“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 08-17

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (16-22 октябрь кунлари)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 08-17

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (16-22 октябрь кунлари)

ТОШКЕНТ – 2017

 

ОТМ Маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъуллари ва мураббийлар диққатига! Талабаларга “Ахборот соатлари” материаллари билан www.uzmu.uz ва www.uchildiz.uz веб-сайтлари орқали танишишлари тавсия этилади.

 

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ «ИСЛОМ ҲАМЖИҲАТЛИГИ: ЎЗБЕКИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОН МИСОЛИДА» ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» халқаро конференциясининг Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги иштирокчилари делегациясини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, ушбу конференция ташкил қилингани ва унинг ишида хорижий мамлакатлардан нуфузли делегациялар иштирок этгани жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганидан далолат эканини алоҳида таъкидлади.

Ҳамкорликдаги бундай саъй-ҳаракатлар жаҳонда муқаддас ислом динининг асл қадриятлари ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, замонамизнинг халқаро терроризм ва экстремизм сингари таҳдид ва хатарларига қарши самарали курашишга қаратилгани қайд этилди.

Ўзбекистоннинг «Жаҳолатга қарши маърифат» – таълим олишнинг ҳамма учун очиқлигини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш каби принципиал ёндашувлари нуфузли халқаро форумларда бир неча бор билдирилди. Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда бу йўналишда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда, халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда. Хусусан, буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва уни келажак авлодларга етказиш мақсадида Самарқандда Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилмоқда. Учрашувда бугунги кундаги глобал жараёнлар, хавфсизлик ва барқарорликка нисбатан тобора кучайиб бораётган таҳдид ва хатарлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, конфессиялараро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришни тақозо қилаётгани қайд этилди. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг ахлоқий тарбиясини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди.

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллоҳшукур Пошшозода самимий қабул учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Меҳмонлар мамлакатимизда бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат, эътиқод эркинлигини таъминлаш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган изчил ишларга юксак баҳо берди. Халқаро конференция иштирокчилари тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси билан фаол мулоқот ҳамда кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЧЕЧЕНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, олий даражадаги мунтазам учрашувлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилганини алоҳида таъкидлади.

Жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига олий даражадаги ташриф чоғида имзоланган икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим турли тармоқларда яқин ҳамкорлик ва кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида янги имкониятлар яратгани қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Президенти Владимир Путиннинг яқинда Сочи шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида томонлар ҳудудлар даражасидаги алоқалар фаоллашаётганидан мамнун эканликларини билдириб, ушбу ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Суҳбат чоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Чеченистон раҳбари Ўзбекистон Президентига самимий қабул ҳамда отаси Аҳмад ҳожи Қодиров таҳсил олган ислом цивилизациясининг тарихий марказларини зиёрат қилиш мақсадида мамлакатимизга ташрифини ташкил қилишга кўмаги учун чуқур миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у кўп миллатли ўзбек халқига чуқур эҳтиромини билдириб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш борасида олиб бораётган сиёсати ва халқаро ташаббусларига юксак баҳо берди. Суҳбат сўнгида Рамзан Қодиров икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.

 

ЎЗБEКИСТОН ПРEЗИДEНТИ ҚИРҒИЗИСТОННИНГ САЙЛАНГАН ПРEЗИДEНТИНИ ТАБРИКЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни олий давлат лавозими – Қирғизистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади. “Сизнинг ғалабангиз – Қирғизистоннинг биродар халқи мамлакатингиздаги чуқур тизимли ислоҳотлар ва ўзгаришларни давом эттиришга, аҳоли фаровонлигини янада оширишга, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатнинг обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилган режа ва дастурларингизни кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир”,– дейилади давлатимиз раҳбарининг мактубида. Ўзбекистон томони ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиши ва халқларимиз манфаати учун кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш учун барча зарур чоралар кўришга тайёр эканлиги таъкидланди. “Ишончим комилки, сўнгги йил давомида эришилган ижобий сиёсий мулоқотнинг юксак даражаси ва томонларнинг мавжуд масалаларни ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тарафдорлиги янада ривожланади”,– дейилади мактубда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат лавозимида ютуқлар, Қирғизистон халқига эса тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИПАКЧИЛИК КОМИССИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИ

– Бу комиссия Бирлашган Миллатлар Ташкилотида рўйхатга олинган тузилма бўлиб, унинг асосий мақсади халқаро кўламда ипакчилик ва ипак саноатини ривожлантиришга қаратилган, – дейди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром Шарипов. – Унга аъзо бўлишимиз, энг аввало, соҳада юз бераётган сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишимизни таъминлайди. Шунингдек, юртимизда ипакни қайта ишлаш ва унинг экспортини кенгайтиришда қўл келади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳада янги имкониятлар яратишда муҳим омил бўлмоқда. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ипакчиликни ривожлантириш, аҳолининг табиий матоларга бўлган эҳтиёжини қондириш, бундай маҳсулотлар билан ички бозорни тўлдириш, унинг экспортини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил баҳорда пиллакорларимиз ипак қурти парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларига ташрифлари давомида бир йилда икки марта пилла боқишни йўлга қўйиш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазаларидан руҳланган “кумуш тола” етиштирувчилар такрорий пилла етиштиришга аҳд қилди. Натижа кутилганидан ҳам яхши бўлди.

– Пилладан бир йилда икки марта ҳосил оламиз деганимизда шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди,– дейди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Олим Жумаев.– Бироқ, биз буни амалга оширдик. 10 минг 500 қути ипак қурти парваришланиб, 420 тоннадан кўпроқ ҳосил етиштирилди. Бу 10 миллиард сўмдан зиёд даромад кўриш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига уч мингта мавсумий ишчини жалб этишни таъминлади.

Андижон вилоятида Хитойнинг “Tongxing Juncheng” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Andijon silk” қўшма корхонасига 6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилади. Келгуси йилнинг бошида ишга туширилиши мўлжалланаётган ушбу корхона таcарруфида тут плантациялари, замонавий ва илғор технологиялар асосида қурт боқиш, пиллани қайта ишлаш, ипак ўраш, ипак хомашёси ишлаб чиқариш, ипак эшиш ва тикув цехлари барпо этилади. Бу ерда момиқдан кўрпа-тўшак, ёстиқ, ипакдан турли кийим-кечаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхона тўла қувват билан иш бошлагач, қарийб минг иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, дастлабки йили 3,5 миллион доллар, 2021 йилга бориб 12 миллион доллар қийматидаги маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Тизимда ипак қурти уруғи етиштириш борасида ҳам янги лойиҳалар амалиётга жорий этилмоқда. Улардан бири – Сурхондарё вилояти Ангор туманида Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилган “Huashen Silkworm Pro” қўшма корхонасидир. Жорий йилда хитойлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган бу корхонанинг йиллик қуввати 100 минг қути ипак қурти уруғини ташкил қилади. Айни вақтда 200 иш ўрни яратилган бўлса, келгусида маҳсулот етиштириш ҳажмининг ошиши ҳисобига 3 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратилиши мўлжалланмоқда. Келгусида тизимдаги ишлар босқичма-босқич янада кенгайтириб борилади. Бу эса мамлакатимиз енгил саноатини сифатли хомашё билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда экспорт ҳажмини оширишни таъминлайди.

 

ТАЛАБАЛАР УЧУН «ЁШЛАР ИТТИФОҚИ» СТИПЕНДИЯСИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётан бакалавр ҳамда магистр босиқичидаги талабалар учун ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда ижтимоий фаоллигига қараб бериладиган рағбатлантирувчи «Ёшлар иттифоқи» стипендияси таъсис этилганини маълум қилди. Мазкур стипендия йилнинг ўн ойи давомида тўлаб бериладиган тўлов шаклида ташкил эитилиб, унинг миқдори ЭКИҲ икки баробари этиб белгиланди. Стипендия Низоми бандларида айтилишича, «Ёшлар иттифоқи” стипендиянти бўлиш учун фақат олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабалар ўз ҳужжатларини тақдим этишлари шарт. Номзодларга ҳужжатларни 2 курсдан бошлаб топширишга рухсат этилади. Шунингдек, номзодларнинг ҳужжатлари ўтган ўқув йилида яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштирган тақдирда қабул қилинади. Низомда «Ёшлар иттифоқи» стипендиясига танлов уч босқичда ташкил этилиши назарда тутилган:

Биринчи босқичда, номзодларни анкета ва ҳужжатлари Иттифоқнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларида ҳар ўқув йилининг 3о-октябрига қадар қабул қилинади. Номзодлар ҳужжатларини олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотнинг Ёшлар Кенгаши кўриб чиқади ҳамда муносиб номзодларни ўқув йилининг 15 ноябрига қадар Иттифоқнинг туман (шаҳар) Кенгашларига тақдим этади. Номзодларнинг ҳужжатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, сараланган номзодлар ўқув йилининг 1 декабрига қадар Иттифоқнинг ҳудудий Кенгашларига тақдим этилади.

Иккинчи босқич – саралаш босқичи бўлиб, мазкур босқичда Иттифоқнинг ҳудудий Кенгаши қошида ишчи гуруҳ тузилиб, ҳудуддаги барча олий таълим муассасаларидан келган номзодларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилади ва уларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий саводхонлигини аниқлашга қаратилган тест имтиҳонларидан юқори балл тўплаган ҳар бир олий таълим муассасаларидан 5 нафаргача муносиб номзодлар саралаб олинади. Номзодлар Иттифоқ томонидан таъсис этилган лойиҳаларга таклифи ҳамда инновацион ғоясини давлат тилида 250-350 сўздан иборат иншо шаклида ёзиб тақдим этади (бунда давлат тилини билиш даражаси инобатга олинади).

Учинчи босқич – якуний босқич бўлиб, мазкур босқичга йўлланма олган иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда лойиҳа тақдимоти баҳоланади. Марказий Кенгашнинг йўналишлар бўйича бўлим мудирларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан номзоднинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда лойиҳаси тақдимотига қаратилган суҳбат ташкил этилади. Суҳбат натижаларига кўра муносиб деб топилган ҳамда баҳолаш натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзодлар «Ёшлар иттифоқи» стипендияси соҳиби деб топилади.

 

II. ЖАҲОН МИҚЁСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

«ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ МАРРАЛАРНИ КЎЗЛАМОҚДА»

Америка Қўшма Штатларининг ойига 4,2 миллионлик аудиторияга эга «Real Clear World» нашрида шундай сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унинг муаллифи – нашр шарҳловчиси ва «Corsair LLC» консалтинг компаниясининг бошқарувчи директори Жеймс Дурсо. Мақолада қайд этилишича, 2016 йилнинг 4 декабридан, яъни Шавкат Мирзиёев мамлакат Президенти этиб сайланган кундан бошлаб Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга қадам қўйди. Бунгача 13 йил давомида Бош вазир лавозимида фаолият юритган янги Президент қўшни мамлакатлар билан чегара ва сув ресурслари билан боғлиқ баҳсли ҳолатларга ечим топиш, миллий валюта конвертациясини таъминлаш, инсон ҳуқуқларига риоя этиш, Ғарб оммавий ахборот воситалари ва ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалаларни ҳал қилишга фаол киришди. Ўзбекистон раҳбари қўшни мамлакатлар, узоқ ва яқин хориж давлатлари, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликни жадал кенгайтирмоқда. Экспертнинг фикрича, Ўзбекистонда рўй берган муҳим ички ўзгаришлар қаторида ўқитувчилар ва соғлиқни сақлаш ходимларини пахта йиғим-теримига жалб қилиш тақиқланганини қайд этиш мумкин. Бу борадаги ишларнинг давом эттирилиши Ўзбекистон пахтасини ташқи бозорда сотиш кўламини кенгайтириш имконини беради, деб ҳисоблайди америкалик шарҳловчи. Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбарияти экспортчилар хориж валютасида олган даромадларининг 25 фоизини мажбурий сотиш амалиётини бекор қилди. Мамлакат фуқаролари чет эл валютасини банкдан сотиб олиш ва сотиш имкониятига эга бўлди. Бу чора-тадбирлар савдо-сотиқни енгиллаштириш ва коррупцияни камайтиришга хизмат қилади. Ушбу янгиланишлар тезкорлик билан амалга оширилгани кўплаб молиячиларни ҳайратга солди, деб таъкидлайди Ж.Дурсо. Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатда экстремизм ғояларига мойил бўлган шахслар «қора рўйхат»дан чиқарилаётганини (17 мингдан 16 минг нафари) қайд этади. Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларидан бирида «Ҳаётда билиб-билмай адашган одамларни тўғри йўлга солиш, кечиримли бўлиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш масалалари ҳам диққат марказимизда турибди», деб таъкидлади. Бундай одамларни ишга жойлаштириш ва дин арбобларининг улар билан доимий мулоқотини таъминлаш вазифаси қўйилди. Мақолада таъкидланганидек, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш визалари бекор қилинади. Бу аҳолининг иқтисодий имкониятлари ва эркинлиги даражасини оширади. Фарғона водийсида «Дўстлик» ва Қозоғистонда «Мақтарал» чегара пунктларининг очилиши одамларнинг ҳаракати ва ўзаро савдо-сотиқ кенгайишига хизмат қилади. Жеймс Дурсонинг ёзишича, халқаро ташкилотлар, ноҳукумат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклашга интилмоқда ва ҳукуматни ислоҳотларни давом эттиришга чақирмоқда. Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашув чоғида бу борадаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Мамлакатда «Би-Би-Си» офисини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Яқинда «Хьюман Райтс Вотч» вакиллари Ўзбекистонда бўлди, Европа Тикланиш ва тараққиёт банки мамлакатга яна кредит ажрата бошлади. Америкалик эксперт Шавкат Мирзиёев қўшнилар билан муносабатларни жадал яхшилаб бораётганини қайд этади. Давлат раҳбари жорий йил сентябрь ойида БМТ минбаридан туриб «Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда», деб таъкидлади. Шавкат Мирзиёевнинг Президент сифатида хорижга илк ташрифини Туркманистонга амалга оширгани чуқур маънога эга. Ўзбекистон раҳбари Қозоғистонга бир неча бор ташриф уюштириб, чегарадан ўтиш йўлларини қайта тиклаш ҳамда Олмаота ва Тошкент ўртасида тезюрар йўловчи поезд ҳаракатини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларни делимитация қилиш тўғрисида битим имзолади. Тошкент ҳатто Норин дарёсида гидроэлектрстанция қуришда қўшни давлатга ёрдам беришга рози бўлди. Фарғона водийсидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишининг қайта тиклангани ва икки мамлакат аҳолиси ҳаракатланиши учун енгилликлар яратилгани ҳам Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка яқинда амалга оширган ташрифининг муҳим натижалари бўлди. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда Роғун ГЭСига доир муаммолар томонларнинг эксперт музокаралари ўтказишдан манфаатдор эканлиги тўғрисидаги фикрлар билан алмашди. Бу давлат раҳбарлари ўртасида ўзаро англашув пайдо бўлишига хизмат қилмоқда. Апрель ойида икки мамлакат ўртасида ҳаво транспорти ҳаракати қайта тикланди, савдо-сотиқ жадаллашмоқда. Тошкент Душанбе билан чегарага доир баҳсларни ҳал қилишга киришади, бу минтақавий савдо ҳажмини оширишга хизмат қилади, деган тахминни илгари суради шарҳловчи. Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорлиги тўғрисида сўз юритар экан, Жеймс Дурсо иқтисодий ҳамкорликдан ва экстремизмга қарши биргаликда курашишдан икки давлат ҳам бирдек манфаатдор эканини қайд этади. Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштирар экан инвестицияларга муҳтож, бу борада унга Россия ёрдам бериши мумкин, деб таъкидланади мақолада. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг жорий йил апрель ойида Москвада бўлиб ўтган музокаралари якунида Россия Федерацияси Ўзбекистонга 12 миллиард доллар инвестиция киритиш мажбуриятини олди ва 3,8 миллиард долларлик савдо келишувларини имзолади. Томонлар трансчегаравий таҳдидларга қарши курашиш мақсадида ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказишга келишиб олдилар. Жеймс Дурсо Хитой ҳам Ўзбекистон инфратузилмасига фаол инвестиция киритаётганини таъкидлайди. Пекин яқинда қиймати 20 миллиард доллардан зиёд қўшма лойиҳаларни амалга оширишни маъқуллади. Шунингдек, Пекин Ўзбекистонда инвестиция муҳити яхшиланишидан ва Тошкентга экстремизмга қарши курашишда кўмаклашишдан манфаатдор. Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистон АҚШнинг Афғонистонга нисбатан қизиқиши ортаётганидан фойдаланиши мумкин. Тошкент Вашингтонга Ўзбекистондаги транзит ва эксплуатация инфратузилмасини таклиф этиши мумкин. Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ билан ҳамкорликка тайёрлиги Дональд Трампнинг приниципиал жиҳатдан реалистик қарашлари билан уйғунликда Ўзбекистон иқтисодиёти тараққиёти учун зарур бўлган сиёсий макон яратиши мумкин.

 

ЮРТИМИЗДА ЯРАТИЛАЁТГАН КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ТОКИОДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Япония пойтахтида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва уларнинг натижалари, янги ташқи сиёсий йўналиш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда Япониянинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-академик ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди. Улар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳаётга татбиқ этилаётган иқтисодий ислоҳотлар, макроиқтисодий кўрсаткичлар, сармоявий муҳитни яхшилаш ва валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича республикамизда қабул қилинган янги қарорлар билан яқиндан танишдилар. Икки томонлама муносабатларни, хусусан, сармоявий ва сайёҳлик соҳаларидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Япония вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо беришар экан, хорижий валютани бозор механизмлари асосида шакллантирилган валюта курслари бўйича айирбошлаш йўлга қўйилгани миллий иқтисодиёт учун ўта муҳим аҳамиятга молик эканлигини айтишди. Улар томонидан алоҳида таъкидланганидек, бу қадам Япония бизнес ҳамжамиятининг ўзбек бозорида фаолият кўрсатишга бўлган қизиқишини янада оширишга катта туртки берди.

Жорий йилда Япониянинг йирик шаҳарларидан Самарқандга тўғридан-тўғри 10 та чартер ҳаво қатнови ташкил этилгани ҳам Кунчиқар мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзининг ижобий акс садосини берди.

 

«ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ МАРРАЛАРНИ КЎЗЛАМОҚДА»

Америка Қўшма Штатларининг ойига 4,2 миллионлик аудиторияга эга «Real Clear World» нашрида шундай сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унинг муаллифи – нашр шарҳловчиси ва «Corsair LLC» консалтинг компаниясининг бошқарувчи директори Жеймс Дурсо. Мақолада қайд этилишича, 2016 йилнинг 4 декабридан, яъни Шавкат Мирзиёев мамлакат Президенти этиб сайланган кундан бошлаб Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга қадам қўйди. Бунгача 13 йил давомида Бош вазир лавозимида фаолият юритган янги Президент қўшни мамлакатлар билан чегара ва сув ресурслари билан боғлиқ баҳсли ҳолатларга ечим топиш, миллий валюта конвертациясини таъминлаш, инсон ҳуқуқларига риоя этиш, Ғарб оммавий ахборот воситалари ва ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалаларни ҳал қилишга фаол киришди. Ўзбекистон раҳбари қўшни мамлакатлар, узоқ ва яқин хориж давлатлари, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликни жадал кенгайтирмоқда. Экспертнинг фикрича, Ўзбекистонда рўй берган муҳим ички ўзгаришлар қаторида ўқитувчилар ва соғлиқни сақлаш ходимларини пахта йиғим-теримига жалб қилиш тақиқланганини қайд этиш мумкин. Бу борадаги ишларнинг давом эттирилиши Ўзбекистон пахтасини ташқи бозорда сотиш кўламини кенгайтириш имконини беради, деб ҳисоблайди америкалик шарҳловчи. Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбарияти экспортчилар хориж валютасида олган даромадларининг 25 фоизини мажбурий сотиш амалиётини бекор қилди. Мамлакат фуқаролари чет эл валютасини банкдан сотиб олиш ва сотиш имкониятига эга бўлди. Бу чора-тадбирлар савдо-сотиқни енгиллаштириш ва коррупцияни камайтиришга хизмат қилади. Ушбу янгиланишлар тезкорлик билан амалга оширилгани кўплаб молиячиларни ҳайратга солди, деб таъкидлайди Ж.Дурсо. Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатда экстремизм ғояларига мойил бўлган шахслар «қора рўйхат»дан чиқарилаётганини (17 мингдан 16 минг нафари) қайд этади. Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларидан бирида «Ҳаётда билиб-билмай адашган одамларни тўғри йўлга солиш, кечиримли бўлиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш масалалари ҳам диққат марказимизда турибди», деб таъкидлади. Бундай одамларни ишга жойлаштириш ва дин арбобларининг улар билан доимий мулоқотини таъминлаш вазифаси қўйилди. Мақолада таъкидланганидек, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш визалари бекор қилинади. Бу аҳолининг иқтисодий имкониятлари ва эркинлиги даражасини оширади. Фарғона водийсида «Дўстлик» ва Қозоғистонда «Мақтарал» чегара пунктларининг очилиши одамларнинг ҳаракати ва ўзаро савдо-сотиқ кенгайишига хизмат қилади. Жеймс Дурсонинг ёзишича, халқаро ташкилотлар, ноҳукумат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклашга интилмоқда ва ҳукуматни ислоҳотларни давом эттиришга чақирмоқда. Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашув чоғида бу борадаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Мамлакатда «Би-Би-Си» офисини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Яқинда «Хьюман Райтс Вотч» вакиллари Ўзбекистонда бўлди, Европа Тикланиш ва тараққиёт банки мамлакатга яна кредит ажрата бошлади. Америкалик эксперт Шавкат Мирзиёев қўшнилар билан муносабатларни жадал яхшилаб бораётганини қайд этади. Давлат раҳбари жорий йил сентябрь ойида БМТ минбаридан туриб «Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда», деб таъкидлади. Шавкат Мирзиёевнинг Президент сифатида хорижга илк ташрифини Туркманистонга амалга оширгани чуқур маънога эга. Ўзбекистон раҳбари Қозоғистонга бир неча бор ташриф уюштириб, чегарадан ўтиш йўлларини қайта тиклаш ҳамда Олмаота ва Тошкент ўртасида тезюрар йўловчи поезд ҳаракатини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларни делимитация қилиш тўғрисида битим имзолади. Тошкент ҳатто Норин дарёсида гидроэлектрстанция қуришда қўшни давлатга ёрдам беришга рози бўлди. Фарғона водийсидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишининг қайта тиклангани ва икки мамлакат аҳолиси ҳаракатланиши учун енгилликлар яратилгани ҳам Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка яқинда амалга оширган ташрифининг муҳим натижалари бўлди. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда Роғун ГЭСига доир муаммолар томонларнинг эксперт музокаралари ўтказишдан манфаатдор эканлиги тўғрисидаги фикрлар билан алмашди. Бу давлат раҳбарлари ўртасида ўзаро англашув пайдо бўлишига хизмат қилмоқда. Апрель ойида икки мамлакат ўртасида ҳаво транспорти ҳаракати қайта тикланди, савдо-сотиқ жадаллашмоқда. Тошкент Душанбе билан чегарага доир баҳсларни ҳал қилишга киришади, бу минтақавий савдо ҳажмини оширишга хизмат қилади, деган тахминни илгари суради шарҳловчи. Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорлиги тўғрисида сўз юритар экан, Жеймс Дурсо иқтисодий ҳамкорликдан ва экстремизмга қарши биргаликда курашишдан икки давлат ҳам бирдек манфаатдор эканини қайд этади. Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштирар экан инвестицияларга муҳтож, бу борада унга Россия ёрдам бериши мумкин, деб таъкидланади мақолада. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг жорий йил апрель ойида Москвада бўлиб ўтган музокаралари якунида Россия Федерацияси Ўзбекистонга 12 миллиард доллар инвестиция киритиш мажбуриятини олди ва 3,8 миллиард долларлик савдо келишувларини имзолади. Томонлар трансчегаравий таҳдидларга қарши курашиш мақсадида ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказишга келишиб олдилар. Жеймс Дурсо Хитой ҳам Ўзбекистон инфратузилмасига фаол инвестиция киритаётганини таъкидлайди. Пекин яқинда қиймати 20 миллиард доллардан зиёд қўшма лойиҳаларни амалга оширишни маъқуллади. Шунингдек, Пекин Ўзбекистонда инвестиция муҳити яхшиланишидан ва Тошкентга экстремизмга қарши курашишда кўмаклашишдан манфаатдор. Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистон АҚШнинг Афғонистонга нисбатан қизиқиши ортаётганидан фойдаланиши мумкин. Тошкент Вашингтонга Ўзбекистондаги транзит ва эксплуатация инфратузилмасини таклиф этиши мумкин. Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ билан ҳамкорликка тайёрлиги Дональд Трампнинг приниципиал жиҳатдан реалистик қарашлари билан уйғунликда Ўзбекистон иқтисодиёти тараққиёти учун зарур бўлган сиёсий макон яратиши мумкин.

 

ЖАНУБИЙ КОРЕЯЛИК ВАЗИР «АҚЛЛИ ШАҲАР» ҚУРИЛИШИНИ МУҲОКАМА ЭТИШ УЧУН ТОШКЕНТГА КЕЛАДИ

Жанубий Корея Ер, инфратузилма ва транспорт вазири Ким Ҳюн Ми кейинги ҳафтада Эрон, Туркия ва Ўзбекистонга амалий ташриф уюштиради. Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги расмий вакилининг Корея матбуотига маълум қилишича, Ким хоним бошчилигидаги ҳукумат ҳамда нодавлат бизнес вакилларидан иборат делегация белгиланган манзилларда маҳаллий ҳамкасблар билан ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама этади. Ўзбекистонда шундай масалалардан бири – Тошкентда қурилиши режалаштирилаётган «smart-city» (ақлли шаҳар) лойиҳаси ҳамда Ислом Каримов Тошкент халқаро аэропортининг қиёфасини ўзгартириш бўлиб, Жанубий Корея делегацияси корейс компаниялари томонидан қурилаётган иккита газ заводини ҳам кўздан кечиради. Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Жанубий Кореянинг Lotte Chemical Corp. сармояси билан Ўзбекистоннинг шимол-ғарбида барпо этилган, умумий қиймати 3,9 миллиард долларга тенг газ-кимё комплекси фойдаланишга топширилганди.

 

WI-FI БУТУН ДУНЁ БЎЙЛАБ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Wi-Fi-уланишнинг хавфсизлиги жиддий камчилик туфайли таҳдид остида қолди, буни мутахассислар гуруҳи аниқлади, деб хабар бермоқда The Verge. Мутахассислар шахсий ва корпоратив тармоқларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган WPA2 хавфсизлик протоколида жиддий муаммоларни топдилар. Экспертларнинг фикрига кўра, камчилик туфайли исталган Wi-Fi-тармоғини бузиб кириш ва барча трафикдан фойдаланиш имкониятини олиш мумкин. «Агар сизнинг қурилмангиз Wi-Fi’ни қўллаб-қувватласа, у эҳтимол хавф остида қолган»,- дея таъкидланади тадқиқот анонсида. Мутахассисларнинг қайд этишича, Android асосидаги қурилмаларнинг 41 фоизи хавфнинг «ўта зарарли» версиясига йўлиқиши мумкин. Тадқиқотчилар бошқа хавфсизлик протоколларидан фойдаланишни тавсия этишмаяпти, чунки улар янада ишончсиздир. KRACK деб аталган эксплоит бўйича тўлиқ ҳисобот 1 ноябрь куни ACM CCS конференциясида тақдим этилади.

 

ПУТИН КЕЛАЖАКДА АТОМ БОМБАСИДАН ҲАМ ХАВФЛИРОҚ НАРСА НИМА БЎЛИШИНИ АЙТДИ

Россия президенти Владимир Путин Сочида ўтаётган Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали сессиясида нутқ сўзлади. Бу фестивалга бутун дунёдан 30 минг киши келган. Фестивалнинг охирги сессияси келажакка бағишланди. Путин бу борадаги ўз фикрларини билдириб ўтди. У фан ва генетикадаги тараққиёт ҳақида тўхталиб, бир билимлар учун бошқа билимларни излашда эҳтиёт бўлиш кераклигини айтди. «Биз ишимизнинг маънавий, ахлоқий томонларини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Барча қилаётган ишларимиз фойдали бўлиши, инсонни мустаҳкам қилиши керак, уни барбод қилиши керак эмас», деб айтди Путин. Унинг айтишича, ирсий муҳандислик (генная инженерия) доришунослик, инсон кодини ўзгартириш соҳасида ажойиб имкониятларни беради. «Фараз қилинг, инсон берилган кўрсаткичларга эга бошқа инсонни яратиши мумкин. Бу ажойиб математик, гениал мусиқачи бўлиши, бироқ шу билан бирга қўрқувсиз, раҳм-шафқатсизлик билан жанг қилувчи ҳарбий бўлиши ҳам мумкин», деб ўз сўзларини давом эттирди Путин. «Инсоният ўз ривожи ва мавжудлигининг жуда масъулиятли даврига кириши мумкин ва эҳтимол, яқин орада киради ҳам. Ва мен ҳозир юқорида айтганларим атом бомбасидан қўрқинчлироқ бўлиши мумкин», деб айтди Путин. Унинг таъкидлашича, шу сабабли янги технологиялардан самарали фойдаланиш ва уларни амалиётга кенг жорий қилиш лозим. Бунга бир мисол келтириб ўтди: «Бир фараз қилинг, Россиянинг ғарбий нуқтаси – Калининграддан унинг энг шарқий нуқтаси – Владивостоккача бугунги кунда самолётда 8-9 соатдагидек эмас, коинот техникаси ёрдамида 20 дақиқада етиб бора оласиз. Ракета шундай тезлик билан учади. Улардан фойдаланиш мумкинми? Мумкин. Бироқ у қўлланадими – йўқ. Чунки жуда қиммат туради. Коинот туризми ривожланган – коинотга учиш 20 млн доллар туради. Бундай сафарни бу ердагилардан бирор киши ўзига ижозат бера оладими? Бунинг эҳтимоли жуда кичик, бироқ биз бу технология кенг амалиётга татбиқ қилинишига эришмоғимиз керак», деб айтди Россия президенти.

Путин «энг муҳим деб билган нарсалардан бири – таълимга эътиборни кучайтириш» кераклигини қўшимча қилди.

 

ЎЗБЕКИСТОНДАН МИСРГА УЧГАН БИРИНЧИ ТЎХТОВСИЗ ПАРВОЗ ШАРМ АШ-ШАЙХ АЭРОПОРТИГА ҚЎНДИ

22 октябрь куни Ўзбекистондан Мисрга учган биринчи тўхтовсиз парвоз Шарм аш-Шайх курорт шаҳрига жўнаб кетди. Самолёт бортида 188 нафар сайёҳ ҳамда маҳаллий сайёҳлик агентликларининг вакиллари бўлиб, икки халқ ўртасида ушбу соҳани ривожлантириш масалалари янги босқичга чиққанига гувоҳ бўлиш мумкин. Ахбор ал-Ём нашрининг ёзишича, октябрь ойининг сўнгида ҳам яна бир марта шундай парвоз амалга оширилади. “Бу Миср давлати учун ҳам янги имконият, Ўзбекистон эса биз учун янги сайёҳлик маркази бўлиши мумкин”, дейилади хабарда. Миср ҳукумати шу кунларда Шарм аш-Шайх халқаро аэропортидан учувчи парвозлар сонини ошириш мақсадида Озарбойжон, Қозоғистон, Украина, Германия ва Италия билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

 

III. МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА

 

КЎҲНА ЗАМИННИНГ БУЮК ФАРЗАНДИ

Олмазор туман ҳокимлигида атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидов хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Муқаддам Расулова, ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини халқимиз кўтаринки руҳ билан кутиб олганини, бундай тадбирлар ёшлар қалбида улуғ аждодларга эҳтиром, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада жўш урдиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Академик, таниқли кимёгар олима Сайёра Рашидованинг отаси ҳаёти ва фаолиятига оид хотиралари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги 2-сон лицейи ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Дилфуза Шодиева сценарийси асосида тайёрланган саҳна асари ва уни ижро этишган истеъдодли ўқувчилардан Дилмурод Орипов, Диёра Асатуллаева, Осиё Ҳошимова, Зоҳида Ҳакимова, Мухлиса Алимова, Саодат Сайдуллаева, Анвар Халилов, Ҳасан Алимов, Нуриддин Сайфуддинов, Жаҳонгир Зуҳриддиновларнинг ҳар бир чиқиши тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

 

«ТИЛ – МИЛЛАТ ОЙНАСИ»

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Ўзбекистон – Франция» дўстлик жамияти билан ҳамкорликда «Тил – миллат ойнаси» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилиниши ва она тилимизга давлат тили мақоми берилиши тарихий воқеа бўлгани, бугунги кунда ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлиб, мавқеи дунё миқёсида тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Маълумки, маънавий юксалиш, ўзликни англаш, авлодлар ўртасидаги узвий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Зотан, буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек, «Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур».

Тадбирда тилшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан «Тиллар – миллат ойнаси», «Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришда давлат тили, яъни ўзбек тилининг аҳамияти» каби она тилимизнинг софлиги, гўзаллиги ва маъно-мазмунга бойлиги кенг ёритилган мавзуларда маърузалар тингланди.

– Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади,– дейди университет талабаси Кумуш Абдусаломова.– Бошқа халқларнинг тилларини эгаллаш учун аввало ўз она тилимизни чуқур билишимиз керак. Зеро, ўз она тилини ҳурмат қилган инсонгина бошқа тилларни ҳам ҳурмат қилади. Асрлар мобайнида буюк аждодларимиздан қолган тенгсиз маънавий меросимиз – она тилимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга асл ҳолича етказиш бурчимиздир.

Тадбирда университет талабаларининг бадиий чиқишлари иштирокчилар томонидан самимий кутиб олинди.

 

ЎЗМУДА “ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ВА ЎЗБЕКИСТОН” ЭКСПОЗИЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов аллақачон миллионлаб ўзбек китобхонлари қалбидан муносиб жой олган. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширгани, Қирғизистон Президенти Алмаз Атамбаев билан учрашув асносида ўзбек ва қирғиз халқи манфаатларига хизмат қиладиган қатор келишувлар муҳокама қилинганини халқларимиз катта қизиқиш билан кузатди. Икки халқ тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шу учрашув чоғида Юртбошимизнинг улуғ ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ўзбек ва қирғиз халқлари ҳақида “Халқларимизнинг қони бир, тили бир” деган ҳикматли сўзларини мисол қилиб келтирганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Қирғизистон элчихонасидаги хотира дафтарига “Чингиз Айтматов – мутафаккир ва гуманист” деб дастхат ёзган эдилар.

Президентимиз ташаббуси билан адабиётга эътибор, Чингиз Айтматовдек буюк адибларга эҳтиром замон, тарих, инсоният талаб қилган даражада янги юқори поғоналарга кўтарилмоқда.

Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошида ташкил этилган Чингиз Айтматов экспозициясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Унда Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва қатор жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, адабиётшунос олимлар, адиблар, шоирлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Данияр Сидиков, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Саййид, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев, мамлакатимиздаги Қирғиз маданияти маркази вакили, шоир Маъмуржон Бозоралиев ва бошқалар улуғ адиб Чингиз Айтматов бетакрор ижоди билан ўзбек-қирғиз дўстлик ришталарини ҳам янада мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшгани, ўз даврида Миртемир, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов, Абдулла Орипов каби ўзбек адабиёти намояндалари билан дўстлиги, адабий алоқалари, бу дўстлик ришталари бугунги авлод учун ҳам ибрат мактаби эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Маълумки, атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг «Юзма-юз», «Жамила», «Сарвқомат дилбарим», «Бўтакўз», «Биринчи муаллим», «Момо ер», «Сомон йўли», «Алвидо, эй Гулсари», «Оқ кема», «Денгиз ёқалаб чопаётган олапар», “Асрга татигулик кун», «Қиёмат» каби асарларини севиб мутолаа қилмаган ўқувчи топилмаса керак. Асил Рашидов, Иброҳим Ғафуров ва бошқа таржимонлар ёзувчининг деярли барча бадиий ва публицистик асарларини ўзбек ўқувчиларига тақдим этишган.

ЎзМУда ташкил этилган мазкур экспозицияда Чингиз Айтматовнинг ана шу дурдона асарлари, адиб ҳақида хотиралар, мақолаларнинг электрон нусхалари, ноёб фотосуратлар ўрин олган бўлиб, уларнинг замонавий экран орқали намойиш этилиши тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

 

БИОЛОГИЯ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Илмий ҳамкорликда ҳикмат кўп. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети профессор-ўқитувчилари фаннинг долзарб муаммоларини, бу борадаги глобал масалаларни ижобий ҳал этишда ривожланган мамлакатлардаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда амалга оширмоқдалар. Жумладан, В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан имзоланган шартномага кўра тез-тез давра суҳбатлари, илмий семинарлар ўтказилмоқда. Биологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган навбатдаги учрашувда ҳам қатор мавзулар юзасидан фикрлашиб олинди. МДУ профессорлари Нина Новикова, Мария Конюшкова, ЎзМУ профессорлари Лазиза Ғофурова, Тўрахон Раҳимова, Сурайё Долимова ва бошқа олимлар сўнгги йилларда биологлар олдида турган долзарб масалалар, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида сўз юритдилар.

Давра суҳбатида истиқболда қилинадиган ишлар юзасидан фикрлашиб олинди.

 

ЁШЛАР ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ НАМОЙИШ ЭТАВЕРАДИ

Эртанги кунимизни ҳал этишга қодир ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириб бориш бугунги куннинг энг долзаб вазифаларидан биридир.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясида ҳамда 14 октябрь куни халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқларида илгари сурилган энг муҳим ғоялар мазмун-моҳиятини теран нигоҳ билан ўрганишга қаратилди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида Миллий университетимиз талабаси ҳақида айтган сўзлари қалбларимизни тўлқинлантириб юборди,– деди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов.– Келинг, айнан шу жойини сизларга яна бир бора ўқиб бераман:

“Айни пайтда биз улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг илмий, маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича бошлаган ишларимизни изчил давом эттирмоқдамиз. Хусусан, Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад Хоразмийнинг номи берилиб, унинг фаолияти янада кенгайтирилгани, шунингдек, буюк бобомиз номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилгани шулар жумласидандир.

Хабарингиз бўлса, биз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг яқинда Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитида Ал-Хоразмий номида ёш математикларнинг халқаро олимпиадасини ташкил этиш ва уни Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиқдик.

Ўйлайманки, ушбу олимпиадани айнан алгоритм ватани бўлмиш Хоразмда, Хоразм Маъмун академиясида ўтказиш ҳар жиҳатдан тўғри бўлади.

Энг муҳими, бугунги кунда юртимиздан Хоразмий бобомизнинг муносиб издошлари етишиб чиқаётгани барчамизни қувонтиради.

Ана шундай ёшлардан бири, Ўзбекистон Миллий университетининг математика факультети талабаси, Хоразм фарзанди Ҳакимбой Эгамберганов бунга яққол мисолдир. Бу истеъдодли йигитимиз қаторасига уч йил – 2014, 2015, 2016 йилларда математика бўйича чет мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадаларида олтин медални қўлга киритган.

Бундай ёшлар тимсолида биз Хоразмий бобомизнинг ҳақиқий набираларини кўрамиз. Шундай билимли, баркамол, Ватанга садоқатли фарзандларимиз қанча кўпайса, Ўзбекистоннинг келажаги шунчалик буюк бўлиши муқаррар”.

Давлатимиз раҳбарининг бу умидбахш, илҳомбахш сўзлари барча талабаларимиз қалбида ғурур, фахр ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдиришига ишонаман.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг “Глобаллашув ва ахборот – коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш”, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Жаҳонгир Жўраевнинг “Ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир”, Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Исломиддин Холиқовнинг “Ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари” мавзуидаги маърузалари талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Маърузаларда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан сўзлаган нутқида юртимиз ёшлари ҳаётида жиддий ўзгаришларни бошлаб берган ислоҳотларни жаҳон миқёсида татбиқ этишни – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Бугун дунёда ёшлар 2 миллиардни ташкил этишини ҳисобга олсак, уларнинг нақадар катта куч эканини яққолроқ англаймиз. Зеро, жаҳоннинг эртанги куни, эртанги ҳаёти айнан ана шу ёшлар билан боғлиқ. Ҳозир жаҳонда юз бераётган турли кўнгилсизликлар, можароларнинг туб моҳияти ёш авлоднинг билимсизлиги, маърифатсизлигига бориб тақалади. Ота-боболаримиз, улуғларимиз “Нажот – илмда” деган ҳикматга амал қилиб келган. Аждодларимиз дунёвий илмларда ҳам, диний илмларда ҳам етакчи бўлиб келган. Бугун замонавий дунё эришган баланд марраларнинг замирида илм ётади. Маънавий баркамоллик, комил ахлоқ замирида ҳам илм ётади.

Президентимиз муқаддас Ислом динимиз эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этишини таъкидларкан, БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини билдирди. Бу ҳужжат барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишни бош мақсад қилади.

БМТ биносида Регистон майдонининг макети ўрнатилгани биз учун тарихий воқеалардан бири бўлди. Бу барча ўзбекистонликлар қалбида чексиз ғурур ва ифтихор туйғусини жўш урдиради. Бетакрор юртимиз қадимдан илм-фан, маданият, савдо, меъморлик ва ҳунармандлик маркази бўлиб келган. Регистон эса кўҳна ва навқирон Самарқанднинг юраги, маданият ва маърифатнинг рамзидир. Бу майдоннинг гир айланасида жойлашган мадрасаларда ўз замонида энг замонавий илмлар ўргатилган. Марказий Осиё ва Шарқнинг жуда кўп алломалари, адиблари, олиму фозиллари айнан шу ерда таълим олган. БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея заллари ўртасидаги фойега ўрнатилган ушбу макет Ўзбекистон тинчлик-осойишталик, илм-маърифат ва тараққиёт тарғиботчиси эканини таъкидлаб тургандек.

Давра суҳбатида талабалар бу мавзуда ўзларингизни қизиқтирган саволларингизга атрофлича жавоблар олдилар.

 

Материаллар ЎзМУ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Унда республика ОАВ хабарларидан фойдаланилди.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>