“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 24-25-2016

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (15-27 февраль кунлари)

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 24-25-2016

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (15-27 февраль кунлари)

ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2016

 

Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарлари ва мураббийлар диққатига! Талабаларга “Ахборот соатлари” материаллари билан nuuz.uz ва uchildiz.uz веб-сайтлари орқали ҳам танишиш тавсия этилиши мақсадга мувофиқдир.

 

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

 

Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди.

Шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғонишининг рамзи, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзнинг одамзотнинг табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашида, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришдаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганини инобатга олиб ҳамда бу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида:

  1. 2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

  1. Тадбирлар режасини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

Наврўз кунларида инсон ўзини табиат билан узвий боғланганини, унинг ажралмас бир қисми сифатида ҳис этишини ифода этадиган, атроф-муҳитни, она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват қиладиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;

барча шаҳар ва қишлоқларимизда бўлиб ўтадиган тадбирларда, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш;

Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида ўз аксини топган меҳр-мурувват, аҳиллик ва тотувлик, ёши улуғ инсонлар, табаррук отахон ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш;

янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, яшариш ва янгиланиш, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз фаслида маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган байрам дастурларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шунингдек, профессионал ва истеъдодли эстрада ижрочиларини танлов асосида жалб этиш;

байрам дастурларини тайёрлашда фольклор санъатининг энг яхши намуналарини, эл-юртимизнинг дилидан чуқур жой олган қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғуларни тараннум этадиган мумтоз куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш.

  1. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

  1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Жаҳон” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,

2016 йил 19 февраль

 

БУЮК КОМПОЗИТОРНИНГ ҒУРУРБАХШ, УМРБОҚИЙ АСАРЛАРИ

“Мафтунингман” фильми қарийб олтмиш йилдирки, экранларимиздан тушмайди. Фильмнинг яшовчанлигига сабаблардан бири ундаги дилкаш қўшиқлардир. “Дўппи тикдим”, “Мафтун бўлдим” сингари ашулалар ҳаммамизга ёд бўлиб кетган.

Бу қўшиқлар куйини халқимизнинг буюк композитори Мутал Бурҳонов яратган. Табиатан оддий ва камтарин бўлган композитор ўзбек мусиқаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган, уни янги жанрлар билан бойитган. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев билан суҳбатимиз Мутал Бурҳонов ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлди.

Рустам ака жавонга териб қўйилган китоблардан бир нечтасини олиб қўлимга тутқазди – бастакор яратган мусиқалар жамланмаси. Ўзи дераза ёнидаги фортепьянода беназир истеъдод соҳибининг бой ижодий меросидан намуналар ижро этишга киришди.

Бу мусиқаларнинг аксарияти таниш. Жуда кўп эшитганмиз. Лекин ҳар сафар тинглаганимизда қалбимизда аллақандай туйғулар туғён қилади. Ана шу исмсиз туйғуларга ном топишга уринамиз. Уринамиз-у… юракларимиз баттар орзиқиб кетаверади.

 

БУЮКЛИК, БУНЁДКОРЛИК, УЛКАН САЛОҲИЯТ ИФОДАСИ

Соҳибқирон яратган мўъжизалар

Самарқандга келган меҳмон, сайёҳ борки, шаҳарнинг тарихий обидалари, бетакрор меъморлик намуналарини томоша қилиш, улардан завқ олишни истайди. Саёҳатдан сўнг уларнинг таассуротлари билан қизиқсангиз, аввало, ўрта асрларда шунчалар улуғвор, маҳобатли бино ва иншоотлар қурган аждодларимиз ақл-заковатига тан бериб, орадан неча юз йиллар ўтса-да, уларнинг безавол сақланаётганидан ҳайратда эканликларини яширмайди.

Германиялик Карс Уитс Самарқандга сайёҳ сифатида эмас, иш юзасидан келган экан. Касби архитектура ёки тарихчиликдан йироқ, ахборот технологиялари соҳасида меҳнат қилади. Бўш вақтида Регистонни, Амир Темур мақбарасини кўрибди. Тошкент кўчаси бўйлаб пиёда Бибихоним масжиди ва Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаларига борибди.

– Кўпчилик дунёнинг етти мўъжизасини тилга олади, – дейди у сафар таассуротлари ҳақида гапирар экан. – Лекин ер юзида мўъжизалар жуда кўп. Самарқанддаги тарихий биноларни кўриб, бунга яна бир бор амин бўлдим. Олисдан осмоннинг устуни каби кўринадиган миноралар ва гўё самонинг аксидек кўзга ташланадиган мовий гумбаз, бир қарашда нафис безак бўлиб кўринса-да, оламжаҳон маъно-мазмунга эга ҳикмат битилган ёзув, тош ёки ёғочга ишланган бетакрор санъат дурдоналари – буларнинг барчаси мўъжиза эмасми? Ахир, бу ўз-ўзидан эмас, инсон ақл-заковати, меҳнати билан бунёд этилган-ку! Бу инсон куч-қудратининг намоёни. Бу ўзбек халқининг бой маданияти, улуғвор тарихи, бунёдкорлик салоҳияти тимсоли…

Меҳмоннинг ҳайрат ва ҳаяжон билан айтаётган сўзларини тинглар эканман, бир неча йил олдин ҳиндистонлик сайёҳ айтган фикрлар хаёлимга келди: “Дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган Тожмаҳални Мирзо Бобур асос солган салтанат ҳукмдорларидан бири Шоҳжаҳон қурдирган. Самарқандда эса Амир Темур ва темурийлар бир неча юз йиллар олдин бундай иншоотлардан бир нечтасини барпо этган. Демак, темурийларнинг бунёдкорлик фазилатлари ушбу авлод вакили бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзанду набираларига ўтгани шубҳасиз”.

 

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИЖРО ЭТИЛИШИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда»Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг олий таълим муассасаларида ижро этилишининг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мутассаддилари, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Олий ўқув юртларининг проректорлари, ўқитувчи ва талаба ёшлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита раҳнамолигида мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб, келажагимиз бўлмиш ёш авлодни ҳар томонлама комил ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Истиқлолимизнинг дастлабки йилларида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бу борадаги олиб бориладиган ишларимизнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди. Ўтган йиллар мобайнида ёшларимизни билим олишлари ва жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашлари учун барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий таълим муассасалари барпо этилди ва мазкур таълим муассасаларига ёшларимиз тўлиқ қамраб олинди.

Бугунги кунда таълим муассасаларида асосий эътибор, уларга чуқур таълим-тарбия беришга, ёт ғояларга қарши кураша оладиган ҳамда ўзининг мустақил фикрига эга бўлган, ҳеч кимдан кам бўлмаган маънан етук ва комил инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилгандир.

Мамлакатимиз ёшларининг жаҳон андозалари талаблари асосида билим олишларини кафолатлайдиган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурининг қабул қилиниши ҳам келажагимиз бўлган ёшларга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Республикамизда ҳар йили бюджетнинг 60% ижтимоий соҳага йўналтирилаётганлиги, бунда таълим тизимига сарфланаётган қисми 34 фоизни ташкил қилиши, йилига 1 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилаётганлиги, мазкур иш ўринларининг ярмидан кўпроғи ёшларимиз учун яратилаётганлиги бу соҳада олиб борилаётган ишлар салмоғи нечоғли катта эканлигини англатади.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 15 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида сўзлаган нутқида ҳам мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ёшларимизнинг жамиятда муносиб ўринларини эгаллашлари учун давлатимиз томонидан барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилди ва бу борадаги ишларимиз изчиллик ва тизимли равишда олиб борилмоқда.

Таълим жараёнини ислоҳ этиш ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий ўқув юртлари муҳим ўрин эгалламоқда. Мамлакатимизда замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган, етук малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослаштирилган 58та олий ўқув юртлари ва уларнинг 11 та филиалларида бугунги кунда 260 мингдан кўпроқ талаба ва магистирларимиз таҳсил олишмоқда.

Мамлакатимиздаги мавжуд олий ўқув юртлари билан бир қаторда Россиянинг 3 та нуфузли олий ўқув юртларининг, шунингдек, дунёдаги нуфузли таълим муассасалари бири Буюк Британиянинг Вестминстер университети, Сингапур Менежментни ривожлантириш иниститути, Италия давлатининг Турин Политехника университетларининг пойтахтимизда филиаллари фаолият кўрсатмоқда ва мазкур таълим муассасаларида, машинасозлик, нефть-газ иши, ахборот технологиялари, иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви, молиявий менежмент, тижорат ҳуқуқи каби меҳнат бозорида юқори талаб бўлган мутахассисликлар бўйича бакалавр ва магистирлар тайёрланмоқда ва мазкур мутахассислар бугунги кунда иқтисодиётимизнинг турли соҳаларида самарали фаолият кўрсатмоқда. Буларнинг сафига жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайдиган Корея давлатининг Инхо университети қўшилди.

Мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсати узоқни кўзлаб амалга оширилаётганлиги бугунги кунда нафақат ватандошларимиз, балки ҳорижий экспертлар томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мазкур соҳада муайян ишлар амалга оширилаётганлиги, таълим муассасаларида талабаларнинг ўқишлари ва ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, талабалар уйларидаги шароитлар, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ва унумли ташкил этилганлиги, аммо ҳали бу борада олиб борилаётган ишларни янада кучайтирилиши лозимлиги, ёшлар онгини турли ҳил ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, замонавий ахборот воситаларидан мақсадли ва ўринли фойдаланиш лозимлиги бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Тадбир якунида бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

 

ТАЛАБАЛАР ТАДҚИҚОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш муассасалари ўртасида инновацион ҳамкорлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Б.Усмонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиёти инновацион ривожлантирилаётгани, олимлар яратган илмий-техникавий ишланмалар тегишли соҳаларга татбиқ этилаётганини таъкидлади.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг ихтисослик кафедралари қошида 1 минг 230 дан ортиқ инновацион гуруҳ фаолият кўрсатмоқда. Уларда муайян йўналишга мос замонавий корхоналар тўғрисида маълумотлар базаси яратилган. Илмий-технологик муаммолар банки шакллантирилиб, соҳа ва ихтисосликларига мос 4 минг 400 дан ортиқ корхона ва ташкилот билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан қарийб 27 миллиард сўмга тенг 465 лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар доирасида 116 та патент, 44 та компьютер дастурий маҳсулотларига гувоҳномалар олинди. Илмий тадқиқот ишлари натижасида қишлоқ хўжалиги, кимё, нефть-газ, металлургия, машинасозлик, фармацевтика саноатлари учун янги ишланмалар яратилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилди.

Йиғилишда инновацион ишланмалар самарасида юртимизда тан олинган ўн битта энг илғор технологиядан олтитаси олий таълим муассасалари томонидан яратилганлиги алоҳида қайд этилди.

 

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ХИЗМАТ ИШГА ТУШДИ

Ўзбекитон Республикаси Вазир Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида” ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сайтида “Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш”(STIR) хизмати йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати республика фуқароларига солиқ тўловчининг идентификация рақами(STIR)ни олиш имкониятини беради.

Хизмат бепул бўлиб, у фақат жисмоний шахсларга кўрсатилади.

 

МЎЛ-КЎЛ ВА СИФАТЛИ

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси, Фермерлар кенгаши, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари, олимлар, мутахассислар, ишлаб чиқарувчилар ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Д.Шоумаров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолини сифатли ва кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг замонавий тизими яратилганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасидан маълум қилишларича, биргина 2015 йилда бу соҳани ривожлантиришга йўналтирилган бир ярим мингдан зиёд ҳудудий дастурлар амалга оширилган. Бир юз элликдан кўпроқ янги корхона ташкил этилган. Бир юз етмиш бешта корхонада модернизация ишлари амалга оширилган.

 

ЁШ ОЛИМЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Фанлар академиясида ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси,Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бошқа муассасалар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш олимлар кенгаши аъзолари, тадқиқотчилар, ёшлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлаётир.

Давлат ва нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда бу борадаги ишларга муносиб ҳисса қўшмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган «Ёш мутахассис» республика форуми кўплаб иқтидорли ёшлар орзусига қанот бермоқда. Ёшлар ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш учун грантлар ажратилаётир.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази кичик илмий ходими Мирзакамол Аюбов ҳам ушбу танловда фахрли ўринни эгаллади. У қишлоқ хўжалиги соҳасида янги технологияларни жорий этиш орқали ғўзанинг янги навларини яратиш борасида илмий изланишлар олиб бораётир.

 

ЎЗБЕКИСТОН ФУТЗАЛЧИЛАРИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

Пойтахтимизда мини-футбол бўйича давом этаётган Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Учрашув аввалида ҳар иккала жамоа эҳтиёткорлик билан ўйнади. Тез орада ташаббусни ўз томонига оғдирган футболчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу муваффақият билан терма жамоамиз чемпионатнинг ярим финалига чиқди, шунингдек, Колумбияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Терма жамоамиз голларини Дилшод Раҳматов (2 та), Нодир Элибоев киритди. Футзалчиларимиз ярим финалда Таиланд терма жамоаси билан баҳслашади.

 

БОКСЧИЛАРИМИЗНИНГ ДАСТЛАБКИ ҒАЛАБАЛАРИ

Тошкентда бокс бўйича WSВ – Бутунжаҳон бокс серияси ҳамда АРВ – яримпрофессионал боксчилар йўналишида ўтаётган мусобақани боксчиларимиз ғалаба билан бошлади.

WSВ йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг “Uzbek Тigers” ва Пуэрто-Риконинг “Puerto Rico Hurricanes” жамоалари ўртасидаги баҳс 5:0 ҳисобида якунланди. Унда боксчиларимиздан Аброр Қодиров Кейбар Авиллани, Элнур Абдураимов Стивен Руидиазни, Достон Турдиев Самуэлл Кеденони, Шуҳрат Абдуллаев Хуан Кариллони, Сардор Абдуллаев Валавикус Мантасни ўз вазн тоифасида мағлубиятга учратди.

АРВ йўналишида рингга кўтарилган боксчилар беллашувининг 52 килограмм вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Латипов мўғилистонлик Мурдум Энгене Гандуламни техник нокаутга учратди. Шунингдек, 69 килограмм вазн тоифасида Дилшод Маҳмудов испаниялик Юба Ндиайе Сиссохони енгган бўлса, 75 килограммда боксчимиз Исроил Мадримов ҳиндистонлик Кришан Викаш Ядав устидан зафар қучди.

 

ЎЗБЕК ОЛИМИ СТОЛ УСТИ МОБИЛЬ МОЛБЕРТИ ЯСАДИ

Ўзбек олими Набераев Фирдавс стол усти мобиль молберти учун патент олди. У яратган мазкур қурилма тасвирларни бажариш ва экспонация қилиш учун мўлжалланган. Қурилманинг вазифаси вазни енгил, тайёрланиши ва қўлланиши содда, етарли даражада пишиқ ва мустаҳкам молбертни яратиш, таклиф қилинаётган қурилманинг йиғилган ҳолатида осон кўтариб юрилиши, ихчамлигини таъминлашдан иборат. «Муаллифга ушбу ихтиро учун патент берилди», деб хабар беради Интеллектуал мулк агентлиги.

 

ЛАТВИЯ ЎЗБЕКИСТОНЛИК МЕБЕЛСОЗЛАР БИЛАН МЕБЕЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЖРИБАСИ БИЛАН БЎЛИШАДИ

Латвия иш берувчилар конфедерацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан кичик ва ўрта бизнес корхоналарида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш дастури доирасида ҳамкорлик қилишни бошлади, деб хабар бермоқда конфедерация матбуот хизмати. Дастур Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда. 15 февралдан 13 мартгача бир ой давомида Ўзбекистоннинг мебель ишлаб чиқариш соҳаси вакили Фарруҳ Усмонов Латвиядаги бир нечта мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарга уларнинг тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистонда қўллаш учун ташриф буюради.

Гап Латвиянинг Рига шаҳридаги «Ripo», Ливани шаҳридаги «Sencis», Вентспилс ўлкасидаги «Dzintarkalni» ҳамда бошқа бир қатор заводларига ташриф ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, ҳамкорликка дизайнер ва дурадгорликка ўқитувчи Даугавпилс қурилиш техникуми ҳам қўшилди.

Кейинги ҳафтада Усмоновнинг «Lama», «Metalserviss» ва «Dailrade Koks» корхоналарига ташриф буюриши ва машғулот ўтиши режалаштирилган.

 

II. ЖАҲОН МИҚЁСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

ОЛЛАНД РОССИЯ ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДА УРУШ ЧИҚИШИ ХАВФИ БОРЛИГИНИ АЙТДИ

Франция президенти Франсуа Олланд Сурия деб Россия ва Туркия ўртасида уруш чиқиши хавфи борлигини айтди. Олланд бу ҳақда France Inter радиостанцияси эфирида айтиб ўтди. У ихтилофнинг авж олмаслиги учун барча имкони бор ишни амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Франция президенти «музокаралар қайта бошланиши, бомбардимонлар тўхтатилиши, инсонпарварлик ёрдами етказилиши зарурлигини» таъкидлади.

Аввалроқ Олланд Россия ҳукуматини Сурия президенти Башар Асад маъмуриятига ёрдам беришдан воз кечишга чақирганди.

 

СУРИЯГА РОССИЯНИНГ ЭНГ ЗАМОНАВИЙ РАЗВЕДКАЧИ САМОЛЁТИ КЕЛТИРИЛДИ

Россия Сурияда энг янги радиотехник ва оптик-электрон разведкачи самолёти Ту-214Р’дан фойдаланмоқда. Бу самолёт АҚШ самолётларини кузата олади. Бу ҳақда АҚШлик номи айтилмаган мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар берди. Манба маълумотларига кўра, Ту-214Р самолёти яқиндагина Латақиядаги авиабазага келтирилган. Бироқ телеканалда Россия томонидан бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Манбанинг таъкидлашича, самолётдаги кузатув тизимлари юқори аниқлик даражасига эгалиги билан фарқланади. Манбанинг айтишича, гап анчагина илғор разведкачи самолёт ҳақида кетмоқда, у «барча об-ҳаво шароитида ишлай оладиган радар тизимлари ва электрон-оптик сенсорлар билан жиҳозланган». Бу қурилмалар катта ҳудудларнинг сифати бўйича фотосуратларникидан қолишмайдиган тасвирини олишга имкон беради. Таъкидланишича, самолёт душман кучларининг сигналлари ва ўзаро суҳбатларини кузата олади. Бундай самолёт Сурияда АҚШ самолётларини кузатишда Россияга кўпроқ имкониятлар беради.

 

ПУТИН ВА ОБАМА ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ УКРАИНА ВА СУРИЯ МАСАЛАСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

Украинадаги вазият, биринчи навбатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасини якшанба куни Путин ва Обама телефон орқали муҳокама қилдилар. Владимир Путин Киев ҳукуматининг ниҳоят келишувга кўра ўз мажбуриятларини бажариши ва шу йўлди Донбасс билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатишига умид билдиришини таъкидлаган. Мулоқотнинг очиқ ва ишчан руҳда ўтгани айтилмоқда. Сўзлашув АҚШ томони ташаббуси билан ўтказилган бўлиб, унда Суриядаги вазият ҳам муҳокама қилинган. Путин ҳудудда терроризмга қарши курашда икки ёқлама стардрдлардан воз кечиб, терроризмга қарши кураш бўйича ягона фронт тузишни таклиф қилган. Суҳбат давомида ҳар икки томон Сурия масаласида 11-12 февраль кунлари ўтказилган Мюнхен учрашувини самарали бўлганини таъкидлашган.

 

РОССИЯДА ЎТГАН ЙИЛДА 400 ДАН ОРТИҚ ЖОСУСЛАР АНИҚЛАНГАН

Хориж давлаатлари жосуслари ўзларининг Россиядаги фаолиятини фаоллаштираётгани ҳаққида РФ президенти Федереал хавфсизлик хизмати (ФХХ) йиғилишида маълум қилган. “Ўтган йиғинда биз хорижлик жосусларнинг Россияда фаоллашаётганини аниқлаган эдик ва ўтган йилда эса бу ўз тасдиғини топди”, — дейди Путин. “Ўтган вақт давомида 400дан ортиқ хорижлик разведка хизматларининг агентлари фаолиятига чек қўйилди. Улардан 23 нафари жиноий жавобгарликка тортилди”, — дея қўшимча қилди президент. У махсус хизматдан жосуслардан Россиянинг ҳарбий ва стратегик объектларини ҳимоя қилишга чақирди.

 

III. МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИ БЕРЛИНДА ЖАРАНГЛАДИ!

Берлинда Алишер Навоий ижодий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Германиядаги йирик илмий-маданий марказлардан бири — Берлин давлат кутубхонасида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишлаб, “Алишер Навоий ва унинг жаҳон адабиёти ҳамда маданиятига қўшган ҳиссаси” мавзуида халқаро конференция ўтказилди.

Ушбу тадбир мамлакатимизнинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси томонидан Гумбольдт номидаги Берлин университети, Берлин эркин университети ва Берлин давлат кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Германиянинг юздан зиёд расмий, ижтимоий-маданий, илмий-академик, экспертлар ва маданий доиралари вакиллари, журналистлар ҳамда Ўзбекистон, АҚШ, Франция, Венгрия, ХХР сингари давлатлардан шарқшунос олимлар, навоийшунослар қатнашди.

Анжуманда Алишер Навоий ижодини ҳамда Марказий Осиё халқлари маданияти ва санъатини ўрганувчи америкалик, европалик ва ўзбекистонлик таниқли олимларнинг илмий маърузалари тингланди. Уч йўналишдаги чиқишларга оид йиғилишлар доирасидаги илмий маърузалар чоғида буюк бобокалонимиз ижодининг турли қирралари ҳамда Ўрта аср Мовароуннаҳрида илмий фикр ва маданият ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилди.
Конференцияда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, навоийшунос олимлар Шуҳрат Сирожиддинов ва Афтондил Эркинов, Берлин давлат кутубхонаси бош директори Барбара Шнайдер-Кемпф, Гумбольдт номидаги Берлин университети профессори Ингеборг Бальдауф, Берлин эркин университети профессорлари Элизабета Рагагнин ва Барбара Келлнер-Хайнкеле, Калифорния университети профессори Марк Тутон, Будапешт университети профессори Бенедек Пери ва бошқалар улуғ бобокалонимиз жаҳон адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшганини таъкидладилар. Улар ҳазрат Навоийнинг номи Ҳомер ва Данте, Шекспир ҳамда Гёте, Бальзак ва Пушкин, Низомий ҳамда Жомий каби буюк мутафаккирларнинг номлари билан бир қаторда туришини қайд этишди.
Маърузачилар Навоий ижоди ўзбек ҳамда туркий халқлар адабиёти тараққиётига улкан таъсир кўрсатганини эътироф этишди. Шоирнинг ижодий мероси қарийб 30 та шеърий тўпламда, йирик достонлар, насрий ва илмий  асарларда ўз ифодасини топган. Илк маротаба туркий тилда битилган “Хамса” (Беш достон) асари Мовароуннаҳр адабий анъаналарида янги даврни бошлаб берди.
Шунингдек, сўзга чиққан олимлар Алишер Навоий нафақат буюк шоир ва мутафаккир, балки Темурийлар даврининг йирик давлат арбоби бўлганини ҳам тилга олдилар. Буюк шоир Хуросон ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган. Алишер Навоий маънавий хазинаси ўзбек халқининг улкан илмий-маданий бойлиги эканлиги Ўзбекистон вакилларининг чиқишларида таъкидланди. Шу ўринда, Навоий ҳамда ўзбек заминида яшаб ижод қилган бошқа буюк аллома ва мутафаккирлар меросини асраб-авайлашга ҳамда ўрганишга Президент Ислом Каримов томонидан катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 1991 йил юртимизда “Алишер Навоий йили”, деб эълон қилинганди. Мустақил ривожланиш йиллари давомида мамлакатимизда шоирнинг йигирма жилддан иборат тўла асарлари тўплами нашр қилинди, республикада ҳамда хорижий давлатларда буюк шоирга эҳтиром рамзи сифатида улуғвор ҳайкаллар қад ростлади.

Конференция доирасидаги мунозаралар ва ўзаро мулоқотлар чоғида Алишер Навоий ижоди ўзбек тилининг бутун гўзаллигини, унинг бойлиги ҳамда назокатини дунёга очиб бергани ва у қолдирган мерос жаҳонда ҳамон катта қизиқиш уйғотаётгани юзасидан тадбир иштирокчилари якдил фикр билдирдилар.

Шуниси ҳам диққатга сазоворки, ҳозирги пайтда Берлин давлат кутубхонасида алломанинг 30 га яқин турли асарлари қўлёзмалари сақланмоқда. Навоий ижодидаги чуқур фалсафа, поэтик образлар турфа хиллиги адабиёт мухлисларини ўзига жалб этаётир. Мухтасар айтганда, Навоий феномени Ўрта асрлар Шарқидаги ўзбек халқи ҳамда бошқа халқлар маданияти ва маънавий ҳаётининг равнақи ҳамда гуллаб-яшнашининг тажассумидир.

Берлин давлат кутубхонасидаги мазкур анжуман доирасида Алишер Навоий ижоди ҳамда Темурийлар даври маданияти ва санъати, шунингдек, Ўзбекистоннинг замонавий маънавий-маданий ҳаётининг турли қирраларини очиб берадиган китоблар ва Ўрта аср қадимги қўлёзмаларининг катта кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номидан Берлин давлат кутубхонаси фондига Навоий асарларининг тўла тўплами ҳамда бошқа ўзбек ижодкорларининг асарлари тақдим қилинди.

Тадбирдан олган таассуротларини ўртоқлашар экан, Берлин эркин университети профессори Клаус-Питер Хаазе Навоийнинг ижодий меросига бағишланган мазкур халқаро конференция Германия пойтахтининг илмий ва маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлганини таъкидлади. Немис олими дунёдаги йирик маданий марказлардан бири сифатида Ўзбекистон ўзининг буюк аждодлари — шоирлари, олимлари, рассомлари ва давлат арбобларини беҳад эъзозлашини юқори баҳолади.

— Шуни қайд этиш жоизки, Алишер Навоийнинг жаҳон адабиёти равнақига қўшган ҳиссаси маданиятлараро ҳамкорликнинг ёрқин мисоли ҳисобланади, — деди олим. — Ахир унинг ижодида Шарқнинг барча мавзу ва адабий анъаналари ўз ифодасини топган. Ишончим комилки, бугунги халқаро анжуман буюк ўзбек шоирининг ижодий мероси жаҳонда янада оммалашувига хизмат қилади.
Берлин эркин университети профессори Элизабета Рагагнин ҳам ушбу тадбир сўнгги 15 йил давомида Европада Навоий ижодига бағишланган энг нуфузли илмий анжуман бўлганини билдирди. Экспертнинг айтишича, мазкур форум буюк шоир ва мутафаккир фаолияти юзасидан фикр алмашиш ва уларни баҳолаш имкониятини яратгани билан бирга, Навоийнинг улкан маънавий-маданий меросини ўрганиш соҳасидаги халқаро илмий алмашувларга янги туртки ҳам берди.

— Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган бугунги конференциядан катта маънавий озуқа олдим, — деди Гумбольдт номидаги Берлин университети профессори Ингеборг Бальдауф. — Анжуман қатнашчилари шоир ижоди ҳақидаги ўз фикрларини баён этганлари баробарида, ўзбек маданиятининг ранг-баранглигидан ҳам баҳраманд бўлдилар.
Бундай форумларнинг ўтказилиши ўзаро ҳамкорликда жаҳондаги илмий ва маданий мероснинг авлодлардан авлодларга ўтишига ҳисса қўшишга, Ўзбекистон, Европа, Осиё ва Америка олимлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Ўзбек касбдошларимиз билан ҳамкорлигимиз давом этишига ва янада ривожланишига умид қиламиз.

Францияда Темурийлар тарихи ва санъатини  ўрганиш ассоциацияси раиси Фредерик Брессан буюк шоир ва мутафаккирнинг Темурийлар даври маънавий ҳаётида тутган ўрни жуда катта эканлигига эътибор қаратди. Доно сиёсий арбоб ва олим сифатида у дунё адабиёти, илм-фани ва санъати тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшди.

Ф. Брессаннинг фикрича, Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ёшлар тарбиясида, халқлар ўртасида дўстлик, тинчлик, муҳаббат ва толерантлик  ғояларини илгари суриш учун маънавий манба бўлиб хизмат қилади. Чунки у ўз асарларида ана шундай эзгуликларни тараннум этган.— Шунинг учун ҳам Навоийнинг ижодий мероси бутун инсониятнинг бойлиги бўлиб қолди, — деди у. — Асрлар ўтган бўлишига қарамасдан, унинг ижоди кўпгина халқларнинг хотирасидан жой олган ва бугунги кунгача барчамизга илҳом бахш этиб келади.
Ўз навбатида, Ф. Брессан ўзбек халқининг ноёб тарихий-маданий меросини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб этишга Ўзбекистон раҳбарияти томонидан йўналтирилган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.

Таниқли немис олими Барбара Келлнер-Хайнкеле мазкур халқаро тадбир навоийшунос олимлар иштирокида юқори даражада ташкил этилганини айтди. Унинг фикр билдиришича, тақдим қилинган маърузалар, жумладан, ўзбекистонлик олимларнинг чиқишлари ахборотларга бой ва жуда мазмунли бўлди. Тақдимотлар чоғида Навоий ижодининг турли қирралари юзасидан қатор янги фикр-мулоҳазалар, баҳолар ва қарашлар билдирилди.

Калифорния университети (АҚШ) профессори Марк Тутон бир неча йиллардан буён Алишер Навоийнинг ижодий меросини ўрганиш билан шуғулланаётганини маълум қилди. У ўзининг 2014 йили ёқлаган докторлик диссертациясида Алишер Навоийнинг “Хамса”сини ўрта асрлардаги бошқа муаллифларнинг турдош асарлари билан қиёсий таҳлил қилганини айтди. “Шоир ижодини ўрганишни бошлабоқ, унинг нақадар буюк даҳо эканлигини англадим”, дея таъкидлади америкалик олим.

Шуниси ҳам диққатга сазоворки, конференция чоғида М. Тутон ўзбек тилини қай даражада яхши билишини ҳам намоён қилди. У илмий-тадқиқот ишлари билан Ўзбекистонда ўтказган йилларини илиқ сўзлар билан ёдга олди.
Ўзбекистон Миллий университети профессори Афтондил Эркинов билдирганидек, Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган халқаро конференциянинг Германия пойтахтида ўтказилиши жаҳон адабиёти ва маданияти равнақига бебаҳо ҳисса қўшган буюк бобокалонимиз ижодига нисбатан ўарбда катта эътибор мавжудлигидан далолат беради.

— Берлиндаги ушбу конференция чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ўзбек халқининг бебаҳо маънавий ва маданий меросини қайта тиклаш ҳамда асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан АҚШ, Европа ва Осиёдан келган ҳамкасбларимиздан кўп ижобий фикрларни эшитдик, — деди ўзбек олими.

Халқаро анжуман буюк шоир ғазаллари куйланган “Мақом кечаси” маданий дастури билан якунланди. Ўзбекистон элчихонаси биносида ўтказилган мазкур тадбирда икки юз нафардан зиёд адабиёт ва санъат ихлосмандлари қатнашди.
Немис санъатшунос олими, доктор Ангелика Юнг кеча иштирокчиларини кўп асрлик ўзбек мумтоз мақомчилик санъати анъаналари билан таништирди. Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева ижросидаги мумтоз ашулалар эса кечага алоҳида шукуҳ ва мазмун бағишлади.

Бўлиб ўтган халқаро форум немис оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини ўзига тортди — бу ҳақдаги хабар ва мақолалар ўндан зиёд электрон нашрларнинг саҳифаларида атрофлича ёритилди.

 

Материаллар ЎзМУ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Унда республика ОАВ хабарларидан фойдаланилди.

Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари диққатига!

 

“Ахборот соатлари” маълумотлари юзасидан савол пайдо бўлса ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбековга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: +99890 9120963.

Электрон почта: tueshbek@mail.ru

Манба: nuuz.uz

You may also like...

61 Responses

  1. Bobomiz Alisher Navoiy tavalludining 575 yilligi Berlin davlat. kutubxonasida Xalqaro miqiyoda nishonlanganini o’qib yana bir bor xursaetaman.ldim. Xudo xohlasa,men ham shunday Xalqaro konferensiyalarda ishtirok etaman

  2. Bugungi kunda rivojlangan davlatlar nafaqat ishlab chiqarish, sanoat va boshqa iqtisodiyotning muhim sohalari bilan bir qatorda turizmni rivojlantirishga alohida e’tibor qaratmoqda. Shu sababli, yurtimizda turizm sohasini yanada rivojlantirish kun tartibidagi dolzarb masalaga aylandi. Buxoro, Xorazm, Samarqand va yurtimizning boshqa turistik hududlarini qayta ta’mirlash, ushbu joylarda jahon talabiga mos ravishda maishiy xizmat ko’rsatish obyektlari barpo etish uchun davlat byudjetidan juda katta miqdorda mablag’lar ajratilmiqda.
    Shubhasiz, hozirda respublikamizning turistik hududlari orasida Samarqand shahrini alohida e’tirof etishimiz joiz. Butun jahonga mashhur temuriylar saltanatining me’moriy obidalarini ziyorat qilish uchun dunyoning turli o’lkalaridan millionlab turislar mamlakatimizga tashrif buyurmoqda. Bundan ko’rinadiki, yurtimizda turizmga bo’lgan talab yildan-yilga ortib boryapti.
    Yurtimizda turizmni rivojlantirishda OAV ham muhim o’rin tutadi. Chunki, respublikamizda mavjud turistik maskanlar haqida butun jahon OAVsiga to’liq ma’lumotlar yetkazish aynan jurnalistlarning vazifasidir. Bundan tashqari, yurtimizning turistik hududlari haqida internet saytlari yaratish va ularni yanada rivojlantirish ham aynan jurnalistlar yelkasiga yanada mas’ uliyat yuklaydi.

  3. Маъмур Пармонов:

    Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг туб замирида жамият форовонлиги, фувароларнинг яшаш тарзини яхшилаш, ёшларнинг эртанги кундаги бахту камолотига қаратилган десам муболағасиз. Бинобарин ҳар бир ватандошимизнинг қалбида айнан ватанпарварлик туйғуларининг уфириб туриши бу ватаннинг эртанги кунини белгилаб беради.

  4. Yurtboshimiz I.A.Karimovning 21-mart Navro`z bayramini tantanali o`tkazish haqidagi farmonlari axborot soatining eng muhim yangiligi deyish mumkin.
    Har yili mazkur sana yurtimizda katta tantana bilan o`tkaziladi. Bu holat esa yurtimizdagi tinchlik va obodlikning yana bir karra isbotidir!

  5. Men Futzal boyicha osiyo chempionati hamda boks boyicha butunjaxon musobaqasini to’g’ridan to’gri arenadan tomosha qilib u yerda muhitgi yurtdoshlarimizning sportchilarimizga mehr muhabbatini va ularga butun o’yin davomida spotchilarimizga ruhan dalda bo’lib ular uchun bor kuchlarini, ovozlarini ishka solib g’oliblikka intilishlarini ko’rib hayratda qoldim bunga javoban sportchilarimiz ham bizlarga katta katta yutuqlar taqdim ettilar.Rahmat!!!

  6. Bizning Mirzp Ulug’bek nomidagi Milliy Universitetimiz Jurnalistika fakultetida ham Navro’z bayramiga juda qizg’in tayyorgarchiliklar olib borilmoqda 18-19 mart talabalar yotoqxonasi bog’ida bo’lib o’tadigan bayramimizga taklif etamiz.

  7. Ro’yi zamin sayqali Samarqand hamma davrlarda ham barchaning diqqatini o’ziga jalb etib kelgan. Bugungi kunda shaharning turistik salohiyati yuksalgani ham aynan so’zimning tasdig’idir. Tarixiy obidalar bilan zamonaviy arxitektura imkoniyatlari uyg’unligi natijasida Samarqand kun sayin ko’rk ochmoqda.

  8. Assalomu alaykum. Axborotlar, yangiliklar, xabarlar. buncha ko’p bo’lmasa bular… Barchaga ma’lumki biz kisloroddan nafas olamiz (havodan). Lekin, axborot ma’lumotlardan «nafas» olayapmiz, tug’ilgandan buyon. Uchildiz.uz saytida 10 dan ortiq yangiliklar 24-25-2016 berilgan. Yaxshi, albatta. Mana shularni muhokama etilsa ham yaxshi bo’ladimi, balki? Yana ham bilmadim. Yoqmasa kerak, ko’pchilikka.

  9. Nigora eshqulova:

    «Maftuningman», «Yor-yor» va yana boshqa qadrdon filmlarimizdagi kuylarda, qo`shiqlarda oddiygina samimiylik bor. Shu sababdan ham bu qo`shiqlar hamon qalbimizga xush yoqadi. Ulardagi kuyning nozikligi, so`zlarning betakror jilvasi kishini o`ziga maftun qiladi. Mana shuning uchun ham biz bu kuylarni hali ham sevib eshitamiz. O`ylaymanki, bugungi ba’zi qo`shiqlarimizda ana shu samimiylik yetishmaydi. Balki, shu jihatdan ham ular asl kuyning dardini, so`zning qanchalik yuki og`irligini unutib qo`yiahmoqda.

  10. Nigora eshqulova:

    Uzr qo`yishmoqda so`zi xato ketibdi!

  11. Har yili yurtimizda benazir inson , buyuk alloma , daho ijodkor Alisher Navoiyning tavallud ayyomi katta tayyorgarlik bilan o’tkaziladi . Bu yil ham mutafakkirning 575 yilligi o’zgacha ruhda nishonlandi . Biz shunday buyuk ajdodlarimiz borligidan faxrlanish bilan birga ularga munosib voris bo’lish uchun harakat qilishimiz , yurtimiz rivojiga o’z hissamizni qo’shishimiz zaruz . Buning uchun esa o’tayotgan har bir daqiqadan unumli foydalanib , izlanishimiz yangi rejalar to’g’risida bosh qotirishimiz lozim . Bu ertangi hayotimiz yanada go’zal bo’lishida asos bo’ladi .

  12. Har yili yurtimizda benazir inson , buyuk alloma , daho ijodkor Alisher Navoiyning tavallud ayyomi turli tadbirlar , matbuot anjumanlari ko’rinishida nishonlanadi. Bu yil ham buyuk mutafakkirning 575 yilligi o’zgacha ruhda o’tkazildi . Biz shunday ajdodlarimiz borligi uchun faxrlanish bilan bir qatorda ularga munosib voris bo’lish uchun harakat qilishimiz zarur . Yurtimizda barcha sohalarda juda katta imkoniyatlar yaratilgan . Biz faqatgina harakat qilsak bo’ldi.

  13. Bahor — yasharish fasli! Bu fasldagi bir-biridan ajoyib, go’zal bayramlarimiz 8-Mart, 21-Mart har yili Yurtboshimiz tashabbusi bilan keng miqyosida nishonlanib kelinmoqda. Albatta, Mustaqil O’zbekistonimizga bayramlar, to’ylar yarashadi!!!
    Alisher Navoiy so’z mulkining sultoni! Ulug’ zotning har bir ijod na’munasida insoniy tuyg’ular, yaxshilik, ezgulik kabi zamon tanlamas tushunchalarni uchratishimiz mumkin. Buyuk bobokolonimizning 575 yilligi munosabatiga bag’ishlangan tadbirlar, ijodiy kechalarning nafaqat yurtimizda, balki chet ellarda nishonlanganligi har bir o’zbek farzandiga g’urur, iftixor tuyg’usini bag’ishlaydi.
    To’g’risini aytganda, hech bir yurtda bizning yurtimizdagi kabi yoshlarga yaratilgan imkoniyatlar bo’lmasa kerak. Aytingchi, qaysi bir yurtda yoshlarga faqat va faqat o’qing, ilm oling, yuksak cho’qqilarni egallang deb da’vat qilinyapti???

  14. Берлинда ғазал мулкининг султони, Алишер Навоий ижодий меросига бағишланган халқаро конференциянинг ўтказилиши, ўзбек миллатининг буюклигидан далолат беради. Мана шундай аждодларимизга муносиб ворис бўлиш, ҳар бир ёш авлонинг бурчидир.

  15. Yurtimiz har faslda o’z ko’rkini nomoyon qiladi . Ammo bahorda diyorimiz go’zalligiga tarif berish juda qiyin . Yerdagi ko’m ko’k maysadan boshlab ko’kka bo’y cho’zgan daraxtlar ham o’zgacha libos kiyadi . Xalqimizda bahor kelishi bilan hasharlar uyushtirila boshlanadi. Bu esa xalqimizning mehnatsevarligi yana bir bor isbotlaydi .

  16. Bahor kelishi bilan mahalla-yu ko’chalarda hashar boshlanib ketadi . Mehnatsevar xalqimiz ozodalikni yaxshi ko’radi . Hamma joyni obod qilib gullab yashnashi uchun harakat qiladi . Bunday savobli ishlarga yordamlashish ham savobli .

  17. Yorqinoy Nabiyeva:

    Samarqandga kelgan sayyohlarning gaplarini, nafaqat ularning hayajonlari, balki butun dunyo afkor ommasining yurtimizga bo’lgan e’tirofi degan bo’lardim! Bir haftalik xabarda (dunyoning qator mamlakatlarida notinchlik hukm surayotgan pallada!)shuncha yaxshi yangilik! Men ana shunday obod va osuda yurt farzandi ekanimdan fahrlanaman!
    P/S: Ustoz, o’sha joyda — Toshkent ko’chasi degan jumlada Toshkent so’zini qo’shtirnoqqa olish kerakmikin?

  18. Yurtimizda obodonlashtirish ishlari boshlandi . Har bir mahallalarda hasharlar uyushtirilib , nihol ekish ishlari boshlanishining o’zi xalqimiz qanchalik mehnatsevarligini ko’rsatadi . Umumxalq hayriya hasharlarida qatnashish savobli ishdir .

  19. Maysara Ochilova:

    Axborotlarni ketma-ket o’qirkanman, guvohi bo’ldimki: Bizning ona yurtimizda buyuk ajdodlarni yod etish, milliy bayramlarimizni nishonlash, yoshlarni turli jabhalarda( ta’lim, sport va h.k) qo’llab-quvvatlash masalalari hal qilinayotgan bir osoyishtalik sharoitida, boshqa davlatlarda notinchlik hukm surib, urush masalasi muhokama qilinmoqda. Bu esa, har birimizdan ogohlikni talab qiladi.
    Ustoz To’lqin Eshbekov axborotlarni shunday mohirlik bilan joylashtirganlarki, bu har bir o’quvchini xulosa chiqarishga, tinchlik qadriga yetishga undaydi.
    Musaffo osmonimizga aslo ko’z tegmasin!

  20. Uchildiz.uz eng ishonchli va talabalar kerakli axborot manbai. Ortiqcha fikrni chalg’ituvchi ma’lumotlarga o’rin yo’q.

  21. Jumamurodova Muyassar:

    Navro’z bayrami, balki boshqa bayramlarning ham har yili tantanali ruhda o’tkazilishi yurtimizning tinch, osoyishta kunlari ifodasidir.

  22. Yurtimizda bugungi kunda keng ko’lamli ishlar olib borilmoqda. Har soxa rivoji uchun kerakli ishlar qilinayotgani barchamizmi quvontirmoqda. Ayniqsa,yoshlarga e’tibor har qachongidan kuchli. Xattoki,davlat siyosati darajasiga ko’tarildi. Bu bizning davlatimiz kelajagi buyukligidan darakdir. Shunday ekan biz yoshlar bu ishonchni oqlashimiz, ajdodlarimizga munosib voris bo’lishimiz kerak.

  23. Azizbek Ramazonov:

    Bugun dunyoning qay bir burchaklarida urush bo`lyapti, qay bir burchaklarida odamlar ochlikdan, kasalliklardan jabr chekyapti, bizning jonajon O`zbekistonimizda esa har kuni shodiyona, bayram. Bu , albatta, tinchlik mahsuli, davlatimizning, Prezidentimizning olib borayotgan oqilona siyosati natijasi. «Navro`z ummumxalq bayramiga tayyorgarlik ko`rish va uni o`tkazish to`g`risida»gi qarorni o`qib, buni yana bir bor his qildim! Yoshlarga oid davlat siyosatini rivojlantirish haqidagi davra suhbatida men ham ishtirok etishga muvaffaq bo`ldim. Ishonch bilan ayta olamanki, biz rivojlanishning to`g`ri yo`lidamiz va O`zbekiston kelajagi ishonchli qo`llarda !

  24. Zaynobiddin Qodirov:

    Yurtimiz bebaxo duru gavharlarga to’lgan diyor hisoblanadi. bu ayni ayollarimiz haqida aytilgan gap. Chunki diyorimizda 8-mart bayrami kezib yuribdi. Biz onalar va qizlarni qalbimizdan tabriklaymiz. Sizlar tinch yashashilarga biz jon beramiz.

  25. Fotihbek Abdurahimov 201-guruh:

    Biz buyuk yurt farzandlari va fuqarolarimiz. Dunyoning qaysi burchagida bo’lishidan qat’iy nazar o’zbek yoshlari qo’rqmasdan ishonch bilan shu narsani ayta oladilarki, biz hech kimdan kam emasmiz va kam bo’lmaymiz ham.
    Egadi bor yurtning- ertasi bordir!!!

  26. Yurtimizning tinchligiga ko’z tegmasin! Muhtaram prezidentimiz tomonidan Navro’z umumxalq ayyomining yanada ko’tarinki ruhda o’tishi uchun chiqargan qarorlari xalqimizning azaliy go’zal urf-odatlariga ko’rsatayotgan yuksak e’tiborlarining nishonasidir. Shodiyona barchamizga qutlug’ bo’lsin!

  27. Haqiqatdan O’zbekiston Alloh nazari tushgan yurtdir. Buni birinchidan tinchligimiz misolida ko’rishimiz mumkin. Agar shunday tinchlik bo’lmasa bunaqa bayramlar, sport musobaqalarni o’tkazolmasdik. Ilohim tinchligimizga ko’z tegmasin. A. Navoiy bobomizning 575 yilliklari chet ellarda nishonlanishi bu ham bizning katta baxtimiz. O’zbekiston haqiqatdan kelajagi buyuk davlat.

  28. Duyoning qay bir tomonida urush, notinchlik bo’layotgan bir paytda bizning yurtimizda tinchlik-totuvlik hukm surmoqda. Bu bizning holisona siyosat yutirayotganimizdan dalolat. Qaysi davlatda qonun hamma uchun teng bo’lsa shu davlatda yuksalish, tinchlik ustuvor bo’ladi.

  29. Юқорида келтириб ўтилган маълумотларни ўқиб, тинч ва осойишта замонда яшаётганлигимиз, бизга берилган энг катта бахт эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Тинчлигимизга, меҳр, оқибатимизга кўз тегмасин. Ҳаммамиз эзгу йўллар сари интилсак, эртанги кунимиз янада нурафшон бўлишига ишонаман.

  30. Feruza Xayrullayeva:

    Xabarlar bir-biridan qiziq, muhim. Lekin nazarimda yurtdoshlarimiz uchun yuqoridagi haftaning eng kutilmagan va kutilgan xabari, mana bu yangilik edi, nazarimda:
    ЎЗБЕКИСТОН ФУТЗАЛЧИЛАРИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ!

    Ustoz, tez orada Axborot soatlaringizda ЎЗБЕКИСТОН FUTBOLCHILARI ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ! degan xabar ketsin, ilohim!

  31. Alisher Navoiy bobomizning tavalludi xalqaro miqyosda nishonlanishi har birimizda fahr hissini uyg’otishi aniq

  32. Ҳақиқатдан ҳам “Дўппи тикдим”, “Мафтун бўлдим” сингари ашулалар ҳаммамизга ёд бўлиб кетган, унитилмас асарлар ҳисобланади. Мутал Бурхонов яратган асарларни кейинги авлод ҳам билиши лозим.

  33. Turizm yurtimizni dunyoga tanituvchi eng muhim vositalardan biri. Yurtimizda amalga oshirilayotgan turli xil islihotlar kelajagi buyuk vatanimiz uchun bir poydevor vazifasini o’taydi.

  34. Buyuk Sohibqiron bobomiz Amir Temurning bunyodkorlik ishlariga qoyil qolmasdan iloj yo’q. Masalan, Tabrizda masjid, Sherozda saroy,Turkistonda mashhur Ahmad Yassaviy qabri ustiga maqbara,Bag’dod shahrida madrasa qurdirganini juda yaxshi bilamiz

  35. Alisher Navoiy hazratlarining nomlari Germaniyaning Berlin shahrida jaranglashi o’zbek xalqining eng katta yutuqlaridan deb hisoblayman. Qaysi millat bo’lishidan qat’i nazar barchasi o’zbek xalqi daholariga umuman butun boshli o’zbek millatiga havas bilan qaraydi

  36. Набераев Фирдавс мобиль молберти учун патент олибди. Тез орада молбертнинг ўзини ҳам кўриб қолармиз. Ўзбек ёшларига гап йўқ. Маладес.

  37. Buyuk bobokalonimiz Alisher Navoiyning nomi Berlinda jaranglagani biz uchun juda katta quvonarli holdir. Haqiqatda Bobokalonimiz jahon adabiyotida ham o’z o’rniga ega bo’lgan desak adashmaymiz. Konferensiya esa shu ijod namunalarining qanchalik muhimligi haqidagi fikrlar bilan boyitilgan…..

    • Zokir Shoyimov:

      Haqiqatdan, buyuk allomalarimiz dunyo tamadunida o’ziga xos va mos o’rin egallagan. Sharofiddin aytganidek bunday ajdodlarga munosib avlod bo’lish biz uchun sharafli.

    • Zokir Shoyimov:

      Albatta, adashmadingiz Sharofiddin. Hech ikkilanmasdan ajdodlarimiz dunyo tamaddunida munosib o’ringa ega deya olamiz.

  38. Kuy-qõshiq qalbimizda nekbin tuyg’ularni uyg’ota olganidagina uni asl ijod navosi desak bõladi. Oxunjon Madaliyev qõshig’idagi «Sarhush bõlib yurmasa tinglagan oxular ham qõshig’im bor demagin, qõshiq emas u» degan jumlalarni har bir qõshiqchi anglaganda edi! Nigora, bu haqida gaplashsak gap kõp…

  39. O’lkamizga fasllar kelinchagi bahor nafasi kirib keldi. Barcha insonlarni qalbini hursandchilik bilan to’ldirdi. Bahor faslida hamma insonlar shodu xurram bo’lib tabiyat go’zligida bahra olishadi. Bahorda daraxtlar kurtak ochib gulaydi. Bahor fasilarning ichida yangilanish yangi davrning boshlanishi tabiatning yana bir yangi sahifa ochilishi bilan ajralib turadi. Bahor fasli insonlarni ezgu ishlar qilishlikga mehr muhabbat ulashishlikga oshno etadi. Bahor fasli kirishi bilan qiru adir ko’mko’k tusga kiradi. Hamma joyda gullarni hidi tutib ketadi. Bobodehqonlar ham bog’ yaratishga kirishadilar. Men bahorni qushlarning sayrashidan, hid taratib turgan gullarga kapalaklaru asalarilar qo’nishidan, bahor havosi ufurishidan tassavur qilaman. Yana quyoshning nuri muzni ertishidan, adirlarning lolalar ochilishidan tassavur qilaman.

  40. Alimova Dilrabo:

    Mamlakatimizda mavjud oliy o’quv yurtlari bilan bir qatorda Rossiyaning 3ta nufuzli oliy o’quv yurtlari,dunyodagi nufuzli ta’lim muassasalaridan biri buyuk Britaniyaning Vestminster universiteti,Singapur instituti,Italiya davlatining Turin Politexnika universitetlarining poytaxtimizda filiallari faoliyat ko’rsatayotganligi biz talabalar uchun keng imkoniyatlar eshigini ochmoqda.

  41. МЎЛ-КЎЛ ВА СИФАТЛИ
    хабарини ўқиб

    Дарҳақиқат, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожланишида кичик безнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни катта Хусусан, мустақилликка қадар мамлакатимизда умуман мавжуд бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоиздан ортиғини ишлаб чиқариб, бу борадаги кўрсаткич АҚШ, Япония ва Германия даражасига тенглашгани, ярватилаётган ҳар иккинчи иш ўрни, ишлаётганларнинг ўнтадан саккизтаси мазкур тармоқда банд эканини, БМТ Тараққиёт дастурига мувофиқ бизнес юритишни енгиллаштиришда амалга оширилган ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторидан жой олгани эътиборлидир.

  42. Surayyo Axmatova:

    Yurtmiz kelajagi bo’lgan biz yoshlarga juda katta imkoniyatlar berilmoqda.Bizning burchimiz ulardan oqilona foydalanib,nafaqat kelajagimiz,balki Vatanimiz kelajagi uchun ham mustahkam poydevor qilishimiz lozim.

  43. Eski o’zbek filmlari sodda ,dilga yaqin qo’shiqlari bilan hammaga birdek xush yoqadi. Unitilmas film bo»lishining sababidan biri shu.Ammo hozirgi saundreklar uzog’i bilan bir yil sevib eshitilishi mumkin.

  44. Navoiy dahosiga butun dunyo qoyil qolmasdan iloji yo’q. Berlinda uyishtirilgan anjuman bobomizning ijidiga bo’lgan hurmatning bir nishonasi. Xudo xohlasa nafaqat Navoiy bobomizning, balki boshqa buyuk bobokalonlarimiz, maqtovga loyiq zamondoshlarimizning ham nomi dunyo minbaridan yangraydi!

  45. Navro’z ayyomi bilan barchangizni chin dildan muborakbod etaman. Navro’z bayramini barchamiz intozorlik bilan kutamiz. Shu kabi bayramlarimiz ko’palaversin.

  46. Xalqimiz o’z oldiga ezgu va ulug’ maqsadlarni qo’yib, tinch-osoyishta qayot kechirayotgan, avvalambor o’z kuch va imkoniyatlariga tayanib, demokratik davlat va fuharolik jamiyati qurish yo’lida ulkan natijalarni qo’lga kiritayotgan zamonda yashamoqda.
    Biz o’z taqdirimizni o’zimiz belgilab, azaliy qadriyatlarimizga suyanib, shu bilan birga rivojlangan davlatlar tajribasini qisobga olgan qolda, istiqbolli, olijanob intilishlar bilan yashayotganimiz, xalqimiz asrlar davomida orziqib kutgan ozod, erkin va farovon qayotni barpo etayotganimiz, barcha imkoniyatlarimiz va bu yo’lda erishayotgan yutuqlarimizni xalharo qamjamiyat tan olganligi-aynan, mustaqillikning sharofati ekanligini anglayapmiz.
    Bugungi yoshlar mustaqil O’zbekistonning kelajagi. Zotan, mana shu navqiron avlod namoyandalarini qanchalik ma’naviy jihatdan barkamol, yetuk kishilar qilib voyaga yetkazsak, ularning har birida or-nomus, milliy qurur ruhini izchil shakllantirib borsak, ko’zlangan yuksak taraqqiyot marralari sari, shu qadar komilu ishonch bilan ilgarilab boramiz.

  47. Navroz ayyomi yangilanish, yasharish, ayyomi bilan barchangizni tabriklayman.

  48. Har yili yurtimizda Navruz bayramiga katta tayorgarliklar qilinadi, buni yurtboshimizning qarorlaridan ham kòrish mumkin. Bizning Universitet Jurnalistika fakulteti talabalar yotoqxonasida ham juda ajoyib bayram bólib òtti bayram shukuxi qalblarimizni hali ham tark etmadi.

  49. «Maftuningman» filmini o`zbek kinosining noyob durdonasi desa, undagi taronani esa qo`shiqchilik san’atining yuqori cho`qqisiga mengzash mumkin. Film garchand oq-qora tasvirda olingan bo`lsa-da undagi bayon, undagi haqiqat va undagi obrazlar hayotimizda bir umrga rangli film sifatida muhrlangan.

  50. Alisher Navoiy nomidagi O`zbekiston Milliy bog`ida 9 fevral kuni ulug` bobokalonimiz tavalludining 575 yilligiga bag`ishlangan tantanali tadbir bo`lib o`tdi.Yurtimizda tahsil olayotgan xorijlik talabalar, mumtoz o`zbek adabiyoti bo`yicha izlanayotgan chet ellik tadqiqotchilar Alisher Navoiy ruboiylaridan namunalarni o`zbek tilida o`qidi. O`zbekiston Respublikasida xizmat ko`rsatgan artistlar Elmurod Ahmedov va Furqat Ashuraliev ijrosida ulug` bobomiz g`azali asosidagi qo`shiqlar yangradi. Shoir haykali poyiga gullar qo`yildi.

  51. Bugun boks bo’yicha saralash bahslarida 4 vazn toifasida bokschilarimiz ringga ko’tarilishadi.Ular orasida tajribali bokschimiz Elshod aka Rasulov ham qatnashadi.Xitoyning Pekin shahrida mazkur final bahslari oltin medal uchun bo’lib o’tadi.

  52. Sevinch Norqobilova:

    Dunyoda keskin jarayonlar sodir etilayotgan bir paytda, yurtimizda yosh olimlarning qo’llab-quvvatlanayotgani g’urur bag’ishlaydi. Bu yurt azal-azaldan ilmni, ma’rifatni qadrlab kelgan.

  53. Fayyoz Achilov:

    ЎЗБЕКИСТОН ФУТЗАЛЧИЛАРИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ
    Final o’yiniga tushdim. Natija kutganimdan ham a’lo bo’ldi!

  54. Pokiza Turdaliyeva:

    Ўзбек олими Набераев Фирдавс стол усти мобиль молберти учун патент олди. Bizning diyorimiz daxolar yurti. Bu kabi kashfiyotlarning sanab sanog’iga yetish qiyin.

  55. sportchalik hech narsa mamalakatni dunyoga tanitishi mumkin emas. bizning har sohada ilg`or yoshlarimiz sport sohasida ham qator yutuqlarga erishib yurtimiz bayrog`ini baland ko`tarib, O`zbekistonimiz nomini dunyoga tanitishda o`z hissalarini qo`shib kelmoqdalar

  56. Kelajagi buyuk yurtning kelajagi porloq yoshlar qo`lida ekanligi — yurt farovonligini kafolatlaydi.

  57. «Maftuningman» filmini doim qiziqib tomosha qilaman. Biroq, kuyi Mutal Burhonovniki ekanligini bilmagan edim. Filmdagi har bir qo’shiq barcha insonlarning qalbidan o’rin egallagani ayni haqiqatdir.

  58. Shohsanam Tursunaliyeva:

    Men shunday kelajagi buyuk yurtda dunyoga kelganimdan minnatdorman

  59. Shubhasiz, hozirda respublikamizning turistik hududlari orasida Samarqand shahrini alohida e’tirof etishimiz joiz. Butun jahonga mashhur temuriylar saltanatining me’moriy obidalarini ziyorat qilish uchun dunyoning turli o’lkalaridan millionlab turislar mamlakatimizga tashrif buyurmoqda. Bundan ko’rinadiki, yurtimizda turizmga bo’lgan talab yildan-yilga ortib boryapti.

Добавить комментарий для Sharofiddin Hakimov Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>