuzatilayotgan tartibsizliklarga ham axborot atalmish kuchning qudrati sabab bo’ldi. Tez sur’atlarda rivojlanayotgan zamonamiz o’zi bilan birgalikda texnologik imkoniyatlarni olib kirishi bilan birga ayni texnalogiya bilan bog’liq muammolarni ham olib keldi. Fikrimiz dalili sifatida INTERNETni olaylik. Ayni shu internet axborotning tarqatilishida eng qulay vosita hisoblanadi va ayni shu internet «axborot» lardan saqlanishni ham talab qiladi. Uni cheklashning iloji yo’q, faqatgina qadim haqiqat FIKRGA QARSHI FIKR, G’OYAGA QARSHI G’OYA bilan kurashmoq lozim

  41. XX asr globallashuv jarayonida milliy qadryatlarimizga zid bo’lgan g’oyalar bizning o’sib kelayotgan yoshlarimiz ongiga salbiy ta’sir ko’rsatib kelmoqda, ammo biz ma’naviy jihatdan yetuk inson sifatida bu kuchlarga nisbatan kurashmog’imiz lozim. Hech narsaga kech bo’lmaydi negaki dono xalqimizda «kechdan ko’ra hech» deb bejiz aytilmagan.Yuqorida domla aytganlaridek «axborot urushi» bo`layotgan bir davrda uning qay biri zararliyu qay biri foydaliligini farqlab olib ularni to`g`ri talqin qila bilish kerak. Ma`ruzalar menga juda yoqdi raxmat

  42. G’araz niyatli kimsalar o’z yovuzliklarini amalga oshirishda, asosan hali ongi, mafkurasi to’liq rivojlanmagan yoshlarni tanlashadi. Buning asosiy sababi shundaki, yosh niholni qanday parvarish qilsa, u shunday o’sadi. Ya’ni hali dunyoqarashi to’liq rivojlanmagan, shakllanmagan yoshlar yovuzlar aldoviga tez ishonishadi. Bu, albatta, jamiyatning og’riqli nuqtalaridan biridir.
    Mamlakatimiz aholisining qariyib 60% ini yoshlar tashkil etishini hisobga olsak, albatta, «axborot-psixologik xavfsizlik» fani biz yoshlar uchun suv va havodek zarur. Chunki, fan orqali har bir yosh o’z mafkuraviy ongini shakllantirishi va ma’naviy hujmlarga qarshi tura oladigan kuch-qudratga ega bo’lishi mumkin.
    Biz yoshlar ma’naviy ongimizni yuksaltirsakkina yovuz niyatli kimsalar tomonidan tarqatilayotgan, vayronakor axborotlarga aldanmaymiz.

  43. Napaleonning fikricha «Bitta jurnalist 1000 ta sara askarning o’rnini bosar ekan». Darhaqiqat, unga bu jarayonda yordam beruvchi asosiy vositalar OAV lari sanalmish TV, Matbuot, Radio va Internetdir. Bugungi kunda OAVlarida yoritilib borilayotgan turli mavzulardagi maqolalar shu qadar rivojlanib bormoqdaki, axborot almashinish jarayoni o’z «jozibasi» bilan har qanday insonni olamiga chorlamoqda. Bunday soxta olamdan ularni ajratib olish uchun avvalambor, yoshlarda axborot olish madaniyatini shakllantirish lozim.

  44. Biz bugun axborot olishga ham, uni tarqatishga ham imkoniyatlar yetarli bo`lgan bir vaqtda yashayapmiz. Bugan vertual olamda o`zimizni qiziqtirgan va shu bilan birga biz uchun o`ta<> bo`lgan axborotlarning turli xillariga ham duch kelmoqdamiz. Bu kabi axborotlarni saralash, hamda vayronakor g`oyalar ta`siriga tushub qolmaslik esa, har birimizninig fikrlash doiramiz kengligi, bilim saviyamiz yuqoriligi, ongimiz tozaligiyu o`zimizga bo`lgan ishonchning mustaxkamligi bilan o`lchanadi.

  45. OAV bugungi kunda auditoriyaga axborot yetkazishning eng asosiy vositalari sanaladi. Ularning ta’sir kuchidan faqat ezgu maqsadlar, taraqqiyotga xizmat qiluvchi omil sifatida foydalanish zarur. Yuqoridagi ma’ruzada ta’kidlangan fikrlar esa biz bo’lajak jurnalistlar uchun qaysidir ma’noda dasturilamal bo’lib xizmat qiladi.

  46. Nima uchun ba’zi bir bosma nashrlarda imloviy, uslubiy xatolarga , radio yoki televideniyeda g’alizliklarga yol qo’yilmoqda? Buning sababini avvalo, o’zimizdan qidirishimiz kerak. Chunki bizga malakali ustozlarimiz tomonlaridan yetarlicha bilim berilib kelinmoqda. Afsuski, bundan har doim ham yetarlicha foydalanmaymiz. Shuni unutmasligimiz lozimki, biz bo’lajak jurnalistlar Yurtimiz ko’zgusimiz. Har bir harakatimiz, aytayotgan har bir gapimiz el nazaridan chetda qolmaydi. Shunday ekan, kasbimizga bo’lgan xurmatimiz, mehrimizni yanada oshirib, mas’uliyatni his qilaylik.

  47. «Axborotga tõyingan» zamonda yaxshi va yomon axborotlarni ajratish ularga nisbatan biror fikir bildirish qiyin. Shuning uchun ham nimadir haqida axborot olishdan avval, axborot xavfsizligidan xabardor bõlgan ma’qul. Bu borada bizga katta yordam berayotgan ush bu saytga minnatdorlik bildiramiz.

  48. Haqiqatdan ham ongli ravishda o’ylaydigan bo’lsak, yoshlarimizda va bugungi kop odamlarda turli xil yod g’oyalarga aldanib qolayotganligi buni xammasi ma’viy savodxonligi sustligidan. Bugungi kunda axborotlarni soni juda ko’p shuning uchun kerakli axborotni olish uchun manaviy savodxonligimizni yanada boyitshimiz kerak.

  49. Dilso'z Oripova:

    Ma’ruzangizdagi 3-savol hozirgi kun uchun muhim savol hisoblanadi.Chunki internetdan foydalanish ancha avj olib ketgan.Har bir inson internetdan to’g’ri foydalansagina o’z maqsadiga erishadi.Har kimni qanday maqsadda foydalanishiga bog’liq.Irodasi kuchli inson har qanday sharoitda ham o’z maqsadidan adashmaydi.

  50. Boburjon:

    Hurmatli talabalar qoldirilayotgan izohlarda ba’zibir juz’iy xatoliklarga yo’l qo’yilyapti. Iltimos e’tiborliroq bo’ling.

  51. Zarina Sohibova:

    Axborot asrida yashayotganimiz uchun hozirgi kunda ko’pgina turli holatlarni ko’ryapmiz.Afsuski oramizda axborot to’g’ri noto’g’riligini anglamay turib ishonib achinarli holatga tushayotganlar ham bor.Bu albatta insonning ma’naviyati sustligidan dalolatdir.

  52. Yuqoridagi ma’ruzada axborot kurashi to’g’risida juda ko’plab fikrlar keltirilgan. Darhaqiqat, bugun atrofimizni turli xildagi axborotlar qamrab olgan. Bu axborotlardan har bir inson o’ziga zararsiz, ya’ni foydali, muhim hamda keraklilarini ajrata olishi darkor. Bu inson ma’naviyatiga, bilim sohasini kengaytirishga xizmat qilsa maqsadga mufoviqdir.

  53. Sevara Uktamovna:

    Ma’ruza matnidan bemalol yon doftarimiz uchun ham bir qancha ma’lumotlarni belgilab olsak bo’ladi

  54. Sevinch Norqobilova:

    Axborot — eng qimmatli manba. Shu boisdan ham unga egalik qilgan inson yo davlat tom ma’noda boy va qudratlidir…

  55. Fayyoz Achilov:

    Axborotlar ham turicha bo’ladi. Yaxshi, yomon… Axborot kutashlari axborotdan bexabarlik, savodsizlik natijasida kelib chiqmoqda.

  56. Mavzuni o’qib, o’zimga kerakli ma’lumotlarni oldim.

  57. XXI asr texnika asri. G’oyalar kurashi ham bo’layapti. Har birimiz o’z qarashimiz bilan fikrlayapmiz. Xulosalarni ham o’zimizga mos tarzda olamiz

  58. Axborotlar oqimi qanchalik ko’p bo’lmasin uni saralay bilgan kishiga bu u qadar qo’rqinchli tuyulmaydi. Axborotlarni saralash mahorati bo’lajak jurnalistlar uchun o’ta muhim. Yuqoridagi ma’ruzada informatsiyalarni tahlil qilish borasida juda yaxshi ko’rsatmalar berilgan.

  59. Farhodova Shahriniso:

    Bugungi kunda mafkura maydonlarida ketayotgan axborot hurujlari yoshlar ongiga salbiy ta’sir ko’rsatishi mumkin. qachonki, biz yoshlar o’z mafkuramizni bunyodkor g’oyalar bilan boyitib borsakgina bunday salbiy holatlar yuzaga kelmaydi. Ma’ruzangiz uchun tashakkur ustoz!

  60. Zamonamiz axborotlar asri bo’ldi. Mafkuraviy imunitetgina axborotlarni sintez qilishga qodir. Ko`p malumot oldim.

  61. Yelena Chuyanova:

    Har bir inson axborotni qabul qilishdan oldin «-Bu axborot menga zararli emasmi, undagi ma’lumotlar asosliymi?», degan savollarni o’ziga berib ko’rishi lozim. Ana o’shandagina biz haqiqiy ma’lumotni, soxtasidan ajratish san’atini agallaymiz desak sira yanglishmaymiz.

  62. Dilfuza Tillayeva:

    Bir ustozim aytgan edi:»Axborot-bilim,bilim-kuch,kuch esa g’alabadir.» Zamonaviy davlatda yashar ekanmiz axborot eng qimmat tovarga aylanib ulgurdi.

  63. Malika Ruziyeva:

    Fleshkani ham keraksiz ko’p ma’lumotlar bilan to’ldirib tashlasa kuyadi yoki joyi qolmaydi. Miya ham huddi shunday. keraksiz ma’lumotlar bilan to’ldirib yursa fikrida tarqoqlik yuzaga keladi. shuning uchun doimo maqolada aytilganidek inson o’ziga kerakli axborotlarni to’plab yurishi lozim. toki o’sha axborot 10 yil o’tsa ham o’z kuchini yo’qotmasin!

  64. AZIZBEK RAMAZONOV:

    Bugungi kunda Internet manbalari va OAV(ommaviy axborot vositalari) axborotlarining ijtimoiy hayotdagi o‘rni tobora mustahkamlanib, jamiyat taraqqiyotining ko‘zgusi, kishilar ongi, dunyoqarashi siyosiy saviyasini shakllantiruvchi asosiy omilga aylanmoqda. Endilikda demokratik davlat, erkin fuqarolik jamiyati haqidagi konsepsiyalarni axborot sohasidagi islohotlarsiz tasavvur etib bo‘lmaydi.

    Ma’lumki, o‘tgan asrning ikkinchi yarmida vujudga kelgan Internet tarmog‘i axborot sohasida tub burilish yasadi. Endilikda an’anaviy OAV ning informatsion texnologiyalar asrida o‘z mavqeini saqlab qolishi ko‘p jihatdan global tarmoq imkoniyatlari bilan chambarchars bog‘liq bo‘lib qoldi. Bu borada Yurtboshimiz alohida ta’kidlab, «… bugungi kunda milliy axborot tizimini shakllantirish jarayonida Internet va boshqa global axborot tizimlaridan keng foydalanish, ayniqsa, muhim ahamiyatga ega. Bunga erishish XXI asrda mamlakat taraqqiyoti uchun hal qiluvchi ahamiyat kasb etadi…», — deya yaratilgan imkoniyatlardan unumli foydalanishga chaqirganlar.

    Albatta, yosh avlod dunyoqarashini kengaytirish va bilimini oshirishda mazkur axborot manbalari muhim ahamiyatga molik. OAV va ijtimoiy tarmoqlarning ijobiy jihatlarini inkor etmagan holda, uning yoshlar orasida samarasiz, salbiy ta’sirga ega bo‘lgan imkoniyati mavjudligini ham ta’kidlash lozim. Telekanallarda namoyish etilayotgan va ijaraga beriladigan hamda sotiladigan minglab video, kasseta, lazer disklari vositasida tarqatilayotgan jangari filmlarda yashash uchun kurash g‘oyasi targ‘ib etiladi. Ularning yoshlar ongini zaharlash, milliy-ma’naviy qadriyatlarimizdan uzoqlashtirish, milliy nigilizm va manqurtlikka mubtalo qilishi o‘z-o‘zidan ayon va ochiq haqiqatdir. Mazkur muammolarni yechishda, avvalo, OAV faoliyatini muvofiqlashtirish, ko‘rsatuv, eshittirish va matbuot nashrlari, shuningdek, Internetdagi milliy tarmoq manbalarida berilayotgan axborotlar sifatiga, ayniqsa, ularning kontenti, ya’ni materiallar mazmuniga jiddiy e’tibor qaratish zarur. Yoshlarda buzg‘unchi, destruktiv g‘oyalarga qarshi mafkuraviy immunitet hali to‘la shakllanmaganligini, ularda eshitgan yoki o‘qigan ma’lumotiga juda tez ishonishini nazarda tutsak, bu ancha e’tibor qaratish zarur bo‘lgan global muammodir. Ta’kidlash lozimki, Internetdan tarqatilayotgan qo‘poruvchilik ruhidagi axborotlar orqali ba’zan harbiy harakatlar evaziga amalga oshirib bo‘lmaydigan maqsadlarga ham erishish mumkin. Bunday axborot xurujlari esa yoshlarning ma’naviy-axloqiy, psixologik dunyoqarashini, siyosiy nuqtai-nazari va e’tiqodini maqsadli ravishda o‘zgartirishga qaratilganligini unutmaslik kerak. Buning asosiy sabablaridan biri esa tajovuzkorlikni targ‘ib etuvchi tele, radio, audio, video va multimedia mahsulotlari, internetdagi ma’lumotlar, kompyuter o‘yinlarining ko‘payib borayotgani, xilma-xil usullarda tarqatilayotganidir. Ularning barchasi bolalar va yoshlarni psixik va psixoemotsional holatiga bosim o‘tkazish, ularni zimdan boshqarish axboriy-psixologik ta’sir o‘tkazishning samarali vositasi sifatida namoyon bo‘ladi.

    Qolaversa, axborot xavfsizligini ta’minlashda — fuqarolarning axborot madaniyatini yuksaltirish, ya’ni ularga axborotni saralash va undan ongli foydalanish ko‘nikmalarini shakllantirib borish lozim, ya’ni, har bir shaxs ma’lum axborotning foydali yoki zararli ekanini ajratib oladigan mezonlarni ishlab chiqishi, ma’lum axborotning o‘z professional faoliyati va shaxsiy hayoti uchun qadr-qimmatini baholash ko‘nikmasiga ega bo‘lishi zarur. Shu o‘rinda, «Axborot urushi» xavfi tahdid solayotganini ham jiddiy e’tiborda tutish zarur, ya’ni axborot urushining mohiyati shundaki, u yakuniy maqsadga erishish yo‘lidagi vositadir. Aynan, hozirgi texnologiyalar axborot o‘rniga uydirma tarqatish, boshqalarni yolg‘on axborotga ishontirish imkonini beradi. Kundalik hayotda uchraydigan fitna va bo‘htonlar ham axborot urushining primitiv ko‘rinishidir.

    Prezidentimiz aytganlaridek, axborot xurujining oldini olish uchun mafkuraga qarshi mafkura, g‘oyaga qarshi g‘oya, jaholatga qarshi ma’rifat bilan kurashmog‘imiz kerak. Zero, yoshlarimiz qalbida ma’naviy-axloqiy pok jihatlar ezgu-maqsadlar yo‘lida xizmat qilsin.

  65. Axborotni kimdir to’g’ri qabul qiladi, kimdir asli nima deyilmoqchi ekanligini biladi. Bundan ko’rinib turibdiki,hammayam axborotni asl mohiyatini tushunib yetavermas ekan. Ana shunday paytlarda nima to’g’ri nima xatoligini xalqqa to’g’ri yetkazish uchun OAV bizga yordamga keladi.

  66. O’zini har qanday havfdan himoya qilishni istagan odam bugun axbotni ham o’ylab, sintez qilib «iste’mol qiladi» Bu ko’nikma o’z-o’zidan rivojlanavermaydi. Qiziquvchan yoshlar ko’p. Bir sayt ochish kerak va bu sayt istalgan boshqa saytdagi yolg’on ma’lumotlarni berib borishi lozim. Uning ham auditoriyasi bo’ladi deb ishonaman. Faqat qay darajada imkoni bor bu qorong’u. Amaliy faoliyatimizda esa birgina misol:o’qigan ma’ruzamiz haqida hech bo’lmaganda aka-ukalarimizga gapirib berishimiz kerak deb o’ylayman

  67. Darhaqiqat bugungi globallashuv davrida axborot hurujlari paytida milliy mintalitet, ma’naviy me’rosimizni asrash va uni kelajak avlodga yetkazish hozirgi avlodning oldida turgan ulkan mas’uliyat kasb etuvchi burch hisoblanadi. Bunda bizga birinchi navbatda vatanimizni yurak parchasi sifatida ko’ruvchi yetuk ruxshunoslar ( psihologlar) va kompyuter dasturlari bo’yicha tajribali muhandizlar lozim boladi. Bu borada bizning vazifalarimiz quyidagilardir: 1 O’zbekiston uchun milliy brauser yaratish. 2 Turli hildagi umum va o’rtatà’lim o’quvchilari uchun yangi turdagi milliylikka yo’grilgan milliy qadriyatlarimizni yoshlarga yetkazib beruvchi yangi ijtimoiy tarmoqlar video darsliklar va ezgulikni tarannum etuvchi , aqlni charxlovchi kompyuter va telefonlar uchun yangi turdagi elektron boshqotirmalarni telefon kompaniyalari bilan kelishgan holda ma’lum bir yutuqli oyinlar tashkil etish lozim.

Добавить комментарий для Gulyora Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>