“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 29-16

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (21-26 март кунлари)

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 29-16

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (21-26 март кунлари)

ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2016

 Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарлари ва мураббийлар диққатига! Талабаларга “Ахборот соатлари” материаллари билан nuuz.uz ва uchildiz.uz веб-сайтлари орқали ҳам танишиш тавсия этилиши мақсадга мувофиқдир.

 

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

ЎЗБЕКИСТОН ВА ВЕНГРИЯ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ҲАМКОРЛИК

23 март куни Ўзбекистон Респуликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим тизимидаги ҳамкорлик масалаларини ўзаро муҳокама қилиш учун Венгрия делегацияси билан учрашув ўтказилди. Унда вазир ўринбосари Ласло Сабо бошчилигидаги Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг 6 нафар ходими, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари иштирок этдилар. Мулоқот давомида Венгрия томони Ўзбекистон билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши йўлида исталган соҳалар йўналишида 30 га яқин стипендиялар дастури ажратишга тайёр эканлигини билдирди. Ушбу дастурлар 3 йилга мўлжалланган бўлиб, бакалавариат, магистратура ва доктарантура босқичидаги кадрларни тайёрлашни ўз ичига олади. Таъкидлаш керакки, мазкур стипендияларда халқаро авиачипталардан ташқари барча тўловлар Венгрия томонидан қопланади. Ўзбекистонлик талабалар ушбу дастурлардан бири — БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти — ФАО (Food and agriculture organization of the United Nations)нинг стипендия лойиҳасида қатнашишлари мумкин. Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш борасида ҳам муҳокама қилинди.

 

“E-YOSHLAR”ДА НАВРЎЗ” ВИРТУАЛ АКЦИЯСИ

Турли соҳаларда фаолият олиб борувчи, хорижда ва маҳаллий олий таълим муассасаларида таълим олувчи ўзбекистонлик фаол ёшлар ижтимоий тармоқ имкониятларидан фойдаланган ҳолда Наврўз байрамини ўзгача усулда нишонлашди. e-yoshlar.uz сайтининг ўзига хос “ташриф қоғозларидан” бири ҳисобланган #NavrUZ хеш-тегининг ижтимоий тармоқларда кенг ёйилиши Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги шаҳар ва туман марказларидаги байрам тантаналари билан ҳамоҳангликда олиб борилди.

Жойларда фаолият юритган “МОБИЛ МУХБИРЛАР” томонидан “e-yoshlar”да Наврўз” виртуал акцияси доирасида он-лайн фото, видео репортажлар узлуксиз жўнатиб турилди ва жаҳон оммасига виртуал тарзда ҳавола этилди.

Акциянинг муҳим қисмларидан бири бўлган — #NavrUZ хеш-тегини дунё трендига чиқариш мақсади ҳам амалга оширилди. Соат 12:00 дан 18:00 гача бўлган вақт давомида 270 мингдан ортиқ твит ёзилиб, ўзбекистонлик Твиттер фойдаланувчилари рекорд натижа билан (Соат 16:00 дан 17:00гача 115 мингга яқин твит) яна бир бор дунё трендига чиқишди. “e-yoshlar”да Наврўз” виртуал акцияси қамрови жиҳатидан 13 млн. 100 минг кишини ўз ичига олди. Бутун акция давомида 8 млн. га яқин нашр ёзилди. 2 млн. 100 минг нафар киши байрам тантаналари ўтказилаётган майдонлар, турли истироҳат боғларида ўтказилган акциялар давомида “e-yoshlar”да Наврўз” лойиҳасининг бевосита иштирокчиси ёки кузатувчисига айланишди. Ижтимоий тармоқларда 3 млн. дан зиёд фойдаланувчи виртуал акцияда фаол иштирок этди. Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, лойиҳа давомида ҳудудлардан акцияни ўтказиш Штабига келиб тушган материаллар сони 21 минг (видео, аудио, матн ва фотосуратлар)дан зиёдроқни ташкил этди.

Тўлақонли байрамона “веб-сайил”га айланган виртуал акциядан кўзланган асосий мақсад эса Наврўз байрамини ҳам кенг жамоатчилик, ҳам виртуал оламда бутун дунё аҳли билан нишонлаш ва унинг асосида “E-yoshlar.uz” сайти тақдимоти ва тарғиботини ташкил этиш, ёшларимизни ушбу сайт имкониятлари ва имтиёзларидан хабардор қилиш, юртимизда рўй бераётган жараёнларга бефарқ бўлмасликка чорлаш, Миллий қадриятларимиз ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ёшларда Ўзбекистон фарзанди эканлигидан фахрланиш туйғусини янада оширишдан иборат.

 

ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ 31,5 МИЛЛИОНДАН ОШДИ

2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони 31 миллион 576,4 минг кишини ташкил қилди. Ушбу маълумот Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди. Ўтган йил давомида мазкур кўрсаткич 553,9 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайди. Шаҳар жойлари аҳолиси йил бошида 15,964 миллионга етган бўлса (аҳоли умумий сонининг 50,6 фоизи) қишлоқ жойларида — 15,612 миллионни ташкил этди (49,4 фоиз). Туғилилишлар сони ўтган йилда 735,8 мингни ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига (718,0 минг киши) нисбатан 17,8 мингга кўпайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 23,5 промиллени ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига (23,3 промилле) нисбатан 0,3 промиллега кўпайди.

2015 йилда вафот этганлар сони 152,9 минг нафарни ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига (149,8 минг киши) нисбатан 3,1 минг нафарга кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,9 промиллени ташкил қилди (2014 йилда — 4,9 промилле).

Ўлганлар умумий сонидан 58,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,6 фоизи — ўсма касалликларидан, 5,9 фоизи — овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 5,4 фоизи — нафас олиш органлари касалликларидан, 6,6 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

2015 йилда бир ёшга тўлмаган 8,3 мингта болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 11,4 промиллени ташкил қилди (2014 йилнинг январь-декабрида-10,8 промилле).

Бир ёшгача оламдан ўтган болаларнинг умумий сонидан 59,0 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 23,2 фоизи — нафас олиш органлари касалликларидан, 9,1 фоизи — туғма аномалиялардан ва 3,4 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

2015 йилнинг январь-декабрида ФҲДЁ органларида 287,6 мингта никоҳ ва 29,6 мингта ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 9,2 та никоҳ (2014 йилда — 9,6 та) ва 0,9 та ажралишлар (2014 йилда — 0,9 та) тўғри келади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йилда республика бўйича кўчиб келганлар сони 139,6 минг кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 168,6 минг кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 29,0 минг кишига (2014 йилда — минус 38,5 минг киши) тенг бўлди.

 

ТИНЧ ҲАЁТ ВА БОЙ МАДАНИЙ МЕРОС САЙЁҲЛАР ОҚИМИ ГАРОВИ

23-26 март кунлари Москвада энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири — MIIT-2016 ўтказилмоқда. Ўзбекистон қисқа танаффусдан сўнг мазкур сайёҳлик форумига қўшилди ва унда биздан 14 та сайёҳлик компаниялари иштирок этишмоқда. Ўзбекистон стендига бўлган қизиқиш жуда катта, шу боис Россия федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими кўпайиши муқаррар.

Юқори мавқега эга бўлган бу сайёҳлик форумида қатнашиш учун 180 та мамлакатдан 1500 нафар компания вакиллари ташриф буюришди. Собиқ совет иттифоқи мамлакатлари вакиллари учун алоҳида зал берилди. 8-павильонга кирар экансиз, ўзингизни худди Шарқ эртаклари оламига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Бу ерда Самарқанд мовий гумбазли саройлари руҳида яратилган “Ўзбектуризм”нинг миллий стендига кўзингиз тушади. Юзлаб мамлакатлар орасидан у ўзининг услуби билан ажралиб турди. “Ўзбектуризм” стендидан ташқари яна 14 нафар сайёҳлик компанияларимиз ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниямиз ҳам у ердан жой олган. Европадаги беқарор вазият, шунингдек, Туркия ва Миср курорталарининг таъқиқланганидан сўнг россияликларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Юртимиз ўзининг маданий-тарихий мероси, ажойиб иқлими билан сайёҳларнинг эътиборини жалб қилмоқда, бу ерда тил муаммосининг йўқлиги ҳам муҳим ўрин тутади. Компания вакили бугунги кунда долзарб ҳисобланган молиявий масалага тўхталар экан, бу маълум бир сайёҳлик тури ҳамда саёҳат вақтига боғлиқ эканлигини таъкидлади. Мамлакатимизнинг маданий-тарихий марказлари билан ҳафталик танишув саёҳати россияликлар учун ўрта ҳисобда 450 долларга тўғри келмоқда. Бироқ учиш харажатлари бунга кирмайди, алоҳида тўланади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ЮНЕСКО обидалари ҳисобига кўра, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси бутун дунё бўйича 9-ўринда туради. Шунинг учун европаликлар, хусусан, фрацузлар ва немисларни юртимизга асосан маданий-маърифий қизиқишлар етакламоқда. Охирги йилларда мамлакатимизга келаётган сайёҳлар оқими йилига 2 миллиондан ортиқни ташкил этди. Россиялик сайёҳларни тўхтатиб турган энг муҳим омиллардан бири – авиарейс нархлари. Москва-Тошкент йўналишидаги икки томонли авиарейс 25 минг рубль атрофида бўлиб, ҳозирги иқтисодий шароитда бу саёҳларга бироз ноқулайлик келтириб чиқармоқда. Шу муаммони бартараф этиш юзасидан давлатлараро музокаралар олиб борилмоқда.

 

ТОШКЕНТДА БАЛИҚ ВА ҚЎЗИҚОРИН КОНСЕРВАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

“Euro Food Trade” МЧЖ ушбу йилнинг август ойида Тошкент вилоятида балиқ ва қўзиқорин ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўяди. Лойиҳа қиймати 1,5 миллион долларни ташкил этади. Компания йилига ўртача 3 миллион консерва банка ишлаб чиқаради. Бу йил учун эса 1,2 миллион шартли банкалар ишлаб чиқариш режа қилинган. “Euro Food Trade” МЧЖ 2001 йилдан буён мева ва сабзавотлар консерваларини ишлаб чиқаради. Компания маълумотларига кўра, унинг кучланиши 9 тонна консерваланган ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.

2016 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат холдинги корхонаси янги қурилиш ва ишлаб чиқаришни модернизациялашга 10 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режа қилган.

 

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЯНГИ ЦЕМЕНТ ЗАВОДИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Turon eco cement” масъулияти чекланган жамияти қошида янги цемент заводи очилди. Корхона кунига 350 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Умумий қиймати 1 миллион 938 минг доллар бўлган ушбу корхона хитойлик мутахассислар ёрдамида қуриб битказилди. Корхона иш бошлаши билан 100 дан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланди».

 

АМЕРИКА КОМПАНИЯЛАРИ ИШ БОШЛАШИ КУТИЛМОҚДА

Ўзбекистонда бизнес юритишга кўпроқ диққат қаратиш ниятида Тошкентга Америка компаниялари делегацияси келди. Шу муносабат билан 22 мартдан 24 мартгача ишбилармон гуруҳлар ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати Ўзбекистон Републикаси ҳукумати томонидан АҚШ элчихонаси, АҚШ савдо вазирлиги, Американинг Ўзбекистондаги савдо палатаси ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда асосий эътибор соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси технологияларига қаратилган бўлса ҳам, бошқа турли масалалар ва Ўзбекистонда бизнес имкониятлари хусусида ҳам муҳокама олиб борилади. 13 та АҚШ компаниясининг 30 нафар вакили ушбу давра суҳбатида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Уларнинг сафига Ўзбекистонга алоқадор ташкилот вакиллари ҳам қўшилади.

 

ТОШКЕНТДА САНОАТ ФОРУМИ ОЧИЛДИ

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да 23-25 март кунлари VIII халқаро Uzbekistan Industrial Forum-2016 саноат форуми бўлиб ўтди. IEG Uzbekistan томонидан ташкиллаштирилган форум олтита саноат кўргазмасини ўзида бирлаштирди. Кўргазмаларда дунёнинг 15 мамлакати, жумладан, Австралия, Арманистон, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Нидерландия, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Финляндия ва Швейцариянинг 60дан зиёд компаниялари иштирок этмоқда. Форумда хорижий иштирокчиларнинг улуши 60 фоиздан кам эмас.

 

РОССИЯДА МЕВА ВА САБЗАВОТ САВДО УЙЛАРИ

Ўзбекистон Россияда мева ва сабзавот сотишга ихтисослашган савдо уйлари ташкил қилишни режалаштирган. Бугунги кунда Россияда учта шундай савдо уйлари фаолият кўрсатмоқда – Москвада иккита ва Новосибирскда битта. Яқин вақт ичида Россиянинг турли ҳудудларида яна бир нечта шундай савдо уйларини ташкил қилиш режалаштирилган. 2014 йилда икки мамлакат муносабатларида уйғониш даври бўлди. Сабзавот маҳсулотлари ҳажмида ўсиш кузатилди, кўплаб музокаралар ўтказилди ва ҳамкорлар бир-бирини ўрганишди. Россияликлар Ўзбекистонга келишди ва маҳсулот сифатини боғ ва далаларда туриб текширишди. Шунингдек, вакиллар маҳсулотларни сақлаш ва логистика тизимини ўрганишди. 2016 йилнинг биринчи ойларида эса Россияга маҳсулот еткизиб бериш борасида янги шартномалар тузилди. Сотиб олинаётган маҳсулот ҳажми 5 тоннадан 20 минг тоннагачани ташкил қилмоқда. Олма, олхўри, олча, гилос ва бошқа мевалар энг кўп талабга эга бўлиб турибди. Қовунга ҳам алоҳида талаб мавжуд. Мижозлар талабига жавоб бериш учун Ғузорда 200 гектарлик алоҳида экспериментал плантация очилди.

«Ўзулгуржисавдоинвест» бир вақтнинг ўзида Хитой ва Ҳиндистонда ҳам шундай савдо уйлари очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ўтган йилда Ўзбекистонда 12,5 млн тонна сабзавот ва картошка маҳсулотлари, 1,8 млн тонна полиз маҳсулотлари, 1,5 млн тонна узум ҳамда 2,73 миллион тонна мева етиштирилганди.

 

ТОКИОДА СИЁСИЙ МАСЛАҲАТЛАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2016 йил 24 март куни Токио шаҳрида Ўзбекистон ва Япония Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-раунди бўлиб ўтди. Тадбир давомида 2015-йилнинг 24-26-октябр кунлари Япония Бош вазири Шинзо Абенинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва битимларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, молиявий ва техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

ТОШКЕНТДА «ЯПОН КИНОСИ КУНЛАРИ»

Япониянинг юртимиздаги элчихонаси «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан ҳамкорликда 25-27-март кунлари Республика Киночилар уйида юртимизда 11-маротаба «Япон киноси кунлари»ни ўтказилди. Унда япониялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган 5 та бадиий ва 2 та анимацион фильмнинг намойиш этилган. «Япон киноси кунлари» Кендзи Наканисининг «Гуллар мавсумидан сўнг» номли мелодрама жанридаги фильми билан бошланди. Ўрта асрлардаги самурайлар ҳақида суратга олинган мазкур фильм япон маданиятининг яна бир қиррасини аёл муҳаббати тимсолида очиб берган.

 

ИНГЛИЗ ТИЛИДА БИРИНЧИ ХАЛҚАРО ЁШЛАР САММИТИ

Тошкентнинг “Ёшлар ижод саройида” “Бизнинг қадриятлар – келажагимиз пойдевори” мавзусидаги халқаро ёшлар саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмасининг Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси – YLDP томонидан 27 мартга қадар “Ёшлар ижодиёт саройи”да Ўзбекистон ёшларининг “Бизнинг қадриятлар – келажагимиз пойдевори” мавзусида Халқаро ёшлар саммити доирасида ўтказилди. Ушбу ёшлар саммити инглиз тилида ўтказилаётган биринчи катта саммит ҳисобланади. Саммитнинг асосий мақсади – республика ёшларининг миллий қадриятлар ва анъаналарини асрашдаги ўрни ва ролини оширишга қаратилган. Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси қошидаги Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси — YLDP 2014 йилнинг февраль ойида ташкил этилган. Шу кунга қадар лойиҳа томонидан республика иншолар танлови, инглиз тилида иш ҳужжатларини юритиш ва ёзма нутқни шакллантиришга қаратилган “Ёзма нутқ ҳафталиги”, ўнлаб тўгараклар йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

 

“Е-МАКTAB” ЯНГИ АХБОРОТ ТИЗИМИ ЯРАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида “Е-Макtab” янги ахборот тизими яратилди. Бу тизим ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини оқилона ташкил этиш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантиришга кўмаклашади. Мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, мониторингини олиб бориш имконини беради. Амалиётга жорий этилган мазкур тизим “Е-MAKTAB” ягона ахборот таълим макони базаси (www.e-maktab.uz)га жойлаштирилди. Дастурга маълумотларни киритиш жараёни давом этмоқда. Ушбу тизим орқали барча мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ маълумотларни жамлаш ва тегишли жойга узатиш имконияти ҳам пайдо бўлади. “E-Maktab” базасидан фойдаланиш жуда қулай. Бунинг учун компьютер техникасини мукаммал билиш шарт эмас. Тизимга маълумотларнинг тўғри, ўз вақтида киритилиб борилиши мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, “Баркамол авлод” болалар марказлари директорларининг ўз масъуллигини қанчалик ҳис этишига боғлиқ.

 

ЎЗБЕК ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИ 11 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

2016 йилнинг 17-20 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида Енгил атлетика бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида ўзбек спортчилари жами 6 олтин, 3 кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

 

II. ЖАҲОН МИҚЁСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

БРЮССЕЛЬ АЭРОПОРТИДА ТЕРАКТ СОДИР ЭТИЛДИ

22 март, сешанба куни Бельгия пойтахтининг аэропорти ва метросида қатор портлашлар содир этилди. Натижада, 36 киши ҳалок бўлди, 230 киши жароҳат олди. Брюссель аэропортидаги бомбани ака-ука Бакравийлар портлатгани маълум бўлди. Бельгия полицияси Брюссель аэропортидаги терактнинг учинчи иштирокчисини қўлга олди. Ҳужумдан бир неча соат ўтиб, чоп этилган видеода кўзга ташланган «шляпали эркак» мустақил журналист Файсал Шеффу бўлиб чиқди. 25 март, жума куни Файсал Шеффу полиция томонидан қўлга олинди, 26 март куни эса у терактлар уюштириш, қотиллик ва қотилликка уринишда айбланди. Бельгиянинг Le Soir газетаси берган маълумотга кўра, Шеффу ҳамда унинг икки шеригини аэропортга олиб келган таксичининг кўрсатмалари асосида унинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинган. Гумондорнинг уйидан қуроллар ёки портловчи моддалар топилмаган. Файсал мустақил журналист бўлиб, хусусан, Journal du Musulman нашрида мақолалар чиқариб борган. Полиция маълумотларига кўра, аэропортдаги портлашга жами уч киши алоқадор бўлган, улардан икки нафари ҳалок бўлган, учинчиси аэровокзал биносидан қочиб қолган.

Брюсселдаги воқеалар мамлакат тарихидаги энг йирик теракт сифатида қайд этилди. Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

 

ЯДРОВИЙ ЗАРБА БЕРИЛИШИ МОДЕЛЛАШТИРИЛГАН РОЛИК

Шимолий Кореянинг DPRK Today портали ўзининг YouTube-каналида АҚШга ядровий зарба берилиши моделлаштирилган роликни эълон қилди. 4 дақиқаю 11 сония давом этувчи «Охирги имконият» деб номланган роликда Шимолий Корея армияси имкониятлари намойиш қилинган. Роликнинг охирида баллистик ракета Вашингтондаги Авраам Линкольн ёдгорлик мажмуасига келиб урилган лавҳалар акс этган. Роликнинг ўзи АҚШнинг аланга ичида қолган байроғи тасвири билан якунланади. «АҚШ томонидан иғвогарликларга йўл қўйиладиган бўлса, биз ҳеч иккиланишсиз огоҳлантирувчи ядровий зарба берамиз. Америка халқи ёруғ оламда яшаш-яшамаслигини ҳал қилиш АҚШнинг ўзига ҳавола», деб видеога изоҳ берилган. Шимолий Корея март ойи бошидан бери бир қатор катта кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. 21 мартда мамлакатнинг ғарбий соҳилидан ракета учирилган. Пхеньян, шунингдек, 18 мартда ҳам 22 дақиқалик фарқ билан Япон денгизи томон 2 та баллистик ракета йўналтирди.

 

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ҚАРАМЛИК

Инсон қанча кўп вақтини Facebook, Twitter каби ижтимоий тармоқларда ўтказса, унда шунчалик руҳий тушкунликка тушиш эҳтимоли кўпаяди. АҚШнинг Питтсбург университети руҳшунослари 19 ёшдан 32 ёшгача бўлган 1,8 минг америкаликларни сўроқ қилиб, шундай хулосага келишди. Ижтимоий тармоқлардан мунтазам фойдаланувчи ёшлар бошқаларга қараганда 2,7 баробар кўп руҳий хасталикларга дучор бўладилар. Ўрта ҳисобда интернет фаоллари YouTube, Instagram, Snapchat, Reddit и Tumblr каби сайтларга кунига 61 дақиқадан сарф қиладилар, шунда улар ҳафтасига 30 марта ижтимоий тармоқлардан фойданган бўладилар. Тадқиқот давомида 25% иштирокчиларда депрессия белгилари кузатилган.

 

МУХОЛИФАТ ЕТАКЧИЛАРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Қирғизистон мухолифати раҳбарлари Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати томонидан давлат тўнтарилишини амалга оширишга урингани учун тергов қилинмоқда. YouTube порталида узун сочли кишиларнинг одамларни ҳукуматни ағдариш учун кўчага чиқишга даъват этиш ҳақида гаплашишгани видеоси пайдо бўлган. Бу кишилар овозларига кўра, Қирғизистон мухолифати етакчиси Қувончбек Қодиров, Жалолобод вилоятининг собиқ ҳокими Бектур Асанов ва яна бир мухолиф Давлатбек Турдуналиев дея тахмин қилинган. Улар «Оқ уй»ни эгаллаш ҳақида гаплашишгани айтилган. Қирғизистон махсус хизматлари текширувлардан кейин аудиоёзувларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. Мухолифат вакиллари эса бу ёзувлар сохталиги ва ўзларига туҳмат уюштирилаётганини иддао қилишган.

«2016 йилнинг 24 март куни МХДҚда (Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси) фуқаролар К.К ва Б.Ага нисбатан аввалроқ очилган №082-16-0054 рақамли жиноий иш доирасида тегишлича тергов ишлари олиб борилди. Улар мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган режалар тузиб, қонуний ҳукуматни ағдариш масаласида муҳокама ўтказганликда гумон қилинишмоқда», дейилади миллий хавфсизлик хизмати хабарида.

Тергов республика бош прокурори ва суд рухсати билан олиб борилмоқда.

Бундан олдинроқ, мамлакат бош вазири ҳукумат қарорларини танқид қилишни тақиқлагани ҳақида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Қирғизистонда «лола инқилоби»га 11 йил тўлди. 2005 йилнинг 24 мартида Аскар Акаев давлат тўнтарилиши орқали ҳокимиятдан четлатилганди. 2010 йилнинг 7 апрелида эса иккинчи давлат тўнтарилиши бўлиб ўтди.

 

НЬЮ-ЙОРКДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

АҚШнинг Нью-Йорк штати, Бруклин шаҳарчасида «Наврўз» айёмига бағишланган байрам кечаси бўлиб ўтди. Байрам кечасига океан ортида истиқомат қилаётган кўплаб ватандошларимиз ва шу билан бирга, маҳаллий меҳмонлар ҳам ташриф буюришди. Байрам аввалида, Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси консули Тожиматов Мавлонбек Махамаджонович табрик нутқида барчани Наврўз айёми билан бутун Ўзбекистон номидан қизғин муборакбод этиб, байрамни юқори шукуҳ билан очиб берди. Байрамнинг бадиий дастури давомида бугунги кунда АҚШда ўз ижодий фаолиятини давом эттираётган бир қанча санъаткорларимиз чиқишлари ва кечанинг асосий меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов томонидан ижро этилган кўплаб куй-қўшиқлар кечага ташриф буюрган меҳмонларга ҳақиқий баҳорий кайфият улашди. Қайноққина баҳорий таом бўлмиш сумалак меҳмонлар кўз ўнгида очилди ва барчага улашилди.

 

III. МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА

ЎзМУ РЕКТОРИНИНГ ИНТЕРФАОЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Университет ректорининг ташвиши кўп.

Миллий университетда кенг кўламда модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда. Ректорни кабинетда тутиб бўлмайди. Гоҳ “Ботаника боғи”да, гоҳ талабалар турар-жойида, гоҳ факультетларда учратиш мумкин.

Янги ғоялар тинимсиз ҳаракатни талаб қилади. Шунинг учун ҳам ректор қабулхонасида уни кутиб ўтириш кўп ҳолатда натижа бермайди.

Мурожаатчиларнинг арз-додини эшитиш учун университет веб-сайтида ташкил этилган виртуал қабулхона бу муаммонинг яхши ечимидир.

Сиз info@nuu.uz почтаси орқали мурожаат қилишингиз ва тўғридан-тўғри ректор билан мулоқот қилишингиз мумкин. Мабодо сиз ректор қабулхонасига шахсий масала ёки таклиф билан келдингиз-у у киши билан шахсан учрашишнинг имконияти топилмаса асло хафа бўлманг. Бунинг ҳам йўли ўйлаб қўйилган. Университет ректори қабулхонасига кириш жойида ўрнатилган компьютердан ректорнинг шахсий почтасига хабар қолдиришингиз мумкин. Ушбу почта конфиденциал бўлиб, ҳар куни кечқурун ректорнинг шахсан ўзи ўқиб, сиз қолдирган телефон ёки электрон почта орқали сиз билан алоқа ўрнатади.

НАВРЎЗ ШОДИЁНАЛАРИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бу йил Наврўз байрамига катта ҳозирлик кўрилди. Университет ўқув бинолари, талабалар турар-жойлари, спорт иншоотлари теварак атрофларида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. “Ботаника боғи”дан тортиб барча хиёбонлар, йўлаклар ва бошқа ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Барча бинолар ва иншоотлар байрамона безатилди.

Наврўз сумалак сайли билан янада файзли байрам ҳисобланади. Талабалар турар-жойлари ҳовлисига азамат йигитлар дошқозон ўрнатдилар, эпчил қизлар енг шимариб ишга киришдилар.

Қозон бошида навбатма-навбат кафгир айлантиришнинг гашти бошқача!

Эрта тонгдан бошланган куй-қўшиқлар Сумалак сайлига, Наврўз байрамига ўзгача шукуҳ бахш этади. Бу миллий удумлар ёшлар қалбида ифтихор туйғусини жўш урдиради. Ана шундай муҳит талабаларни бир оила фарзандларидек аҳил, иноқ қилиб қўйиши турган гап.

Наврўзда қилинган тилаклар йилга татийди, деган гап бежиз айтилмаган. Бугун барчанинг тилаклари – Юртимиз тинч-осуда бўлсин, халқимиз фаровонлиги ортиб бораверсин!

Шанба куни эрта тонгданоқ хуштаъм сумалак дастурхонларга файз киритди!

Байрам дастурхонини безаган турфа тансиқ таомларни кўриб кўз қувнайди!

Университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов байрам табригини Ижтимоий фанлар факультети талабалари ва мураббийлари даврасида бошлади:

– Барчамиз доимо орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказадиган Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб келмоқда,– деди университет ректори барчани байрам билан самимий қутлаб.– Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаланидек, “Миллий маънавиятимизнинг азалдан қандай омил ва мезонлар негизида шаклланиб келаётгани халқимиз учун энг азиз ва энг миллий байрам – шарқона янги йил бўлмиш Наврўз айёми мисолида ёрқин намоён бўлади”. Баҳор насими ила келган, она табиат уйғониши, курраи заминдаги ажиб манзара – тенг кунлик билан пайваста бўлган Наврўз байрамимиз собиқ мустабид тузум даврида сунъий равишда йўққа чиқарилгани аянчли ҳол эди. Ўтган асрнинг 80-йилларида бизнинг талабалик давримиз ҳам шу ерларда ўтган. У даврда бу ажойиб байрам “унутилган” эди… Излаб-излаб топганим шул, деганларидек, айнан гўзал Наврўз байрами ҳам юртимиз мустақиллиги йилларида чинакам ҳаётимиз воқелигига айланиб кетганидан бахтиёрмиз!

Кези келганда таассуф билан айтиш жоизки, собиқ мустабид тузум даврида кўплаб топталган қадриятларимиз қатори Наврўз ҳам таъқиқлангани ҳали кўпчиликнинг ёдидан чиққани йўқ. Шундай оғир дамларда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси ва қатъий саъй-ҳаракатлари билан 1990 йил 2 майда “Наврўз халқ байрамини ўтказиш якунлари тўғрисида“ги тарихий ҳужжат имзоланди. Унда аввало Наврўзнинг тиклангани, буни юртимизнинг бутун аҳолиси мамнуният билан маъқуллаб, кўтаринки руҳда кутиб олгани баён қилинган. Шундан буён мамлакатимизда ҳар йили 21 март – Наврўз байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Демакки, Наврўз байрами ҳам юртимизда истиқлол қуёши порлаган онлардаёқ қайтадан чирой очди. У бугун ҳаётга муҳаббат рамзи сифатида ардоқланади. Баҳор чечакларини қанотида олиб келган Ҳумо қуши мисол юрт кезганида олам ўзгача мунаввар бўлганини дилдан ҳис этмаган киши топилмаса керак.

Наврўз байрамида ҳар бир факультет талабалари биттадан вилоят удумлари ва санъатини саҳналаштириши ўзига хос анъанага айланиб қолган.

Ижтимоий фанлар факультетининг истеъдодли йигит-қизлари бу гал кўҳна ва навқирон Бухоро шаҳри ҳамда вилояти манзараларини юксак маҳорат ила намоён этишган.

Қадим Бухорони кўз ўнгингизда намоён этувчи ҳунармандчилик, зардўзлик, патдўзлик ва бошқа миллий анъаналарни истеъдодли талабалар шу қойилмақом қилишганки, уларни кузатган киши хаёлан ўша афсонавий шаҳарда юргандек ҳис этади ўзини.

Шу он буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида битилган тарихий воқеа-ҳодисалар бир дафъа бўлса-да кўз олдингизда намоён бўлгандек туюлаверади.

Бу тарихий асарда яна шундай нодир фикрлар ўқиш мумкин: “Наврўз кунида бир соат (пайт) бор, шу соатда фируз (яъни, бахт) фалаки руҳларни махлуқотни яратишга ҳайдайди… У куннинг энг саодатли соатлари Қуёш соатларидир. Унинг тонгида ёруғлик имкони борича (ерга) яқинлашади, одамлар унга қараш билан ўзларини бахтли санайдилар”.

Баъзи манбаларда қайд этилишича, Ислом дини хаёлда бўлмаган, Будда ҳали “туғилмаган” даврларда Кўҳистон деб аталган ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида мавжуд бўлган битиклар – “Бундахиши”да унинг номи Сиёвахш, “Авесто”да эса Сиёваршан шаклида келтирилади. Бухоронинг Наршах қишлоғида туғилган Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закариё ибн Хаттоб ибн Шарик ан-Наршахийнинг 943-944 йилларда араб тилида ёзилган “Бухоро тарихи” китобида қайд этишилича, Сиёвуш бундан тўрт минг йиллар илгари яшаб ўтган экан. Демак, халқимиз Наврўзни тўрт минг йилдан буён нишонлаётганини изоҳашга ҳожат йўқ. Халқ Сиёвушни мангуликка, мангуликни эса Наврўзга қиёс қилади. Наврўз халқ севган қаҳрамонларни мангу ёдда қолдирган бўлса, ўз навбатида, халқ қаҳрамонлари Наврўзни мангуликка дахлдор байрамга айлантирдилар.

Талабалар саҳнасида ўтмиш ва келажак туташганини ҳис этасиз. Бухоролик машҳур Хўжа Насриддин афанди ва саҳналарни забт этган лўли Марям образлари даврагача ўзгача файз киритди.

Бухороча куй-қўшиқларга монанд рақслардан барча бирдек сармаст бўлади. Энг муҳими, бундай бетакрор анъаналар талаба-ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада жўш урдиради!

Журналистика факультети талабалари бетакрор ашъорлари ила аввало она юртимиз Ўзбекистон харитасини яратишиб, Навоий вилоятига хос урф-одатларни ўз саҳна кўринишларида жонлантирдилар.

Кимё факультети талабалари Қашқадарё вилоятининг қадимий урф-одатларини, ўзига хос анъаналарини намойиш этдилар. Мана шундай гўзал вилоятнинг урф-одатларини кўрсатиб бериш учун саҳнага чиққан бахши йигит ашуласи томошабинларни хаёлан Қашқадарёга олиб кетди.

Қашқадарё тоғларида руҳан сайр қилар эканмиз, тўй тантанаси устидан чиқиб қолдик. Қашқадарёликларнинг тўй маросимида амалга оширадиган чиройли одатлари билан яқиндан танишдик. Талабалар томонидан Қашқадарё ҳақидаги бир-биридан гўзал шеър қўшиқлар ижро этилди, дилбар қизлар қашқадарёча рақсга тушиб, барчага хушкайфият бахш этдилар.

Ўзбек филологияси факультети талабалари Наманган вилоятининг ўзига хос урф-одатларини шу қадар жонли бир тарзда намойиш этишдики, бир дафъа барча омошабинлар ўзларини гуллар шаҳрида юргандек ҳис этдилар.

Механика-математика факультети талабалари мўъжизакор Хоразм одатлари ва санъатини шу қадар жонлантирдиларки, томошабинлар шу лаҳзада хаёлан ўша заминда парвоз қилган бўлсалар ажабмас.

Иқтисодиёт факультети талабалари саҳнасида қадимий Тошкент шаҳрининг машҳур дарвозалари “қад ростлаган”. Машҳур “Маҳаллада дув-дув гап” фильми асосида саҳналаштирилган театрда замонавий қаҳрамонлар барчани ҳайратга солди. Ёдингизда бўлса, ўша фильмда келин бўлиш Сайёрахон тўй куни қочиб кетади ва Умаржоннинг онаси бошқа келин топишга мажбур бўлади. Бу саҳнада эса “келинликка номзод”лар Тошкент дарвозаларидан бирма-бир рақсга тушганча кириб келадилар.

Биология-тупроқшунослик факультети талабалари Қорақалпоғистон, Физика факультети талабалари Фарғона, Хорижий филология факультети талабалари Сурхондарё, Тарих факультети талабалари Самарқанд, Геология ва география факультети талабалари Андижон вилоятига хос анъаналар ва удумларни бири-биридан сермазмун тарзда саҳналаштирганлари барчага хушкайфият улашганини таърифлашга қалам ожизлик қилади.

Мухтасар қилиб айтганда, бугун ЎзМУ Талабалар турар-жойлари атрофини кузатган киши юртимиз бўйлаб саёҳат қилгандек бўлади!

Байрам муносабати билан шахмат, теннис, арқон тортиш, куч синашиш каби спорт турлари, турфа танловлар ажвида.

Айниқса, миллий таомимиз – Ош дамлаш бўйича ташкил этилган мусобақа барчани мафтун қилди.

Сумалак, ҳалим каби баҳор неъматлари билан безатилган дастурхонлар байрамга ўзгача файз киритмоқда.

Наврўз байрамига бағишланган деворий газеталар атрофида мухлислари парвона.

Гул сайлидан кўнгиллар яшнайди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган умумхалқ байрами Наврўз барча талабалар қалбида ўзининг энг гўзал ва чиройли хотиралари билан муҳрланиб қолган бўлса ажабмас!

 

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР КЎПРИГИ

Тил – дил калити, инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқа воситасидир.

Халқаро тилларни қанчалик мукаммал билсанг, жаҳон йўллари сен учун шу қадар мунаввар бўлаверади. Дунё сари дадил одимлаётган, жаҳондаги 50 дан ортиқ таълим муассасалари ва илмий марказлар билан илмий ҳамкорлик қилаётган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида яна бир эзгу иш амалга оширилди. Халқаро Тил маркази ташкил этилди! Мазкур марказда талабалар-у тадқиқотчилардан тортиб педагог ходимларигача инглиз, немис, француз, рус, хитой ва бошқа тилларни мукаммал ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Шу билан бир қаторда ўзбек тилини ўрганиш иштиёқида бўлган хорижликлар ва бошқа миллат вакиллари ҳам бу масканда мукаммал сабоқ олишлари мумкин.

Замон талабларига мос равишда ташкил этилган Тил маркази учун 5 та ўқув хонаси ва 1 та конференция зали ажратилган. Аудиториялар замонавий технологиялар, компьютерлар, проекторлар билан жиҳозланган, ўқув жараёни учун зарур бўлган инглиз, немис, француз, хитой, рус ва ўзбек тилларидаги дарсликлар, луғатлар, илмий рисолалар, газета-газеталар билан таъминланган.

Марказда Шаҳноза Мустанова, Сайёра Султонова, Аҳрор Ғаниев, Акмал Абдиев, Лайло Казакова, Наргиза Иномиддинова каби малакали педагог ходимлар фаолият кўрсатмоқдалар. Улар билан бир қаторда малакали чет эллик профессор-ўқитувчилар ҳам мутахассислик бўйича машғулотлар олиб бориши кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда бу даргоҳда 100 дан ортиқ тингловчилар хорижий тилларни ўрганишга киришдилар. 3 нафар чет эл фуқароси рус ва ўзбек тилларини ўрганиш учун марказга қатнамоқдалар.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий университетининг кўплаб иқтидорли талабалари, магистрант ва тадқиқотчилари Англиянинг Кэмбриж, Очиқ университетларида, Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея Россия олий таълим муассасалари, Германиядаги Вилгельм номидаги Вестфаль университетида грант асосида малака оширмоқдалар. Шу билан бирга Берлин, Вильгельм-Мюнстер, Гёттинген университетлари, Гёте институти ва Германия академик алмашув хизмати билан амалий ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда.

Тил марказида ёзги мактаблар ташкил этилиши режалаштирилган. Унда чет элликлар ўзбек тили билан бир қаторда маданиятимиз, маънавиятимиз, урф-одатлар ва бошқа миллий қадриятларимизни ўргансалар, талабаларимиз тараққийпарвар дунё сирларидан баҳраманд бўладилар. Шу тариқа миллий қадриятларимиз ҳам дунё узра маънавий нур бўлиб таралишига замин яралади.

Асл миллий қадриятларимиз курраи заминнинг қай бурчини мунаввар этса, у ерда бўлмағур “ғоя”ларга, салбий ҳолат-у ғайриинсоний иллатларга асло ўрин қолмайди!

Ёзги мактаб лойиҳаси доирасида ЎзМУ талабалари хорижлик тенгдошлари билан яқиндан дўстлашадилар. Бундай ришталар, ҳамкорликлар келгусида ривожланган мамлакатлар университетлари билан талабалар алмашинувини амалга оширишга хизмат қилади. Яъни, ўзбекистонлик йигит-қизлар уларнинг ўқув даргоҳларида, чет эллик талабалар эса Ўзбекистон

Миллий университетида таълим олишлари йўлга қўйилади.

Умид билан суқулган таёқ, бир кун берар мева-ю япроқ, деганларидек, Ўзбекистон ҳавосидан, маънавий бойликларидан, миллий қадриятларидан баҳраманд бўлган хорижлик ёшлар ўз юртларига қанчалик таассуротлар билан қайтиб боришларини тасаввур этишнинг ўзи мароқли. Шу тариқа улар ўз юртларида жаннатмакон Ўзбекистон ҳақида бор ҳақиқатни тараннум этишларига умид қилса бўлади.

 

ЁШЛАР – БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ижтимоий лойиҳаси доирасида “Биз бузғунчи ғояларга қаршимиз” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Университет проректори Давлатбой Жумабоев, партия сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жисмонан соғлом, юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ҳозирги глобаллашув даври маънавий тарбияни янада бойитиш, ёшларни ғаразли ғоялар таъсиридан ҳимоялашни тақозо этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 50 мингдан ортиқ навқирон авлод вакилларини ўз сафига жипслаштирган “Ёш адолатчилар” қаноти шу мақсадда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

– Маънавиятимиз, дунёқарашимизга салбий таъсир кўрсатишга мўлжалланган ахборот-психологик хуружлар, таҳдидлар сони тобора ортиб бораётгани ҳақида тушунча ва билимларимизни янада бойитдик,– дейди университет талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Маҳзуна Абдурасулова. – Бу ахборот технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланишимизда албатта асқотади.

Тадбирда ёшларни турли бузғунчи ғоялардан, экстремистик гуруҳларнинг алдовларидан огоҳ бўлишга, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиб, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга ундайдиган “Қиёматга қолган қарз” ҳужжатли фильми намойиш этилди. “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги – муҳим вазифамиздир” мавзуида ўтказилган ижтимоий сўровнома ёшларнинг кўтарилган мавзуга муносабати ва дахлдорлигини аниқлашда муҳим омил бўлди. Жонли мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Материаллар ЎзМУ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Унда республика ОАВ хабарларидан фойдаланилди.

 

Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари диққатига!

 

“Ахборот соатлари” маълумотлари юзасидан савол пайдо бўлса ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбековга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: +99890 9120963.

Электрон почта: tueshbek@mail.ru

Манба: nuuz.uz

You may also like...

63 Responses

  1. Ishonaman, bu kabi tadbirlarninng yoshlar ongiga ijobiy g’oyalarni singdirib,buzg’unchi g’olalarni farqlay olishida ko’magi katta.

  2. Haqiqatdan ham, xalqaro aloqalar ko’rigi til. Qadimdan ota-bobolarimizning til o’rganishga bo’lgan e’tibori nihoyatda katta bo’lgan.
    Rahima Abdullayeva

  3. Yurtimizda kun sayin yoshlar uchun keng imkoniyatlar eshigi ochilmoqda. Ular o’qib o’rganishlari va chet tillarini o’rganish uchun barcha qulay shart- sharoitlar yaratilmoqda. Yoshlar ijod saroyida bo’lib o’tgan tadbir buning yaqqol misolidir.

  4. Тил маркази фаолиятининг йўлга қўйилганлиги ҳафтанинг энг муҳим хабарларидан бири бўлса керак, менимча.

  5. Jumamurodova Muyassar:

    Ma’lumotlar uchun katta rahmat, ustoz.

  6. Avvalambor, men yurtimizda kechayotgan iqtisodiy, ijtimoiy-siyosiy voqealar haqida to’liq ma’lumotga ega bo’ldim va ayniqsa ,YUNESKO tomonidan O’zbekistonning madaniy-tarixiy merosi butun dunyo bo’yicha 9-o’rinda turganligini e’tirof etishi hamda turizm sohasining yanada rivojlanayotganligi,paralimpiyachilarimizning qo’lga kiritgan yutuqlari va albatta, hatto Nyu-Yorkda ham navruz ayyomimizning keng nishonlanganligidan juda ham xursand bo’ldim. Xalqaro maydonda kuzatilayotgan voqealarning ham global nuqtasiga e’tibor qaratilgan va aynan shunaqa informatsiyalardan ko’proq keltirishingizni so’rayman.

  7. Истиқлол туфайли Наврўз тимсолида аҳиллик, тотувлик, меҳр-саховат, ёши улуғларни эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам кўрсатиш каби юксак фазилатлар мужассамлашгани бугун ёшу қарининг онг-шуурига етиб борди. Бу байрам юртимизнинг барча гўшаларида ўзгача шукуҳда кутиб олинади. Шарқона янги йил байрамида кураш, кўпкари, арқон тортиш, чиллак, қурма таёғ, оқ суяк каби миллий ўйинларимиз бўйича мусобақалар ўтиши билан бир қаторда сумалак, кўк сомса, ҳалим, гўжа каби миллий таомларимиз дастурхонларимизнинг кўркига-кўрк қўшади.

  8. Pokiza Turdaliyeva:

    Kurshdoshim Shahzodbek, ayniqsa kurashda qatnashib g’oliblikni qo’lga kiritganingiz biz uchun eng quvonchli hodisa bo’ldi. Kuragi yerga tegmaydigan manashunday o’zbek o’g’lonlari borligidan faxrlanamiz!

  9. Haqiqatda jurnalistlarni har sohada faolligini yana bir bora isbotlagan Shahzod To`rayevnining bu qirrasini har qancha olqishlasak arziydi. Bugun uning yirik nashirlarda qator ijod mahsullarini kuzatish bilan bir qatorda, xalollik, mardlik, or-nomus va polvonlar maydonida ko`rganimiz bizda asl jurnalist mana shunday bo`lishi kerak degan fikrni yuzaga keltirdi. Shahzodga ijod va va or-nomus maydonida zafarlar tilab qolamiz.

  10. Bizning milliy bayramimiz hatto xorish mamlakatlarida ham yod etilib, xalq hayotiga tarannum qilinishi biz uchun yuksak faxr va iftixor tuyg`usini baxsh etadi. O`zligimiz, milliyligimiz abadiy bo`lsin!

  11. Dilfuza Tillayeva:

    Qadimdan sharq xalqlarining yangi yil sifatida nishonlanib keloyatgan navro’z bayramini bu yil ham ko’tarinki kayfiyatda kutib oldik. Prezidentimiz ta’biri bilan aytganda, ,,Ayni shu pallada xuddiki tabiyat olami uyg’un va mushtarak bo’lib bu osuda hayotni har bir kunining qadriga yetib, shukronalik hissiyoti bilan yashash kerakligini yana va yana bir bor anglaymiz».

  12. Dilfuza Tillayeva:

    Qadimdan sharq xalqlarining yangi yil sifatida nishonlanib keloyatgan navro’z bayramini bu yil ham ko’tarinki kayfiyatda kutib oldik. Prezidentimiz ta’biri bilan aytganda, ,,Ayni shu pallada xuddiki tabiyat olami uyg’un va mushtarak bo’lib bu osuda hayotni har bir kunining qadriga yetib, shukronalik hissiyoti bilan yashash kerakligini yana va yana bir bor anglaymiz».

  13. Haqiqatdan ham bu yil yurtimizda Navro’z har yilgidanda ajoyib nishonlandi.Ayniqsa bizning Universtitetimizda nishonlangan Navro’z alohida tahsinga sazovor.Navro’z aksiyasi ham juda ajoyib tarzda o’tkazildi.Bu aksiyaga ishtirok etgan talabalar jon kuydirib mehnat qilishdi.Har bir talaba o’ziga yuklatilgan vazifani a’lo darajada bajarishdi.Ustozlarimizdan maqtovlar eshitishdi.Bizning Milliy bayramimiz Navro’z xudo xohlasa dunyo bo’yicha albatta birinchilikni egallaydi.Internetga joylashtirilgan har bitta rasm videolar o’zgacha kishiga ruh bag’ishlaydi.Universtitetimiz bilan faxrlanamiz.Yurtimiz bayrog’ini yanada yuksak cho’qqilarga olib chiqamiz.Nasib.

  14. O’zbekiston aholisi haqidagi aniq va kerakli ma’lumotlar uchun rahmat. Jurnalistika quruq gap-so’zdan iborat bo’lib qolmay, har bir soha bo’yicha oz bo’lsa ham statistik ma’lumotlarga ega bo’lishi zarur.

  15. 23-26 март кунлари Москвада энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири — MIIT-2016 ўтказилмоқда. Ўзбекистон қисқа танаффусдан сўнг мазкур сайёҳлик форумига қўшилди ва унда биздан 14 та сайёҳлик компаниялари иштирок этишмоқда. Ўзбекистон стендига бўлган қизиқиш жуда катта, шу боис Россия федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими кўпайиши муқаррар.
    Buni yangilik desa bo’ladi.

  16. Ma`lumotlarni o`qib yurtimiz va jaxondagi o`zgarishlardan xabardor bo`ldim. Ayniqsa Amerikada xam navro`z bayramini nishonlashganidan xursand bo`ldim. Bu yil navro` z bayrami o`zgacha shukuhda, boshqacha nishonlandi, ayniqsa universitetimizda. Mening o`zim xam bu tadbirga qatnashib bir olam ta`surot oldim.

  17. Dilfuza Tillayeva:

    Bir nechta xatoliklar o‘tib ketibdi, uzr so’rayman.

  18. »O’zMU rektorining interfaol qabulxonasi» nomli malumotni o’qiganim kunimning eng foydali tomoni bo’ldi. Sababi endi universutetimiz rektori bilan shaxsan gaplashish va ular bilan muloqtga kirishish uchun qaysi pochtadan foydalanishni bilib oldim. Bu ma’lumotni saytga joylashtirganlari uchun ustozimiz ya’ni sayt muallifi To’lqin Eshbek domlaga katta rahmat.

  19. Navruz bayrami haqida ko’p nva ho’p gapirildi. Bu milliy bayramimizni butun dunyo halqlari tomonidan ham qiziqish bildirilayotgani hammamiz uchun fahr va iftihordir

  20. Quvonchli xabar juda tez tarqaladi. Kuni kecha shunday yangilik eshitdik. Bizning oliy dargohimizda chet tillarini mukammal darajada o’rganish maqsadida xalqaro «Til markazi» tashkil etilibdi, rosti buni eshitib, bag’ri dilim yayradi. Chunki endi bizda dunyo bilan tillashish imkoni paydo bo’ldi.O’ylaymanki, bu sa’y-harakatlar kelajakda albatta samarasini beradi.

  21. Kuni kecha shunday yangilik eshitdik. Bizning oliy dargohimizda chet tillarini mukammal darajada o’rganish maqsadida xalqaro «Til markazi» tashkil etilibdi, rosti buni eshitib, bag’ri dilim yayradi. Chunki endi bizda dunyo bilan tillashish imkoni paydo bo’ldi.O’ylaymanki, bu sa’y-harakatlar kelajakda albatta samarasini beradi.

  22. Uzoq qishdan so’ng ko’kda quyoshning yuz ko’rsatishi, qirda maysa-giyohlarning nish urib chiqishi xalqimiz uchun haqiqiy shodiyonaga aylangan. Nega deganda, o’tgan yilgi yig’ilgan g’alla ham, oziq-ovqatlar ham sob bo’lay degan, ilk uzdi paytlarda yana Ona Tabiatning o’zi mehr-muruvvat ko’rsatib, yorug’ kunlardan darak bergan. Shu kunlargacha eson-omon etib kelishgan qariyalarning ham tomirlarida qaytadan g’ayrat jo’sh urgan. Nav-yangi, ro’z-kun: ya’ni yangi kun deb atalishi emas. Navro’z bayramini barcha fors, arab, turkiy tillarda so’zlashuvchi xalqlar har yili bahorda nishonlab kelishgan. Bu qadimiy, an’anaviy Yangi yil bayramimiz haqida ulug’ bobolarimiz Abu Rayhon Beruniy «Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar» asarida, Mahmud Qoshg’ariy esa «Devonu lug’otit turk» asarida juda ham qiziqarli ma’lumotlar yozib qoldirganlar. Umar Hayyom olim, shoir, faylasuf sifatida bu bayram haqida «Navro’znoma» nomli maxsus kitob yozganlar. Navoiyning ustozi-turkiguy shoirlarning malikul kalami-Lutfiy domla «Gul va Navro’z» o’lmas dostonini yaratganlarki, bu asar hamon sahnalarimizni bezab, bizga Navro’z haqida adabiy-badiiy tushuncha, ma’lumot berishda davom etib kelayotir.

  23. Men eng baxtli insonlar qatoridaman, desam yanglishmayman. Chunki, biz yoshlarning bilim olishi, turli yo’nalishlarda iqtidorini namoyon qilishi uchun Yurtboshimiz tomonidan yaratilgan sharoitlardan to’liq foydalanib, o’z malakamni oshirmoqdaman. Yurt ravnaqi va kelajagi, taraqqiyot poydevori ta’lim sohasidan boshlanar ekan, kelajagimiz poydevori bo’lgan yoshlarning chuqur va mukammal bilimli, mustaqil fikrlay oladigan bo’lishlari uchun ularning kamolotiga o’z hissamizni qo’shaylik, degim keladi.Yurtimizning kelajagi mana shunday vatanparvar, mustahkam bilimga ega bo’lgan mutaxassislar bilan yorug’dir. Ana shunday farzandlar kamolini ko’rish barcha ota-onalarga nasib etsin.

  24. Uzoq qishdan so’ng ko’kda quyoshning yuz ko’rsatishi, qirda maysa-giyohlarning nish urib uchun haqiqiy shodiyonaga aylangan. Nega deganda, o’tgan yilgi yig’ilgan g’alla ham, oziq-ovqatlar ham sob bo’lay degan, ilikuzdi paytlarda yana Ona Tabiatning o’zi mehr-muruvvat ko’rsatib, yorug’ kunlardan darak bergan. Shu kunlargacha eso-omon etib kelishgan qariyalarning ham tomirlarida qaytadan g’ayrat jo’sh urgan. Nav-yangi, ro’z-kun: ya’ni yangi kun deb atalishi ham bejiz emas. Navro’z bayramini barcha fors, arab, turkiy tillarda so’zlashuvchi xalqlar har yili bahorda nishonlab kelishgan. Bu qadimiy, an’anaviy Yangi yil bayramimiz haqida ulug’ bobolarimiz Abu Rayhon Beruniy «Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar» asarida, Mahmud Qoshg’ariy esa «Devonu lug’otit turk» asarida juda ham qiziqarli ma’lumotlar yozib qoldirganlar. Umar Hayyom olim, shoir, faylasuf sifatida bu bayram haqida «Navro’znoma» nomli maxsus kitob yozganlar. Navoiyning ustozi-turkiguy shoirlarning malikul kalami-Lutfiy domla «Gul va Navro’z» o’lmas dostonini yaratganlarki, bu asar hamon sahnalarimizni bezab, bizga Navro’z haqida adabiy-badiiy tushuncha, ma’lumot berishda davom etib kelayotir.

  25. Yurtimiz jamoliga, mamlakatimiz taraqqiyotiga, xalqimiz osoyishtaligi hamda vatanimiz tinchligiga ko’z tegmasin! Yurtimizda o’tkazilayotgan va yurtimiz yoshlari qatnashayotgan o’zga davlatlardagi tadbir, semenarlar, ko’rik tanlovlar mamlakatimiz rivojlanishida yanada yuksak marralarni zabt etayotganidan darak beradi. Yaponiya, Vengriya bilan aloqalarimiz, O’zbekistonda ilk bor to’liq ingliz tilida o’tkazilgan sammit, e-Maktab tashkil etilishi, vatanimizda euro food kabi baliq va qo’ziqorinning konservalanishi yo’lga qo’yilishi, Xalqaro ko’rgazmada ishtirok etishimiz, tarixiy obidalarimiz UNESKO tashkiloti tomonidan muhofaza etilishi va eng muhimlaridan biri milliy qadriyatlarimiz aks etgan o’zbekona yangi yil bo’lmish Navruz bayramini NavrUZ aksiyasi orqali dunyoni ko’plab mamlakatlari ham ko’rishi vatanimizning dunyoning rivojlangan mamlakatlari bilan tenglasha olishini ko’rsatadi. Bu yo’lda tinmay mehnat qilayotganlarga va biz yoshlarga shunchalik imkoniyatlar yaratib berayotgan va e’tibor qaratayotgan insonlarga Ollohim uzoq umr bersin. Yoshlarini e’zozlagan, har bir harakatini munosib baholagan xalq shubhasiz faqat va faqat O’zbekistonda bor.

  26. Universitetimizda Xalqaro til markazi ish boshlagani, kelajak sari yana bir odim qadam bo’lganidan dalolat bermoqda. Haqiqatan ham bugun biz yoshlar uchun barcha eshiklar ochiq.

  27. «Navruz bayrami haqida ko’p nva ho’p gapirildi. Bu milliy bayramimizni butun dunyo halqlari tomonidan ham qiziqish bildirilayotgani hammamiz uchun fahr va iftihordir» — ushbu fikrnomada ozgina imloviy xatoliklar mavjud. Masalan, «navruz» emas navro’z; «ho’p» emas xo’p; «halq» emas xalq; «fahr» emas faxr; «iftihor» emas iftixor ko’rinishida yozilishi lozim. Bu kabi arzimagandek ko’ringan kamchiliklarimizni o’z o’rnida tuzatib borsak, tilimiz yanada umrboqiy bo’ladi.

  28. Bu yilgi Navro’z tantanalari yanada ko’tarinki bo’ldi.Ayniqsa jurnalistika fakulteti talabalari bu bayramni yoritishda o’z faolligini qo’ldan boy berishmadi.

  29. Qirg`iziston prizedenti Askar Akayev 2015-yil emas, 2005-yil hokimiyatdan chetlatilgan.

  30. 2016 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

    Ялпи мажлиснинг иккинчи кунини сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишдан бошлади. Ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни билдирди.

    Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитди. Сенаторлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини – ҳам давлат экологик назоратининг, ҳам жамият экологик назоратининг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф ва тавсияларни билдирди.

    Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш, Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлаш тўғрисидаги масалаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқди.

    Барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    Сенатнинг икки кунлик мажлиси чоғида 14та масала, шу жумладан, демократик, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил чуқурлаштиришга, Асосий қомус қоидаларини амалда рўёбга чиқаришга, мамлакатдаги инвестициявий муҳитнинг ўзига жалб этувчанлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари учун ишчанлик муҳити ва қулай шарт-шароитлар яратишга, аҳолининг турмуш даражасини янада юксалтиришга, мамлакатимизда барқарорлик ҳамда фаровонликни мустаҳкамлашга қаратилган тўртта қонун кўриб чиқилди.

    Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

  31. Sportchilarimiz har doim yurtimiz bayrog’ini ko’klarga ko’tarib kelishmoqda va dunyo davlatlari haligacha ko’rib iqror bo’lib kelmoqda o’zbek farzandining nimalarga qodir ekanligiga

  32. Халқаро тилларни қанчалик мукаммал билсанг, жаҳон йўллари сен учун шу қадар мунаввар бўлаверади. Дунё сари дадил одимлаётган, жаҳондаги 50 дан ортиқ таълим муассасалари ва илмий марказлар билан илмий ҳамкорлик қилаётган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида яна бир эзгу иш амалга оширилди. Халқаро Тил маркази ташкил этилди! Tilga davlatimiz tomonidan qaratilayotgan e’tibor insonni quvontirsa,aynan Universitetimiz yaratayotgan til borasidagi keng imkoniyatlar biz talabalarni yuqori maqsadlarga parvoz uchun hozirlaydi.Huddiki bu imkoniyatlar kelajagimiz uchun poydevor hozirlayotgandek.Bu imkoniyatlarga javoban yahshi o’qish,tilni yanada mukammal o’rganib grand yutib olish uchun tinimsiz oqish va izlanish zarur.Bundan korinib turibdiki,til bilganga dunyo eshiklari ,chet eldagi nufuzli oliygohlar eshiklari katta ochiq,bizdan talab qilinadigani o’qish,oqish va yana oqish.

  33. Albatta yangiliklardan xabordor qilganingiz uchun tashakkur ustoz.Navro’z tantanalari New York shahrida ham nishonlangani bizga g’urur baxsh etadi. Qachonlardir bu bayramni nishonlash bizning xalqimiz uchun taqiqlangan edi. Ollohga shukur bu bayramni butun dunyo bizga qo’shilib nishonlaydigan kunlar ham keldi.G’afur G’ulom tabiri bilan aytganda esa «bizning ko’chada ham bayram bo’layapti» deganlari shu bo’lsa kerak.Singlimiz Dilnozaxonning fikrlari ham juda yoqdi.Ammo bir ikki so’zda xatolik o’tib ketibdi.Jaxon emas jahon ta’surot ham xato o’tib ketibdi. Uzr lekin biz jurnalistlar e’tibor berishimiz kerak bo’lgan holat.

  34. Sattorova Nigoraxon sizning fikrlaringizda ham jon bor. Ammo shu paytgacha biz eson -omon yetib kelyapmiz eson-omon etib bormayatuvdik.e’tiborliroq bo’laylik.

  35. Biz mustaqil O’zbekistonning baxtli farzandlarimiz.Jannatmakon yurtimizning biz uchun yaratib berayotgan imkoniyatlari ,ko’maklari uchun yurt boshimizga ming raxmat.Ularning biz yoshlarga qarata aytayotgan gaplari bizni yanada yuksak parvoz etishga undaydi!

  36. АҚШ давлат котиби Жон Керри Bloomberg янгиликлар агентлигига сешанба куни берган интервьюсида Сурия президенти Башар Асад адолатли музокара олиб бора олишга қодирлигини амалда синаб кўриш кераклиги ва бу хусусан ҳукуматни топшириш масаласига тегишли эканлигини маълум қилди.

    «Ҳозир энг асосийси Асаднинг ҳаққоний музокара олиб бора олиш ёки олмаслигида. Биз буни амалда синаб кўришимиз лозим», — деди у.

    «Ўйлашимча, Эрон, Россия ва бошқа давлатлар тан олишлари керак: тинчлик истайсизми — Асад ҳукуматни топшириши керак. Бунинг қандай содир бўлиши Женевадаги музокараларда ҳал қилинади», деб қўшимча қилади бош котиб.

    У яна бир бор АҚШнинг бу борадаги позициясини баён қилди.

    «Ҳукумат Суриянинг қизиқишларини ҳимоя қилувчи, мамлакатдаги ишларни доимий назорат қилувчи ҳамда янги конституция ва сайловлар ўтказишга қодир юқори бошқарув органига ўтиши лозим», — деб таъкидлади Керри.

  37. Dunyoda sodir bolayotga=n voqealar bizni hushyorlikka chorlaydi. Haqiqiy jurnalist bir daqiqa bo`lsa-da, dunyo xabarlaridan uzilib qolmasligi kerak.

  38. Fayoz Achilov:

    Mamlakatimizda olib borilayotgan islohotlar insonni quvontiradi, biroq jahonda yuz berayotgan voqea-hodisalar barchadan hushyor bo`lishni talab qilmoqda avval boshdan ISHID terrorchilari, so`ngra Bryussel voqealari endi esa Ozarbayjon hamda Armaniston o`rtasidagi qonli to`qnashuvlar shu ko`rinishda davom etadigan bo`lsa asrimiz kelajagi haqida hech kim aniq prognozlarni bera olmaydi nazarimda

  39. Zokir SHOYIMOV:

    «ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ 31,5 МИЛЛИОНДАН ОШДИ» respublikamizning har bir sohasi kabi aholining o’sishi ham Mustaqilligimiz bergan ne’matlardan biri desak xato bo’lmas.

  40. Sevinch Norqobilova:

    “E-YOSHLAR”ДА НАВРЎЗ” ВИРТУАЛ АКЦИЯСИ
    ushbu aksiyada biz ham ishtirok etdik! Navro’z bayrami barcha yoshlarni ham ma’nan, ham qalban birlashtirdi. Nyu-Yorkda ham Navro’z kunlarining o’tgani fikrimni tasdiqlab turibdi.

  41. Feruza Xayrullayeva:

    Aniqlanishicha bir kunda dunyo miqyosida shunchalik ko’p ma’lumot tarqalar ekanki, ularning hammasi o’qib chiqish uchun insonga 119 yil kerak bo’layotgan ekan! demak, saralarning sarasini o’qishning eng qulay usuli bu «Uchildiz» axborot soatlariga ko’z tashlash bo’lsa ajab emas.

  42. Yorqinoy Nabiyeva:

    ТОШКЕНТДА БАЛИҚ ВА ҚЎЗИҚОРИН КОНСЕРВАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ.

    mana yana bitta tadbirkorlik tarmog’ining vujudga kelishi. bu iqtisodchilar, tadbirkorlar va ayniqsa uy bekalari uchun ajoyib xabar bo’ldi!

  43. O’zbekistonda yapon kinolari haftaligi bo’lib o’tganligi yopon xalqi madaniyati va ananalariga qiziquvchilar uchun katta sovg’a bo’ldi men o’ylaymanki bu kabi biz uchun qiziq bo’lgan xalqning madaniyatini uning eng sara milliy kinolari bilan tanishtirish yoshlarda ularga nisbatan mehr tuyg’usini yanada oshiradi

  44. Xaqiqatdan ham til dil kalitidir bugun yoshlarga yaratilayotgan imkoniyatlar ularni chet ellarda taxsil olish imkonini bermoqda zero chet el universitetlari o’zbek yoshlari uchu eshiklarini kengroq ochmoqda

  45. Ha butun dunyoda o’zgarishlar juda katta. Bu kabi ma’lumotlarni bilish bizga juda kerak. Chunki biz jurnalistmiz. Bizning vazifamiz esa axborot b.n birga harakatda bo’lish. Ma’lumotlar u.n rahmat.

  46. »Yoshlar buzg’unchi g’oyalarga qarshi» nomli maqolaning yozilishidan maqsad yoshlarni turli buzg’unchi g’oyalardan himoya qilishdan iborat. Bunday muhim mavzularni muhokama qilish va shu mavzuda yoshlar bilan davra suhbatlari ko’proq amalga oshirish maqsadga muvofiq bo’ladi. Yoshlarni vertual hayotga mukkasidan ketib foydalanishining salbiy oqibatlarga olib kelishini hayotiy misollar bilan isbotlash, shu mavzudagi kino filmlar ishlash va yoshlarni shu mavzudagi muommolrning oqibatlari tog’risida oylab ko’rishlari, his eta olishlariga turtki bo’lsak ko’zlangan natijaga erishgan bo’lar edik.

  47. Aziza Davlatova:

    O’zbekiston aholisining demografik o’sishi, tug’ilish va yana shunga o’xshash qiziq faktlar berilgan. Quvonarlisi o’lim koeffisentiga nisbatan tug’ilish koeffisiyenti ko’rsatkichi yuqori o’rinni tashkil etadi.

  48. Yurtimizda har bir sohani rivojlantirish haqida chora-tadbirlar ishlab chiqiladi. Sport,ta’lim, tadbirkorlik deysizmi hamma-hammasi… Bugun bizlar ham ma’lumotlar bilan tanishibgina qolmay,uni to’plash, tahlil qilishni o’rganyapmiz. Bu kelajakda yetakchi kadr bo’lib yetishishimizga xizmat qiladi.

  49. Navro’z bayramining New Yorkda nishonlanishi juda quvonarli. Bayramni nishonlashda qatnashgan insonlar o’zga davlatda, o’zga millat orasida yashab turib o’z milliyligini unutmaganlaridan xursand bo’ldim.

  50. yurtimizda yoshlarning ta`lim olishini yana-da ayaxshilash ularni jahon ta`lim standartlari asosida tahsil olishlarini ta`minlash maqsadida ko`plab xorijiy oliygohlar bilan shartnomalar tuzilgan. Vengriya bilan tuzilgan ta`lim shartnomasi ham ayni shu maqsadda tashlik etilgan desak hech mubolag`a bo`lmaydi

  51. Tinch yurtga bayramlar, to’ylar yarashadi.

  52. Bir muncha vaqt oldin Mamlakatimizda Yapon kinosi haftaligi bo`lib o`tgandi. Bu har ikki tomonninh kino sohasidagi faoliyatiga o`z ijobiy ta’sirini o`tkazmay qolmaydi. So`ngi ikki yillik davomida bizning kinochiligimizda ham juda katta, sezilarli darajadagi o`zgarishlar yuzaga kelmoqda. Urfga aylanib qolgan bachkanalikdan biroz chetlashib, jiddiyroq mavzudagi filmlarga qo`l urilmoqda.

  53. O’zbekiston aholisi soni ortib, o’lim darajasi kamayayotgani bu yaxshi natija. Yana yoshlarning bilim olishlari uchun yaratilayotgan imkoniyatlardan har birimiz samarali foydalansak maqsadga muvofiq bo’lar edi

  54. Saodat Abulqosimova:

    Yapon kinosi haftaligi o’tishi men uchun juda yaxshi yangilik bo’ldi. Samuraylar va qilich sn’atining kinolarda ko’rsatilishiga juda qiziqaman. Chunki hatto qilich o’ynatish san’atida falsafa bor.

  55. ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ҚАРАМЛИК…

    Шу кеча кундузда ушбу мавзуни ўрганаётган эдим. Қизиғи, бугун аксарият ёшлар барча маълумотларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда. Бу эса кибержиноятчиликнинг ошишига замин яратмоқда. Дўппини бошдан олиб буни ўйлаб кўриш керак. Аммо савол туғилади: хўш, ижтимоий тармоқларга барча маълумотларни эълон қилиш шартмикан?

  56. Dilfuza Tillayeva:

    Kino — madaniyatlar almashinuvining eng yaxshi vositasi.Yurtimizda «Yapon kino xaftaligi» ning o’tkazilishi ham shundandir. Aytishadi-ku «Ming marta eshitgandan ko’ra,bir marta ko’rgan afzal!»,-deb.

  57. Xurshid QODIROV:

    «ЎЗБЕК ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИ 11 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ» Юртимиз байроғи хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларида ҳилпираб , мадҳиямиз куйланар экан қалбларимиз ғурурга тўлади. Спортчиларимиз мусобақаларда энг олий ўринни олиб келаверсин. Юртдошларимизга Омад ёр бўлсин!

  58. «Til bilgan -el biladi»-degan naql bor,xalqimizda qadimdan.

  59. Milliy an’ana va urf-odatlarimiz dunyoqarashimizga salbiy ta’sir ko’rsatadigan axborotlarga qarshi kurash yo’lidagi eng oddiy va ishonchli «qalqon» deb o’ylayman. O’zbek qalqonini dunyo taniyotgan ekan, demak, uni yo’q qilib bo’lmaydi.Aksincha bu holat qora kuchlarni orqaga tisarilishga majbur etadi.

  60. Mustaqilligimizga ko’z tegmasin

  61. Qadimdan sharq xalqlarining yangi yil sifatida nishonlanib keloyatgan navro’z bayramini bu yil ham ko’tarinki kayfiyatda kutib oldik. Bu yil navro` z bayrami o`zgacha shukuhda, boshqacha nishonlandi, ayniqsa universitetimizda. Mening o`zim xam bu tadbirga qatnashib bir olam ta`surot oldim.

  62. Инсон қанча кўп вақтини Facebook, Twitter каби ижтимоий тармоқларда ўтказса, унда шунчалик руҳий тушкунликка тушиш эҳтимоли кўпаяди. Domlaning shu fikrlariga to`liq qo`shilaman. Telefon, internet va ijtimoiy tarmoqlarda o`z vaqtini bekor o`tkazayotgan yoshlar umrlarining asosiy qismini boy berishayotganini sezishmayotganliklari aniq. Prizdentimiz aytganlaridek » Barcha shart-sharoit va imkoniyatlar inson uchun» dir. Bundan yurtimiz ravnaqi va rivoji yo`lida foydalansak asil burchimizni bajargan bo`lamiz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>