Ахборот-психологик хавфсизлик (7)

7-мавзу. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг вазифалари, асосий йўналишлари ва усуллари

  жф3

Режа:

  1. Ўзбекистонга четдан мафкуравий таҳдидлар, “ахборот хуружлари” амалга оширилиши сабаблари.
  2. Юксак маънавиятга эга бўлган буюк халқнинг енгилмас куч экани.
  3. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлидан илдам боришига турли тўсқинлик.
  4. Миллатнинг маданий савиясини шакллантиришга хизмат қиладиган мезонлар.
  5. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш усуллари.

Ўзбекистонда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш борасида сўз юритганда аввало мамлакатимизга четдан мафкуравий таҳдидлар, “ахборот хуружлари” амалга оширилиши сабаблари, бунинг туб илдизларини теран англамоқ зарур.

1991 йил 31 августда Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилгач, ўзбек халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи рўёбга чиқишига беқиёс замин яратилди. Иқтисодий тараққиёти учун катта имкониятлар эшиги очилди. Ўз олтинини, бошқа ерости бойликларини ихтиёрий равишда қазиб ола бошлади ва уларни сақлаш йўлга қўйилди. Бошқа табиий бойликлари, ҳалол меҳнати билан яратилган моддий неъматлар одамлар фаровон турмушининг кафолати ва ижтимоий тараққиётимиз асоси бўла бошлади. Мамлакат ўзининг миллий валютаси ва бошқа бойликларига эга бўлган ҳолда ривожланмоқда.

Тарихда илк бор 1992 йилнинг 2 мартида Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинди. Ўтган йиллар мобайнида қатор халқаро ташкилотларга қўшилди. Ўнлаб тараққийпарвар давлатлар билан ҳамкорликлар ўрнатилди. Буларнинг барчаси республика тараққиётида муҳим ўрин тутмоқда. Чинакам мустақилликни қўлга киритган юртимизнинг гуллаб-яшнаши ва фаровонликка эришиши, халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллаши олий мақсадимиздир. Оққан дарё оққани мисол ўзбек халқи яна тарих саҳнасидаги улуғвор ўрнини тиклашга муваффақ бўлмоқда! Халқимизнинг собиқ мустабид тузум даврида ҳам ўзлигидан бутунлай жудо бўлмагани сабабини тўғри англамоқ лозим. Юксак маънавиятга эга бўлган буюк халқ абадул-абад енгилмас куч сифатида боқий яшар экан. Ҳамма даврда ҳам юрт, миллат ва миллий қадриятлар учун курашган фидойи инсонлар бўлгани ҳақида кўплаб адабиётларда ҳам ёзилган. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан бебаҳо миллий удумларимиз, урф-одатларимиз, бетакрор анъаналаримиз авлоддан-авлодга беқиёс маънавий мерос сифатида ўтиб келаётир. Миллий ўзлигимиз сақлаб қолинишида юксак маънавият – чинакам енгилмас куч эканини намоён этмоқда.

Шу ўринда баъзи саволлар пайдо бўла бошлайди: Ўзбекистоннинг дунё билан бўйлашиши, тараққиёт сари дадил одимлаши ҳеч кимнинг ҳасадини келтирмайдими? Неча йиллар мобайнида уни мустамлака ичканжасида тутиб бойликларини талаганлар энди унинг мустақил давлат сифатида эмин-эркин ривожланишига хайрихоҳ бўла оладими? Бугун ҳам унинг пахтасию пилласи, мева-чеваларию тилласи, бошқа бойликларига суқланиб қараётганлар холис муносабатда бўлармиди? Бу озод мамлакатнинг ҳаёти ва тараққиётидан ҳасад ўтида ёнаётганлар унинг йўлига ғов бўлмайдими?

Дунё харитасидан муносиб ўрнини эгаллаган Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлидан илдам боришига турли тўсқинликлар бўлаётгани сезилиб туради. Бундай кўз илғамас “тўсиқ”лардан бири – мафкуравий, ғоявий таҳдид, ахборот хуружидир. Жамиятда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш ҳақида сўз борар экан, аввало кечаги ўтмишда юз берган баъзи воқеа-ҳодисаларни яна бир бора эслаб кўрсак, бу хуружларнинг илдизлари ойдинлашгандек бўлади. Собиқ мустабид тузум даврида “марказ”нинг буйруғини бажариб яшаш “иттифоқ” исканжасидаги республикалар учун одатий ҳолга айланган эди. Ўша даврга ҳаққоний баҳо берган Президент Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрларини эслаш ўринли: “Гоҳ ошкора, гоҳ зимдан: “Сизлар ўз-ўзларингни мустақил бошқаришга, мустақил давлат қуришга қодир эмассизлар”, “Сизлар муте, қарам миллатсизлар”, “Сизлар учун биз фикрлаймиз, назария яратамиз, амру фармон берамиз, сизлар эса бажарасиз, холос”, деб миямизга қуйиб келишмаганми?– Шу ўринда давлат раҳбари чинакам ҳаётбахш, илғор ғояларни илгари сурган.– Мустақилликка эришганимиздан сўнг биз сохта мафкуранинг яккаҳокимлигидан қутулдик. Маънавиятни, мафкурани зуғумлардан озод қилиб, эркин фикрга, миллий тафаккурга кенг йўл очдик”1. Эндиги асосий вазифа кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишончнинг орта бориши ҳақида сўз юритар экан Юртбошимиз тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилишини2 алоҳида таъкидлайди. Ўтган давр мобайнида бутун халқимиз мустақиллик моҳиятини теран англаб етганига ва Ўзбекистоннинг келажаги нақадар буюк давлат эканига умид қилиб яшаётганига шак-шубҳа йўқ!

Эртанги келажагимиз ҳисобланмиш баркамол авлоднинг ҳам ана шундай илғор фикрли бўлиб етишишлари учун қанчадан-қанча улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мустақиллиги шарофати билан бунёд этилган замонавий лицей ва коллежларни 1 миллион 446 мингдан зиёд фарзандларимиз, жумладан, 1 миллион 55 минг нафардан ортиқ қишлоқ ёшлари битириб, бугунги кунда ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, бошқарув ва ижтимоий соҳаларда, барча жабҳаларда меҳнат қилаётгани шу йўлда эришган энг катта ютуғимиз бўлганини3 алоҳида таъкидлаш мумкин. Ундан ташқари ҳар йили ўн минглаб йигит-қизларимиз олий ўқув юртлари бакалавр ва магистратура босқичларини муваффақиятли тамомлаб, ишлаб чиқариш соҳаларига йўлланмалар олишмоқда. Айни пайтда мазкур таълим муассасаларида юз минглаб ёшларимиз замонавий билимлар олиб камолга етмоқдалар. Юртбошимиз таъкидлаганидек, таълим соҳасида замонавий ахборот ва компьютер технологиялари, интернет тизими, рақамли ва кенг форматли телекоммуникацияларнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, бугунги тараққиёт даражасини белгилаб берадиган бундай илғор ютуқлар нафақат мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртларига, балки ҳар қайси оила ҳаётига кенг кириб бориши учун замин туғдиришнинг аҳамиятини чуқур англаб олишимиз лозим4.

Ҳозирги глобаллашган дунёда ёшлар онгига салбий таъсир қилаётган унсурлар ҳам пайдо бўлаётганига бефарқ қарай олмаймиз. Ягона ахборот маконида авж олаётган турли мафкуравий таҳдидлар, ахборот хуружлари ёш авлод онгу шуурига жиддий зарар етказиши мумкин. Энди асосий мақсадлардан бири – ёш авлодни ўша хуружу таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилмоғи зарур. Зеро, “глобаллашув – инсоннинг онгу шуури, тафаккури самараси сифатида вужудга келган жаҳон миқёсидаги умумий жараён, таъбир жоиз бўлса, инсоният бошидаги яна бир синов,– деб ёзади профессор Абдуғафур Расулов.– Бугунги кунда дунёдаги айрим қудратли давлатлар ўз миллий манфаатларини амалга оширишда глобаллашув жараёнидан устамонлик билан фойдаланиб қолишга уринмоқда. Бу манфаатларнинг шакли, кўриниши, соҳаси, йўналиши, турлича”5. Биз ана шу таҳдидларнинг кўринишларини теран англаган ҳолда ёш авлод қалбида ундан ҳимояланишга хизмат қиладиган мафкуравий иммунитетни пайдо қилишимиз ва шакллантиришимиз тақозо этилмоқда. Очиқ айтиш керак, ҳозирги вақтда ҳар бир миллатнинг маданий савиясини шакллантиришга хизмат қиладиган мезонлар бор. “Энг асосийси – интеллектуал онг, юксак маънавият, асрий анъаналарга таянадиган, замоннинг илғор ютуқларидан озиқланадиган миллий дунёқараш ва эътиқоддир. “Оммавий маданият”, туб моҳиятига кўра, миллий маданиятларнинг кушандаси, у маданий хилма-хилликни хушламайди, бу оламни якранг кўриш унинг асл мақсади,– деб ёзади филология фанлари номзоди Олим Тошбоев.– “Оммавий маданият” кўплаб жамиятларни сунъий, сохта идеаллар билан чалғитибгина қолмасдан, одам боласи учун муқаддас бўлган табиий жуфтликни инкор этади, ғайриинсоний ахлоқ муносабатларини қонунийлаштиради ва буни эркинликнинг олий намунаси деб кўз-кўз қилади”6. Демак, бугун “оммавий маданият” ниқоби остида интернет орқали ва бошқа йўллар билан намойиш этилаётган порнография сингари ўта ғайриинсоний “фильм”лар таъсирига ишонувчан ёшлар тушиб қолишларининг олдини олиш, уларни вайронкор ғоялардан асраш ҳаётий заруратга айланган. Бунинг учун аввало ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш орқали ёшларда кучли мафкуравий иммунитетни ошириб бориш тақозо этилмоқда.

Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг вазифалари, асосий йўналишлари ва усуллари илмий асослангандир. Бу ерда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ вазифалар, турли таҳдидларга қарши кураш усулларини назарий жиҳатдан ўрганилиши ва таҳлил этиб борилиши зарур. Зотан, жамиятни бошқариш сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий, ижтимоий-психологик йўллар орқали амалга оширилади. Буларнинг негизида аввало информацион бошқариш мавжуддир.

Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг маънавий-маърифий аспекти, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш, ОАВ ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларига қатъий амал қилиш ахборот-психологик хавфсизлигининг муҳим шартларидан7 бири ҳисобланади.

Шуни айтиш жоизки, ахборот-психологик хавфсизлик – давлат, жамият ва шахсга зиён етказиши мумкин бўлган тасодифий ёки қасддан қилинган ахборот таъсирлардан ҳимоялашга қаратилган муҳим саъй-ҳаракатдир. Мутахассислар фикрича бу қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

– ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш;

– ахборотнинг конфиденциаллигини сақлаш, унинг ОАВда чиқиб кетиши, ўғирланиши ва йўқолишининг олдини олиш;

– ахборотни бузиб кўрсатиш ва сохталаштиришнинг олдини олиш8.

Демак, бугунги глобаллашган маконда ахборот хавфсизлигини таминлаш – ахборот соҳасига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади. Бу жараёнда ёвув ниятли кишиларнинг кирдикорларига қарши кураш билан бир қаторда турли даражада келтирилиши мумкин бўлган зарарларнинг ҳам олди олиниши табиий.

Жамият ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлашда унинг қуйидаги компонентлари (таркибий қисмлари)ни билиш зарур, яъни, таҳдидлар, таҳдид объектлари, таҳдид манбалари, таҳдиднинг мақсадлари, ахборот манбалари, ахборотни ғайриқонуний тарзда қўлга киритиш усуллари, ахборотни ҳимоялаш йўналишлари, ахборотни ҳимоялаш усуллари, ахборотни ҳимоялаш воситалари9. Шу ўринда айтиш жоизки, ахборотни турли таҳдидлардан ҳимоялаш учун ғайриқонуний ҳаракатларга бефарқ қарамаслик, уларнинг олдини олиш, ахборот манбаларига рухсатсиз киришга йўл қўймаслик ва зарур пайтда қаршилик кўрсатишни таъминловчи турли тадбирлар, йўллар, усулларни қўллаш тақозо этилади. Бу фикрни илгари суриш зарурати қандай пайдо бўлганини изоҳлашга ҳожат йўқ. Бугун компьютерлаштирилган дунё, ялпи ахборотлаштирилган глобал тизимнинг вужудга келиши миллатлар, халқлар ва бутун инсоният тақдирини бир-бирига боғлаб қўйди. Ахборот олиш ва тарқатиш технологияси ғоят тараққий этиб кетди. Ҳозирги компьютерлар процессорида 80-100 миллион атрофида транзистор бўлиб, улар ҳар сонияда бир-икки миллиардгача вазифани бажарар экан. Ахборот технологиясининг бундай ривожланиши бир жиҳатдан жиддий ташвишлар туғилишига ҳам сабаб бўлмоқда. Интернет орқали одамлар ер юзининг исталган жойидаги кишилар билан алоқа ўрнатиши, қатор сайтларга ахборотини жойлаштириши мумкин. Бундай мўъжизакор имкониятлардан баъзилар ғаразли мақсадларда фойдаланиб, “ахборот хуружи”, ахборот-психологик ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

Ахборот-психологик ҳужумнинг инсон руҳиятига салбий таъсири ҳақида кўп фикрлар илгари сурилаётгани бежиз эмас. Оқкўнгил, содда ва ишонувчан кишилар матбуотда босилган, телевидениедан, радиодан айтилган гапларга ишонч билан қарашидан усталик билан фойдаланиб қоладиган ва “ахборот хуружлари” уюштирадиган кимсаларга бефарқ қарамаслик учун нима қилмоқ керак, деган саволга мухтасар жавоблар ҳам кўп. “Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” асарида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш, маънавий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш учун аввало нималарга эътибор берилиши лозимлиги шундай асослаб берилган:

Биринчидан, одамнинг иродаси, дунёқараши бақувват бўлиши учун унинг ҳаётга, эртанги кунга, ўзининг куч ва имкониятларига ишончи мустаҳкам бўлиши керак. Айниқса, фарзандларимиз қалбида келажакка ишонч туйғусини ошириш учун уларнинг, юқорида таъкидланганидек, асосли ва ҳаққоний маълумот ва ахборотларга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Шу борада оммавий ахборот воситалари бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни, янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнларини ҳар томонлама чуқур, таъсирчан усуллар орқали ёритиб бориши зарурлигини тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Лекин бу масалада фақат офаринбозлик, «яшасин» деган гаплар билан иш битмайди.

Бугун бизга ислоҳотларимизни тўлиқ амалга ошириш, уларнинг самарадорлигини янада кучайтириш йўлида нималар ғов-тўсиқ бўляпти? Бу – бюрократия, манфаатпарастлик, порахўрлик, маҳаллийчилик, шуҳратпарастлик, лоқайдлик каби салбий иллатлардир. Бундай иллатларни ўз номи билан атаб, амалий мисолларда кўрсатиб бериш учун оммавий ахборот воситалари, авваламбор, эл-юрт манфаатларининг ҳимоячиси бўлиши, журналистлар эса бу ўта оғир, кучли иродани талаб қиладиган жабҳада том маънода фидоийлик кўрсатишини ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда.

Иккинчидан, биз ўз юртимизни ўзимиз, ўз меҳнатимиз, пешона теримиз билан обод этмасак, бунинг учун белни маҳкам боғлаб ишламасак, ҳеч ким четдан келиб бу ишни қилиб бермайди. Шунинг учун ҳам биз ота-боболаримиз хоки ётган бу юрт, бу муқаддас замин – бизники, унинг бугуни ва истиқболи фақат ўзимизга боғлиқ, мустақиллик пойдеворини қурган инсонлар бошлаган ишларни давом эттириш – бизнинг эзгу бурчимиз, деган тушунчани, керак бўлса, ҳаётий эътиқодни ёшларимизнинг онгу шуурига чуқур сингдиришимиз даркор10.

Айтиш жоизки, ҳар бир инсон ҳаётга ўз нуқтаи назари билан қарайди. Ташқи муҳит инсонга турлича таъсир кўрсатади. Зарарли таъсирлардан ҳимояланиш ўша инсонда мафкуравий иммунитет қай даражада эканлигига боғлиқлиги аллақачон ўз исботини топган. Зеро, инсон маънавий-маърифий, ахлоқий-руҳий даражасидан келиб чиққан ҳолда фаолият кўрсатади. Шунга яраша фикрлайди, ахборот қабул қилади, хулоса чиқаради. Бу хулоса унинг онги қай даражада шаклланганини кўрсатади. Ҳар қандай ахборот мазмуни, моҳияти, таъсир этиш даражаси, жамиятга фойдали ёки зарарлилиги, кишини эзгуликка ёки ёвузликка даъват этишини эътибор билан ўрганиш лозим. Зеро, миллий манфаатларни асраш ва ривожлантириш учун ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш ғоят муҳимдир. Шу ўринда ахборот-психологик хавфсизлик тушунчасини теран англаб олмоқ жоиз. Мутахассислар фикрича, ахборот-психологик хавфсизлик – бу бевосита инсон руҳиятига таъсир ўтказиш орқали уни ўз ақидаларидан, муқаддас идеалларидан, эътиқодидан айирадиган бузғунчи ғоялардан асрашдир. Демак, ахборот-психологик хавфсизликка эҳтиёж, энг аввало бевосита инсон ва жамият, инсон ва давлат, шахс ва унинг дахлсизлиги, миллат ва миллий қадриятлар, жумладан, урф-одатлар, анъаналар, тарихий ва маданий мерос, авлодлар ворисийлиги, миллатнинг истиқболи билан боғлиқ бўлган қадриятларга маънавий-руҳий таъсир, бузғунчи ғояларнинг мавжудлигидан келиб чиқади.

Ахборот-психологик хавфсизликка риоя қилинмаса, унинг таъсирчан чоралари кўрилмаса, бузғунчи ғоялар миллий қадриятларни барбод этиш орқали тарихан мавжуд бўлган халқлар ва миллатларни геноцидга олиб келиши муқаррар. Тиғиз ахборотлашган жамиятда ахборот орқали замонавий руҳий таъсир технологияларининг тобора ривожланиб бораётганлиги шахс ва жамият тафаккурининг шаклланишига у ёки бу тарзда кучли таъсир ўтказади. Жамоатчилик фикрининг қай даражада шаклланганлигига, жамиятнинг сиёсий онги, ҳуқуқий билимлар савияси, маънавий-маърифий даражасига қараб жамиятнинг тараққиётга ёки таназзулга юз тутиши муқаррар. Ижтимоий фикрни шакллантиришда ахборот таъсирини ошириш, ахборот технологияларидан фойдаланиш усуллари ва услубларининг тобора кенгайиб бораётганлигини назарда тутсак, ахборот-психологик хавфсизлик муаммоси яна ҳам кескинлашиб қолади. “Ахборот-психологик хавфсизлик” атамасининг моҳияти шундаки, у инсон, жамият тушунчалари доирасидан чиқиб кетиб, яхлит инсоният, бутун кишилик тақдири билан боғлиқ бўлган глобал масалаларни ҳам қамраб олади, натижада ҳозиргача мавжуд бўлган глобал муаммоларнинг энг тажовузкори, энг бузғунчиси ёки, аксинча, энг ташаббускори бўлиб қолиши муқаррар. Бу ҳолатни халқаро сиёсатда, давлатлараро, минтақалараро муаммоларни ҳал этишда буюк давлатчилик шовинизми авж олиши мумкин бўлган ҳолатларда яна ҳам хавфлироқ моҳият касб этади. Бундай пайтда кўпроқ анъанавий сиёсий мувофиқлаштириш тажрибаларидан кенгроқ фойдаланиш тақозо этилади. Демак, ахборот орқали юзага келган психологик можаролар шароитида давлат ахборот сиёсатининг вазифаси жамиятни салбий ахборот-психологик ҳуруждан ишончли сақлаш, қатъий ҳимоя қилиш механизмини яратиш билан белгиланади11. Ахборот технологиялари ривожланаётган жамиятда турли таҳдидлар ҳам пайдо бўлиб туриши одатий ҳолга айланмоқда. Ахборот-психологик ҳимоя етарли даражада таъминланмаган жамиятда турли таҳдидлар одамларда қурқув, ҳадик ва ишончсизлик туйғуларини пайдо қилаверади. Шу ўринда жамиятда ахборот-психологик хавфсизликнинг тўла таъминланиши шундай салбий ҳолатларга чек қўйиши мумкин. Ахборот-психологик хавфсизлик ҳар қандай ёт, бузғунчи ғоялар, мафкуравий таҳдидларнинг салбий таъсирини йўққа чиқаришга хизмат қилади.

Жамият тараққиёти жараёнида ахборот-психологик хавфсизлик маънавий-ахлоқий мезонларга ҳам айланиши мумкин. Бунда ахборот олиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи ОАВ ходимларининг сиёсий савияси, касб маҳорати ва энг муҳими фаол фуқаролик позицияси ҳам намоён бўлаверади.

Жамиятда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш учун ташкилий-техник жиҳатдан таъминланган бўлиш, замонавий техника ва технологиялар билан етарли даражада қуролланиш зарур. Бу борада моддий-молиявий база бўлиши керак. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш моҳиятини теран англайдиган соҳа ходимлари имкониятларини кенгайтириш, замонавий ахборот технологиялардан самарали фойдалана оладиган билимларга эга, ҳар томонлама кенг фикрлайдиган кадрларни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.

Тобора авж олиб бораётган “ахборот хуружи” ҳар бир инсон онгига кучли таъсир ўтказиши шак-шубҳасиз. Шундай экан, жамият тараққиётини ҳал қилишга қодир бўлган ахборот тизимини тўғри бошқариш ғоят муҳимдир. Бу муаммоларнинг ижобий ҳал этиб борилиши ўз навбатида юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Ахборот-психологик таъсир мамлакат ички ва ташқи сиёсатига, жамият ҳаётига бевосита дахлдор масала. Демак, ахборот-психологик ҳимояни таъминлаш жамият маънавий тараққиётига фақат ижобий таъсир кўрсатади.

Ахборот маконида Ўзбекистонга ҳам “ахборот хуружлари” қанчалик авж олдирилаётгани кўриниб турибди. Масалан, 2005 йил май ойида Андижонда юз берган мудҳиш ҳодисалар айрим давлатлар матбуотида “бош мавзу”га айланган эди. Ўшанда Ўзбекистонга қарши кўплаб “ахборот хуружлари” уюштирилган. “Оммавий ахборот воситаларида башланган мазкур кенг қамровли кампания бу – тергов ишлари тугагунга қадар воқеалардан илгарилаб кетиш, Ғарбдаги кенг жамоатчилик онгига ўзлари истаган сохта манзарани чуқур сингдириш, Европа ва АҚШда яшайдиган ҳар бир одамда “тинч намойишчилар” ўққа тутилди, мана Ўзбекистонда қандай мустабид тузум ҳукмронлик қилмоқда, деган фикр уйғотишга интилишдан бошқа нарса эмас,– деб таъкидлаган эди Президент Ислом Каримов Андижон шаҳрида рўй берган воқеалар муносабати билан берган баёнотида.– Бу кенг қамровли кампания ташкилотчилари мана нимани хоҳлайди. Улар бунинг учун катта пул тикишган”12. Ўша кезда айниқса Ғарб матбуоти саҳифаларида Андижон воқеаларига оид тарқатилган хабарлар таҳлили шуни кўрсатадики, бу мафкуравий таҳдид замирида Ўзбекистон ҳукуматини обрўсизлантиришга ва мамлакатда сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар аён кўриниб турибди. Бу мамлакатимизга қарши “психологик уруш”нинг ўзига хос кўриниши эди.

“Психологик уруш”нинг маъносини мутахассислар шундай изоҳлайди: у “муайян бир давлат махсус органларининг ўз сиёсий ва ҳатто соф ҳарбий мақсадларига эришиш учун бошқа давлатнинг фуқаро аҳолиси ва ҳарбий хизматчиларига психологик таъсир ўтказишдан иборат фаолият мазмунини акс эттиради”13.

Баъзи мутахассислар эътироф этишларича, қатор давлатлар томонидан қўлланилаётган “психологик уруш” олиб бориш методлари аслида қадимги эрамиздан олдинги VI асрда яшаган хитой файласуфи ва ҳарбий арбоби Сунь Цзи қўлланмаларида жуда аниқ ифодалаб берилган. Улар қуйидагилардан иборат:

  1. Душманингизнинг мамлакатидаги ҳамма яхши нарсаларни пароканда қилинг.
  2. Душманнинг кўзга кўринган арбобларини жинояткорона ишларга жалб қилинг.
  3. Душман раҳбарларининг обрўсини тўкинг ва пайти келганда уларни жамоатчилик олдида изза қилинг.
  4. Шу мақсадда энг қабиҳ ва разил одамлар билан ҳамкорликдан фойдаланинг.
  5. Ўзингизга душман мамлакат фуқаролари орасида низо ва тўқнашувлар келтириб чиқаринг.
  6. Ёшларни кексаларга қарши гиж-гижланг.
  7. Ҳукуматнинг ишига барча воситалар билан халал беринг.
  8. Душман қўшинларининг нормал таъминланишига ва уларда тартиб сақланишига барча усуллар билан тўсқинлик қилинг.
  9. Душман қўшинлари майлини ашула ва мусиқалар билан банд қилиб қўйинг.
  10. Душманларингизнинг анъаналарини қадрсизлантириш ва ўз худоларига ишончини йўқотиш учун мумкин бўлган ҳамма нарсани қилинг.
  11. Маънавий бузилишни авж олдириш учун енгилтабиат аёлларни юбориб туринг.
  12. Ахборот ва шериклар сотиб олиш учун таклиф ва совғаларга сахий бўлинг.
  13. Умуман пулни ҳам, ваъдаларни ҳам аяманг, чунки улар ажойиб натижалар беради14.

Эътибор берсангиз, ҳозирги кунда ҳам юртимизга нисбатан қилинаётган ахборот хуружлари ва бошқа бузғунча хатти-ҳаракатлар замирида ўша ғояларнинг деярли ҳаммасини амалда кузатиш мумкин. Уларга қарши курашда аввало ўша мақсад ва режаларини аниқ билиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Демак, тинчлик ва осойишталикка эришиб яшаш осон эмас. Буни ўтган йиллар мобайнида юртимиз ҳаётига қилинган тажовузлар, қўпорувчилик ҳаракатлари мисолида кўрдик. Давлатимиз раҳбари тўғри таъкидлаганидек, кўпчилик замондошларимиз гувоҳи бўлган воқеаларни, бизга ҳасад билан қарайдиган ташқи ва ички душманларимизнинг юртимизда ҳукмронлик қилиш, ўз ёвуз мақсадларига эришиш учун қандай ўта хавфли хуружлар қилганини эсласак, масаланинг моҳиятини янада теранроқ англашимиз мумкин. Шундай қабиҳ ният билан 1989 йил май-июнь ойларида Фарғона, 1990 йил февраль-март ойларида Бўка ва Паркентда содир этилган, ҳеч қачон ёдимиздан чиқмайдиган даҳшатли фожиалар; 1990 йилнинг июнь ойидаги Ўш ва Ўзган воқеалари; 1991 йилнинг 8 декабрида Намангандаги собиқ вилоят ижроқўми биносини эгаллаб олган диний экстремистларнинг конституцион тузумга қарши тажовузлари; 1991 йил октябрь ойида собиқ Марказ тарбиялаган ва тезлаган партия-совет номенклатураси томонидан ташкил қилинган, Олий Совет 7-сессиясида Президентни ағдаришга бўлган уринишлар; 1992 йилнинг 16 январида Талабалар шаҳарчасида ўзимизнинг фарзандларимизни ёлғон даъват ва чақириқлар билан йўлдан оғдириб, уюштирилган тартибсизликлар ва шунга ўхшаган хатти-ҳаракатлар авваламбор ўзбек халқининг ҳамжиҳатлигини бузиш, унинг эркинлик ва озодлик учун олиб бораётган курашига зарба бериш, томирига болта уришга қаратилганини бугун барчамиз яхши англаймиз.

1999 йил февраль ойида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ёвуз террорчи кучлар томонидан содир этилган портлашлар натижасида қанча бегуноҳ одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва ярадор бўлгани ҳам халқимиз хотирасидан асло ўчмайди.

1999, 2000 ва 2001 йилларнинг ёз фаслида Афғонистон ҳудудида ўзига уя қуриб олган террорчи тўдаларнинг чегараларимиздан бостириб кириб, бизни азиз фарзандларимиз ҳаётга эндигина қадам қўяётган ҳарбий аскарлардан жудо қилиб, оналар юрагини дарду аламга тўлдирганини, Ўзбекистоннинг озодлиги ва тинчлигига қарши ташкил қилинган хуруж ва ҳаракатларни бошимиздан кечирганимизни ҳам биз ҳеч қачон унутмаслигимиз ва бундан тегишли сабоқлар чиқаришимиз зарур15.

Эндиликда юрт хавфсизлигига таҳдидларнинг кўринишлари ҳам ўзгача. Замонавий коммуникация технологиялари билан қуролланган бузғунчилар очиқ майдонда жанг қилишмайди. Улар қўпорувчилар “сопи”ни ўзимиздан чиқаришга уринишмоқда. Яъни, ҳали онги шаклланиб улгурмаган баъзи ёшларни турли йўллар билан онгини заҳарлаш орқали ўзимизга душман қилишга ҳаракат қилишаётир.

Жамият хавфсизлигига таҳдидларнинг бундай қабиҳ усули янгилик эмас. Ўтмишда буюк бобокалонларимиз ҳаётида ҳам шундай аянчли ҳоллар кўп бора кузатилганидан кўз юма олмаймиз. Айтайлик, темурийлар шаънига чексиз иснод келтирган Абдуллатифнинг Самарқанд тахтини эгаллагач, ўз отаси Мирзо Улуғбекка қилган хиёнати, ҳатто ҳаётига тажовуз қилишгача бориб бошини олдирганини қандоқ изоҳлаш мумкин? Балки ўшанда унинг атрофидаги манфаатпарастлар ҳам шаҳзода онгини обдан заҳарлашгандир? Кўҳна заминимизда ёрқин из қолдирган Соҳибқирон Амир Темур давлатида бундай хунрезлик бўлиши мумкин эмас эди-ку! “Ватан хавфсизлигини, барқарорлик ва тараққиётни таъмин этишда Амир Темурнинг буюк ибрати ва ўлмас анъаналари биз учун юксак бир миллий мезон бўлиб хизмат қилади,– деб ёзади атоқли адиб Пиримқул Қодиров “Олти аср адолати” сарлавҳали мақоласида.– Лекин беш қўл баробар бўлмас экан. Улуғбекнинг фожиавий ўлимидан кейин бошланган инқирозли даврларда тор маҳаллий манфаатларга ва уруғ-аймоқчилик иллатларига берилган хон ва султонлар давлат тепасига келдилар. Улар Амир Темур меросига, у яратиб кетган тарихий обидаларга қарши бузғунчилик сиёсатини юргиздилар. Шу сабабли XVI-XVIII асрлар мобайнида Самарқанддаги Бибихоним мадрасаси харобага айланди. Улуғбек расадхонаси нобуд бўлди. Шаҳрисабздаги Оқсаройга тўплардан ваҳшиёна ўқлар отилди”16. Минг афсуски, бундай тажовузлар Имом ал Бухорий, Абу Али ибн Сино, Абурайҳон Беруний, Мирзо Бобур каби ўнлаб буюк аждодлар ҳаётига ҳам қилингани тарихдан яхши маълум. Турли даврларда таҳдидлар, тажовузлар оқибатида Самарқанду Бухоро, Хаваю Қўқон, Тошкенту Термиз, Андижону кўҳна Кеш ва улар атрофидаги минглаб қишлоқлар неча бор вайроналарга айлангани аждодлар қалбида битмас жароҳат бўлгани ҳам сир эмас.

Тарихдан сабоқ ва хулоса шуки, бузғунчилар бир мамлакат миқёсида хунрезлик қилишни режалаштирганларида аввало ёшлар онгини заҳарлашдан бошлар экан. Бунга ўз ҳаётимизда ҳам бир неча бор шоҳид бўлдик. Юртга четдан қилинадиган ахборот хуружларининг аянчли натижаси 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда яққол намоён бўлди. Шу куни пойтахтимизнинг бир нечта жойида, жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ёнида, “Нодирабегим” кинотеатри, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ички ишлар вазирлиги бинолари олдида кучли портлашлар содир этилди. “Бизни ҳеч ким танлаган йўлимиздан қайтаролмайди,– деди Президент И.Каримов воқеа жойида берган интервьюсида.– Қўпорувчилик қилганларнинг мақсади – халқимизнинг тинчлигини бузиш, қўрқитиш, юрагига ваҳима солиш, юритаётган сиёсатимизга ишончини сўндириш, амалга ошираётган улкан ишларимизга зарба беришдан иборат бўлган”17.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, глобаллашган дунёда бундай хуружлар ва унинг оқибатида даҳшатли қўпорувчилик ҳаракатлари асосан ривожланган ва эндигина тараққиёт йўлини танлаган мамлакатларга қаратилмоқда. Биргина сўнгги ўн йилликда АҚШ, Россия, Англия, Франция каби ривожланган давлатларда ҳам бир неча бор қўпорувчилик, террорчилик ҳаракатлари содир этилгани фикримиз далилидир.

Энди мустақил тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистонга ҳам таҳдид қилинаётгани сабаби аён. Яъни, сўнгги йилларда юртимизга хорижий сармоялар оқими кўпаймоқда. Республикамизда хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Шунга ҳасад кўзи билан қараётган бузғунчилар сармоядор ишбилармонларни чўчитишга, уларда Ўзбекистонга нисбатан ишончсизлик уйғотишга ҳаракат қилмоқда.

16 февраль воқеаларини амалга ошириш учун маккор бузғунчилик жуда пухта ҳозирлик кўрганлари, аввало бир гуруҳ ёшларимизнинг онгини обдан заҳарлаганлари аён бўлди. Хунрезликларини асосан уларнинг қўллари билан амалга оширдилар. Ўша таҳликали воқеалар ҳақида ёзувчи Ғаффор Ҳотамов шундай ҳикоя қилади:

“Бу қонли фожиани содир этган… жиноятчилар аввалига суд залида ўзларини жуда бамайлихотир тутишган. Айниқса, Бегали Султонов деган ёш ва дўлвар айбланувчи жиноятдаги ўз иштирокини жуда маромига етказиб, кибр ва иддао билан ҳикоя қилган.

– Селитра, олтингугурт, алюмин пудра олиб келишди, портловчи моддани кўпроқ тайёрлаш керак, портлатишлик билан ҳокимиятни босиб оламиз, дейишди, шунда мен, чиройлик қилиб портлатамиз, дедим…

Суд мажлисининг олтинчи куни террорчилар содир этган мудҳиш жиноятлар видеотасвири намойиш этилди. Қанчалик золим бўлмасин, одам ўзи қилган ваҳшийликнинг юзига тик қарай олмас экан. Қора қонига беланган пажмурда жасадлар уларнинг ўзларини ҳам даҳшатга солди. “Полвон” аталмиш “амир” ҳатто ўз оқловчиси ҳимоясидан воз кечди…”18

Асли четдан қилғиликни қилганлар қай даражада бўлмасин муддаоларига етгач жим туришармиди? Бундай пайт улар турли хорижий оммавий ахборот воситалари орқали ўзларига мақбул “нуқтаи назардан” шарҳлашларини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Россиядаги “Сегодня” газетасининг мухбири Тошкентга келмаган, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтмаган бўлса-да худди воқеаларни кўзи билан кўргандек, одамлар билан гаплашгандек “ишонарли” қилиб ёзди. Бундай уйдирмалар замирида одамларнинг бошини айлантириш, турли бўҳтон гаплар билан фикини чалғитиш ва қўрқитиш мақсади ётгани барчага аён. Содир этилган ўша мудҳиш ҳодисаларни ёритишда айрим хорижлик журналистлар қанчалик нохолислик қилишгани ва бунинг ортида қандай мақсадлар ётганини давлатимиз раҳбари жуда аниқ ифодалаб берди. “Яъни, сизлар биздан узоқлашаверсангиз, бундай портлашлар, фожиалар бўлаверади, деган хулосани онгимизга сингдириш. Россия армияси шу минтақада турса, бу гаплар бўлмайди, деган фикрни ўтказиш. Мақсад эса Россиянинг 201-дивизияси Тожикистонда тургани каби, бошқа ҳарбий қисмларини ҳам шу минтақага жойлаштириш,– деди Президентимиз.– Мен қайсидир мамлакатнинг ҳарбий кучлари бу ёққа олиб келинишига, минтақамизда бегона ҳарбий куч ўрнашиб олишига қаршиман. Мен буни фақат бугунни ўйлаётганимдан эмас, балки келажак авлод тақдирини ўйлаб айтаяпман. Бошқача айтганда, озод бўлсанг –озод бўл! Эркин бўлсанг – эркин бўл! Мустақил бўлсанг – мустақил бўл! Ҳақиқий мустақил бўл!”19.

Юртимизни турли мафкуравий таҳдидлардан, ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш – Ватан мустақиллигини асраш демак! Курраи замин ягона ахборот маконига айланган ҳозирги шароитда афсуски мафкуравий таҳдид ва бошқа хуружларнинг йўлини тўсиб бўлмайди. Энди энг ишончли йўл – унга қарши фуқаролар, айниқса, ёшлар қалбида кучли мафкуравий иммунитет ҳосил қилишдир. Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари ҳар бир инсоннинг фаол фуқаролик позициясига замин яратиши зарур.

Тараққиётнинг йўлини бирор куч тўса олмайди. Фақат ана шу қудратли оқимни эзгулик мақсадларига йўналтира олиш ҳаёт тақозосидир. 16 февраль воқеалари халқ қалбида жароҳатга айланди. Бу жароҳат ҳали битмасдан 2004 йил 29-30 март ва 1 апрель кунлари мамлакатимизда содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари янада ҳушёр торттирди. Зеро, Юртбошимиз Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясида (2004 йил 29 апрель) сўзлаган нутқида бу фожиалар илдизини, сабаб ва оқибатларини очиқ-ойдин ифодалаб берди. Энг муҳими, бу борада Ўзбекистонга тўхтовсиз ахборот хуружи қиладиган хориж оммавий ахборот воситаларининг нохолис иш тутишларини асосли танқид қилди. Чунки, “хорижий матбуот вакиллари ва баъзи сиёсатдонлар ақлга сиғмайдиган гапларни ҳам тиқиштиришга уринмоқда,– деди давлат раҳбари.– Яъни, юз берган террорчилик чиқишлардан фойдаланиб, бугунги Ўзбекистон ҳокимияти ўз халқига, аҳолисига нисбатан репрессияларни кучайтиришга уринармиш…”20.

Буни қарангки, юртимизга бирор марта келмаган, ўлкамиз ҳаёти, туб ерли халқларнинг неча минг йиллик тарихи, миллий қадриятлари, урф-одатлари ва удумларини билмасдан туриб улар ҳақида уйдирмалар тўқийдиган кимсалар ҳам кам эмас. Улар сохта даъват ва уйдирмалар билан жамоатчилик фикрини чалғитишга уринади. Юқорида таъкидлаганимиздек, глобаллашган дунёда турли даражадаги бузғунчилик жабрини тортмаган, терроризм тажовузидан ўзини ҳоли ҳис қиладиган бирорта қитъа ёки давлатнинг ўзи йўқ. Худди вабо сингари ер юзининг кўплаб мамлакатларига ёйилиб бораётган бу бало-қазо эртага кимни нишонга олишини ҳам олдиндан айтиш қийин. Буни кейинги йилларда Туркия ва Саудия Арабистонида, Индонезия, Россия, Испания ва Сурия давлатларида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бизнинг юртимизда рўй берган қўпорувчилик ҳолатлари ҳам ана шу халқаро террорчилик ҳаракатлари билан бевосита боғлиқ, деб айтишга барча асослар бор. Юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган барча хатарлардан, юртимизга қарши тузилаётган турли фитналардан ўз вақтида огоҳ бўлишимиз, уларни бартараф этиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солишимиз зарур. Зеро, ўз куч-қудратига ишонган халқни енгиб бўлмайди! Демак, ҳар бир фуқаро аввало ўзини ўзи, қолаверса давлат ва жамиятни турли бало-қазолардан ҳимоя қилиши лозим. Инсон табиати қизиқ; ўзининг бошига бирор фалокат, жудолик ёки айрилиқ тушмагунча лоқайд юраверади. Гоҳо соддадиллик қилиб, дўстни душмандан ажрата олмайди. Ҳатто, ўзгалар фожеасини кўриб ҳам хулоса чиқармайди. Шу ўринда, қачонгача биз атрофимизда қабиҳ ният билан юрган, ич-ичидан заҳарга, фасодга тўлган кимсалардан андиша қиламиз, уларнинг қора қилмишларини фош этиб, жойига ўтқазиб қўйишга журъат этолмаймиз, деган савол туғилиши табиий. Бирлашган ўзар, деганларидек, бу борада барча зиёлилар – журналистлар, шоиру адиблар, олиму сиёсатшунослар, турли соҳа кишилари маънан бирлашсак, ҳамфикр, маслакдош бўлсак, осуда ҳаётимизга рахна солаётганларга муносиб жавоб қайтаришга қодир бўлур эдик. Ана шунда журъатсизлик ўрнини маънавий жасорат эгаллаб, оқ билан қорани тўлақонли фарқлай олармиз! “Оммавий маданият” ва дин ниқоби остида қилинадиган маънавий таҳдидлар моҳиятини тушунмаган айрим соддадил кимсалар, онги энди шаклланаётган ёшлар ўша гирдобга тушиб қолаётгани барчага бирдек аён-ку. 2004 йилдаги мудҳиш ҳодисалар ҳали ёдимиздан чиқмасдан туриб 2005 йил 12-13 май кунлари Андижон шаҳрида юз берган воқеалар янада мудҳиш фожиага айланди.

Ўрмонга ўт кетса жониворлар бир хилда жонсарак бўлиб қоларкан. Бироқ, тинчлик ва осойишталик элчиси бўлган қалдирғочлар тумшуқчаларида сув ташиб, ўт-оловни ўчиришга ҳаракат қилар экан. Қузғун ва қарғалар эса қора панжалари орасига хас-хашак қистириб келганча олов устига ташлаб, баттар алангалатишга тушаркан. Андижон воқеаларини ҳам шундай алангалатишга ҳаракат қилган айрим хориж журналистлари у ҳақдаги нохолис гапларини роса бўрттириб, ошириб-тошириб ёритишга уринганлари сир эмас.

Давлатимиз раҳбари маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган матбуот анжуманида шундай деганди: “Бугун Россия телевидениеси орқали Андижонда жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан “қўзғолон кўтарганлар” деган ибора ишлатилганини эшитиб қолдим. Шу муносабат билан сизларни, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ҳурматли журналистларни бирон бир иборани қўллашда, ҳар қалай, журналистик одоб доирасидан чиқмасликни, ҳар қайси сўзни билиб, вазминлик билан ишлатишга чақираман”21.

Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлаб боришига мудом ҳасад билан боқадиган кимсалар кам эмас. Улар юртимизга ахборот хуружлари уюштиришда гоҳ демократия, гоҳо муқаддас динимизни ниқоб қилиб оладилар. Коса тагида нимкоса, деганларидек, асли мақсадлари юрт тинчлигига, эл осойишталигига таҳдид солиш бўлган бундай кимсаларга қарши курашда ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифатни маънавий қалқон қилиб олиш мақсадга мувофиқдир. Чет эл оммавий коммуникация воситаларининг таъсирига нисбатан барқарор психологик мутаносибликка эришишнинг йўли ва воситалари кўп. Бунинг учун биринчи галда, табаррук заминимиз – она Ватанимизнинг қадрига етиш лозим. Юрт тупроғи нечоғли табаррук ва азиз эканлигини ёш авлод қалбига буюк аждодларимиз маънавий жасоратини улуғ мерос сифатида сингдириш муҳимдир.

Бобокалонларнинг буюк ва ибратли анъаналарини бугунги замон тараққиётига мос равишда изчил давом эттириш мақсадга мувофиқдир. Ушбу қўлланма нашрга тайёрланаётган дамларда, яъни, 2010 йил 21 июль куни “Ахборот” кўрсатувида яна бир оламшумул янгилик намойиш этилди. Самарқандлик фалакшунос олимлар томонидан қуёш тизимида аниқланган янги сайёрага – “Самарқанд” номи берилибди! Шу муносабат билан АҚШдаги халқаро Гарвард кичик сайёраларни ўрганиш маркази томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига “Сертификат” топширилганини кузатиб, юрагимда ифтихор туйғуси жўш урди! “Самарқанд” сайёрасини энди бутун жаҳон эътироф этди!

Хўш, бу оламшумул ҳодисаларни бугунги ёшларимиз қай даражада биладилар? Қанчалик дилдан ҳис этадилар? Агар бу борадаги билимлари юзаки бўлса, дилдан ҳис этмаса, у ҳолда қалбида маънавий бўшлиқ пайдо бўлмайдими? Бу “бўшлиқ”ни ўзларининг ғайришуурий мафкураси билан тўлдиришга уринадиган кимсалар эса усталик билан фойдаланиб қолиши ҳеч гапмас.

Демак, жамиятда ёш авлодни “ахборот хуружи” каби ташқи таъсирлардан доимо асраш ва улар қалбида “мафкуравий иммунитет”ни оширган ҳолда Ватанга садоқатли қилиб камолга етказиш учун жуда катта маънавий замин мавжуд. Энг муҳими, улуғвор илдизларидан қувват олган ниҳоллар мисол баркамол авлоднинг ана шу улуғ заминда чинакам камол топа олишидир.

 Назорат саволлари:

  1. Четдан мафкуравий таҳдид, “ахборот хуружлари” амалга оширилиши сабаби нимада?
  2. Халқимиз нима сабабдан собиқ мустабид тузум даврида ҳам ўзлигидан бутунлай жудо бўлмаган?
  3. “Оммавий маданият”нинг туб моҳияти нималардан иборат?
  4. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари ва усуллари нималардан иборат?
  5. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш қандай компонентлар (таркибий қисмлар)дан иборат?
  6. “Психологик уруш” олиб бориш методлари Сунь Цзи қўлланмаларида қандай ифодаланган?
  7. Жамият хавфсизлигига таҳдидларнинг қандай усулларини биласиз?

жф1

1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. –Т.: Ўзбекистон, 1995. – 201 б.

2 Қаранг: ўша асар, ўша жойда.

3 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. //Халқ сўзи, 2009 йил 8 декабрь.

4 Қаранг: ўша маъруза, ўша бетда.

5 Расулов А. Глобал жараёнлар ва маънавият. //Ўзбекистон матбуоти, 2008 йил 5-6 сон, 8-9 б.

6 Тошбоев О. Ёшлар ва маънавий тарбия: “Оммавий маданият” таҳдиди ва унга қарши кураш зарурати. //Ўзбекистон матбуоти, 2008 йил 5-6 сон, 43-44 б.

7 Қаранг: Мўминов Ф.А. Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тараққиёт. //Ўзбекистон матбуоти, 2007 йил 6-сон, 32 б.

8 Қаранг: Раимов Ш.У. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш – миллий хавфсизлик стратегиясининг энг муҳим йўналиши. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

9 Қаранг: ўша манба.

10 Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 13-15 б.

11 Қаранг: Жўраев Н. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг вазифалари, асосий фаолият йўналишлари ва услублари. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

12 Каримов И.А. Ҳақиқат – журналистиканинг доимий, ўзгармас қоидаси ва унга амал қилиш шарт. /Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 102 б.

13 Криско В. Секреты психологической войны. Цели, задачи, формы, опыт. –Минск. Харвест, 1999. с-6.

14 Қаранг: Раимов Ш.У. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш – миллий хавфсизлик стратегиясининг энг муҳим йўналиши. /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий архиви, 2006.

15 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. –Т.: Ўзбекистон, 2002. – 7-8 б.

16 Қодиров П. Қалб кўзлари. –Т.: Маънавият, 2001. – 4 б.

17 Қаранг: Танлаган йўлимиздан бизни ҳеч ким қайтаролмайди. /Февраль воқеалари. –Т.: Ўзбекистон, 1999. – 5-6 б.

18 Ҳотамов Ғ. Тарихнинг қонли ва кўзёшли саҳифалари. – Т.: Адолат, 2004. – 13-16 б.

19 Қаранг: Танлаган йўлимиздан бизни ҳеч ким қайтаролмайди. /Февраль воқеалари. –Т.: Ўзбекистон, 1999. – 13-14 б.

20 Каримов И.А. Тинчлигимиз ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т.12. –Т.: Ўзбекистон, 2004. – 260 б.

21 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 3-4 б.

You may also like...

38 Responses

  1. 2005-yil Andijon voqealarini yaxshi eslaymiz. Bu yildagi ayanchli holatlarning ayrimlariga guvoh bo’lgandim. Ammo bu voqealarga sabab va maqsadni hech qachon «axborot xurujlari», «mafkuraviy immunitet», «psixologik hujum» kabi tushunchalar bilan bog’lamagan ekanman. Yildan yilga yaqin tarixdagi bu voqea tag zamirida yashiringan «sir»larni yanada to’liq tushunib boryapman. O’zimiz uchun bir xulosani olishimiz mumkin: ma’ruza ahamiyatini tushunib yetish uchun uzoq o’tmishni titkilash yoki nazariyalarga to’la ko’p kitob o’qib chiqishimiz shart emas. Shunchaki atrofdagi hodisalarga e’tiborsizlik qilmasak, Prezidentimiz nutqlarini tinglasak va tafsilotlarni chuqur hal etsak bo’lgani.

  2. Maysara Ochilova:

    Men ma’ruzalardan shuni anglab yetyapmanki: har bir vayronkor g’oya, jirkanch ishlar zamirida puxta ishlab chiqilgan «axborot xurujlari» yotar ekan. Ya’ni nazarimda axborot xurujlari-bu ko’rinmas,ammo juda keskir, xavfli qurol. Bu qurol jamiyatimizga zarar yetkazmasligini barchamiz, ayniqsa, biz, yosh jurnalistlar birinchi galda ta’minlamog’imiz joiz, nazarimda.

  3. Ergasheva Nazokat:

    Bugungi kunda har bir shaxs o’zining menini anglashi kerak. Ayniqsa hozirda yoshlarning fikrlari shaffof bo’lishi maqsadga muvofiq bo’lardi. Bunda biz turli xil axborot xurujlari ta’siriga tushishimizga qarshi shaxsiy immunitetimizni oshirishimiz kerak. Shunda bizga hech qanday vayronkor g’oyalar ta’sir qila olmaydi.

  4. Zarnigor Yusupova:

    Ma’ruza bilan tanishib chiqdim. Bu ma’ruza ham avvalgilari kabi menga juda ham ma’qul bo’ldi va men bu ma’ruzadan ham o’zim uchun, jurnalistik faoliyatim uchun kerak bo’ladigan ma’lumotlarni oldim. «Axborot tahdid»lariga asosiy sabab yurtimiz ravnaqi, uning tinchligini ko’ra olmayotganlik, uning yanada rivojlanishiga to’sqinlik qilishni istashdir deb bilaman. Ularni biz o’z milliy mafkuramizga sodiq qolgan holda yengamiz deb bemalol ayta olaman.

  5. Hozirgi davr svilizatsiyasi axborot xuruji, infarmatsion-psixologik kurash qiyofasida o’zini namoyon etmoqda. Mana shunday murakkab ijtimoiy hodisalar sharoitida ommaviy ijtimoiy psixologik qonuniyatlarni bilishni hamda ularni boshqarishni ahamiyati benihoya kattadir. Shunday ekan insoniyatning kelajagidagi taqdiri va istiqboli xususida o’ylar ekanmiz, axborot texnologiyasi mohiyati, uning taraqqiyoti, inson va insoniyat hayotiga ta’sir o’tkazishi omillarini chuqur o’rganish lozimligini muruzalar orqali bilib bormoqdamiz.

  6. Xalqimizda shunday ibora bor»bemorni betob bo’lib qolganida qaragandan ko’ra, uni kasallikka chalinishdan avval himoya qilgan afzalroq», bu albatta majoziy ma’noda, lekin biz bu hikmatdan o’zimizga saboq olishimiz mumkin, ya’ni, guruch kurmaksiz bo’lmaganidek, hech narsa abadiy va kamchiliklardan holi emas. Hozirda dunyoda shunday kuchlar borki, ular Internet degan o’rgimchak to’ridan foydalanib, o’z domlariga hali xom, pishib yetilmagan o’ljalarni, asosan yoshlarni qamrab olib, ular ongiga o’zlarining jirkanch va qabih g’oyalarini singdirishga urinadilar. Biroq, qat’iyatli, o’z fikrida sobit tura oladigan, aql-zakovatda tengsiz yoshlarimiz bunday changalga aslo tushmaydilar, chunki ularogohlik-davr talabi ekanligini juda yaxshi biladilar.

  7. Abutalipov Abduaziz:

    Sizga ko’rinmaydigan dushmanga urush e’lon qilish mushkul ishdir. Men axborot xurujlarini shu «ko’rinmas dushmanga» o’xshataman. U kelib sizga jabr yetkazmagunga qadar uni ko’ra olmaysiz. Bularning oqibati Arab mamlakatlaridagi «arab bahori» nomi bilan tanilgan bir qancha «rangli revolyutsiyalar» bo’ldi. Bugungi kunga kelib esa shu «rangli revolyutsiyalar» bo’lib o’tgan davlatlar hududida bizning sivilizatsiyamizga tahdid soluvchi teroristik guruhlar o’rnashib oldilar. Bularning hammasi o’sha arab davlatlaridagi insonlarda «axborot xurujlariga» qarshi immunitet hosil qilmaganligi sabab bo’ldi. Shu o’rinda bizning jamiyatimda shu masalaga katta e’tibor berilmoqda. Birgina bizga «Axborot psixologik xavsizligi» fani o’tilishi shuncha og’ir muammolarning oldini oladi. Bu darsning sifat darajasi esa sizning zimmangizda domla. Men chin ko’ngildan aytamanki siz ishingizga ma’suliyat bilan yondashdingiz. Rahmat!!!

  8. Mustahkam va ulkan daraxtniyam qulatadigan bir narsa bor. Bu ham bo’lsa o’zidan paydo bo’lgan qurt. Bu qurtlar daraxtni ichidan kemiraversa, albatta daraxt bir kun qulaydi. O’z yurtini qurtiga aylanayotgan insonlar ham yoq deb bo’lmaydi. Avvalo, yurtni ana shundaylardan ehtiyot qilish kerak. Agar hammamiz birlashsak, doimo o’zamiz. Va bizni hech qanday kuch hamda «axborot xurujlari» yengolmaydi. Kuch birlikda!

  9. O’zbekistonning geografik o’rniga e’tibor bersangiz, sharq va g’arbni bog’lovchi asosiy koprik vazifasini bajaradi. Tabiyki bu chorrahada joylashgan davlat hammaning e’tiborida bo’ladi. Bizning tinchligimizni ko’rolmaydigan kimsalar ham buni e’tibordan chetta qoldirmaydi. Ularga qarshi biz birdamlik bilan kurashmog’imiz lozm.
    Ustoz siz yoritayotgan mavzularning maruzalari hamma uchun tushunarli va bunga qanchadan-qancha mehnat ketganligi oydek ravshan. Rahmat !!!

  10. Ҳакикатдан хам ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг вазифалари, асосий йўналишлари ва усуллари илмий асослангандир. Бу ерда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ вазифалар, турли таҳдидларга қарши кураш усулларини назарий жиҳатдан ўрганилиши ва таҳлил этиб борилиши зарур. Зотан, жамиятни бошқариш сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий, ижтимоий-психологик йўллар орқали амалга оширилади. Буларнинг негизида аввало информацион бошқариш мавжуддир

  11. Bugungi globallashuv jarayonida yoshlarni ongini zaharlashga urinmoqchi bo’lgan kimsalarga qarshi axborot — psixologik kurash olib borish lozim.,,Axborot xurujlar»idan himoyalanib, yoshlar ongida immunitet hosil qilish lozim.

  12. Bugungi global makonda har qanday ma’lumot sekundlar ichida tarqaladi. U xoh foydali bo`lsin, xoh zararli uning tarqalishiga to`sqinlik qila olmaymiz. Bu jarayon tufayli vujudga keladigan muammolarni esa faqat mafkuraviy sog`lomlik, keng va yuksak dunyoqarash bilan bartaraf etish mumkin. Ana shunday vaziyatda jurnalistlar faol harakat qilmog`i, omma orasida axborot olish madaniyati to`laqonli shakllanishiga harakat qilmog`i lozim. Axborot psixologik xavfsizlik fani biz kabi bo`lajak jurnalistlarga shu sohani yaxshi o`rganish va uni amaliyotda targ`ib etishimizda bevosita yordam beradi.

  13. Xarajatsiz harakat «o» ga teng. Bugungi muhim muammolar qarshisida turar ekanmiz moddiy texnik ba’zani yangilash va yaxshilash, targ`ibot-tashviqot ishlaridan «qochmaslik» kerak. Tinchlikni saqlashdan ko`ra uni buzish osonroq. Shu ish uchun bor boyligini sarflayotganlar bor. Hammasi moddiy ta’minotga bog

  14. Xarajatsiz harakat «o» ga teng. Bugungi muhim muammolar qarshisida turar ekanmiz moddiy texnik ba’zani yangilash va yaxshilash, targ`ibot-tashviqot ishlaridan «qochmaslik» kerak. Tinchlikni saqlashdan ko`ra uni buzish osonroq. Shu ish uchun bor boyligini sarflayotganlar bor. Hammasi moddiy ta’minotga bog`liq, deyish biroz xatodir. Lekin busiz sezilarli harakat qilish mushkulroq. Bir narsa qiziq: nega endi qurol- yarog` uchun bu qadar sarf-xarajat? Axir, tinch yashab, pullarni porloq orzular ro`yobi, bilim olish kabi ehtiyojlarga sarflash afzalroq emasmi? Nima bo`lganda ham tanlov o`z qo`limizda.

  15. Humoyra Ismoilova:

    Axborotning xizmati hozirgi kunda juda dolzarb ahamiyatga egaligini biz juda yaxshi bilamiz. Shuni ta’kidlash joizki, globallashuv davrida Mustaqil O`zbekistonimizga nisbatan qilinayotgan tahdidlar, ommaviy xurujlar,qo`poruvchilik harakatlari bizga nisbatan qilinayotgan xurmatsizlik oqibatidir. Ya’ni biz bu kuchlarga nisbatan qat’iy iroda topib ularning tuzoqlariga ilinmasligimiz kerak.

  16. Ismoilova Humoyra:

    Axborotning xizmati hozirgi kunda juda dolzarb ahamiyatga egaligini biz juda yaxshi bilamiz. Shuni ta’kidlash joizki, globallashuv davrida Mustaqil O`zbekistonimizga nisbatan qilinayotgan tahdidlar, ommaviy xurujlar,qo`poruvchilik harakatlari bizga nisbatan qilinayotgan xurmatsizlik oqibatidir. Ya’ni biz bu kuchlarga nisbatan qat’iy iroda topib ularning tuzoqlariga ilinmasligimiz kerak.

  17. Oripova Dilso`z:

    Bugungi kunda axborot tez tarqaladi. ya’ni yaxshi xabar ham yomon xabar ham ommaga tez yetkaziladi. Mustaqilligimizni ko`rolmaydigan yovuz kimsalar o`z tahdidlarini o`tqazmoqda. Bizdan shu narsa talab etiladiki, davr nuqtai nazaridan to`g’ri baholab qayerda qanday qaror chiqarishimizni, qanday axborotni qabul qilib to`g’ri xulosa chiqarishimizni talab etmoqda. Shuning uchun biz e’tiborimizni diqqatimizni ilm olishga sarflay bilishimiz kerak.

  18. Bugungi kunda axborot tez tarqaladi. ya’ni yaxshi xabar ham yomon xabar ham ommaga tez yetkaziladi. Mustaqilligimizni ko`rolmaydigan yovuz kimsalar o`z tahdidlarini o`tqazmoqda. Bizdan shu narsa talab etiladiki, davr nuqtai nazaridan to`g’ri baholab qayerda qanday qaror chiqarishimizni, qanday axborotni qabul qilib to`g’ri xulosa chiqarishimizni talab etmoqda. Shuning uchun biz e’tiborimizni diqqatimizni ilm olishga sarflay bilishimiz kerak.

  19. «Axborot psixologok xavfsizlik» bugungi kunda o’ziga xos ahamiyat kasb etadi. Chunki bizning olamimizni turli xildagi axborot, tashkil etar ekan, undan to’g’ri maqsadlarda foydalanish maqsadga muvofiqdir. «Axborot psixologik xavfsizlikni ta’minlash usullari» nomli reja asosida yozilgan ma’lumotlar orqali ham ko’p narsalarni bilib olishimin mumkin. Bundan tashqari har bir o’quvchi bu ma’ruzalarni o’qigach, o’z usullarini bayon etishi ham ancha foydali deb o’ylayman. Shu bilan birga, ma’ruzalarni oila davrasida o’qish axborot psixologik xavfsizlikni taminlashning yana bir usuli deb kiritish mumkin.

  20. Axborot xurujlariga qarshi tura olish uchun shaxsiy pozitsiya shakllangan bo’lishi kerak. Bu esa bo’layotgan voqealarni muntazam kuzatib, taxlil qilib borishni talab etadi.

  21. Chetdan ma’naviy tahdid «axborot xurujlar»i uyushtirishdan asosiy maqsad;
    *Insonlar ongiga ta’sir etish orqali barqarorlikni izdan chiqarish
    * tartibsizlik yoki qòzg’alon keltirib chiqarish. Shu bahona bilan boshqa bir davlatning ichki ishlariga aralashish
    * boshqa davlatlarning milliy, yer osti va usti boyliklarini òziniki qilib olish
    * bowqa davlatlardan òzining siyosiy manfaati yòlida foydalanish

  22. Chetdan ma’naviy tahdid «axborot xurujlar»i uyushtirishdan asosiy maqsad;
    *Insonlar ongiga ta’sir etish orqali barqarorlikni izdan chiqarish
    * tartibsizlik yoki qòzg’alon keltirib chiqarish. Shu bahona bilan boshqa bir davlatning ichki ishlariga aralashish
    * boshqa davlatlarning milliy, yer osti va usti boyliklarini òziniki qilib olish
    * bowqa davlatlardan òzining siyosiy manfaati yòlida foydalanish
    Òz manfaati yòlida hech bir qabih ishlardan tab tortmaslik bu kabi tahdid solayotganlarning shioridir!

  23. Maqolani òqish mobaynida kóz ilğamas tòsiqlardan biri mafkuraviy,ğoyaviy tahdid, axborot xurujlaridan iborat, Andijon voqealari kòz òngimizda gavdalanadi va bugungi kun yoshlarini sergaklikka undaydi.Kòzga kòrinmas dushmanimiz bòlmish, axborot xurujlaridan ehtiyot bòlishimizni yana bir bori yodga soladi.

  24. Qaysi davlat tinch totuv yashasa uning dushmani ko’p bo’ladi. Ular turli yo’llar bilan bo’lsada mamlakatni parokanda qilishga harakat qiladi. Shu sababli, axborot xurujlari uyushtiriladi. Ya’ni xalq orasida noto’g’ri informatsiya tarqatib g’ul-g’ula uyg’otadi. Biz bunga doim tayyor turmog’imiz va tegishli choralarni ko’rmog’imiz zarur.

  25. Axborot psixologik xavfsizlikni ta’minlash usullari haqida gapirar ekanmiz, avvalo xalqimizni savodli bo’lishiga undamog’imiz va OAV dan to’g’ri foydalanishiga ko’maklashmog’imiz zarur hisoblanadi. Ayniqsa, internet saytlardan foydalanayotganda ehtiyot bo’lmog’i va informatsiyani saralay olmog’i joizdir.

  26. Yurtimizga avval ham, hozir ham taraqqiyotga erishishi uchun ko’pgina to’siqlar qo’yilgan va qo’yilmoqda. Shu to’siqlardan biz uchun xavflirog’i bu axborot xurujidir. Sababi, biz unga hech qanday chegaraviy to’siq qo’ya olmaymiz. Chunki ularning asosiy yo’li bu internet hisoblanadi. Biz bundan himoyalanmog’imiz uchun yuksak manaviyatli bo’lishga intilmog’imiz va ishonuvchanlikdan qochmog’imiz zarur.

  27. Inson qachon axborot xurujiga uchramaydi, qachonki u o’sha narsaga tayyor tursa. Qachon tayyor bo’ladi?, Qachonki u o’zining boy tarixi, urf odati, an’analarini va nihoyat buyukligini xis qilsagina tayyor bo’ladi.

  28. Axborot xurujlaridan himoyalanishimiz uchun eng avvalo, o’zimizda mafkuraviy immunitetni shakllantirishimiz lozim.

  29. Azizbek Ramazonov:

    Axborot-psixologik xavfsizlikni ta’minlash usullari to`g`risida kerakli ma’lumotlarni oldim. Ma’ruza matni menga juda yoqdi. Mana bu fikrlarni esa kundaligimga yozib qo`ydim : » Жамият тараққиёти жараёнида ахборот-психологик хавфсизлик маънавий-ахлоқий мезонларга ҳам айланиши мумкин. Бунда ахборот олиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи ОАВ ходимларининг сиёсий савияси, касб маҳорати ва энг муҳими фаол фуқаролик позицияси ҳам намоён бўлаверади».

  30. Axborot ummonidan faqatgina xolis va foydalilarini tanlab olish insonning ma’naviyatiga bog’liq deb o’ylayman. Dunyo yagona axborot makoniga aylanib ulgurgan hozirgi vaqtda biror-bir ma’lumotning tarqalishiga to’sqinlik qilib bo’lmaydi. Muhimi esa, hali ongi to’la shakllanib ulgurmagan yosh avlodning ana shunday murakkab vaziyatda ham o’zligini saqlab qolishi, jamiyat taraqqiyotiga xizmat qiluvchi komil inson etib tarbiyalashdir. Yuqoridagi ma’ruzada ta’kidlangan fikrlar esa, aynan shu masalani ko’tarib chiqqan.

  31. Yetarli darajada mafkuraviy immunitetga ega bo’lgan shaxslar har qanday axborot xurujlaridan o’zini-o’zi psixologik himoya qilish xususiyatiga ega bo’ladi. O’z fuqarolik burchini to’liq anglab yetgan kishigina axborot xurujlariga duch kelganida o’zini-o’zi bemalol himoya etishi mumkin. Turli axborot xurujlari sharoitida yoshlarning mafkuraviy immunitetini oshirib borish orqali ularning qalbida yurtga muhabbat, Vatanga sadoqat tuyg’ularini uyg’otish mumkin.

  32. Shahriyor Boboqulov 201-guruh talabasi:

    Bugungi hayotimizda ta’lim sohasiga bo’lgan e’tibor nihoyatda kuchaytrildi. Yoshlarning mafkuraviy immunitetini oshirish asosiy vazifalardan biri hisoblanadi. Yoshlarni vatanga muhabbat ruhida tarbiyalash juda ham muhimdir. Bu axborot soatlari bu ishni amalga oshirish uchun katta ahamiyat kasb etmoqda.

  33. Shaxs axborotga egalik qilishi,boshqarishi kerak. Aksincha bo’lishi mumkin emas. Albatta, OAVdagi tarqatilayotgan har bir axborot jamiyat rivoji uchun xizmat qilmas ekan hech qachon mamlakat rivojlanmaydi. Bu esa «boshi berk ko’chaga kirib qolish» deganday gap.

  34. Bugungi kunning dolzarb global muammosiga aylangan axborot xurujiga qanday kurashish mumkin degan savolga birgina javob bo’lishi har bir shaxs o’zini o’zi himoya qilishi kerakligini anglashi lozim. Negaki inson bir kunda millionlab axborotga ega bo’ladi, tahlil qilish ham uning o’zidan, albatta. Vayronkor g’oyalar qurboniga aylanib qolmaslikka harakat qilaylik.

  35. Biz jannatmakon yurt-O’zbekiston farzandimiz. Har daqiqa shu narsa yodimizdan chiqmasligi kerak. Bizning har bir harakatimiz yurtimizga munosabatimizni ko’rsatadi. Chetdan kirib kelayotgan mintalitetimizga mos kelmaydigan ma’lumotlardan xabardor bo’layotganimizda yuqoridagi fikr yodimizdan o’tsa, masala hal deb o’ylayman.

  36. Fotihbek Abdurahimov 201-guruh:

    Ta’qiqlangan narsa shirin bo’ladi degan gap yuradi insonlar orasida. Qancha shu narsani yomon ko’rsatishga harakat qilinsa yoki taqiqlab qoyilsa , shu narsaga bolgan qiziqish ortadi. Zero, axborot xurujlari uyushtirilayotgsn bir paytda internetda tarqalayotgan noto’g’ri qarashlar va davatlarni berkitib, bloklab qoyganimiz bilan yoshlarimiz ularga intilaveradi. Undan ko’ra shu noto’g’ri qarashlar va tashviqotlarning noto’g’ri ekanligini hayotiy misollar bilan tushuntirib bersak, maqsadga muvofiq bo’lar edi, nazarimda.

  37. To’g’ri har bir mamlakat o’z mustaqilligiga erishgandan keyin o’z taqdirini o’zi belgilashga haql. Ammo bunday yutuqni ko’rolmaydigan nokaslar g’arazli niyyatlarini amalga oshirishda «psixalagik axborot xurujlari»dan foydalanmoqda.

  38. Талабаларимизнинг айрим таклифларини албатта инобатга оламиз.

Добавить комментарий для Alìqulov Sherzod Farhodovìch Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>