Ахборот хати

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика

факультети Журналистика  кафедраси томонидан 2020 йил 18 март куни “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг глобал информацион кенглик шароитидаги фаолияти: мақсад ва вазифалари” мавзуида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

4

Тадбирнинг вазифалари:

– Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги ҳолати: ютуқ ва муаммолар;

– Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг глобал нформацион кенгликда ўрни;

– Матбуот, аудиовизуал ва интернет журналистикага оид долзарб масалаларни конференция доирасида муҳокамага қўйиш;

– Соҳа назарияси билан шуғулланувчи профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари орқали замонавий журналистиканинг бугунги жиҳатларини очиб бериш;

– Назариётчилар ва амалиётчи журналистлар бир даврада бирлашиб соҳадаги бугунги жараёнларни ўрганиш;

– Факультетда таҳсил олаётган бакалавр, докторант ва илмий изланувчиларнинг ўз билим салоҳиятини намоён қилишларига имконият яратиш;

– Маърузалар ва тақдимотлар орқали амалиётчиларга Журналистика факультетида матбуот, аудиовизуал ва интернет журналистикани ўқитиш изчил йўлга қўйилганини кўрсатиб бериш;

Факультетнинг журналист кадрлар тайёрлаш бўйича таянч ўқув муассаси эканлигидан келиб чиқиб, бугунги ўзбек аудиовизуал ва интернет журналистикаси ҳақида ҳаққоний хулосалар ва реал таклифларни ташлиф бериш;

– Конференция мисолида журналистика соҳасидаги ишлаб чиқарувчи обектлар – телерадиоканаллар ва интернет сайтлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш.

Бу анжуманда профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва талабалар қатнашиши мумкин. Анжуманда қуйидаги мавзулар таҳлил этилиши режалаштирилган:

– замонавий журналистиканинг масалалари ва таълим жараёнида жаҳондаги илғор педагогик технологияларни қўллаш;

– замонавийжурналистикада назария ва амалиёт тушунчасини ўзаро яқинлаштириш масалалари;

– журналистика соҳасини ўқитиш муаммолари;

– аудиовизуал журналистика ва медиа таълим;

– журналистика фани илмий-тадқиқот методологияси масалалари;

– журналистика фанини ўқитиш методикаси;

– журналистика фанини ўқитишнинг жаҳон тажрибаси;

– журналист кадрлар тайёрлаш масалалари;

– интернет журналистика тараққиёти ва унинг медиа таълимда тутган ўрни ;

– журналистикада тил ва таҳрир масалалари;

– кино публицистика назарияси ва амалиёти

– журналистика тарихи

– ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб масалалари

Анжуманда қатнашиш истагини билдирган ижодкор-ҳамкасблар, тадқиқотчилар ва талабалардан ташкилий гуруҳимиз мавзуга оид сермазмун мақолалар кутиб қолади.

Илмий мақолалар — 2020 йил 15 мартгача қабул қилинади. Мақолалар конференция йўналишига оид долзарб масалалар, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида тегишлий таклиф ва тавсиялар, илмий раҳбарлар тақризи билан тақдим этилиши талаб этилади. Анжуман материаллари ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Конференцияга тақдим этилаётган мақолалар қуйидаги тартибда тайёрланиши лозим: матн ҳажми – камида 4 бет, формат – Microsoft Word, шрифт – Times New Roman, матн майдони – юқори ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан — 1,5 см, қаторлар оралиғи – 1 интервал, ҳарфлар 14 шрифтда. Юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг исми шарифи, ОТМ, факультети, лавозим тўлиқ ёзилади, бир интервал ташланиб матн берилади. Илмий мақола бир нусха қоғозда ва электрон шаклда ташкилий қўмитага тақдим этилади.

Конференция ташкилий қўмитаси юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб берган маъруза матнларни тўплам шаклида нашрдан чиқаришни ўз зиммасига олади.

Мақолалар конференция йўналишига оид долзарб масалалар, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида тегишли таклиф ва тавсиялар берилган ҳолда топширилиши лозим. Ташкилотчилар мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Мақолаларни қабул қилиш манзили:

ЎзМУ журналистика факультети “Журналистика” кафедраси, 204хона.

 

Ташкилий гуруҳ:

Журналистика кафедраси мудири доц.Тўлқин Эшбеков,

доц. Ш.Ибрагимов, доц. Ю.Ҳамдамов,

ўқитувчи: З. Абдуллаева, А.Эсанов,

 

Тел: +99890 9120963 (telegram ҳам шу!)

+99894 670-64-28

telegram: +99897 923-36-36

+99894 637-21-87

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>