“АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ” фанидан ўқув машғулотлари (7)

7-мавзу: Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлиги

***

Тўлқин ЭШБЕК

АХБОРОТ ХИЗМАТИ: назария ва амалиёт

(Ўқув қўлланма)

ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2014

 

Филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбековнинг “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари” (2009 йил ва 2011 йилда қайта нашри), “Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари” (2012 й.) деб номланган ўқув қўлланмалари кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган. Уларнинг қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ҳисобланмиш мазкур ўқув қўлланмада ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, мақсад ҳамда вазифалари, ташкилот имижини яратиш, ижодий маҳорат, ОАВ билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган. Қўлланмадан Журналистика факультети талабалари, тадқиқотчилар, идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари, Ахборот хизматлари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кенг фойдаланишлари мумкин.

 

(Эслатма: “Ахборот хизмати: назария ва амалиёт” ўқув қўлланмасидан фойдаланганда Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига амал қилган ҳолда манба албатта кўрсатилиши лозимлигини унутманг)

 фу2

7-мавзу: АХБОРОТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ

Режа:

  1. Ахборот хизматининг моддий базаси яратиш усуллари.
  2. Ахборот хизматининг Низоми.
  3. Ахборот хизматида вазифаларнинг тақсимланиши.

Ташкилотда Ахборот хизматини ташкил этиш учун унинг қуйидагича моддий ва ҳуқуқий базасини яратиш зарур:

Биринчиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарори иловасида кўрсатилган тартибда Ахборот хизматининг ҳуқуқий асосларини, мақсад ва вазифаларини белгиловчи Низомини ишлаб чиқиш; (Маълумот учун айтиш ўринлики, ЎзМУ Ахборот хизмати Низоми ҳам шу асосда тайёрланган. 1-иловага қаранг).

Иккинчиси, ташкилот биносида Ахборот хизмати учун алоҳида хоналар ажратилиши ва уларда стол-стуллар, бошқа зарур жиҳозлар билан бир қаторда факсли телефон, компьютер (принтер ва сканери билан), телевизор, радио, видео, видеокамера, диктофон ва бошқа ашёлар бўлиши зарур. (Айтиш жоизки, қайсики ташкилотнинг Ахборот хизмати бошқа бинода жойлашган бўлса, у кутилган даражада фаолият кўрсата олмайди).

Учинчиси, Ахборот хизмати республикамиз етакчи газета-журналларини мунтазам кузатиб бориш имконига эга бўлиши лозим. Бу борада ташкилотга обуна йўли билан келадиган нашрларнинг тахламлари иложи борича Ахборот хизмати хонасида туриши мақсадга мувофиқдир.

Тўртинчиси, Ахборот хизматига ушбу ихтисосликка эга бўлган кадрлар ишга қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир. Жумладан, журналистикадан бехабар, таҳририят, ахборот агентликлари, радио ва телевидение ишини тушунмайдиган шахс ахборот хизматида фаолият кўрсата олмайди. Айни пайтда PR назарияси ва амалиётини пухта билган журналист Ахборот хизмати фаолиятини ривожлантиришга самарали ҳисса қўшиши мумкин.

Ахборот хизматида қанча ходим ишлаши уни ташкил этган ташкилотга боғлиқ. Жаҳон амалиётида ҳар бир ташкилотда камида уч нафардан ўн беш кишигача ишлаши маълум. Қатор ривожланган мамлакатларнинг етакчи ташкилотларида ҳатто 50 нафаргача ходим ишлаши кузатилган. Ҳар бир ходимнинг ўз вазифаси бор. Яъни, бири – газета-журналларни, иккинчиси – радиони, учинчиси – телекўрсатувларни, тўртинчиси – интернетни мунтазам кузатиб боради ва ташкилотга оид зарур ахборотларни тўплаш (ва шу йўл орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш) билан шуғулланадилар. Айни пайтда улар ОАВ ёрдамида ўз ахборотларини тарқатиб борадилар.

Республикамизнинг қатор етакчи ташкилотларида асосан уч нафардан ходим фаолият кўрсатмоқда. Яъни, ахборот хизмати раҳбари, катта референт ва оператор. (Ахборот хизмати масъул ходимлари бошқача номланиши ҳам мумкин).

Ахборот хизмати раҳбари – ташкилот раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланади. У барча масалаларда ташкилот раҳбари билан бевосита мулоқот қилиб, бу соҳада унинг маслаҳатчиси бўлиб хизмат қилади.

Матбуот котиби ташкилотнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга ҳам масъулдир. У матбуот анжуманларида, брифингларда ҳамда ОАВ вакиллари билан суҳбатларда ташкилот раҳбари номидан гапириши, турли саволларга жавоб бериши, ахборот тарқатиши, раддия бериши мумкин. Бу ишларнинг барчаси ташкилот раҳбари билан келишилган ҳолда қилиниши шарт.

Ахборот хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш масаласини ҳар бир вазирлик, идора ва муассаса ўзининг тегишли Низоми ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида ҳал этади. Фақат, уни ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштиришда назарий манбаларга, илғор тажрибаларга таянган ҳолда иш тутиш мақсадга мувофиқдир.

Ахборот хизмати фаолиятини ривожлантириш борасида халқаро тажрибаларни изчил ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир. АҚШдаги Халқаро коммуникация ва ташқи алоқалар институти мутахассиси Маргерит Салливан “Масъул ахборот хизмати” тўпламида баён этилган айрим фикрлар билан танишамиз.

“Ҳамма фойдалана олиши мумкин бўлган ахборотсиз ёки уни олиш усулларига эга бўлмаган халқ ҳукумати майнавозчилик ё фожиага, ёхуд ҳар иккисига дебочадан бўлак нарса эмас”.

“Одамларга воқеалардан хабардор бўлиш имконини берсангиз, мамлакат хавф-хатардан ҳоли бўлади”.

“Ғоялар оқими, мулоҳазакор қарорлар қабул қилиш қобилияти, танқид қилиш имконияти – сиёсий демократия суянадиган барча асослар кўп даражада ахборотга боғлиқ”.

“Ҳукуматнинг халқ билан алоқаси бутун тизимининг маркази – жамоатчилик билан алоқа бўйича ахборот хизматидир. Ҳукумат ахборот хизмати – ОАВ ҳукумат фаолияти тўғрисида кунда ахборот берадиган канал”.

“Ҳукуматлар ихтиёрида жуда катта ҳажмда ахборот бўлиб, улар учун ушбу ахборотни фуқароларга етказишнинг самарали усули зарур, шундагина ҳукумат ахборот хизмати вакили саҳнага чиқади. Бу одам ҳукумат ичида ишловчи репортёр каби, жамоатчилик учун ахборот тўплайди”.

“Ахборот хизмати ходими журналистлар билан қалбдан, бироқ профессионал муносабатда бўлиши керак. Репортёрлар ўз ишини қилиши, сизлар, ахборот хизмати вакиллари эса, ўз ишингизни қилишингиз даркор. Сизлар репортёрлар билан дўст бўлишингиз мумкин, бироқ журналистлар ҳам худди ўзиларингиз каби доим хизматдалигини ёдда тутишингиз керак”.

“Матбуот котибининг иши президент позицияси ва фикрларини унга ўзининг кейинги ишларини аниқроқ режалаш имконини берадиган, айни вақтда ҳукумат нима билан шуғулланаётганини билишда матбуотга кўмаклашадиган қилиб баён этишдан иборат. Бу – айни бир вақтда икки жанобга хизмат қилишда эҳтиёткорлик билан мушкулларни енгишга имкон берадиган, усталик билан мувозанатлаштирилган фаолият”.

“Ахборот хизмати вакилларининг профессионал алоқалари дўстона, бироқ шахсий алоқалари кескин бўлиши мумкин. Репортёр мураккаб саволлар берадиган, сизга ёқмайдиган репортажни ёзишга ёки эфирга узатишга тўғри келадиган вақт келиши мумкин. Сиз дўстликка умид боғлай олмайсиз. Доим нимадир – ё дўстлик, ёки профессионал муносабатлар зиён кўради. Бироқ сиз профессионал муносабатда бўлишингиз зарур. Сиз репортёрни таклиф қилиб: “Сен бу воқеани чиндан ҳам кўпиртириб юборибсан”,– дея олиш имкониятига эга бўлишингиз керак”.

“Яхши матбуот котиби янгилик тизимида ишлайдиган ҳар қандай қонуний ташкилотнинг ахборот тўғрисидаги ҳар бир сўровини, ҳатто: “Мен бу масалага кейинроқ қайтаман” деган бўлса-да, қондириши шарт. Оддий хушмуомалалик асосий қоида бўлиб хизмат қилиши даркор. Гарчи ушбу дамда матбуот душманларча отланиб турган бўлса ҳам, улар ахборот тарқатиш учун керак бўлиб қоладиган вақт келади. Шундай дам келганда улар кимдан қарздор эканликларини унутишмайди”.

“Ахборот хизматига ҳукуматнинг садақаси ёки унинг таъсирчанлик кўрсаткичи сифатида эмас, балки эркин жамият табиатидан ва давлатнинг фуқарога муносабатидан келиб чиқадиган нарса сифатида қараш керак. Демократия шароитида ҳукумат учун, у қандай бошқараётгани тўғрисидаги ахборотни оммага етказишдан ҳам кўра нима табиийроқ бўлиши мумкин? Демократик жамиятда матбуот билан мулоқот, бу – бурч!”1

АХ фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда асқотадиган бу фикрларни амалиётда қўллаш фойдадан ҳоли бўлмайди. Гарчи, ҳаётий тажрибалар, ўзига хос кузатишлар натижасида “амалиёт учун сабоқ” тарзида айтилган бўлса-да, бу фикрлар моҳиятан назарий илм хазинасини бойитиши шубҳасиздир. Аслида назарий илмлар ҳам шу аснода такомиллашишини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Ривожланган мамлакатларнинг етакчи ташкилотларида ахборот хизмати ижтимоий воқеликка айланиб кетган. Ўша давлатлардаги оммавий ахборот воситалари ҳукуматга дахлдор бўлган энг муҳим ахборотларни айнан ўша идора ахборот хизмати орқали олади. Бу жараёнда шундай йўл тутиш ҳар томонлама самарали ҳисобланади. АХ орқали ахборот олишда ОАВ ходими учун талай қулайликлар пайдо бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси иккинчи бандида: “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбурдирлар”2 деб белгилаб қўйилган.

ОАВ ходими бирор вазирликдан ахборот олиш мақсадида ташриф буюрса, кимга мурожжат этиши керак? Эндиликда бу муҳим вазифани ҳал этадиган масъул ходим – матбуот котибидир.

Матбуот котиби журналистнинг ҳар томонлама тўлиқ ахборот олиши учун барча шароитларни яратиб бериши шарт. У ташкилот раҳбарининг ахборот бериши учун ҳам кўмаклашиши лозим.

Айтиш жоизки, пиар соҳасидаги фанлар дастлаб журналистика факультетларида ўқитила бошланган. Демак, бу соҳанинг ўзи маълум даражада ОАВ билан ишлашга ихтисослашган.

Матбуот котиби ҳар қандай вазиятда ОАВ ходимларининг саволларига асосли жавоб бериши зарур. У журналистлар билан мулоқот ва учрашувлар, матбуот конференциялари уюштиришда ташкилотчилик қобилиятига ҳамда маҳоратига эга бўлиши лозим.

Матбуот котиби ташкилотнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам масъул ҳисобланади. Бунинг учун у тегишли қонунларни, ҳукумат қарорларини пухта билиши, инчунин, ахборот хавфсизлигига қандай мавзулар кириши ҳақида тўла билим ва тасаввурга эга бўлиши шарт. Бу борада ташкилот мутасаддилари билан бамаслаҳат иш тутиш мақсадга мувофиқдир.

 

Назорат учун саволлар:

 

  1. Ахборот хизматининг моддий базаси қандай яратилади?
  2. Ахборот хизматининг ҳуқуқий асоси қайси ҳужжатлардан иборат?
  3. Ахборот хизматида қанча ходим ишлаши мумкин?
  4. Ахборот хизмати ходимларининг вазифалари нималардан иборат?
  5. Ахборот хизмати раҳбари қандай мақомга эга?
  6. Ташкилотнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш деганда нимани тушунасиз?
  7. Ахборот хизмати ижтимоий воқеликка айланганини қандай тушунасиз?

 _________________________________________________

1-илова

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

_________________

Ғ.И. МУҲАМЕДОВ,

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий

университети ректори

 

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

НИЗОМИ

 I. Умумий қоидалар

1.1. Ахборот хизмати (кейинги ўринларда – Хизмат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарори ижросига йўналтирилган Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 16 октябрдаги 234-сонли буйруғи ҳамда университет Илмий Кенгашининг 2006 йил 31 октябрдаги 4-рақамли мажлиси қарорига биноан ташкил этилган бўлиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (кейинги ўринларда ЎзМУ деб аталади) ректоратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

1.2. Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2006 йил 22 сентябрь) 203-қарори ва бошқа тегишли қарорларига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқларига, ЎзМУнинг норматив ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.

1.3. Хизмат ўз фаолиятини ЎзМУ факультетлари ва таркибий бўлимлари ҳамда республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари тегишли хизматлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширади.

 II. Хизматнинг асосий вазифалари

2.1. Қуйидагилар хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

ЎзМУ раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;

ЎзМУ факультетлари ва бўлимлари фаолияти билан боғлиқ ахборотларни миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

ЎзМУ ахборот манбаларини яратиш, ОАВ учун пресс-релизлар тайёрлаш ва тарқатиш;

ЎзМУ фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда ёритиш, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, тегишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш;

интернет тармоғида ЎзМУ веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;

ЎзМУга нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида университет раҳбариятини хабардор қилиб бориш;

Хизмат фаолиятига оид турли тадбирлар, матбуот конференциялари, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ўтказиш.

 

III. Хизматнинг функциялари

3.1. Қуйидагилар Хизматнинг асосий функциялари ҳисобланади:

Хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни ЎзМУ факультетлари ва бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва ишлаш;

оммавий ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, шарҳлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш;

ЎзМУ фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, тегишли соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

ЎзМУ раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглари, мусоҳабалари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш;

ЎзМУ фаолиятига доир масалалар бўйича ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш. ЎзМУ раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлаш;

оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун идора фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш;

ЎзМУ фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

интернет тармоғида ЎзМУнинг веб-сайтини ташкил этиш ва уни замонавий даражада сақлаш.

3.2. Хизмат ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ЎзМУ фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровномаларини кўриб чиқади.

 IV. Хизматнинг ҳуқуқлари

4.1. Хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Хизматнинг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотларни ЎзМУ факультетлари ва бўлинмаларидан, ЎзМУга қарашли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

ЎзМУнинг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш;

қўйилган вазифаларни бажариш учун ЎзМУ раҳбари билан келишган ҳолда идоранинг бошқа бўлинмалари ходимларини, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш, шу жумладан контракт асосида жалб этиш;

бошқа идораларнинг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органларида, республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Хизмат ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ЎзМУ номидан вакиллик қилиш;

ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;

ЎзМУнинг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни, Хизмат фаолияти масалалари бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритиш.

 V. Хизмат фаолиятини ташкил этиш

5.1. Хизмат ходимлари сони у амалга оширадиган вазифаларнинг мураккаблиги ва ҳажмига кўра ЎзМУ раҳбари томонидан, ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида белгиланади.

5.2. Хизмат фаолияти ЎзМУ раҳбари томонидан тасдиқланадиган ишлар режаси асосида ташкил этилади.

5.3. Хизматни ЎзМУ раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раҳбар бошқаради. Хизмат раҳбари айни бир вақтда ЎзМУ раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланади.

Хизмат раҳбари:

Хизмат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда Хизматга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Хизмат фаолиятини ташкил этади, режалаштиради ва назорат қилади, ЎзМУ факультетлари ва бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

Хизматда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Хизмат ходимларининг малакасини ва касб бўйича савиясини ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

5.4. Хизмат ходимлари Хизмат раҳбарининг тақдимномасига кўра белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Хизмат фаолиятининг ахборот, ҳуқуқий, моддий-техник ва транспорт таъминоти, шунингдек унинг ходимларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш ЎзМУнинг таркибий бўлинмалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети

Ахборот хизмати раҳбари                                                                            Тўлқин ЭШБЕКОВ

2006 йил 21 декабрь.

 

1 Қаранг: Салливан М. Масъул ахборот хизмати. http.//usinfo.state.gov. Б. 7-10

2 Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни. //Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2008. Б. 43-44.

You may also like...

93 Responses

  1. Menimcha axborot xizmati har bir tashkilotning ichida bo’lgani yaxshi. Sababi jurnalist xodimlar o’z ish faoliyatini shundagina to’g’ri va aniq olib boradi.

  2. 7 mavzu ham joylanibdi. Endi ertaga darsimizda, shu xususda suhbatlashamiz. Ustoz Sizga qoyil, hali 6 ga ulgurmasimizdan 7 mavzuni ham joyladingiz. Elektron tizim tezkorlikni ham talab qilmoqda.

  3. Hozirgi kunda axborot xizmati deyarli barcha sohalarga kirib keldi va o’z ishini amalga oshirmoqda. Bu quvonarli holat deb o’ylayman.

  4. Адолат ҒАФУРОВА:

    Ҳозирда мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳар бир ташкилот, корхона ва авзирликларнинг ўз матбуот хизматлари мавжуд эканлиги кишини қувонтиради. Чунки қайси соҳада ихтисослашув бўлса ўша соҳа икки баробар кучли самара кўрсатади. Ташкилотларнинг ўз ахборот хизматлари бўлса, улар ўзининг соҳасини мукаммал ёритади ва ҳар доим ўша соҳанинг ичида юргани учун ўз соҳани чуқур ўрганади, ютуқлари билан бирга камчмлигини ҳам кўра олади. Амалиёт вақтида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг нашри «Инсон ва қонун «. газетасида амалиётда бўлдим. Шунда кузутдимки, бу газетеда Адлия вазирлигининг фаолияти тўлиқ ёритилиб боради яъни у Адлия вазирлиги ва аҳоли ўртасида кўприк вазифасини бажармоқда.

  5. ха менинг фикримча ҳам ахборот хизмати фуқаролар ва ташкилот ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда катта ўрин егаллайди.

  6. Barno Turopova:

    Мазкур мавзу орқали ахборот хизматининг Низоми ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдим. АҚШдаги Халқаро коммуникация ва ташқи алоқалар институти мутахассиси Маргерит Салливан “Масъул ахборот хизмати” тўпламида баён этилган фикрларидан:“Одамларга воқеалардан хабардор бўлиш имконини берсангиз, мамлакат хавф-хатардан ҳоли бўлади”-деган гапи ёқди. Сабаби, аудиториянинг ўзи ишончли ахборотни қабул қилиб, мустақил анализ қилишлари бугунги куннинг долзарб муаммоларига тўғри ёндашишда ас қотади.

  7. Xodimlarni malakasi,bilimi tashkilatlar axborat xizmatlaring kelajagini belgilaydi

  8. Ахборот хизмати фаолиятини ривожлантириш борасида халқаро тажрибаларни изчил ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир

  9. AXBOROT XIZMATI XODIMLARI, OLGAN NAZARIY BILIMLARINI AMALIY HAM, MUSTAHKAMLAB QO’YISHI LOZIM!

  10. Матбуот котиби тегишли қонунларни, ҳукумат қарорларини пухта билмай туриб, ахборот хавфсизлигига қандай мавзулар кириши ҳақида тўла билим ва тасаввурга эга бўлмасдан туриб, бу соҳада фаолият юритиши мушкул.

  11. Amaliyotsiz nazariyani tasavvur qilish qiyin. Ular doimo bir — birini to’ldirib boradi. Axborot xizmati faoliyatini moddiy va texnik jihatdan ta’minlash ham albatta muhimdir. Ularga zarur shart-sharoitlarni yaratib berish, kutilgan natijani beradi. Axborot xizmatini tashkil etish va uni faoliyatini yo’lga qo’yish masalasini har bir vazirlik, idora va muassasa o’zining tegishli Nizomi va boshqa normativ hujjatlari asosida hal etilishi, axborot xizmatining huquqiy asosini yaratilganligidandir.

  12. Ривожланган мамлакатларнинг етакчи ташкилотларида ахборот хизмати ижтимоий воқеликка айланиб кетган. Ўша давлатлардаги оммавий ахборот воситалари ҳукуматга дахлдор бўлган энг муҳим ахборотларни айнан ўша идора ахборот хизмати орқали олади. Бу жараёнда шундай йўл тутиш ҳар томонлама самарали ҳисобланади. Ахборот хизмати орқали ахборот олишда ОАВ ходими учун талай қулайликлар пайдо бўлади.

  13. Azborot xizmatini amaliyotda ko’proq qo’llagan ma’qul, menimcha. Bironta tashkilot axborot xizmatiga tashrif buyurib, u yerdagi faoliyat bilan tanishish o’zimiz uchun kerak. Bu aloqani talabalarning 3 bosqichida amalga oshirish lozim. Shundagina o’ylangan natijaga erishish mumkin. Axborot xizmatida amaliyot o’tashning o’zi katta bir imkon yaratib beradi.  

  14. Demak matbuot kotibi tawkilotning axborot xavfsizligiga ham javkbgar ekanda. Bunda axborot xizmati xodimidan katta huwyorlik aql va o’ta sinxhkovlik talab qiliniwi aniq.

  15. Ko’p hollarda matbuot kotibligi vazifasidagi shaxs, o’zi kim nima ish qiladi, o’ylab qolardik. Aynan amalyotda va nazariyada uning shaxsini aniqladik. Endilikda bemalol matbuot kotibligi o’rinlariga joylasha olamiz.

  16. Axborot xizmatining tashkilot uchun afzal tomonlaridan yana biri — bu unda faoliyat olib boruvchi jurnalistlarning soni 2-3 tadan oshmasligidadir. Axborot xizmati boshligí tashkilotda bo’ladigan matbuot anjumanlari, brefinglar tashkil etuvchi shaxs ham sanaladi. Shu ma’noda, tashkilotning ushbu xodimi tom ma’noda eng kerakli xodimlardan hisoblanadi.

  17. «Tashkilot binosida axborot xizmati uchun alohida xonalar ajratilishi va stol-stullar, boshqa zarur jihozlar bilan bir qatorda faksli telefon, kompyuter (printer va skaneri bilan) televizor, radio, video, video kamera,diktofon va boshqa ashyolar bo`lishi zarur. (Aytish joizki, qaysiki tashkilotning Axborot xizmati boshqa binoda joylashgan bo`lsa, u kutilgan darajada faoliyat ko`rsata olmaydi) » Agar shunday sharoitlar yaratib berilsa, Axborot xizmati hodimi jon jahdi bilan ishlaydi. Axir zamonaviy texnologiyalar bilan jihozlangan xona axborot xizmati hodimiga g`ayrat va shijoat bag`ishlaydi.

  18. “Ахборот хизматига ушбу ихтисосликка эга бўлган кадрлар ишга қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир. Жумладан, журналистикадан бехабар, таҳририят, ахборот агентликлари, радио ва телевидение ишини тушунмайдиган шахс ахборот хизматида фаолият кўрсата олмайди. Айни пайтда PR назарияси ва амалиётини пухта билган журналист Ахборот хизмати фаолиятини ривожлантиришга самарали ҳисса қўшиши мумкин”. Juda ko`p tashkilotlarda shu soha uchun alohida ish o`rni tshkil qilinganu, lekin huddiki Axborot xizmatlariga muhtojlik sezishmayotgandek , ortiqcha ahamiyat berishmaydi. Aslida tashkilotning faoliyatini yaxshilash aynan shu soha vakillarining qo`lida deyish mumkin-ku! Mana kelgusida bizni olishsin, qaysi tashkilotning axborot xizmatlari bo`limiga bormaylik, albatta u yerni gullatib-yashnatib yuboramiz.

    • Камолат ШАМС:

      Марҳабо, мени анчадан бери ўйлантириб келган муоммони ўртага кўтарибсиз. Мана айни бакалавр даражасини битириш арафасида бизни энг ўйлантирадиган вазият бу «қаерда ишлайман» деган масаладир. Мана бир неча йилолардан бери турли нашрларда амалиёт қилиш жараёнида айнан журналистика соҳасида фаолият юритаётганларнинг салмоқли қисми журналистлар эмас. Аниқроғи мутахасислик дипломига эга эмас. журналист мутахасислиги ДИПЛОПини қўлида кўтариб ишсиз юрган мутахасислар қанча. шундай десангиз кўпчилик муҳаррирлар орасида журналистикани битириб чиқаётган кадрларнинг сифатидан қониқмасликларини айтиб лаб жийиришади, аммо мутахасислиги бошқа бўлган қўл остидаги ходимининг сифатини унинг танишларининг сифати билан қўшиб ҳисоблайди. ваҳоланки барча ОАВ орқали эълон қилинаётган материалларнинг сифатини баҳолаганда халқ журналистлардан норози бўлади. гап, калтак жарналистларга отилади. Майли ростданам қобилятли журналистлардан ҳам кучли ёзадиган номутахасислар ҳам бўлиши мумки аммо уларнинг сони, салмоғи қанча. Шундай экан ҳурматли ОАВ соҳаларида фаолият юритаётган бош муҳаррирлар журналистларга ҳам имконият бериб кўришса яхши бўларди…

    • ha albatta chunki bizda nazariy, huquqiy va eng muhimi amaliy asos bor-ku

  19. Axborot xizmati oldida turgan vazifalarni samarali hal etish uchun zarur bo’lgan axborotlarni
    ommaviy axborot vositalari uchun xabarlarni (press-relizlar, byo’lletenlar, obzorlar va shu kabilarni) tayyorlash va tarqatish lozim. Bu ma’lumotlar OAV xodimlari uchun samarali yordam beradi

  20. Nazariya bilan amaliyotning uyg’unligi barcha soha vakillari uchun zarur. Ayniqsa. jurnalistlar nazariyani amaliyotda to’la qo’llashlari kerak. Amaliyot va nazariya barcha kasblarda birdek muhim ahamiyatga ega va ularni sodda qilib aka-uka desak ham bo‘ladi. Amaliyot birinchi o’rinda tibbitotga kerak bo’lsa, ikkinchi o’rinda jurnalistga kerak, deb o’ylayman.

  21. Nazariya bilan amaliyotning uyg’unligi barcha soha vakillari uchun zarur. Ayniqsa. jurnalistlar nazariyani amaliyotda to’la qo’llashlari kerak. Amaliyot va nazariya barcha kasblarda birdek muhim ahamiyatga ega va ularni sodda qilib aka-uka desak ham bo‘ladi. Amaliyot birinchi o’rinda tibbiyotga kerak bo’lsa, ikkinchi o’rinda jurnalistga kerak, deb o’ylayman.

  22. Nazariyaning mustahkam qo’rg’oni bu albatta amaliyot hisoblanadi.Yaxshi jurnalist kasbiy faoliyatini yaxshi olib borishda amaliy tajribalarga boy bo’lishi kerak.

  23. «Тўртинчиси, Ахборот хизматига ушбу ихтисосликка эга бўлган кадрлар ишга қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир» darhaqiqat xalqimizda ajoyib bir maqol bor » chumchuq so’ysa ham qasob so’ysin» shunday ekan har kim o’z ishini bilib qilgani maqul. bugungi kunda bunday qoidaga amal qilmayotgan tashkilotlkarni ko’plab uchratishimiz mumkin

  24. Ma`mur PARMONOV:

    Бугунги кунда деярли хар бир ташкилотда ахборот хизматлари жорий килинган ва бунда уз йуналиши билан боглик булган барча маълумотларни бериб бормокда. жумладан сайлов жараёнларини ёритишда бевосита иштирокчисига айландим ва бунга амин булдим дея оламан. бир йигилишда Мирзо Улугбек Абдусаломовнинг сузини хулоса сифатида айтиб утишни лозим топдим: Бизда барчаси ошкора амалга оирилади. Бутун жахо кузатиш имкониятига эга.

  25. Barcha tashkilotlarda axborot xizmatlarining tashkil etilganligi jamiyat faravonligi yo’lidagi eng katta o’zgarishlardan biri deb o’ylayman bu boradagi nazariyalarni o’rganish va uni kelgusida o’z jurnalistik faoliyatimizda amaliyotda ham qo’llash katta samara beradi burning uchun esa biz mazkur fan mavzularini chuqur o’rganishimiz darkor

  26. Камолат ШАМС:

    базида бирор бир соҳа ёки касб ҳақида гапмрганимизда аввало амалиётни устун қўювчилар кўпчилик томонни ташкил этади. аммо назариясиз ҳар қандай амалиёт ҳам барибир қиёмига етмасдан тураваради. бу маърузада айнан икки жиҳатни бир бутун қилиб тўлдириш орқали фаолият олиб боришнинг авзҳалликлари хусусидаги фикрларим яна бир бор ўз исботини топди.

  27. Nodira SAYDULLAYEVA:

    Jurnalistika sohasini egallashga intilayotgan yoshlar orasida Axborot xizmatlari fani dars sifatida o’tila boshlganidan buyon bu vazifaga qizish bildirayotgnlar soni oshib bormoda. Bu sohaning barcha sir asrorlarini o’rganishga xarakat qilar ekanmiz, nazariy tomonlari bilan bir qatorda amaliyotni ham bilishimiz kerak. Universitetimizning axborot xizmatlari faoliyatiga oid Nizomini o’qib o’rganish zamirida bu lavozimning vazifalari bilan birgalikda afzal tomonlarini ham bilib oldik.

  28. Kamola Fayzullayeva:

    Men Kamolatning gaplariga to’liq qo’shilaman! Amaliyot kerak, albatta, lekin amaliyot hech qachon nazariy bilimlardan ustun bo’lmaydi!

  29. Nazariy bilim — o’zingizga bo’lgan ishonchingizni oshirib, sobit turishingizda hamda amaliyotdagi mushkulingizni bartaraf qilishda doim qo’l keladi.

  30. Nodirabegim Jamolova:

    G’olib to’g’ri aytasiz har bir sohaning rivoji albatta shu soha mutaxxasislariga bog’liq

  31. Barnoxon Umarova:

    Tan olish kerakki, keyingi vaqtlarda jurnalistika sohasida ustoz-shogird tushunchasi, bu ikki shaxsning o‘zaro hamkorlikda ish olib borishi yo‘qolib boryapti. “Ustoz ko‘rmagan shogird har maqomga yo‘rg‘alar” deganlaridek, talabaga ijod gulshanining ilk g‘unchasi ochilayotganda yo‘nalish va saboq berilmasa, amaliyot va nazariyani uyg’unligi saqlanmasa u holda biz ham har maqomga yo’rg’alab qolishimiz hech gap emas.

  32. Nargis Erkinova:

    Kamolat aytayotgan o’sha ,,Mutaxxasislar» hech qanday nazariy bilimlarga ega bo’lmaganliklari uchun ham oqsaydilar deb o’ylayman! Haqiqiy mutaxxasis bo’lib yetishish uchun avvalo o’sha soha nazariy bilimlarini chuqur egallab, so’ngra amaliyotda qo’llash lozim!

  33. Biz yozgi va kuzgi amaliyotimizni turli idoralarda o’tadik. Jumladan, men, amaliyotni Oliy Majlis qonunchilik palatasi axborot xizmatida o’tadim. Menga menga amaliyot o’tashda biroz qiyinchiliklar to’g’ildi. Sababi hali nazariy ma’lumotlarga yetarlicha ega emas edim, endi esa axborot xavfsizligi fani hamda uchildiz.uz orqali nazariy ma’lumotni ham egalladim.

  34. Kamola Olmosova:

    tan olish kerak bu fan yangi yosh hisoblanadi. uning nazariy asoslarini hali ko’pchilik to’liq tushnmaydi ham. Dotsent T.Eshbek tomonidan yaratilgan va o’quv dartslik sifatida tavsiya etilayotgan mazkur qo’llanma ko’pchilik un benazir ma’lumotnoma bo’lib xizmat qilyapti desam mubolag’a bo’lmaydi. Ishon bn ayta olamanki, bu fan takomillashtirilib fanning ham nazariy ahm amaliy jihatlari uchildiz.uz sayti kabi uyg’unlikda takomillashtirilib boriladi.

  35. Gavharshodbegim:

    Kamolat va Marhaboning fikrlariga qo`shilmasdan iloj yo`q. Chunki bu muammo 4 kurslarning muammosi desak xato bo`lmaydi. Agar tahririyat va gazeta nashrlari bizga imkon berishganda bir biridan qiziqarli maqola va sahifalar bilan gazeta terajini oshishiga o`z hissamizni qo`shardik

  36. men ham shunday ham nazariy huquqiy va sayt orqali amaliy bilim va tajribalarni egallayapman

  37. ish kerak, ish kerak… degan so’zlarni shu to’rtinchi kursga kelganimda juda ko’p marotaba eshityapman.Ustozimiz aytganlaridek qaysi dargohda nazariya va amaliyot uyg’unligi bo’lsa, o’sha dargohning talabalari ishsiz qolmaydi…faqat ish kerak, olma pishib og’zimga tushsin deb o’tirish ham yaxshi emasda aziz kursdoshlar har biringizni yaxshi bilaman bir kam jurnalistsizlar siz yiozsangiz tosh ham yig’lab yuboradi,ustozimiz axborot xizmatiga yuboraman dediar-ku, balki sizning hali qurilmagan kelajagingiz o’sha axborot xizmatlarida qurilgandir.

  38. Rahimova Xurshidabonu:

    holva degan bilan og’iz chuchimaydi deganlaridek nazariya ham amaliyotsiz bo’lmaydi. lekin amaliyotni o’zi ham nazariyasiz o’z qadr qimmatini yo’qotadi. fikrlashi nzo’r, ko’p kitob o’qigan odam maqolani qanday yozishni bilishi uchun ham nazariya muhimdir. lekin ba’zida bizda nazariya ham kamdek tuyilishi mumkin. shunday ekan nazariyani ham amaliyotni ham birga olib borish kerakligi kundek ravshan. buni yuqoridagi ma’ruzdan ham biliwimiz mumkin

  39. Sattorova Malika:

    amaliyot albatta kerak bizga

  40. Barcha tashkilotlarda axborot xizmatlarining tashkil etilganligi yoshlarimizning Nazariy bilimlarini mustahkamlashga xizmat qilmoqda

  41. Камолат ШАМС:

    аввало назарий билим мустаҳкам асос бўлиши кейин уни амалётда ишлатиш мақсадга муофиқдир

  42. Komola Yusupova:

    Sur’atga gap yo’q. Ustoz bizni o’qiwni tugatmasimizdanoq mashhur qilyapsiz, rahmat )))

  43. Komola Yusupova:

    Nazariya va amaliyotning birgalikda olib boriliwiga to’xtaladigan bo’lsak, bizning fakultet bu borada yetakchilardan. Bu sohada ham bizda amaliyot yaxwi yo’lga qo’yilgan deb ayta olamiz, demak bizdan yaxwi jurnalist chiqadi albatta!

  44. Albatta, bizning fakultetda nazariya va amaliyot uyg’unlikda olib boriladi. inshaalloh nasib etsa, yangi binolarda bunga imkoniyatlar yanada tug’iladi.

  45. Axborot xizmati vakiliga jurnalistdan ko’ra ko’proq vazifalar yuklangan ekan-da.

  46. Umuman olganda, axborot xizmati — bugun ijtimoiy voqelikka aylanib ulgurdi.

  47. Bu maruzani o’qib o’zimga yangidan yangi fikrlar oldim. Masalan: Odamlarga axborotlardan xabardor bo’lish imkonini bersangiz, mamlakat xaf -xatardan yiroq bo’ladi

  48. Davronbek Xoshimov:

    Ахборот хизмати фаолиятини ривожлантириш борасида халқаро тажрибаларни изчил ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир

  49. Sherbek Boboqulov:

    Demak tashkilotga berilgan savollarga bevosita rahbariyat emas, matbuot kotibi javob beradi? Kotib qanday javob berishni rahbarlar bilan maslahatlashadimi yoki bu mas’uliyat unga to’g’ridan-to’g’ri yuklanganmi?!

  50. Biz oliy ta’lim muassasida 4yil mobaynida nazariy bilim olamiz.4yillik bilimimiz bizga bir umr ish faoliyatimizda asqotadi.Axborot xizmatini nazariyasini bilish amaliysiga keng yo’l ochib beradi.

  51. Ахборот хизматини ташкил этиш учун аввало иш жойдагиларни бу тармоқ билан бирга ишлашни ўрганиши керак.

  52. SHu Nazariya va Amaliyot degan so’zni juda yaxshi ko’ramanda, qani endi huddi biz kabi barcha sohalarda nazariya va amaliyot doim uyg’un bo’lsa.

  53. Yuqoridagi fikrnomalarni o’qib ustozni yozganlaridan bir yayrasak fikrnomlardan dil quvnaydi

  54. Amaliyot va nazariya mening nazdimda qushning huddi ikki qanotiga o’xshaydi.Chunki wish bir qanot yordamida ucholmaganidek,amaliy ham nazariy bilimga ega bo’lmagan last hech qachon tetik mutaxasis bo’laolmaydi .

  55. Ayrim imloviy xatoliklar uchun uzr so’rayman ba’zi texnik sabablarga ko’ra bosilib ketdi.

  56. Men ham amaliyot davomida matbuot kotibining axborot olishdagi o’rni qay darajada ekanligini tushindim. Bugungi ma’ruza matni orqali uni yanada to’ldirdim deya olaman.

  57. Ахборот хизмати соҳасига етук билим ва малакака эга бўлган кадрлар ишга қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир. Дейлик, журналистика соҳасидан хабардор бўлмаган ахборот агентликлари, матбуотни умумий қилиб айтганда барча ОАВ фаолиятини тушунмаса у ахборот хизматида ишлай олмайди. Ҳозирда PR назарияси ва амалиётини пухта билган бўлғуси журналистлар келажакда Ахборот хизмати фаолиятини ривожлантиришга самарали ҳисса қўшишади деган умиддаман.

  58. Биз бўлажак журналистлар келажакда Ахборот хизматларида фаолият олиб боришимиз учун биринчи навбатда унинг моддий базасини яратиш усулларини ҳамда Ахборот хизматида вазифаларнинг тақсимланиши билиб олишимиз лозим. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарори иловасида кўрсатилган тартибда Ахборот хизматининг ишлаб чиқилган Низоми билан танишиш керак деб ўйлайман. Ушбу кўрсатилган Низом биланни батафсил ўрганиб чиқилса, келажакда мазкур соҳанинг фаолиятини ривожлантириш учун янгидан янги қадамлар қўйилган бўлади, албатта.

  59. To’g’ri, axborot xizmatlari xodimlari yaxshi texnikalar bilan ta’minlangan bo’lishi shart. Ular yordamida axborotlar o’z vaqtida kerakli formatlarda lozim hududlarga tarqatiladi.

  60. «Nazariya quruq og’ochdir unda yashnar hayot daraxti» degan fikrda jon bor. Nazariya va amaliyot uyg’un holda olib borilishi kerak. Inson qachon mo’minga aylanadi bilasizmi? Ham o’zi o’rgansa ham o’zgalarga o’rgatsa ya’ni amalda qo’llasa komil shaxsga aylanadi. Nazariya bu inson uchun mustahkam poydevordir. Inson hechqachon ilm olishdan to’xtamasligi lozim.

  61. Assalomu alaykum!
    Axborot xizmati faoliyatini moddiy va texnik jihatdan ta’minlash ham albatta muhimdir. Ularga zarur shart-sharoitlarni yaratib berish, kutilgan natijani beradi. Axborot xizmatini tashkil etish va uni faoliyatini yo’lga qo’yish masalasini har bir vazirlik, idora va muassasa o’zining tegishli Nizomi va boshqa normativ hujjatlari asosida hal etilishi, axborot xizmatining huquqiy asosini yaratilganligidandir.

  62. Dars davomida o’rgangan mavzularimizni amaliyotda sinab ko’rish uchun tezroq amaliyotga chiqishimizni kutayapmiz!

  63. Nazariya o’rgangan mutaxasis amaliyotsiz ishni tashkil eta olmaydi. Sababi amaliyot va nazariya bir-birisiz bir butun bo’la olmaganidan dalolat beradi.

  64. Amaliyotsiz nazariya quruq yog’ochga o’xshaydi, sen qancha nazariyani o’rganmagin uni amaliyotda qo’llamasang befoyda. Ayni bizning sohada ham nazariya bilan bir qatorda amaliyotni ham tashkil etish kerak.

  65. Nazariya va amaliyot bir butun ularni ayro tasavvur etib bo’lmaydi. Sababi faqat nazariya bilan ishni tashkil etib bo’lmaydi.

  66. Axborot xizmati deganda ko’pchilik faqat so’ralgan ma’lumotni beradigan xodimni tushunib qolgan, ammo axborot xizmati xodimi tashkilotni xalq bilan bog’laydigan, taklif va mulohazalarni to’plab amalda joriy etishga tavsiya inson bo’lishi kerak.

  67. Nazariya bilan amaliyot et bilan tirnoq. Ularni bir biridan ajratib bo’lmaydi. Nazariyasiz amaliyot bo’lmasdi. Amaliyot bo’lmasa nazariya bekor. Ikkalasi doim bir birini to’ldirib boradi.

  68. Nazariy bilimlarni ancha o’rgandik. Bu uchun ustozdan minnatdormiz. Nazariy bilimlarni yanada mustahkamlash va boyitish uchun amaliyotni intizorlik bilan kutyapmiz

  69. Axborot xizmatlarining har bir tashkilot qoshida ochilishi xalq bilan muloqatning eng yaxshi usullaridan biridir.

  70. Ma’ruza bilan tanishib chiqdim. Menga ma’ruzaning eng yoqqan joyi: Тўртинчиси, Ахборот хизматига ушбу ихтисосликка эга бўлган кадрлар ишга қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир. Жумладан, журналистикадан бехабар, таҳририят, ахборот агентликлари, радио ва телевидение ишини тушунмайдиган шахс ахборот хизматида фаолият кўрсата олмайди. Айни пайтда PR назарияси ва амалиётини пухта билган журналист Ахборот хизмати фаолиятини ривожлантиришга самарали ҳисса қўшиши мумкин. Ayni mana shu joyi bugun axborot xizmatlarida uchrayotgan kamchiliklar sababini ochib bergandek gòyo. Qaysidir bir tashkilot rahbari òz tashkilotida axborot xizmati tashkil qilsin degani, u nima qilishini bilmay bekor yotgan qarindoshlarini olib kelib ishli qilsin deganimasku. Ma’ruza yuzasidan bitta savolim ham bor. Iloji bòlsa darsda emas shu yerning òzida javob bersangiz va boshqa òquvchilar ham uni òrganishsa degandim. Ma’ruzada: Иккинчиси, ташкилот биносида Ахборот хизмати учун алоҳида хоналар ажратилиши ва уларда стол-стуллар, бошқа зарур жиҳозлар билан бир қаторда факсли телефон, компьютер (принтер ва сканери билан), телевизор, радио, видео, видеокамера,диктофон ва бошқа ашёлар бўлиши зарур. deyilgan ekan. Savolim shuki, boshqa ashyolar aynan yana nimalar?

  71. Bugun OAV xodimlari uchun moddiy texnik bazani ham yaxshilash eng dolzarb vazifalardan biri deb òylayman. Yaratilgan qulayliklar esa soha xodimlari uchun mehnat unumdorligini oshirishda eng asosiy me’zon bòlib xizmat qiladi.

  72. Umuman olganda nazariya va amaliyot bo’lishi aynan biz Jurnalistlar uchun kerakdir. Shu bilan birga amaliyotlarni axborot xizmatlari bilan birga olib borishimiz bizga kelajakdagi faoliyatimiz uchun yordam beradi.

  73. Axborot xizmati xodimi xorijiy tillarni va shu bilan birga texnikani ham yaxshi bilishi zarur. Keyin esa muomala madaniyati shakllangan bo’lishi shart. Chunki ular insonlar bilan muloqotga kirishadilar.

  74. Jumamurodova Muyassar:

    Nazariya va amaliyot bir-birini to’ldirib, boyitib boradi. Ma’ruzadan o’zim uchun qo’shimcha ma’lumotlar oldim. Rahmat.

  75. Jurnalistika ijodiy fan, ammo, sohamizda nazariyaning ham òz òrni bor. Nazariya va amaliyotni chuqur òrgangan inson qaysi soha bòlishidan qat’iy nazar òz òrnini, òz ishinini mohir ustasi bòlib yetishishiga ishonchim komil.

  76. Nazariya va amalyot matbuot xodimi uchun kamlik qiladi deb o’ylayman chunki biz bugun XXI asr texnika taraqqiyoti asrida yashamoqdamiz. shunday ekan bizdan xorijiy tillarni bilish, yangi texnalogiyalar bilan ishlashni talab darajasida bilishimiz kerak.

  77. Shohruh Shermatov:

    Ахборот хизматига ушбу ихтисосликка эга бўлган кадрлар ишга қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир. Жумладан, журналистикадан бехабар, таҳририят, ахборот агентликлари, радио ва телевидение ишини тушунмайдиган шахс ахборот хизматида фаолият кўрсата олмайди.Aynan shu gap judayam to`g`ri.Zero chumchuq so`ysayam qassob so`ysin.

  78. Rahmatilla Sattorov:

    Nazariy bilimni binoga qiyoslasak,amaliyot uning bezagidir.

  79. Rosdan ham bugungi kunda yurtimizdagi barcha axborot xizmatlari uchun qulay shart- sharoitlarni tashkil etish lozim.Shundagina axborot xizmati faoliyati samarali rivojlanib boradi.

  80. Feruza Xayrullayeva:

    Biz doim jurnalistikani xalq va hukumat o’rtasidagi oltin ko’prik deb ataymiz. Ma’ruzada keltirilgan ma’lumotlardan esa axborot xizmati (kotibi) tashkilot va OAV o’rtasidagi mustahkam ko’prik bo’lishi kerakligi, shuningdek, Ko’prikni qurish esa birgina matbuot kotibiga emas, balki tashkilotning o’ziga (moliyaviy, ma’naviy tomondan ta’minotiga) ham bog’liq ekanligini tushunib olish mumkin.

  81. Odamlarga axborot olish imkonini bersangiz,mamlakat xavf-u xatardan xoli bo’ladi.Chindan ham mamlakatdagi barcha fuqarolar mahalliy va dunyoda bo’layotgan yangiliklardan xabardor qilinib borilsa,ularning axborot olish va undan foydalanish savodxonligi oshadi.Bu rivojlanayotgan mamlakatning yuksalishiga xizmat qiladi.

  82. Axborot xizmati sohasida ma’ruzada ta’kidlanganidek shu soha mutaxassisi faoliyat yuritgani maqsadga muvofiqdir.Ammo bu ko’pchilik tashkilotlarda to’g’ri yo’lga qo’yilmagan.Ba’zan shunaqa holatlarga duch kelasanki,tashkilot axborot xizmati xodimi o’z vazifalari nimadan iboratligini bilmaydi.Bu judayam achinarli holat.

  83. Nazariyasiz amaliyotni, amaliyotsiz esa nazariyani tushunish qiyin,o’rganish murakkabdir. Ko’pchilik tajribali ustoslar bilan suhbatlashganimizda ham aynan o’rganganlarini amaliyotda qo’llabgina ko’pkina yutuqlarga erishganliklarining guvohi bo’lamiz.

  84. Gavhar Turobova:

    Har bir sohaning taraqqiyoti asosida nazariy bilimlar yotadi. Nazariy bilimni mukammal o’zlashtirgan talaba qiyinchiliksiz amaliyotni o’taydi. Bundanda tashqari nazariy ma’lumotlar sohaning past-balandliklari haqida ham o’quvchini ogoh etadi.

  85. Nazariya va amaliyot uyg’unligi mening nazarimda ikki soha vakillari uchun judayam muhumdir. Bu soha vakillariga jurnalistlar va shifokorlar deya baholamoqchiman.Chunki,bu sohada faoliyat yuritish ,nazariya va amaliyot uyg’unligi shu kasb egasi uchun judayam zarur.

  86. Muhammadali MAMADALIYEV:

    Amaliyot va nazariya barcha kasblarda birdek muhim ahamiyatga ega va ularni sodda qilib aka-uka desak ham bo‘ladi. Haqiqiy mutaxxasis bo’lib yetishish uchun avvalo o’sha soha nazariy bilimlarini chuqur egallab, so’ngra amaliyotda qo’llash lozim!

  87. Axborat xizmatida nazariya va amaliyot chambarchas bog’liq. Bu ikkisini o’zida jamlagan axborot xizmati rahbari go’yoki qoyaga o’xshaydi. Shamol qanchalik kuchli essa ham qoyadan faqat changni olib ketadi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>