Ахборот-психологик хавфсизлик (6)

6-мавзу. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таминлаш тизимининг компонентлари ва мазмуни

Режа:

  1. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликка таҳдид соладиган ҳолатлар.
  2. Ёшлар онги ва дунёқарашини шакллантиришда ахборотнинг ўрни.
  3. ОАВ соҳасида жамият миллий хавфсизлигини таъминлаш.
  4. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизими.

5. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг компонентлари.

ж7

 XXI аср том маънода ахборот асрига айланди. Бугун жамиятнинг бирор жабҳасини ахборотсиз тасаввур этиш қийин. Йиллар мобайнида оммавий ахборот воситалари такомиллашган сари ахборот жамият тараққиётининг муҳим омилига айланаверганини изоҳлашга ҳожат йўқ. “Ўзбекистонимизни янада равнақ топтириш учун юртимиз кундан-кунга қандай катта ютуқ ва марраларни қўлга киритаётган бўлса, оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам ғоят муҳим янгиланиш ва ривожланиш жараёнлари юз бераётганини, матбуотимизнинг ҳаёт билан ҳамнафас бўлиб бораётганини муштарийлар, жамоатчилигимиз чуқур ҳис этмоқда ва ана шу ўзгаришларнинг амалий самарасига гувоҳ бўлмоқда,– деб таъкидлади Юртбошимиз Ислом Каримов 2009 йилда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган табригида.– Шуни қайд этиш керакки, бугунги кунда ахборот тарқатишнинг тезкор усули бўлмиш интернет журналистикасини ривожлантириш бўйича ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда. Бунинг исботини юртимиздаги юздан ортиқ оммавий ахборот воситаси интернетда ўз веб-сайтига эга экани, олий ўқув юртларида интернет журналистикаси бўйича махсус фанлар ўқитилаётгани, шу йўналишда ижод қилаётган журналистлар сони тобора кўпайиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин”1. Журналистларнинг касб байрами муносабати билан йўлланган ушбу табрикда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси кўрсатувлари сунъий йўлдош орқали тарқатилиб, Ватанимизнинг бой тарихи, бетакрор маданияти, бугунги сермазмун ҳаётини дунёга тараннум этишга хизмат қилаётгани мамлакатимизда энг замонавий электрон воситалар ва телекоммуникация тизимини жадал ривожлантириш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ишларимиз амалий натижаси2 эканлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Демак, бугун биз том маънода ахборотлашган жамиятда яшаяпмиз. Бу давримизнинг ўзига хос ютуғи бўлиб, жамият тараққиётига бениҳоя катта ҳисса қўшаётир. Давлатлараро иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий, экологик ва бошқа соҳаларда ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда замонавий оммавий коммуникациянинг ўрни бениҳоя каттадир.

Шу билан бир қаторда ахборотлашган жамиятда ўзига яраша муаммо ва чигал масалалар ҳам пайдо бўлишини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Нур бор жойда соя бўлгани мисол эзгулик кушандаси саналмиш ёвузлик иллатлари ҳам урчиб кетаверар экан. Яъни, жамиятимизда ахборот соҳасида миллий хавфсизликка таҳдид соладиган ҳолатлар ҳам юз бераётганидан кўз юма олмаймиз. Инсоният оммавий ахборот воситалари соҳасида шу қадар юксак тараққиётга эришдики, бунинг оқибатида “ўзининг бошини ўз оғритадиган, ўз ҳаётига ўзи таҳдид соладиган, ўз истиқболини мавҳумлаштирадиган ҳолатларга ҳам дуч келмоқда,– деб ёзади профессор Нарзулла Жўраев.– Инсоният ёзув ихтиро қилингунга қадар тахминан уч миллион йил оғзаки алоқа қилган бўлса, ундан беш минг йил кейингина саноат асосида китоб босишни ўрганди. Ундан беш юз йил ўтиб телефон, радио ва телевединиега эга бўлди. Анъанавий эшитув-кўрув воситаларидан компьютерларга ўтиш учун эса атиги эллик йилча вақт керак бўлди, холос. Ана шу тарихий ҳақиқатнинг ўзи инсон тафаккури тараққиёти, фан-техника ривожи билан боғлиқ бўлган оламшумул ўзгаришлар динамикасини кўрсатади”3. Бугунги кунда ягона ахборот маконида яшар эканмиз, ҳар куни янги ахборот билан яшаш турмуш тарзимизга айланиб бормоқда. Ёшлар онги ва дунёқарашини шакллантиришда ҳам кундалик ахборотлар муҳим ўрин тутмоқда. Шу билан бир қаторда, халқимиз оммавий ахборот воситаларидан мамлакатимизда ва хорижда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида холис ва тезкор ахборотлар олишга, шу билан бирга, биринчи навбатда, ҳокимият органлари ва бошқарув тузилмалари фаолияти ҳақидаги танқидий фикрларни, ислоҳотлар ва янгиланишлар йўлидан илгари боришимизга тўсиқ бўлиб турган нуқсонлар, ҳаётдаги долзарб муаммолар хусусида ошкора, профессионал таҳилилий материаллар кутади4. Ҳақиқатан ҳам бугун одамлар ахборотсиз яшай олмайди. Замонавий инсоннинг маънавий-мафкуравий, фуқаро сифатидаги тириклиги, соғломлиги эса унинг ахборот билан нечоғли тўкис таъминланганлиги билан белгиланади5. Қизиқарли ахборотлар ҳар бир ахборот истеъмолчисининг домий эҳтиёжига айланганини яхши билган бузғунчилар айнан ОАВ орқали жамиятимиз миллий хавфсизлигига таҳдид солишга ҳаракат қиладилар. ОАВ соҳасида жамият миллий хавфсизлигини таъминлаш шу тариқа долзарб муаммога айланиб бормоқда. Негаки, дунё ахборот маконида чиройлигина сўзлар билан ифода этилган ахборот хуружлари кўпаймоқда. Уларни таҳлил қилганда, миллий манфаатларга зид бўлган, урф-одат ва анъаналаримиз, миллий қадриятларимизни таҳқирловчи вайронкор ғоялар аён бўлиб қолади. Бу ҳол шак-шубҳасиз ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш муаммосини кўндаланг қилиб қўймоқда. Айрим сиёсатшунослар фикрича, ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимини яратишнинг қуйидаги усулларини қўллаш зарур:

Биринчидан, социологик йўналиш. Бунда ахборот олиш ва тарқатиш жараёнида жамият тараққиётида ахборотнинг ижтимоий воқелик сифатидаги ролидан келиб чиқиб жамиятда шаклланаётган ижтимоий онг йўналишлари, ижтимоий тафаккур даражаси ва унинг оқимларини ўрганишни йўлга қуйиш керак. Аҳоли турли қатламлари қарашлари, касбий ва бошқа ижтимоий ҳолатлари асосидаги фикрлаш тарзини аниқлаб бориш зарур.

Иккинчидан, статистик йўналиш. Кўпмиллатли мамлакатда, хусусан, 130 дан ортиқ миллат ва элат яшаётган, 20 га яқин диний конфессиялар фаолият кўрсатаётган Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро можароларни, турли сиёсий манфаатлар ва бузғунчи ғоялар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган сиёсий низоларни ўрганиб бориш. Бу борада аниқ таҳлилий фикрларга эга бўлиш.

Учинчидан, сиёсий конфликтология ва сиёсий психология. Ахборот-психологик хавф авж олаётган бир пайтда, турли бузғунчи ғоялар инсон онги ва тафаккурига ўз таъсирини ўтказаётган бир шароитда сиёсий можаролар келиб чиқиши мумкин бўлган манбаларни ўрганиш, омилларни аниқлаш ҳамда унинг натижасида жамиятда шаклланиши мумкин бўлган жамоатчилик фикри, сиёсий қарашлари, руҳияти – ижтимоий-сиёсий психология изчил равишда ўрганиб борилмоғи лозим.

Тўртинчидан, мантиқий-тизимий ва функционал таҳлил. Ахборот тизими, хусусан, ахборот-психологик таъсир ахборот сиёсати тизими ва воситасининг муҳим қисми сифатида баҳоланиши лозим. Воқеликка ана шу тарзда ёндошиб, илмий-таҳлиий, назарий ва амалий хулосалар чиқариш керак. Тиғиз ахборотлашган жамиятда ахборот оқими таъсирида шаклланаётган ижтимоий фикр фан нуқтаи назаридан изчил ўрганилмоғи, унинг предмети ва методологиясини ишлаб чиқиш муҳим бўлиб қолди.

Бешинчидан, ахборот тизимида миллий истиқлол ғоясининг устиворлиги. Ҳар қандай фуқаро ахборот бозоридан “маҳсулот” танлаш жараёнида унинг қалбида, руҳиятида, кайфиятида, феъл-атворида, буларнинг барчасининг оқибати сифатидаги хатти-ҳаракати ва муносабатида мафкуравий иммунитет устуворлигини таъминлаш6.

Кўриниб турибдики, ОАВ соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш –жамиятда тинчлик ва осойишталикни барқарор сақлашга хизмат қилади. Чунки, миллий қадриятларимизга путур етказадиган ёт ғоялар билан онги заҳарланган инсонда ватан туйғуси, ўз халқига муҳаббат ришталари сусайиб бораверади. ОАВ соҳасида миллий хавфсизлигимизга таҳдидларга қарши кураш журналистларимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан бирига айланиб бораётгани сабаби ҳам шунда. Зотан, ёшлар онгини мафкуравий хуружлардан ҳимоя этиш келажак пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шак-шубасиздир. “Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади,– деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.– Бундай тажовузкорона ҳаракатлар бизлар учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни аввало беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилгани билан айниқса хатарлидир. Бундай ҳолатларга дуч келганда, умрида мамлакатимизга қадам қўймаган, Ўзбекистонни ҳатто харитадан ҳам кўрсатиб беролмайдиган, лекин ўзини мутлақ ҳақиқатнинг ягона ифодачиси деб ҳисоблайдиган кимсаларнинг енгил-елпи фикрларини эшитганда, уларга қарата беихтиёр, э, барака топкур, олдин юртимизга бир келиб кўринг, тарихимиз, маънавиятимиз, ҳаёт тарзимиз билан танишиб, ундан кейин гапиринг, деб айтгингиз келади”7.

Дарҳақиқат, баъзи Россия телеканаллари орқали ўзбеклар шаънига тош отишдан чарчамаётган В.Жириновсийга ўхшаган сиёсатдонлар Ўзбекистонга қачон келган? Урф-одат ва анъналаримиз билан яқиндан танишганмикин? Турмуш тарзимизни қай даражада биларкин? Том маънодаги жаннатмакон юртимизга келмасдан, мустақиллик нашидасини сураётган оилалар ҳаётини кўрмасдан, бахтиёр кунларига шукрона айтиб яшаётган бахтли одамлар билан юзма-юз суҳбат қурмасдан туриб ОАВ орқали бўҳтон қилиши, ўзича тўқиб-бичиб гапириши қайси қуюшқонга сиғаркин?

Бундай ахборот хуружларига қарши миллий матбуот орқали Иброҳим Норматов, Қобилбек Каримбеков, Шарофиддин Тўлаганов, Шуҳрат Жабборов, Мурод Абдуллаев, Абдумажид Азимов, Исмат Худоёров, Қўчқор Норқобил, Салим Ашур, Ислом Ҳамро, Қодиржон Жўраев, Ҳусниддин Бердиев, Шуҳрат Орипов, Беҳзод Шукуров каби кўплаб журналистлар ва сиёсий шарҳловчилар муносиб жавоб қайтараётганлари эътиборга моликдир.

Айни пайтда Файзулла Мўминов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Шавкат Миралимов, Аҳмаджон Мелибоев, Қудрат Эрназаров, Шерзодхон Қудратхўжаев, Олим Тошбоев каби таниқли журналист-олимларнинг бу борадаги тадқиқотлари ҳам журналистлар учун муҳим қўлланма бўлмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон телевидениесида ҳам “ахборот хуружлари” қурбонига айланганлар қисматини акс эттирувчи кўрсатувлар, республика радиосида шу мавзуга оид таъсирчан эшиттиришлар берилаётгани кўпчилик эътиборини тортмоқда.

Зеро, ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш мавзуси соҳа мутахассисларидан муттасил изланиш ва бу борада ОАВда тез-тез чиқиб туришни тақозо этади. Негаки, ахборот маконида миллий қадриятларга, маданий-маънавий бойликларимизга путур етказувчи мафкуравий таҳдидлар тўхтовсиз давом этмоқда. Бир жиҳатдан қаралганда, тезкор ахборот тарқатиш асносида мафкуравий таҳдидлар ҳам пайдо бўлмоқда. Маданийлаштириш ниқоби остида ёшлар онгига турли санъат, маданиятларни сингдиришга ҳаракат қилинмоқда. Иш шу даражага бориб етдики, ОАВда мафкуравий курашни ахборот хуружларисиз тасаввур этиб бўлмай қолди. Назарий жиҳатдан қаралганда, ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг компонентлари ва мазмунини чуқур ўрганиб бориш ғоят муҳимдир. Мутахассислар фикрича, бу компонентлар қуйидагича:

– ахборотдан фойдаланишда инсон эркинлиги ва ҳуқуқини таъминлаш, фуқаролар томонидан очиқ тармоқлардан ахборот олиш имкониятларини яратиш, мамлакатни маънавий ривожланиш борасидаги жамиятнинг психологик ҳимояси ва маънавий қадриятларининг мустаҳкамланиши, ватанпарварлик ва инсонийлик, маданий ва миллий потенциални таъминлаш ҳамда кучайтириш;

– давлат сиёсатини ахборот таъминлаш, маҳаллий аҳолига ҳамда чет эл аудиториясига мамлакатнинг ижтимоий ҳаёти ва давлат нуқтаи назари, долзарб ички ва халқаро воқеа-ҳодисалар ҳақида объектив ахборот бериш;

– маҳаллий ахборот технологияларини, миллий ахборот индустриясини, ахборотлаштириш воситаларини, телекоммуникация ва алоқаларни ривожлантириш, маҳаллий ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш, янги йўналиш ва технологияларни шакллантириш8 каби омиллардан иборат.

Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш турли ижтимоий хавфларга, жамият тараққиётига тўғаноқ бўлаётган унсурларга барҳам беришга хизмат қилади. Бироқ, мутахассислар фикрича, мамлакатимизда яқин йилларгача ижтимоий фикр, жамиятнинг умумий сиёсий-маърифий даражаси замонавий “ахборот хуружи”га ва унинг шиддатига дош бериши мушкул, аниқроғи, унинг бутун кўламини, моҳиятини, ахборот остидаги яширин ғояни ва ахборот тарқатувчи манба мақсадини етарли даражада баҳолаши қийин бўлиб келган эди. Бугунги кунда бу муаммо ҳам ижобий ҳал этилиши йўлида пухта ўйланган саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бинобарин, ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш йўлида қандай бузғунчи ғояларга, ёшлар онгига салбий таъсир этадиган бузғунчи ғояларга қарши ҳам сиёсий, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан фаол ҳаракат қилинмоқда. Бу борада самарали натижаларга эришиш учун мутахассислар фикрича қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:

– инсоннинг шахс ва фуқаро сифатидаги имкониятларни рўёбга чиқариш ва уни шакллантириш;

– инсоннинг ўзини ўзи ҳимоя қила олиш инстинктини, ўзини ўзи бошқариш салоҳиятини шакллантириш;

– алоҳида одамлар, гуруҳлар, қатламлараро муносабатларни яна ҳам барқарорлаштириш;

– жамоалар бирлигини, умумий хонадон – яхлит мамлакат тақдири учун жавобгарлик ҳиссини кучайтириш;

– миллатидан ва диний эътиқодидан қатъи назар Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар бир шахснинг келажак учун масъуллигини таъминлаш;

– келиб чиқиши мумкин бўлган можаролар, келишмовчилик асосларини, йўналишларини, уларнинг ривожланиш омилларини ва динамикасини доимий тарзда, узлуксиз равишда ўрганиб бориш9.

Шу тариқа ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш такомиллашиб бораверади. Пировардида, ОАВ орқали фуқаролар миллий қадриятларига путур етказиш, одамларни бузғунчиликка даъват этиш, ёшлар онгига ёт ғояларни сингдириш ва уларни маънан қашшоқлаштиришга қаратилган иллатларга барҳам берилаверади.

 

Назорат саволлари:

  1. Ахборот жамият тараққиётининг муҳим омили деганда нимани тушунасиз?

2 Юртбошимиз Ислом Каримовнинг 2009 йилда касб байрами муносабати билан “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган табригида қандай илғор ғоялар илгари сурилган?

  1. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг қандай компонентлари бор?
  2. Жамиятда ахборот соҳасида миллий хавфсизликка таҳдид соладиган қандай ҳолатларни биласиз?
  3. Вайронкор ғоя деганда нимани тушунасиз?
  4. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлашнинг қандай усулларини биласиз?
  5. Бузғунчи ғояларга қай тариқа барҳам берилади?

ж1

1 Каримов И.А. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига. //Халқ сўзи, 2009 йил 27 июнь.

2 Қаранг: ўша жойда.

3 Жўраев Н. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг моҳияти ва унсурлари. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

4 Қаранг: Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 36 б.

5 Қаранг: Хуршид Дўстмуҳаммад. Глобаллашув даври ва ахборот макони. //Ўзбекистон матбуоти, 2007 йил 3-сон, 13 б.

6 Қаранг: Жўраев Н. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг моҳияти ва унсурлари. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

7 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – 14-15 б.

8 Қаранг: Мўминов Ф.А. Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тараққиёт. //Ўзбекистон матбуоти, 2007 йил 6-сон, 32 б.

9 Қаранг: Жўраев Н. Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг моҳияти ва унсурлари. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

You may also like...

57 Responses

  1. Ушбу мавзуни сайтимизга жойлаштиришда яқиндан ёрдам берган ҳамда биратўла ижодий маҳоратини оширган 201-гуруҳ талабалари Моҳинур Норбобоева ва Бекзод Насимбоевларга баракалла, дейди Дониш домласи мамнун бўлиб. Уларнинг бу саъй-ҳаракатлари балларига ижобий таъсир қилса ажабмас…

  2. Milliy xavfsizlikni ta’minlashda ommaviy axborot vositalarining roli katta. Bu haqda ma’ruzada keng yoritib berilgan.

  3. Dilfuza Tillayeva:

    OAVsohasida axborot psixologik xavfsizlikni ta’minlashda jurnalistlarning o’rni beqiyosdir. Chunki jamiyat a’zolari tom ma’noda OAVga ishonch bilan qaraydi. Matbuotda,radioda,TVda «axborot xurujlari»ga qarshi kurashga chorlovchi,yoshlarni immunitetini oshiruvchi ko’rsatuv va eshittirishlar ancha salmoqlidir. Bu albatta quvonchli holat.

  4. Nigora Eshqulova:

    Bugun o`z nomi bilan axborot asri. Bunday jarayonda albatta, turli axborotlarga ehtiyoj sezamiz. Ammo kerakli, sara axborotlarni tanlab olish o`zimizga bog`liq. Bunda albatta milliy xavfsizlikni ta’minlashimiz zarur. Hozirgi vatqda yoshlar ko`p vaqtini internetda turli maqsadlardan foydalanishga sarflamoqda. Mana shu vaqtda milliy qadriyatlarimizga zid bo’lmagan, o`zimiz uchun zaruriy ma’lumotlarni olishdek maqsadni kuchaytirishimiz lozim. Mashhur yapon olimi shunday degan edi: «Internet—bu cheksiz ummon, insonnig irodasi esa ana shu ummondagi kemadir. Kema qanchalik mustahkam bo`lsa, ummoning to`fonlaridan o`tib, o`z manziliga yetib bora oladi».

  5. Sevara Uktamovna:

    Ma’ruza matnidan juda ko’p yangi ma’lumotlarni oldim. Bu ma’lumotlar bituruv malakaviy ishimizda ham bizga yordam beradi.

  6. Dilso`z Oripova:

    Жамиятимизда ахборот соҳасида миллий хавфсизликка таҳдид соладиган ҳолатлар ҳам юз бераётганидан кўз юма олмаймиз. Инсоният оммавий ахборот воситалари соҳасида шу қадар юксак тараққиётга эришдики, бунинг оқибатида “ўзининг бошини ўз оғритадиган, ўз ҳаётига ўзи таҳдид соладиган, ўз истиқболини мавҳумлаштирадиган ҳолатларга ҳам дуч келмоқда,– деб ёзади профессор Нарзулла Жўраев.
    Axborot olish sohasidagi bu fikrlar yoshlar ongi va dunyo qarashini shaklllanishida muhim o`rin tutadi.

  7. Humoyra Ismoilova:

    Yoshlar ongi va dunyo qarashini shakllantirishda axborotning o`rni juda kata hisoblanadi. » Бугунги кунда ягона ахборот маконида яшар эканмиз, ҳар куни янги ахборот билан яшаш турмуш тарзимизга айланиб бормоқда. Ёшлар онги ва дунёқарашини шакллантиришда ҳам кундалик ахборотлар муҳим ўрин тутмоқда» -deb ta’kidlaydi Donish domlamiz.

  8. Malika Ruziyeva:

    Yoshlar qimmatli vaqtlarini turli hil ijtimoiy saytlarda huda behudaga o’tkazmaslik uchun maktab, kollej va litseylarda axborot soatlarini tashkil etish zarur. Bunga o’zimizning talabalarni jalb etsak bo’ladi. Pedagok bo’lishni orzu qilgan talaba yoshlar uchun amaliyot vazifasini ham o’tardi.

  9. O'tkir Jalolxonov:

    – ахборотдан фойдаланишда инсон эркинлиги ва ҳуқуқини таъминлаш
    mana shunisi juda muhim…

  10. Farrux Abduhamidov:

    Axborot xavfsizligini taminlashda eng muhumi yurtim,izdagi kabi yoshlarni to’loqonli qamrab olgan muhitni shakillantirish va uni uzliksiz ravishda mustahkamlab boprishda deb bilaman.

  11. Internet jurnalistikaning rivoji tog’risidagi Prezidentimiz fikriga universitetimiz barcha talabalari to’liq qo’shilsa kerak. Bu borada erishilayotgan muvaffaqqiyatlarga darslarning samarali o’tilayotgani, o’qituvchi tomonidan qilinayotgan talabchanlik va kafedra o’qituvchilari tomonidan talabalarga darsdan tashqari qo’shimcha mashg’ulotlarning olib borilayotgani sababli erishilmoqda. Ani paytda media kanferensiya va bloggerlar chempionatiga tayyorlanayotgan ko’plab fakultetimiz talabalari internet jurnalist sifatida ancha malakaga erishib ulgurdilar, desam xato bo’lmas.

  12. Zur malu’motga ega bulyapmiz

  13. Axborotga to‘yingan jamiyatda kishilar, ayniqsa, yosh avlod ongida undan foydalanish ko‘nikmasini shakllantirish muhim sanaladi. Bu borada respublikamizda olib borilayotgan ishlar mazkur ma’ruzada chuqur tahlil etib berilgan.

  14. Turfa axborotlarga to‘yingan jamiyatda kishilar, ayniqsa, yoshlar ongida unga nisbatan to‘g‘ri yondashuvni shakllantirish muhim. Bu borada respublikamizda olib borilayotgan ishlar yuqoridagi ma’ruzada chuqur tahlil etib berilgan.

  15. Turfa axborotlarga to‘yingan jamiyatda kishilar, ayniqsa, yoshlar ongida unga nisbatan to‘g‘ri yondashuvni shakllantirish muhim.
    Bu borada respublikamizda olib borilayotgan ishlar yuqoridagi ma’ruzada chuqur tahlil etib berilgan.

  16. Safarov Sunnatillo:

    Bugungi kunda OAV sohasida milliy axborot havfsizligimizni taminlashda o’sib kelayotgan jurnalistlarimizning ahamiyati judda katta deb bilaman.Sababi shuki chetdan kirib kelayotgan axborot oqimini qayta filtirlab,milliy qadryatlarimiz, madaniy-marifiy boyliklarimizga putur yetkazmasligini taminlashdadir.Qolaversa turfa hil axborot hurujlaridan ogoh qiliwda ularni
    tuzog’idan asrashda OAV sohasida ko’rsatuvlar,radio eshittirishlar va internet olamida havfsizligimizga doir dasturlarni o’rin olishi maqsadga muvofiq deb bilaman.

  17. Shahriyor Boboqulov:

    Bugungi kunda axborot ummoni nihoyatda tulib toshgan bu axborotlarni saralay bilish nihoyatda muhim. Bu axborotlarni yoshlarimiz ongiga gsingdirish juda muhim.Yuqoridagi maruza menga juda ham yoqdi.

  18. Men ijtimoiy tarmoqda bazi bir ishlarim yuzasidan ma’lumotlar qidirayotganimda, Chinggiz Aytmatovni bir gapiga ko’zm tushdi. » Xar qanday ovqatni oshqozon qabul qilmaydi, ammo inson miyyasi xar qanday axborotni qabul qilaveradi,, xaqiqatdan xam bir o’ylab ko’rsak oshqozon sifati buzulgan ovqatlarni qabul qilmaydi. Lekin biz aynidamda axborot asrida yashayotgan ekanmiz, undagi barcha axborotlarni miyyamiz qabul qilaveradi. Xar qanday axborotni qabul qilish bizni o’zimizni ma’naviy bilimimmizga bog’liq. OAV da berilayotgan barcha axborotni olishimmiz emas balki, sarasini, kerakligini olish kerak deb bilaman. Qanday axborot olish xar doimgidek ma’ruzada keltirib boriladi.

  19. XXI asrda insoniyat yangi davrga qadam qo’yar ekan,yangi texnologiyalar bilan tanishish qatorida urushdan ham ko’ra xavfli «axborot xuruj»lariga deyarli har kuni duch kelishi kuzatilmoqda. Xurujlarning oldini olish uchun har bir shaxsda har xil yot g’oyalar,fikrlar,bemani axborotlarga qarshi «immunitet»shakllangan bo’lsa bas.

  20. Chinggiz Aytmatovni bir gapiga ko’zm tushdi. Ushbu jumlada g’alizlik va imloviy xatolar mavjud. Chingiz Aytmatov hamda ko’zim tushdi shaklida bo’lishi kerak

  21. «Axborot xurujlari» bugungi kundagi eng dolzarb muommolardan biri hisoblanmoqda. Chunki, axborot makoni bo’lmish OAV da turli-tuman, foydali va foydasiz ma’lumotlar ko’payib ketgan. Ayniqsa, bu hol internet olamida ko’plab uchramoqda. Chetdan kelayotgan, milliy mafkuramizga zid axborotlar talaygina. Biroq bu holning oldini olish mumkin. Ya’ni biz jurnalistlar milliyligimiz aks etgan OAV lari sonini ko’paytirmog’imiz zarur. Buning uchun ko’proq bilim va tajriba egallamog’imiz darkor.

  22. Uzur Dilnoza Abdullayevaman.

  23. Prezidentimiz aytganlaridek, » Axborot omili yadroviy poligonlardan ham daxshatli omilga aylanib borayotir. Agar mazkur omilga alohida e’tibor berilmas ekan, u borgan sari kuchayib boradi. Natijada, ayrim kuchlar qo’lida asosiy «qurol» ga aylanadi». Yurtboshimizning aynan mana shu fikrlaridan kelib chiqadigan bo’lsak, bugungi dunyoning axborot xavfsizlik holati » Xavfsizlik» ka bo’lgan zamonaviy yondashuvlarni ishlab chiqishga va milliy, mintaqaviy va xalqaro xavfsizlikka nisbatan konseptual qarashlarni rivojlantirishga undamoqda.

  24. Ushbu ma`ruzadan o`zimga kerakli bo`lgan barcha axborotlarni oldim. Ustoz. buning uchun katta rahmat.

  25. Shiddat bilan rivojlanayotgan zamonda har bir odam axborot bilan, internet bilan hamohang bo’lishi kerak. Faqat to’g’ri axborat olish va uni tahlil qilib keyin ishonch hosil qilish ham juda muhim. Nega deganda hozir internetda tarqalayotgan habarlarning ko’piga ishonish qiyin…

  26. Haqiqatan ham , XXI asr axborot asrida yashar ekanmiz biz yosh jurnalistlar yelkasida juda katta vazifalar yuklatilayotganini yurakdan his qilishimiz lozim . Negaki xalqqa axborotni yetkazadigan vosita bu -ommaviy axborot vositalari . Ommaviy axborot vositalarida faoliyat yuritadigan insonlar esa jurnalist kadrlar hisoblanadi . Xalqqa sifatli axborot yetkazish bizning , jurnalistlarning ,sharafli burchimiz deb o’ylayman .

  27. Har bir davrning o’ziga yarasha rivojlanish darajasi bilan birga muammolari mavjud bo’ladi . Bugungi kunda texnika -texnologiyalar rivoji hayratga soladigan darajada rivojlanib bormoqda . Hamma qulaylik insonlar uchun , albatta . Ayniqsa , internet hammamizning yaqin axborot yetkazuvchi vositamiz . Hamma ommaviy axborot vositasi ham axborot yetkazuvchi bo’lsa-da , internet ancha oldinga chiqib olgan . Ammo internetda bo’layotgan milliylikka , qadriyatlarimizga ta’sir ko’rsatuvchi ayrim ma’lumotlar ko’paymoqda . Bunday vaziyatlarga qarshi ongli kurashmog’imiz lozim . Har bir axborotni tahlil qila olishimiz talab qilinmoqda .

  28. OAV lari kommunikatsiyaning eng yuqori ko’rinishlaridan biri sanaladi. Hozirgi vaqtda gazeta, jurnal, radiostansiya, televizion kanallar va internet saytlari shunchalik ko’pki, biz ular orqali oladigan ma’lumotlarimizni saralay olishimiz kerak. Davr » axborot xurujlariga» nisbatan ogohlikni talab qilmoqda. Shunday ekan har xil yod axborotlardan ehtiyot bo’laylik.

  29. Hozirgi murakkab va notinch zamonda odam o’ziga sal e’tiborliroq bo’lmasa axborot qabul qilishda har xil zaxarli ongini buzadigan ma’lumotlar girdobiga tushib qolishi hech gap emas.

  30. Ha, bugun haqiqatdan ham OAV va internet juda ham rivojlanib bormoqda. U yerda biz turli xil axborotlarni, yangiliklarni va ma’lumotlarni uchratishimiz mumkin. Axborotning hammasini ham to’g’ri, foydali va jamiyat tarraqiyoti uchun xizmat qiladi deyish mutlaqo noto’g’ri. Chunki biz yaxshi axborot bilan bir qatorda salbiy, ya’ni buzg’unchi g’oyali axborotlarni ham uchratamiz. Mana shu axborotlar to’riga tushmaslik uchun ,avvalambor, yoshlarga, maktabda, kollej-litsey, oliy o’quv yurtlarida tushuntirish ishlarini olib borib, ularga aynan ma’naviyatini boyitadigan ma’ruzalar o’qilishi, aholida kuchli immunitetni shakllantirish kerakki, ularning o’zlari buzg’unchi g’oyali axborotlarni izlashlariga hojat qolmasin. Yana shuni ta’kidlash joizki, har birimiz o’zimizning atrofimizdagilarga sergak va ogoh bo’lib, yaqinlarimizni salbiy, buzg’unchi g’oyali axborotlardan asrashimiz har bir O’zbekiston fuqarosining burchi deb hisoblayman.

  31. Murodjon O‘rinov:

    Axborot zamonida yashayotganimiz hammamizga ma’lum biz jurnalistlar axborotni farqlashimiz to‘g‘ri tahlil qilib ommaga to‘g‘ri yetkaza olishimiz shart biz xalqimizning fikrini bilishimiz kerak jurnalistning vazifasi shundan iborat.

  32. Murodjon O‘rinov:

    Axborot asrida ayniqsa «ommaviy madaniyat» tshunchasi targ‘ib qilinyapti ommaviy madaniyat tushunchasi ostida biz uchun yod g‘oyalar kirib kelmoqda bu g‘oyatlar bironta millatning mentalitetiga to‘g‘ri kelmaydi biz bu g‘oyatlar bilan O‘zbek millatimizning an analarini yo‘qotmasligimiz kerak.

  33. Ergasheva Nazokat:

    Haqiqatdan ham bugungi «Axborotlashgan jamiyatimizda» axborotning o’rni beqiyos. Biz yoshlar o’qiyotgan barcha ma’lumotlarimizga e’tibor berishimiz va ularni bir-biridan farqlashimiz zarurdir. Shundagina Jamiyatimiz shafof holatini yo’qotmaydi.

  34. Bugungi kunda qabul qilayotgan axborotlarimizning chek chegarasi yo’q! Chunki biz axborotlashgan jamiyatda yashamoqdamiz.Axborotlarni ko’p bo’lishi tabiiy hol.Lekin axborotlarni to’g’ri yoki noto’g’ri ekanini anglay bilish, ularni to’g’ri talqin qilish bizning qo’limizda.

  35. «Agar millatni yo’q qilmoqchi bo’lsang, birinchi uni o’tmishini, tarixini yo’q qil»,- degan gap bejiz aytilmagan. Qachonki,inson milliy qadryatlari, bobokalonlari, tili,dinidan ya’ni boy ma’naviy tarixidan ajralsa u millat yo’q va qayta tiklanmaydi. Ularga bunday qilishdan maqsad insonlarni manqurtga aylantirish. Chunki manqurtda hech qanday his tuyg’u,ayniqsa Vatan tuyg’usi bo’lmaydi. Hozirda inson psixologiyasiga ta’sir etish orqali manqurtlashtirish avj olgan. Ana shunday fojeali illatlarni oldini olib, milliyligimizni dunyoga tarannum etishda jurnalistlar bizga yordamga keladi.

  36. Hozirgi kunda axborotlar juda bisyor. Ularni to’g’ridan-to’g’ri qabul qilish aqlli odamning ishi emas. Qolaversa, zamonimiz zimmamizga shu talabni yuklayapti.Hozirda to’g’ri axborotlardan ko’ra noto’g’ri axborotlar ko’payib ketyapti. Ularni filtrlab, tekshirib ko’rib qabul qilishimiz zarur. Yaxshisi, axborotlarni o’zimizning ishonchli saytlardan qabul qilsak nur ustiga a’lo nur bo’lardi.

  37. Axborot xavfsizligini ta’minlashda siyosiy sharxlovchilarimiz muhim o’rin tutadi. Dunyoda bo’layotgan voqea-hodisalar publisitik yondashuv asosida izohlanib borilsa, omma har xil mish-mishlarga ishonib qolmaydi. Sharxlovchilikka oid maxsus mahorat maktablari tashkil qilish ham mumkin.

  38. Hammaga ma’lumki, Prezidentimizning «Yuksak ma’naviyat-yengilmas kuch» asarida «bugungi zamonda mafkura poligonlari yadro poligonlaridan ham ko’proq kuchga ega» ekanligi o’z aksini topgan. Darhaqiqat, hozirgi globallashuv jarayonida yashar ekanmiz, inson ma’naviy olamiga, dunyoqarashiga ta’sir qiluvchi har qanday kichik axborot ham zararini hech narsa bilan qoplab bo’lmaydigan oqibatlarga olib kelishi mumkin. Bu esa o’z navbatida barchani ogohlikka da’vat etadi. Zero, ogohlik davr talabiga aylanib bormoqda. Shunday ekan, barchamiz, ayniqsa, biz jurnalistlar doimo e’tiborli bo’lishimiz lozim.

  39. Hammaga ma’lumki, Prezidentimizning «Yuksak ma’naviyat-yengilmas kuch» asarida «bugungi zamonda mafkura poligonlari yadro poligonlaridan ham ko’proq kuchga ega» ekanligi o’z aksini topgan. Darhaqiqat, hozirgi globallashuv jarayonida yashar ekanmiz, inson ma’naviy olamiga, dunyoqarashiga ta’sir qiluvchi har qanday kichik axborot ham zararini hech narsa bilan qoplab bo’lmaydigan oqibatlarga olib kelishi mumkin. Bu esa o’z navbatida barchani ogohlikka da’vat etadi. Zero, ogohlik davr talabiga aylanib bormoqda. Shunday ekan, barchamiz, ayniqsa, biz jurnalistlar doimo e’tiborli bo’lishimiz, har narsani sinchkovlik bilan o’rganishimiz va tahlil qilishimiz lozim.

  40. Qayumova Sabohat:

    Inson shunday yaralganki, u o`z psixologiyasi, ichki dunyosiga yaqin voqea-hodisalar, axborotlarni tezroq topadi va xotirasidan o`chirishi ham ancha qiyin. Shu sabali ham axborotni qurol qilib olgan yot kimsalar yoshlarni ko`proq o`zlari tomonga og`dirib olishga urinmoqdalar. sababi ularning qiziqishlari haqida ko`p narsa ma’lum. Qolaversa, yoshlar kuchga to`la, tog`ni ursa talqon qilgudek. Yoshi ulug`larning fikrini o`zgartirish esa bir oz mushkul. Ma’ruzada takidlanganidek, nur bor joyda soya bor. Xuddi shuningdek yuksalish bor joyda uni ko`rolmaydigan yovuz kuchlar harakatini sezish mumkin. Ammo quyosh eng yuqoriga ko`tarilganda soya barham topadi. Shunday ekan, ma’naviyatimizni, bilim darajamizni tobora oshirishdan charchamasligimiz, be’etibor bo`lmasligimiz kerak.

  41. AZIZBEK RAMAZONOV:

    Hurmatli Donish domla ! Men saytingizni doimo kuzatib boraman. Sizning saytingizga o`xshagan saytlarning ko`payishi tarafdoriman. Bu ham o`ziga xos axborot sohasida milliy xavfsizlikni ta’minlash tizimining komponenti deb hisoblayman. Yuqoridagi maqolada axborot sohasida milliy xavfsizlikni ta’minlash usullari haqida ma’lumot keltirib o`tilgan. Iltimos, yuqorida sanab o`tilgan 5 usul haqida to`liqroq ma’lumot bersangiz. Bu usullarni o`rganish hamma uchun foydali deb o`ylayman.

    • Маърузамиз ҳажми ошиб кетмаслигини инобатга олиб, талабалар аудиториясига мос қисмини баён этгандик. Профессор Нарзулла Жўраевнинг «Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг моҳияти ва унсурлари». /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006. да бу мавзу анча кенг берилган. Бу ҳақда дарсда эслатсангиз янада кенгроқ тушунтираман.
      Азизбек, баён этаётган фикрларингизни умумлаштирган ҳолда битта мақола ёзсангиз яхши бўларкан…

  42. Jadallik bilan rivojlanib borayotgan ayni zamonda axborotga nisbatan beparvolarcha munosabatda bo’lish yaramaydi. Biz bo’lajak jurnalist sifatida har qanday axborotga tirik shaxsdek munosabatda bo’lishimiz kerak. Negaki, salbiy axborot birgina zarrasi ham jamiyat orasiga kirib, uni ich-ichidan yemirishga qodir.

  43. Axborot asrida hamma tezlkorlikka intiladi.Eng katta yutuq ana shunda,menimcha.

  44. Maysara Ochilova:

    Professor Narzulla Jo’rayevning yuqoridagi fikrlari nechog’lik to’g’ri va bugungi kun uchun nechog’lik ahamiyatli ekanligini bugun barcha tasdiqlasa kerak. Ma’ruzani o’qib axborot-psixologik xavfsizlik fani doirasidagi bilimlarim ko’lami yanada oshdi.

  45. Internet yomon buzuq illatlardan va noto’g’ri yo’lga boshlovchi axborotlardan himoylanish uchun ya’ni barcha O’zbekiston aholisini internetdan foydalanish timini xavfsiz qilish uchun shunday tizim tashkil qilish kerakki har bir foydalanuvchi internetdan faqat o’ziga kerakli ma’lumotlarni ko’ra olishi reklama sifatidagi buzuq illatlarni umuman olib tashlanishi agar shunday saytlarga O’zbek foydalanuvchisi kirmoqchi bo’lsa shu saytga avtomatik tarzda yo’l yopilishi va boshqa shunga o’xshash usullar bilan boyitilgan milliy tizim ishlab chiqilsa bu millat ravnaqi uchun juda katta foyda berar edi

  46. Albatta, hozirgi kunga kelib globallashuv jarayoni yanada jadallashmoqda. Informatsiyalar shunchalik ko’p va xilma-xilki, ba’zan axborot olishda mushkulotlarga duch kelmoqdamiz. Lekin bizdan talab qilinadigani shuki, eng muhim, sara, foydali, keraklilaridan foydalanishimiz zarur.

  47. To’g’ri, bugun axborot olishimiz uchun barcha sharoitlar yetarli. Shuning uchun biz bu imkoniyatdan oqilona foydalanishimiz lozim.

  48. Mening fikrimcha, axborot makonida milliy xavfsizlikni ta’minlash har qancha qiyin bo’lmasin bunga to’lig’icha erishish lozim.

  49. Farhodova Shahriniso:

    Insonning mafkurasi, uning fikrlashi albatta oilada shakllanadi. keyinchalik esa maktab kollej ta’lim muassasalarida insonning fikr doirasi kengayib boraveradi. Bunda bizga ustozlarimiz katta ko’mak beradilar. Yuqoridagi ma’ruza ham biz yoshlarda o’z mustaqil fikrimizni mustahkam bo’lib shakllanishida katta ko’mak beradi.

  50. Umida Rasulova:

    Juda dolzarb mavzu qalamga olingan. Darhaqiqat, bugungi kunda axborot kunda axborot xurujlari internet tarmog`i orqali yopirilib kelmoqda.Endi faqat hushyorlik hayitiy zaruratga aylanishi zarur

  51. Sitora Abdug'aniyeva:

    Axborot sohasida milliy xavfsizlikka tahdid soladigan holatlar bugungi kunda hayotimizda yetarlicha uchrab turadi. Shuning uchun biz birinchi navbatda yoshlarimizda ushbu holatlarga nisbatan kuchli immunitetni shakllantirishimiz zarur.

  52. Bugungi kunda axborotlarni turli manbalardan gazetalardan, internetlardan, ,turli ijtimoiy saytlardan olamiz. Lekin ularni qanchalik to’g’ri ekanligini bilishimiz uchun u ma’lumotlar bilan yaxshilab tanishib chiqib, o’rganib, tahlil qilib olishimiz darkor.

  53. Insoniyatning o’ziga xos ehtiyojlari bor. Bularga maishiy, ijtimoiy, ma’naviy, ma’rifiy ehtiyojlarimizning barchasi misol bo’ladi. Siz-u biz doimiy ehtiyoj sezadigan yana bir muhim omil borki, u axborotdir. Axborot olam yaralibdiki mavjud va rivojlanishda. Hattoki axborotning yo’qligi ham axborotdir. Hozirgi shiddat bilan rivojlanib borayotgan asrimizda esa axborot ham asrga mos ravishda yangicha mohiyat kasb etyapti. Bu kabi yangidan yangi axborotlar kimning ham e’tiborini tortmaydi deysiz. Ayni mana shu qiziqish axborot xurujini yuqtirmoqchi bo’lganlarga yaxshigina qopqon vazifasini o’taydi. Hattoki jannatmakon vatanimiz O’zbekistonga ham ana shunday tajovuzlar uyushtirlib kelinmoqda. Ahir mevali darxtgagina tosh otiladida. O’z bog’imiz-Vatanimizni ayni shu xuruj va tajovuzlardan asrash esa barcha barchamizning umumiy burchimizdir!!!

  54. Dunyoning turli burchaklarida notinchlikar davom etmoqda. Begunoh insonlar xor-u zorlikda o’lib ketmoqda. qancha aholi esa och nahor, yashashga boshpanasi yoqligidan darbadar bo’lib yuribdi. bu judayam achinarli hol. Demoqchi bo’lganim osmonimiz musoffo bo’lib turgan ona zaminimizning qadriga yetaylik. Vatanimizni ko’z qorachig’imizdek asrash har birimizning oliy burchimizdir.

  55. Fotihbek Abdurahimov 201-guruh:

    Ma’ruzani o’qib chiqdim va kerakli xulosalarni o’zim uchun oldim. Har bir yurtdoshimiz , ma’ruzada ta’kidlanganidek, vatanparvarlik tuyg’usidan uzoqda bo’lmasligi, o’z sohasida jonbozlik ko’rsatib yurtiga muhabbatini izhor etmog’i kerak.

  56. Internet O.A.V larining kenjasi bo’lishiga qaramay juda tez rivojlanib ketdi. Butun olamda ro’y berayotgan har qanday ma’lumotlarni undan olish mumkinligi namoyon bo’ldi. Uni salbiy va ijobiy oqibatlari ham oshkor bo’ldi.

Добавить комментарий для Qodirov Zayno,biddin Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>