Ахборот хати

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий

фанлар факультети, “Педагогика” кафедраси томонидан “Замонавий педагогика фанининг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий мақолалар тўплами чоп этиш режалаштирилган. Тўпламга тақдим этилаётган мақолалар қуйидаги тартибда тайёрланиши лозим:

Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиши мумкин. Microsoft Word 97-2003, матн ҳажми 5 бетгача, Times New Roman, матн майдони – юқори ва пастдан 2 см, чапдан — 3 см, ўнгдан — 1,5 см, қаторлар оралиғи – 1 интервал, ҳарфлар 14 шрифтда бўлиши лозим.
Юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми ва шарифи, олий ўқув юрти номи ва лавозими тўлиқ ёзилади, бир интервал ташланиб матн берилади.
Ҳар бир мақола учун 30.000 минг сўм миқдорида олдиндан бадал пули тўланади.
Мақолалар 2016 йил 1 декабрга қадар электрон ва қоғоз вариантда қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси Universitet ko’chasi 4 uy, ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети. Педагогика кафедраси

Маълумот учун: (+99871) 2466735, (+99894)5056626
Электрон манзилимиз:
UzMUPedagogika@bk.ru

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>