“АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ” фанидан ўқув машғулотлари (1)

1-мавзу: Кириш. Курснинг мақсади

 

***

Тўлқин ЭШБЕК

АХБОРОТ ХИЗМАТИ: назария ва амалиёт

(Ўқув қўлланма)

ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2014

 

 

Филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбековнинг “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари” (2009 йил ва 2011 йилда қайта нашри), “Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари” (2012 й.) деб номланган ўқув қўлланмалари кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган. Уларнинг қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ҳисобланмиш мазкур ўқув қўлланмада ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, мақсад ҳамда вазифалари, ташкилот имижини яратиш, ижодий маҳорат, ОАВ билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган. Қўлланмадан Журналистика факультети талабалари, тадқиқотчилар, идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари, Ахборот хизматлари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кенг фойдаланишлари мумкин.

 

(Эслатма: “Ахборот хизмати: назария ва амалиёт” ўқув қўлланмасидан фойдаланганда Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига амал қилган ҳолда манба албатта кўрсатилиши лозимлигини унутманг)

 

 

Ўқиш тавсия этиладиган адабиётлар

 

I. Методологик адабиётлар

  1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлoл, иқтисoд, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б.
  2. Каримов И.А. Биздан oзoд ва oбoд Ватан қoлсин. Т.2. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 380 б.
  3. Каримов И.А. Ватан саждагoҳ каби муқаддасдир. Т.3. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 366 б.
  4. Каримов И.А. Бунёдкoрлик йўлидан. Т.4. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б.
  5. 5. Каримов И.А. Янгича фикрлаш – давр талаби. Т.5. –Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б.
  6. 6. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарoр тараққиёт йўлидан. Т.6. –Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б.
  7. 7. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Т.: Ўзбекистон, 1999. – 410 б.
  8. 8. Каримов И.А. Oзoд ва oбoд Ватан, эркин ва фарoвoн ҳаёт – пирoвард мақсадимиз. Т.8. –Т.: Ўзбекистон, 2000. – 528 б.
  9. 9. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т. 9. –Т.: Ўзбекистон, 2001. – 432 б.
  10. 10. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т. 10. –Т.: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.
  11. 11. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. 11. –Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320 б.
  12. 12. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т. 12. –Т.: Ўзбекистон, 2004.
  13. 13. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 448 б.
  14. 14. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14. –Т.: Ўзбекистон, 2006. – 280 б.
  15. Каримов И.А. Жамиятни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезон ва мақсадидир. Т. 15. –Т.: Ўзбекистон, 2007. – 320.
  16. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т. 16. –Т.: Ўзбекистон, 2008. – 368 б.
  17. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш бизнинг олий мақсадимиздир. Т.17. –Т: Ўзбекистон, 2009.
  18. Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. –Т.18. –Т: Ўзбекистон, 2010.
  19. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.
  20. Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 24 б.
  21. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. –Т.: Ўзбекистон, 2009.
  22. Каримов И.А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. //Моҳият, 2009 йил 3 июль.
  23. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. //Халқ сўзи, 2009 йил 6 декабрь.
  24. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир. //Халқ сўзи, 2010 йил 28 январь.
  25. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. –Т.: Ўзбекистон, 2010.
  26. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ саммити мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқи. //Халқ сўзи, 2010 йил 21 сентябрь.
  27. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. //Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь.
  28. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш –тараққиётимизнинг муҳим омилидир. //Халқ сўзи, 2010 йил 8 декабрь.
  29. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) коллектив хавфсизлик кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқи. //Халқ сўзи, 2010 йил 14 декабрь.
  30. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011. – 440 б.
  31. Каримов И.А. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига. (2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014) //www.uza.uz.
  32. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи. //www.uza.uz 31.08.2012.
  33. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. //www.uza.uz. 14.09.2012.
  34. Каримов И.А. Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир. //www.uza.uz 07.12.2012.
  35. Каримов И.А. Тинчлик ва осойишталик – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосидир. //www.uza.uz 10.05.2013.
  36. Каримов И.А. Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир. //www.uza.uz 09.05.2014.
  37. Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий сивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. //www.uza.uz, 16.05.2014 02:34
  38. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси//http://www.press-service.uz.. 18.01.2014
  39. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи. //http://www.press-service.uz. 01.09.2014

 

II. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси –Т 2014 gov.uz
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни. –Т 2014 lex.uz
  3. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  4. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  5. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  6. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида. Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида. –Т.: Ўзбекистон, 2004.
  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида”ги 163-Қарори. (2006 йил 7 август). /Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.
  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-қарори. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2008 й.

 

III. Илмий-оммабоп адабиётлар

  1. Азизхўжаев А., Ҳусанов О., Азизов Х. Конституциявий ҳуқуқ. –Т.: Академия, 2001.
  2. Биз қандай жамият қурмоқдамиз? –Т.: ЎзЛиДеП сиёсий таълим маркази. 2006.
  3. Болиев Э.Жамоатчилик фикри: ҳар қандай қонунни мукаммаллаштиришга хизмат қилади. //Халқ сўзи, 2005. 5 май
  4. Бекмуродов М. Ўзбекистонда жамоатчилик фикри. –Т.: Фан, 1999.
  5. 5. Блэк С. Введение в паблик рилейшнз. –Ростов-на-Дону, 1998.
  6. Berneys E. L. The Later Years. Public Relations Insights 1956-1986.-Rhinebeck: Free Press, 1986.
  7. Бутрин Д. Год открытых дверей. //Коммерсанть. –2002, 24 декабрь.
  8. Гульбинский Н., Сорокина Е. «Краткий курс» для эффективных политиков. – Аванти, 1999.
  9. Гундарин М.В. Теория и практика связей с общественностью: основы медиа-рилейшнз. Учеб. пособие. –М.: Форум: инфра-м, 2007.
  10. Дўстмуҳаммад Х. Ахборот – мўъжиза, жозиба, фалсафа. –Т.: Янги аср авлоди, 2013.
  11. Жабборов Т. Жамоатчилик билан алоқалар: назария ва амалиёт. –Т.: ЎзМУ, 2013.
  12. Засурский Я.Н. Искушение свободой. Российская журналистика: 1990-2004. – М.: Изд-во Моск. ун-та, 2004.
  13. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясига шарҳлар. –Т.: Адолат, 1999.
  14. Катлип С.М., Сентер А.Х., Брум Г.М. Паблик рилейшнз. Теория и практика.– М.: Вильямс, 2003.
  15. Королько В.Г. Основы паблик рилейшнз. –Киев.: Ваклер, 2000.
  16. Луғат-маълумотнома: Журналистика. Реклама. Паблик рилейшнз. 1700 атама. /Нестеренко Ф. ва бошқ. –Т.: Зар қалам, 2003.
  17. Матбуот хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўлланма. –Т.: Адолат, 2006.
  18. Меҳрга йўғрилган ижод: Пиримқул Қодиров ижоди адиблар ва мунаққидлар талқинида. –Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2008.
  19. Миллий истиқлол ғояси. –Т.: Ўзбекистон, 2005.
  20. Миллий ғоя ва мафкура тушунчаларининг ўзига хос хусусиятлари –Т.: ЎзЛиДеП сиёсий таълим маркази. 2006.
  21. Миралимов Ш., Эшбеков Т. Журналистика, маънавият, жамият. –Т.: Ўзбекистон, 2010.
  22. 22. Мўминов Ф. Журналистика ижтимоий институт сифатида. –Т.: Университет, 1998.
  23. Мўминов Ф. Социология ва журналист фаолияти. –Т.: Университет, 1995.
  24. 24. Мўминов Ф.А.Паблик рилейшнз: история и теория. –Т.: Ижод дунёси, 2004.
  25. Мўътабар зиё маскани. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 1918-2008). –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2008.
  26. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки сияр ул-мулк. Т.: Адолат, 1997. –Б. 77.
  27. Ольшанский Д. Политический PR. СПб.: М., Питер, 2003.
  28. Пашенцев Е.Н.Паблик рилейшнз: от бизнеса до политики. –М.: Р.Бук. 2001.
  29. Полоницкий П. Пресс-службы и гласность. –М.: Юридический Мир, 2006.
  30. Почепцов Г. Паблик рилейшнз для профессионалов. –М.: Рефл-Бук, 2000.
  31. Прохоров. Е.П. Журналистика и демократия. –М.: Аспект Пресс. 2004.
  32. Раҳматуллаев Т. Америка журналист нигоҳида. –Т.: Янги аср авлоди, 2003.
  33. Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти. /Эрназаров Қ. ва бошқ. –Т.: ЎзМУ, 2002.
  34. Саидов А.Х., Кўчимов Ш.Н. Қонунчилик техникаси асослари. –Т.: Адолат. 2001.
  35. Салливан М. Масъул ахборот хизмати. http.//usinfo.state.gov.
  36. Солиев Ф. Ахборот хизматлари: мақсад, бурч ва маҳорат. //Ҳуррият, 2007, 12 декабрь.
  37. Темур тузуклари. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991.
  38. Худойқулов М. Журналистика ва публицистика. –Т.: ЎзМУ, 2008.
  39. Шомақсудов А. Журналист мутахассислар тайёрлаш маскани. –Т.: Зар қалам, 2003.
  40. Эшбеков Т. Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2009.
  41. Эшбеков Т. Ахборот сабоқлари. “Ахборот соатлари” курслари учун услубий қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2011.
  42. Эшбеков Т. Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2012.
  43. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-12 жилдлар. –Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000-2006.
  44. Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш йўлида. –Т.: Академия. 2005.
  45. Ўсаров О. Ахборотлашаётган жамият талаблари: қонун, ижро, масъулият. //Ўзбекистон матбуоти, 2008 йил 3-сон.
  46. Қудратхўжаев Ш. Ўзбекистонда профессионал парламент тизимининг сиёсий институт сифатида шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари. –Т.: Шарқ, 2007.
  47. Ҳамдамов Ю. Тараққиёт мезони. –Т.: Ўзбекистон НМИУ, 2013.

 

IV. Қўлланмадаги мавзулар муаллифнинг қуйидаги мақолаларида ўз аксини топган:

  1. Эшбеков Т. Фанлараро фан. //Жамият ва бошқарув. 2003. № 4. – Б. 62-65.
  2. Эшбеков Т. Матбуот хизмати ва ОАВ. //Ўзбекистон матбуоти. 2003. № 6. – Б. 8-9.
  3. Эшбеков Т. Ошкоралик мезони. //Адвокат. 2003. № 3. – Б. 22-24.
  4. Эшбеков Т. Тафаккур майдони. //Тафаккур. 2004. № 3. –Б. 110-112.
  5. Эшбеков Т. Икки палатали парламент. //Ўзбекистон матбуоти. 2005. № 1. – Б. 8-9.
  6. Эшбеков Т. Мақсад: ахборот тарқатиш. //Ўзбекистон матбуоти. 2005. № 6. – Б. 32-33.
  7. Эшбеков Т. PR ва матбуот хизматлари. //Филология масалалари. 2005. №2-3. – Б. 181-183.
  8. Эшбеков Т. Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамоатчилик билан алоқалари ва ОАВ. //Профессор-ўқитувчилар конференцияси материаллари. –Т.: ЎзДЖТУ, 2005. – Б. 83-86.
  9. Эшбеков Т. Интернетдаги радио ва телевидение сайтларида сайлов мавзусининг ёритилиши. //Интернет журналистикаси. Илмий мақолалар тўплами. –Т.: ЎзДЖТУ, 2005. – Б.35-39.
  10. Эшбеков Т. Ҳаёт карвонлари. Тўплам. Шарқ, 2005.
  11. Эшбеков Т. Журналист ҳуқуқи. //Ҳуқуқ ва бурч. 2006. №4-5. – Б. 22-23.
  12. Эшбеков Т. Ёшлар маънавияти ва дунёвий илмлар. //Ёшлар маънавиятини юксалтиришда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўрни. –Т.: ЎзДСИ, «Кардел», 2008. Б. 31-37.
  13. Эшбеков Т. Маърифат масканидан таралган зиё. //Шарқ юлдузи. 2008 йил № 4. Б. 3-7.
  14. Эшбеков Т. Довон ошган авлодлар. //Соғлом авлод учун. 2008 й. № 8. Б. 2-7.
  15. Эшбеков Т. Замирида оламча маъно. //Тафаккур. 2008 йил № 3. Б. 120-121.
  16. Эшбеков Т. Ахборот манбаларини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш. //Журналистика ва адабиёт: кеча ва бугун. (Илмий мақолалар тўплами, 1-қисм). –Т.: Yurist-media markazi. 2008. Б. 55-59.
  17. Эшбеков Т. Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ фаолияти ва илмий жамоатчилик билан алоқалари). //Тошкент энциклопедияси. –Т.: Ўзбекистон Миллий энциклпедияси, 2009. Б. 700-702.
  18. Эшбеков Т. Санъат таълими: диний қадриятларга илмий ёндашув. //Санъат талими. Йилнома. IV жилд. –Т.: ЎзДСИ, 2009. Б. 28-33.
  19. Эшбеков Т. Ёшлар маънавияти ва интеллектуал салоҳияти. //Баркамол авлод маънавияти –Т.: ТАҚИ, 2010. Б. 92-95
  20. Эшбеков Т. PR – жамоатчилик билан алоқалар фани. //Ўзбекистон матбуоти, 2010. №1. – Б. 38-40.
  21. Эшбеков Т. (Раҳмонов Н. ва бошқ.). Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув-услубий мажмуа. –Т.: Иқтисодиёт нашриёти, 2010.
  22. Эшбеков Т. Ахборот хизматида халқаро андозалар. /Журналист маҳоратини ривожлантиришда жаҳон тилларининг ўрни. –Т.: ЎзМУ, 2011. Б. 22-26.
  23. Эшбеков Т. Миллий маънавият – ахборий-психологик хавфсизликнинг шакли сифатида. /Ахборот глобаллашуви ва ва халқлар маънавияти. –Т.: ЎзДЖТУ, 2011. Б. 181-189.
  24. Эшбеков Т. Раҳбар маънавиятида ошкоралик. //Жамият ва бошқарув. 2011. № Махсус сон. 160-162 б.
  25. Эшбеков Т. Ўзбекистонда ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашнинг ёрқин йўли. //ЎзМУ хабарлари, 2011. № 1. Б. 4-11.
  26. Эшбеков Т. Ахборотлашган жамият ва тараққиёт концепцияси //Ўзбекистон матбуоти, 2011. №3. Б. 27-33.
  27. Эшбеков Т. Замонавий таълим: бугун ва истиқбол (ЎзМУ ректори Ғафуржон Муҳамедов билан суҳбат) //Фалсафа ва ҳуқуқ, 2011. №3. Б. 2-6.
  28. Эшбеков Т. “Ахборот хуружи”га қарши иммунитет етарлими? //”Соғлом авлод учун” журнали, 2012 йил 10-сон.
  29. Эшбеков Т. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари: атама ва таърифлар. //Фуқаролик жамияти. 2012 йил 4-сон.
  30. Эшбеков Т. Журналистика – ижодий фан. //Ҳуррият, 2014 йил 12 январь
  31. Эшбеков Т. Миллий журналистика тараққиётида жамоатчилик билан алоқаларнинг ўрни: назария ва амалиёт. /Олий журналистика курсларида ихтисослашув масалалари. Семинар материаллари тўплами. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013.
  32. Эшбеков Т. Паблик рилейшнз – янги ижтимоий институт. //“Соғлом авлод учун” журнали. 2014 йил 1-сон.
  33. Эшбеков Т. Медиатаълим сабоқлари. //“Ўзбекистон матбуоти” журнали. 2014 йил 2-сон.

 

 

КИРИШ

 

Фаннинг асосланиши: “Ахборот хизматлари” фани идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш, ахборот хизматлари назарияси ҳамда амалиётининг асосий мазмунини ўз ичига олган. Фан доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларни илмий асосда амалга ошириш, чунончи, ахборот хизматларини ташкил этиш, ахборот манбаларини яратиш, жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш, ташкилот имижини яртиш, матбуот анжуманлари ўтказиш ва ОАВда ёритишда журналист маҳорати каби масалалар ўрганилиши кўзда тутилган.

 

Фаннинг мақсади

Фанни ўқитишдан мақсад – бакалавр талабаларга ташкилотларда ахборот хизматини ташкил этиш ва унинг вазифаларини ўргатиш, матбуот анжумани, брифинг, семинар, кўргазмалар ва тақдимот маросимларини ўтказиш ва уни ОАВда ёритиш, ташкилот имижи ҳамда ахборот манбаларини яратиш усуллари, шунингдек, бу борада халқаро тажрибалар билан таништиришдан иборат.

 

Фаннинг вазифаси

Фаннинг вазифалари – бакалавр талабаларга ахборот хизматлари назарияси ва амалиётининг асосий мазмунини назарий жиҳатдан ўргатиш, ахборот хизмати ишини ташкил этиш, ахборот манбаларини, ташкилот имижини яратишни амалий жиҳатдан жамоатчилик билан алоқалар (PR) нуқтаи назаридан ўргатиш, идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш, касбий кўникма ҳосил қилиш, олинган билимларини соҳа фаолиятида қўллай билишни ўргатишдан иборат.

 

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига

қўйиладиган талаблар

“Ахборот хизматлари” фанини ўрганишда талаба:

– идора ва ташкилотлар ахборот хизматини ташкил этишнинг назарий, ҳуқуқий асосларини, жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш, матбуот анжумани, брифинг, семинар, кўргазмалар ва тақдимот маросимларини ўтказиш ва уни ОАВда ёритиш, ташкилот имижи ҳамда ахборот манбаларини яратиш усуллари, матбуот котиби масъулияти ва унга қўйиладиган касбий талабларни билиши керак;

– ахборот хизмати соҳасининг ижтимоий ва ижодий мазмунини қўллай билиш, жамоатчилик билан алоқалар (PR) фани доирасидаги илмий қарашлардан фойдаланиш, ташкилот имижини яратиш, тегишли веб-сайтини яратиш, ахборот оқимини вужудга келтириш, ахборот хизматлари фаолиятида Ўзбекистон ва хориж тажрибаларини уйғун ҳолда амалга ошира олиш, жамоатчилик фикрини ифода этиш ва шакллантиришда ахборот хизматлари имкониятларидан фойдалана олиш, ОАВ билан ҳамкорликда ташкилот имижини шакллантириш, ахборот хизматларига қўйилган касбий талабларни амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиши керак;

– ташкилотларнинг ахборот хизматлари асосий қоидаларини амалиётга татбиқ эта олиш, ташкилот веб-сайтини яратиш ҳамда ахборот манбаларини вужудга келтириш, ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлигини йўлга қўйиш, жамоатчилик билан алоқаларни такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уни ижтимоий-мафкуравий жиҳатдан баҳолаш, матбуот анжумани, брифинг, давра суҳбатлари ўтказиш ва бу ҳақда ОАВда ёритиш, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда тарғиб эта олиш, касбий маданият мезонларига риоя қилиш малакаларига эга бўлиши керак.

 

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

“Ахборот хизматлари” фани касбий фан ҳисобланиб, ўқув жараёнининг 7-ва 8-семестрларида ўқитилади. Ўқув курси учун ҳаммаси бўлиб 88 соат ажратилади, шундан 40 соат маъруза ва 48 соат амалий машғулотлар учундир. У “ОАВда реклама санъати”, “Ахборот психологик-хавфсизлик”, шунингдек, интернет журналистикаси каби ихтисослик ҳамда танлов фанлари билан ўзаро боғлиқдир. У услубий жиҳатдан Паблик рилейшнзга оид фанлар билан кетма-кетликда ўзлаштирилади.

 

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Фан доирасида олинган билимлар бўлажак журналистлар ва ахборот хизмати ходимларига идора ва ташкилотларда ахборот хизматини ташкил этиш ва жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш, ташкилот веб-сайтини яратиш орқали ахборот манбаларини вужудга келтириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, матбуот анжумани, брифинг, семинар, кўргазмалар ва тақдимот маросимларини ўтказиш ва уни ОАВда ёритиш, ташкилот имижини яратиш, ижодий фаолиятни самарали амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.

 

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабалар “Ахборот хизматлари” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, турли ўқув қуроллари, мультимедиа воситаларидан фойдаланилади.

Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулари маъруза ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Мавзуларни ёритишда комплекс ва тизимли ёндашувдан кенг фойдаланилади. Шунингдек, чуқур ва атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик технологиялардан “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Бумеранг”, “Мунозара”, “Лойиҳа тузиш”, “Тақдимот ўтказиш” асосида ўтиш кўзда тутилади.

 

АСОСИЙ ҚИСМ

 

Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

 

1-мавзу: Кириш. Курснинг мақсади

Ташкилотнинг Ахборот хизмати ташкил этилиши ва фаолияти йўлга қўйилиши. Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйишда Ахборот хизматининг ўрни. Ахборот хизмати бу вазифани оммавий ахборот воситалари (ОАВ) билан ҳамкорликда амалга ошириши.

 

2-мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида

жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати

фаолиятига оид фикрлар талқини

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида, нутқ ва интервьюларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги таъминлашда медия ва ахборот хизмати фаолиятини янада такомиллиштириш вазифаси қўйилганлиги. Давлатимиз раҳбарининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати йўллаган байрам табрикларида журналистлар ҳамда ахборот хизматлари ходимлари зиммасига муҳим вазифалар юклатилганлиги.

 

3-мавзу: Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари

Мамлакатимизда ОАВ билан бир қаторда Ахборот хизматларининг ҳам ҳуқуқий асослари яратилганлиги. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги, 2006 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида Ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги.

 

4-мавзу: Ахборот хизматининг назарий асослари

Ахборот хизматининг назарий пойдеворини асосан “Rublic Relations” (Паблик рилейшнз – PR, пиар)га, журналистика назариясига, шунингдек, қайси ташкилотнинг ахборот хизмати бўлса, ўша соҳага оид фанлар ташкил этиши. PR амалий жиҳатдан журналистика заминида пайдо бўлгани. Инглиз олими Эдвард Бернайзнинг 1923 йили чоп этилган “Жамоатчилик фикрининг кристаллашуви” китоби PRнинг фан сифатида майдонга чиқиши ва илмий асосланишида муҳим ўрин тутгани.

 

5-мавзу: Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрлар

Журналистика соҳасида, жумладан, ахборот хизматлари фаолиятида ҳам одоб-ахлоқ кодексига риоя этилиши. Жамоатчилик билан алоқалар амалиётида ахлоқий меъёрлар муҳим ўрин тутиши. Ташкилот вакиллари билан уларнинг жамоатчилиги ўртасида фикр алмашишлари маълум бир ахлоқий меъёрларни талаб этилиши. PR ахлоқий асослари халқаро ва миллий касбий кодекслар билан белгилангани ушбу амалиётнинг илмий-амалий базасини ташкил этиши.

 

6-мавзу: Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик

Ошкораликнинг ҳуқуқий асослари. Ошкораликнинг таърифи, мазмун-моҳияти, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги ўрни. Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик ғоят муҳим ўрин тутиши. ОАВ ходимлари учун у идора эшигини очиб қўйиши. Демократик тараққиёт йўлини танлаган давлат сиёсатида ошкоралик муҳим мезон ҳисобланиши. Ҳеч бир жамиятда демократияга ошкораликсиз эришиб бўлмаслиги. Ошкоралик – мамлакат тараққиётининг асосий омили эга эканлиги.

 

7-мавзу: Ахборот хизматини ташкил этишда

назария ва амалиёт уйғунлиги

Ташкилотда Ахборот хизматини ташкил этиш учун унинг моддий базаси яратилиши. Ахборот хизматида кадрлар салоҳияти. Жаҳон амалиётида ҳар бир ташкилот ахборот хизматида қанча ходим ишлаши, юртимизда бу масала Вазирлар Маҳкамасининг 203-қарорида белгилаб қўйилгани. Ахборот хизмати раҳбари – ташкилот раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиши.

 

8-мавзу: Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари)

Ахборот хизмати жамоатчилик фикрини ўрганиб бориши. Жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда иш режалари мукаммаллаштирилиши. Ахборот хизмати 3 та асосий функцияни бажариши. Ахборот хизмати демократия равнақ топган мамлакатларда ривожланиши. Айни вақтда у демократияни ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши. Бу фикр алмашиш, ахборот олиш ва тарқатиш, муносабатларни мустаҳкамлаш билан изоҳланиши.

 

9-мавзу: Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни

Ахборот хизмати ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйишда муҳим ўрин тутиши. Ташкилотнинг жамоатчилиги аниқланиши. Ҳар бир ташкилот ўз жамоатчилиги билан кучли эканлиги. Жамоатчилик фикридан ташкилот мутасаддилари муттасил хабардор қилиб борилиши. Одамларнинг фикрлари, таклифларини ўрганиб бормаган ё уларни беэътибор қолдирган, жамоатчилик билан етарли даражада алоқа ўрнатмаган ташкилот фаолияти заифлашиб, сустлашиб қолиши.

 

10-мавзу: Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар

Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар тушунчаси. PR бу – ахборотларни бошқариш эканлиги. Ахборот қурилиши ва тарқатилиш механизмининг бир хил методларини қабул қилиш ва таъсир қилиш жараёнлари муҳим аҳамият касб этиши. Ахборотни бошқаришда ҳосил бўлиш ва бажарилиш жараёни PRда тегишли рангга «бўяб» талқин этилиши. Оқ PRнинг мақсади бу – ҳақиқий, чин ахборотни ташкил қилиш ва уни яхши мақсадларга тўғри, оқ усуллар ёрдамида етказиш эканлиги. Қора PR – қора ахборотни ҳосил қилиш ва ёмон мақсадларда ишлатилиши. «Жинса» – қора PRнинг ОАВга нисбатан синоними, яъни, уни ОАВда ишлатилган тури деб таърифланиши. Журналистикада анча илгари пайдо бўлган «Жинса» маъноси – радио, телевидениеда эфир вақтлари ва газета саҳифалари сотилиши билан изоҳланиши.

 

11-мавзу: Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрни

Имиж тушунчаси. Имиж фавқулодда ҳодиса сифатида алоҳида эътиборга олиниши. Имиж яратишнинг психологик асоси. Имиж боис сиёсий ва савдо рекламаси сервис саноатининг энг ривожланган тармоқларидан бирига айланиб қолгани. Имижга бўлган талаб янги касбга – Имижмейкерликка асос солгани. Имижеология – имиж сирларини ўргатадиган фан эканлиги. Ҳар бир ташкилот имижи яратишда Ахборот хизмати муҳим ўрин тутиши. Замонавий усулда имиж яратиш усуллари.

 

12-мавзу: Ахборот манбалари

Ахборот хизмати ходимлари ҳар куни ўз ташкилотидан янги ахборот ва маълумотлар олиш, тўплаш ва қайси ОАВга тақдим этиш режасини ишлаб чиқиши зарурлиги. Бу режа албатта ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши. Ахборот хизмати мунтазам равишда ташкилот томонидан ахборот оқимини вужудга келтириши талаб этилиши. Бу вазифани амалга оширишда интернетдан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги. Веб-сайтда ахборот манбаини яратиш қулайлиги.

 

13-мавзу: Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилиши

Ахборот хизмати ходимлари ҳар куни ўз ташкилотидан янги ахборот ва маълумотлар олиш, тўплаш ва қайси ОАВга тақдим этиш режасини ишлаб чиқиши зарурлиги. Бу режа албатта ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши. Ахборот хизмати мунтазам равишда ташкилот томонидан ахборот оқимини вужудга келтириши талаб этилиши. Бу вазифани амалга оширишда интернетдан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги. Веб-сайтда ахборот манбаини яратиш қулайлиги.

 

14-мавзу: Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик

ва ижодий маҳорати

Ахборот хизмати ходимлари ҳар куни ўз ташкилотидан янги ахборот ва маълумотлар олиш, тўплаш ва қайси ОАВга тақдим этиш режасини ишлаб чиқиши зарурлиги. Бу режа албатта ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши. Ахборот хизмати мунтазам равишда ташкилот томонидан ахборот оқимини вужудга келтириши талаб этилиши. Бу вазифани амалга оширишда интернетдан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги. Веб-сайтда ахборот манбаини яратиш қулайлиги.

 

15-мавзу: Пресс-релиз тайёрлаш маҳорати

Пресс-релиз ахборот хизмати хабарномаси эканлиги. Ахборот хизмати ходимининг ижодий маҳорати ОАВга тарқатаётган пресс-релизида яққол намоён бўлиши. Пресс-релиз қисқа, лўнда, мақсади аниқ, тили равон, ортиқча “тушунтириш”лардан йироқ, фактларга бой бўлган муҳим хабар матни эканлиги. ОАВга тарқатиладиган Пресс-релиз таҳрирталаб бўлиши нафақат Ахборот хизмати ходими, балки ташкилотнинг ҳам обрўсига путур етказиши.

 

16-мавзу: Турли анжуманларга тайёргарлик кўриш

Анжуман ўтказишдан мақсад ва унинг тахминий натижасини аниқлаб олиниши. Ахборот хизмати ходимларининг турли анжуманларга тайёргарлик кўриш мақсадида тегишли режалар ишлаб чиқиши. Анжуманга таклиф этиладиган ОАВ ходимлари ва бошқалар билан келишилган ҳолда рўйхати тузилиши. Анжуман иштирокчиларини кутиб олиш қоидалари. Телекўрсатув ё радиоэшиттириш тайёрлаш, тўғридан-тўғри эфирга узатилиши учун зарур шароитлар яратилиши. Тақдим этиладиган маълумотлар юксак савияда, бехато тайёрланиши, хатоликларга асло йўл қўйилмаслиги.

 

17-мавзу: Матбуот конференцияси

Матбуот конференциясини ўтказишдан мақсад ҳамда мавзунинг аниқ бўлиши ва ундан журналистлар хабардор этилиши. ОАВ ходимларига пресс-релиз тақдим этилиши. Анжуманни матбуот котиби бошқариши. Савол ва жавоблар тўлиқ ёзиб олиниши. Матбуот анжуманидан асосий мақсад – ОАВ ходимларини ахборот билан таъминлаш эканлиги.

 

18-мавзу: Брифинг

Брифинг ўтказишдан мақсад ҳамда мавзунинг аниқ бўлиши ва ундан журналистлар хабардор этилиши. ОАВ ходимларига пресс-релиз тақдим этилиши. Брифингда савол-жавоблар бўлиши шарт эмаслиги. Брифингдан асосий мақсад – ОАВ ходимларига энг зарур ва долзарб мавзуда мутасадди томонидан ҳозиржавоблик билан ахборот бериш эканлиги. Брифинг ўтгани ва ундаги асосий мавзу ОАВда ҳозиржавоблик билан ёритилиши мақсадга мувофиқ эканлиги.

 

19-мавзу: Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги

Ахборот хизмати ОАВда ўз ахборотларини тарқатиб бориши. Матбуот анжумани ҳақида ОАВда кенг ёритиш мақсадга мувофиқлиги. Анжумандаги энг муҳим ахборотлар пресс-релизда акс этиши. Савол-жавоблар замирида жамоатчиликка етказилиши зарур бўлган фикрлар ойдинлаштирилиши. Ташкилот фаолияти ҳақида асосан ОАВ орқали ахборот тарқатилиши. ОАВда ёритилган ахборотга нисбатан одамларда қандай фикр ва муносабат пайдо бўлганини ўрганиш зарурлиги. Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги самарали бўлиши.

 

20-мавзу: ОАВда ёритилган мақолалар мониторинги

ОАВда ташкилот фаолиятига оид ёритилган барча мақолалар Ахборот хизмати томонидан мониторинг қилиб борилиши. Илғор фикрлар, таклифлар ўрганилиши ва раҳбарият эътиборига ҳавола этилиши. Танқидий мақолалар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларга албатта муносабат билдириб бориш лозимлиги. Матбуот котиби ташкилот ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлиги.

 

Фандан ўтиладиган мавзулар бўйича

машғулот турларига ажратилган соатларнинг

ТАҚСИМОТИ

Асосий қисм (маъруза)

Маърузалар мавзуси Соат
1 Кириш. Курснинг мақсади 2
2 Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрлар талқини 2
3 Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари 2
4 Ахборот хизматининг назарий асослари 2
5 Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрлар 2
6 Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик 2
7 Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлиги 2
8 Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари) 2
9 Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни 2
10 Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар 2
11 Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрни 2
12 Ахборот манбалари 2
13 Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилиши 2
14 Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик ва ижодий маҳорати 2
15 Пресс-релиз тайёрлаш маҳорати 2
16 Турли анжуманларга тайёргарлик кўриш 2
17 Матбуот конференцияси 2
18 Брифинг 2
19 Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги 2
20 ОАВда ёритилган мақолалар мониторинги 2
Жами 40

 

Амалий машғулотлар

Амалий машғулотлар мавзуси соат
1 Курсга оид адабиётлар билан танишиш 2
2 Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрларни ўқиб ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
3 Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари ҳисобланган қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан танишиш ва хулосаларини ёзиш 2
4 Ахборот хизматининг назарий асослари ҳисобланган адабиётларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
5 Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
6 Ахборот хизмати фаолиятида ошкораликка оид манбаларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
7 Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлигини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
8 Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари)ни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
9 Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрнини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
10 Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологияларни сиёсий партиялар фаолияти мисолида ўрганиш 2
11 Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрнини имижеологияга оид манбалардан ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
12 Ахборот манбаларини яратишнинг замонавий усулларини ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
13 Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилишини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
14 Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик ва ижодий маҳоратини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
15 Турли ахборот хизматлари томонидан Пресс-релиз тайёрлашни амалий машқ қилиш 2
16 Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида турли анжуманларга тайёргарлик кўришни амалий машқ қилиш 2
17 Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида ўтказиладиган матбуот конференцияларида иштирок этиш ва хулосаларини ёзиш 2
18 Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида ўтказиладиган брифингларда иштирок этиш ва хулосаларини ёзиш 2
19 Вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотларнинг Ахборот хизматларида амалиёт ўташ даврида уларнинг ОАВ ҳамкорлигини кузатиш ва хулосаларини ёзиш 2
20 ОАВда ёритилган мақолалар ўқиб таҳлил қилиш (мониторинг) ва хулосаларини ёзиш 2
21 ЎзХДП, ЎзЛиДеП, ЎзМТДП, ЎзАСДП сиёсий партиялари, шунингдек, вазирликлар ва бошқа ташкилотларнинг Ахборот хизматлари фаолияти ва иш тажрибалари билан танишиш 2
22 Миллий матбуот маркази фаолияти ва иш тажрибалари билан танишиш ҳамда амалий машғулотлар (ўйинлар) ўтказиш ва хулосаларини ёзиш 2
23 Аудиторияда амалий машғулот сифатида матбуот анжумани ва брифинг ўтказиш 2
24 Гезеталарда матбуот анжуманига оид ёритилган мақолаларни таҳлил қилиш 2
Жами 48

 

ТАҚВИМ РЕЖА

7-семестр учун

 

Сана Машғулот тури Мавзулар Соат
Маъруза Кириш. Курснинг мақсади 2
Маъруза Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрлар талқини 2
Амалий Курсга оид адабиётлар билан танишиш 2
Маъруза Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари 2
Амалий Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрларни ўқиб ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизматининг назарий асослари 2
Амалий Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари ҳисобланган қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан танишиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрлар 2
Амалий Ахборот хизматининг назарий асослари ҳисобланган адабиётларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Амалий Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик 2
Амалий Ахборот хизмати фаолиятида ошкораликка оид манбаларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлиги 2
Амалий Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлигини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Маъруза Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари) 2
Амалий Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари)ни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни 2
Амалий Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрнини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Маъруза Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар 2
Амалий Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологияларни сиёсий партиялар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Амалий Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрнини имижеологияга оид манбалардан ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Амалий Ахборот манбаларини яратишнинг замонавий усулларини ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Жами 44

 

ТАҚВИМ РЕЖА

8-семестр учун

Сана Машғулот тури Мавзулар Соат
Маъруза Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрни 2
Маъруза Ахборот манбалари 2
Амалий Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилишини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Маъруза Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилиши 2
Амалий Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик ва ижодий маҳоратини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Маъруза Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик ва ижодий маҳорати 2
Амалий Турли ахборот хизматлари томонидан Пресс-релиз тайёрлашни амалий машқ қилиш 2
Маъруза Пресс-релиз тайёрлаш маҳорати 2
Амалий Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида турли анжуманларга тайёргарлик кўришни амалий машқ қилиш 2
Амалий Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида ўтказиладиган матбуот конференцияларида иштирок этиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Турли анжуманларга тайёргарлик кўриш 2
Амалий Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида ўтказиладиган брифингларда иштирок этиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Матбуот конференцияси 2
Амалий Вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотларнинг Ахборот хизматларида амалиёт ўташ даврида уларнинг ОАВ ҳамкорлигини кузатиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Брифинг 2
Амалий ОАВда ёритилган мақолалар ўқиб таҳлил қилиш (мониторинг) ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги 2
Амалий ЎзХДП, ЎзЛиДеП, ЎзМТДП, ЎзАСДП сиёсий партиялари, шунингдек, вазирликлар ва бошқа ташкилотларнинг Ахборот хизматлари фаолияти ва иш тажрибалари билан танишиш 2
Маъруза ОАВда ёритилган мақолалар мониторинги 2
Амалий Миллий матбуот маркази фаолияти ва иш тажрибалари билан танишиш ҳамда амалий машғулотлар (ўйинлар) ўтказиш ва хулосаларини ёзиш 2
Амалий Аудиторияда амалий машғулот сифатида матбуот анжумани ва брифинг ўтказиш 2
Амалий Гезеталарда матбуот анжуманига оид ёритилган мақолаларни таҳлил қилиш 2
Жами 44

 

 

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотларни ўтказишдан мақсад маъруза материаллари бўйича талабалар билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда кенгайтириб боришдан иборатдир. Шу мақсадда дастурга киритиладиган барча мавзуларга доир масалаларни ўрганиш жараёнида талабалар идора ва ташкилотларнинг ахборот хизматлари фаолияти, иш тажрибалари билан яқиндан танишишлари, тегишли веб-сайтларда ахборот манбаларини яратиш, пресс-релизлар тайёрлаш борасида амалий кўникмалар ҳосил қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, ўқув қўлланмалари ва бошқа манбалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, веб-сайтларда ахборот манбаларини ўрганиш, ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлигини ўрганиш орқали талабалар билимини ошириш ва бошқалар тавсия этилади.

 

***

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини ахборот хизматларида амалиёт орқали янада бойитадилар. Шунингдек, ўқув қўлланмалар ва бошқа манбалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, мақолалар чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш ва бошқалар тавсия этилади.

 

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил ишни ташкил этишда унга мўлжалланган ҳар бир бўлим бўйича адабиётлар талаба томонидан ўрганилиши, мустақил иш учун мўлжалланган назарий ва амалий билим мавзуларини ўзлаштириш, ҳар бир бўлим бўйича берилган топшириқларнинг мос варианти талаба томонидан бажарилиши талаб қилинади. Жараён ўқитувчи томонидан узлуксиз назорат қилинади. Талабалар томонидан қуйидаги вазифалар бажарилиши талаб этилади:

– амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

– уйга берилган вазифаларни бажариш;

– мустақил иш учун мўлжалланган назарий ва амалий билим мавзуларини ўзлаштириш;

– ўқув қўлланмалари ва бошқа манбалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

– тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

– веб-сайтларда ёритилган ахборот манбалари, матбуот материаллари билан ишлаш, уларни таҳлил қилиш, шарҳлаш;

– фан доирасида ўз ижодий маҳоратини намоён этиб пресс-релизлар тайёрлаш;

– виртуал материаллардан фойдаланиш;

– махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

– янги ахборот технологияларини, веб-сайтларда ахборот манбаларини яратиш усулларини ўрганиш;

– матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш амалиётини ўрганиш;

– ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлигини доимий равишда йўлга қўйиш, ижодий маҳорат сирларини пухта ўрганиш кўзда тутилган.

 

Мустақил иш мавзулари

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрлар талқини
  2. Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари
  3. Ахборот хизматининг назарий асослари
  4. Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрлар
  5. Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик
  6. Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлиги
  7. Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари)
  8. Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни
  9. Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар
  10. Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрни
  11. Ахборот манбалари
  12. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилиши
  13. Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик ва ижодий маҳорати
  14. Пресс-релиз тайёрлаш маҳорати
  15. Турли анжуманларга тайёргарлик кўриш
  16. Матбуот конференцияси
  17. Брифинг
  18. Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги
  19. Матбуот котибининг вазифалари
  20. Ахборот хизмати фаолиятида ахборот хавфсизлигини таъминлаш

 

DSC00769

 

1-мавзу: КИРИШ. КУРСНИНГ МАҚСАДИ

 

Ўзбекистонда жамоатчилик билан алоқалар муҳим ижтимоий институтга айланмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жамоатчилик фикри – фуқаролик жамиятини ўзида акс эттирадиган бамисоли бир кўзгу1 эканлиги жамиятда ўз исботини топмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунида ахборот хизматларининг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-қарорида идораларда ахборот хизматини ташкил этиш ва уларнинг вазифалари белгилаб берилди. Демак, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ахборот хизматларининг ҳуқуқий асоси ҳам ҳисобланади. Юқорида қайд этилганидек, ташкилотлар таркибида ахборот тўплаш ва тарқатишга ҳам хизмат қиладиган “матбуот хизмати”, “матбуот маркази” каби “бўлим”ларни энди ўз номи билан – ахборот хизмати деб юритиш мақсадга мувофиқдир.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ахборот хизмати ходимларининг малака ошириш курси” ташкил этилган.

Журналистика факультети талабалари жамоатчилик билан алоқалар (PR) фани назарияси ва амалиётини, ахборот хизматини махсус курс орқали ўрганиш билан бирга республика етакчи ташкилотлари, вазирликлар, сиёсий партиялар ва бошқа идораларнинг ахборот хизматларида маҳорат сирларини ўзлаштирмоқдалар.

Шуни айтиш жоизки, республикадаги қатор ташкилотларнинг ахборот хизматларида ҳозирги вақтда мазкур ўқув даргоҳидан етишиб чиққан кадрлар самарали фаолият кўрсатишмоқда. Зотан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарорида қайд этилганидек, “Рақобатга бардошли, янгича шарт-шароитларда ишлай оладиган журналист кадрларни тайёрлаш заруриятини ватанимиз оммавий ахборот воситалари ривожланишининг давлат ва нодавлат даврий босма нашрлари, теле- ва радиостудиялари, таҳририят-матбаа комплексларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўсишида, жамоатчилик билан алоқалар институтлари, реклама агентликлари, интернет журналистиканинг шаклланиши ва ривожланишида, шунингдек ушбу соҳадаги меҳнат бозорида талабларнинг ортишида намоён бўлаётган замонавий тенденциялар ҳам тақозо этмоқда”2. Ушбу Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасида ҳам 2006-2010 йиллар мобайнида “Ахборот хизматлари ишини ташкил этиш”, “Жамоатчилик билан алоқалар”, “Реклама иши масалалари” бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларнинг янги авлодини яратиш3 вазифаси юклатилган.

Ахборот хизматининг асосий вазифаларидан бири ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришдан иборат экан, бунда Юртбошимиз таъбири билан айтганда, оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш жуда муҳимдир. “Бунда, хусусан, давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни кўзда тутиш лозим,– деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.– Оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, ахборот олиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик ва мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар устида иш олиб бориш зарур”4.

Юртимизда ОАВнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш, фуқароларнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошириш, ахборотнинг муҳофаза қилиниши, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳадаги изчил ислоҳотлар жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, барча вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилиб, улар фаолияти давр талаби асосида йўлга қўйилмоқда. Турли идора ва ташкилотлар томонидан мунтазам равишда долзарб мавзуларда матбуот конференциялари, брифинглар ўтказилиши, бунда жамоатчилик билан мулоқотнинг интерфаол усулларидан кенг фойдаланиш, тегишли маълумотларнинг махсус веб-сайтларда жойлаштирилиши аҳолининг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда. Айни пайтда бу йўналишдаги ишларни янада самарали ташкил этиш, давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш, соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини муттасил ошириб бориш долзарб аҳамиятга эга5.

Ахборот хизматларида асосан журналистлар фаолият кўрсатишади. ОАВ ходимлари каби асосан ахборот тўплаш ва тарқатиш билан шуғулланадиган Ахборот хизматлари ходимлари ўзига хос ўқимишли инсонлар бўлиши шарт. Яъни, улар айтмоқчи ёки ёзмоқчи бўлган ҳар бир фикрини аввало ишончли манбалардан ўқиб, ўрганиб, сўнг сўзлаши мақсадга мувофиқдир. Ўқимасдан гапирган одам хатоликка йўл қўйиши кўп кузатилган. Ташкилот раҳбари номидан гапиришга ҳақли бўлган Ахборот хизмати раҳбари хатоликка йўл қўйиши кечирилмас ҳолдир. У ўша асоссиз, хато гапи билан ташкилотнинг обрўсига путур етказади…

Маълумки, ҳар бир фаннинг (ҳатто, оддий мавзу, ижтимоий фикрнинг ҳам) қуйидаги учта муҳим асоси бўлади:

  1. Методологик асоси (Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, нутқлари, интервьюларида баён этилган фикрлар);
  2. Ҳуқуқий асоси (Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар);
  3. Назарий асоси (илмий асосланган китоблар, дарсликлар, қўлланмалар, мақолалар ва бошқа ёзма манбалар).

Демак, Ахборот хизматининг методологик асослари Президентимизнинг қатор асарлари ва нутқларида ўз аксини топган. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” (2010 йил 13 ноябрь) мавзуидаги маърузасида, “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган табрикларида ва бошқа асарларида айнан Ахборот хизматлари ҳақида ҳам сўз юритилган.

Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203- ҳамда 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарорларида тегишли тартибда белгилаб қўйилган. Ахборот хизматининг асосий вазифаларидан бири: ахборот тўплаш ва тарқатиш билан изоҳланар экан, демак, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қатор тегишли қарорлари ҳам Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари ҳисобланади.

Ахборот хизматининг назарий асосларини жамоатчилик билан алоқалар ва журналистикага оид адабиётлар ташкил этади. Бугунги кунда “Темур тузуклари”, Файзулла Мўминовнинг “Журналистика ижтимоий институт сифатида, “Социология ва журналист фаолияти”, “Паблик рилейшнз: история и теория”, Қудрат Эрназаров ва бошқа муаллифларнинг “Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти”, Феликс Нестеренко ва бошқа муаллифларнинг “Луғат-маълумотнома: Журналистика. Реклама. Паблик рилейшнз. 1700 атама”, “Матбуот хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўлланма”, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ахборот – мўъжиза, жозиба, фалсафа”, Мансур Бекмуродовнинг “Ўзбекистонда жамоатчилик фикри”, Мухтор Худойқуловнинг “Журналистика ва публицистика”, Тўлқин Эшбековнинг “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари”, “Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари”, Тўрамирзо Жабборовнинг “Жамоатчилик билан алоқалар: назария ва амалиёт”, шунингдек, Сэм Блэкнинг “Введение в паблик рилейшнз”, Михаил Гундариннинг “Теория и практика связей с общественностью: основы медиа-рилейшнз”, Виталий Корольконинг “Основы паблик рилейшнз”, Дмитрий Ольшанскийнинг “Политический PR”, Георгий Почепцовнинг “Паблик рилейшнз для профессионалов”, Маргерит Салливаннинг “Масъул ахборот хизмати” деб номланган китоблар (дарслик, ўқув қўлланма ва тўпламлар)дан бу соҳанинг назарий асослари ўзлаштирилмоқда.

Демак, ахборот хизматлари фаолиятини янада ривожлантиришга оид илмий тадқиқотларни изчил давом эттириш давр талабига айланмоқда. Ушбу қўлланмада ахборот хизматлари фаолиятини илмий ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш, бу борада тўпланган тажрибалар ҳақида сўз юритилади.

 

________________________________________________________________________________

1 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистонда деморатик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. – Т.: Ўзбекистон, 2002. – 24 б.

2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарори. //Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.

3 Қаранг: “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури” га 1-илова. //Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.

4 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. //Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь.

5 Қаранг: Усмонова Н. Ахборот хизмати ходимлари учун семинар. //Халқ сўзи, 2011 йил 4 май.

 

You may also like...

51 Responses

  1. Kamola Fayzullayeva:

    Jurnalistika sohasini o’rgatishga va nozik qirralarini ochib berishga xizmat qiluvchi o’zbek tilida manba yaratilishining o’zi bir katta yutuq. Birinchi mavzu kursning maqsadi, deb nomlangan. Ushbu mavzuni yoritishda qarorlar va yangi qabul qilingan qonunlardan unumli foydalanilishi biz – bo’lajak jurnalistlarning huquqiy savodxonligini yanada mustahkamlaydi. Mavzu yoritishda har bir jumlaning aniq manbalarga asoslanishi o’quvchining bilim saviyasini oshirishga xizmat qiladi.

  2. Saydullayeva Nodira:

    Bugungi kunga kelib davlat tashkilotlari faoliyati va aholi o’rtasida axborot almashinuvi shaffofligini ta’minlash borasida yurtimizda bir qator huquqiy hujjatlar qabul qilinmoqda. Bu borada asosiy mas’uliyat aynan axborot xizmati mutaxassislariga yuklatiladi. Zero, tashkilot bilan aholi o’rtasidagi axborot almashish aynan mazkur soha vakillarining bevosita vazifasidir. Har bir jurnalist axborot xizmatidan foydalanadi. Shunday ekan bu boradagi bilimlarni egallash zarur. Muallif tomonidan taqdim etilgan ushbu o’quv mashg’ulotlari ma’ruza matni aynan yetuk jurnalist bo’lish istagida yurgan yoshlar uchun kerakli ma’lumotlarni beradi.

  3. Nozima Arslonova:

    Kamolani fikriga men ham qo’shilaman. Axborot xizmati faoliyatini chuqurroq o’rganish bizga faqat foydali bo’ladi. Chunki Axborot xizmati bilan yaqindan tanish bo’lgan jurnalist ular bilan samarali faoliyat olib boradi. Tayyorlagan materiali ham ishonchli manbalardan olingan bo’ladi.

  4. Ma`mur PARMONOV:

    Dars jarayoninig yangicha ko`rinishi. Biz jurnalistmiz demak bir qadam oldinda yuramiz, dars o`tish va o`qishda ham birinchilardanmiz. Mana bunday imkoniyatlarni yaratib berayotgan ustozlarga nisbatan, «Ustoz otangdan ulug`» degimiz keladida.

  5. Shohista Shahobova:

    Haqiqatdan ham darslarimiz «zamon darsi»ga aylandi. Biz juda ham xursand bo`ldik.

  6. Eng avvalo ustozimizning yo’lini barchamizga bersin.

  7. Eng avvalo ustozimizning yo’lini barchaga bersin.

  8. Ustozimizning darsdagi ma»ruzalari ishimda katta yordam beryapti.

  9. Ustoz Eshbek domlaga shaxsiy minnatdorchiligimni bildiraman. Ustoz metodologiyani juda ajoyib tushurtirganla ishda juda kerak bo’larkan.

  10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматида амалга оширилаётган ишлар назария ва амалиёт билан уйғун эканлиги ўз исботини топгандек бўлди, назаримда. Юқорида баён этилган мавзулар ҳам сайтга тезроқ жойлаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлар экан. Зеро, ҳокимлик ахборот хизмати томонидан ўтказилаётган семинар ва давра суҳбатларида ушбу қўлланмадан кенг фойдаланиш имконияти яратилган.

  11. Nilufar O'rinboyeva:

    Axborot xizmati haqida mukammal bilish biz yosh jurnalistlar uchun juda muhim. Darsning 1-ma’ruzasidan ham buni bilib olish mumkin.

  12. O’zbekistonda kuchli fuqarolik jamiyatini qurish,davlat boshqaruv organlarini faoliyatini yoritib borish bugungi kun jurnalistlarining asosiy vazifasi hisoblanadi. Jamoatchilik bilan aloqalar,hamda axborot xizmatlari haqidagi ilk o’zbek tilidagi ilmiy qo’llanma

  13. Bugungi kunda axborot xizmatlari har bir tashkilotning muhim tarkibiy qismi sanaladi. Shu bois uni o’rganish, mahoratimizni oshirish muhimdir.

  14. AXBOROT XIZMATI FAOLIYATINI, JURNALIST JUDA YAXSHI BILISHI KERAK!

  15. Ахборот хизматлари ходимлари ўзига хос ўқимишли инсонлар бўлиши шарт . Мазкур фикрнинг ўзи ҳар биримиздан тинимсиз изланиш, ўқиш ва ўрганиш лозимлигини таъкидлаб турибди.

  16. Аdolat G'AFUROVA:

    Бугунги кунда жамиятда ахборот хизматларининг роли кундан-кунга ошиб бормоқда. Шу сабабли ахборот хизматлари фаолиятини янада ривожлантиришга оид илмий тадқиқотларни изчил давом эттириш давр талабига айланмоқда. Шунинг учун биз талаба ёшлар ахборот хизматлари фанини пухта ўрганишимиз ва олган билимларимизни ҳаётга татбиқ қилишимиз зарур.

  17. Ахборот хизматининг асосий вазифаларидан бири ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришдан иборат. Демак улар ролини жамият ошириш керак.

  18. Ахборот хизматларида асосан журналистлар фаолият кўрсатишади. ОАВ ходимлари каби асосан ахборот тўплаш ва тарқатиш билан шуғулланадиган Ахборот хизматлари ходимлари ўзига хос ўқимишли инсонлар бўлиши шарт. Яъни, улар айтмоқчи ёки ёзмоқчи бўлган ҳар бир фикрини аввало ишончли манбалардан ўқиб, ўрганиб, сўнг сўзлаши мақсадга мувофиқдир.

  19. Davronbek Xoshimov:

    Mavzudan uzoqlashgan holda,bir narsani aytmoqchimanki ustozni darsida qatnashgan har bir talaba bir parada bitta buyuk asarni o’qigandek bo’lsa kerak chamamda. Fidoiyligingiz abad-ul abad bo’lsin!!!

  20. Biz jurnalistlar uchun ushbu majmuani o’rganish ‘muhim ahamiyat kasb etadi. Axborot xizmatlari bugun hamma tashkilotda faoliyat yuritmoqda. Shu ma’noda, uning nazariy asoslarini bilish va ularni mukammal o’rganish bizdan talab etiladigan muhim jihatlardan biridir.

  21. Axborot xizmatlari, umuman, ushbu fanga oidv bilimlarimizni charxlashda ushbu majmua muhim o’rin tutadi. Bugungi kunda barcha tashkilotlarda axborot xizmatlari faoliyati yo’lga qoýilmoqda. Ana shunday sharoitda biz bo’lajak jurnalistlardan ushbu sohani mukammal ravishda bilish talab etiladi. Ushbu darslik bu yo’lda bizga eng kerakli mayoq sanaladi.

  22. Hozirgi kunda barcha tashkilotlarda axborot xizmatlari tashkil etilgan. bu soha mutaxassislarining yanada chuqur bilimga ega bo’lishiga imkoniyat yaratib beradi. Har bir axborot xizmati xodimi o’zining vazifasini chuqur bilishi kerak. shundagina o’z vazifasini sidqidildan bajargan bo’ladi.

  23. Avvaliga axborot xizmatlari uchun o’qish shart emas, deb o’ylar edim. Ya’ni jurnalistik bilim va ko’nikmaning o’zi mucous deb tushunar edim. Ammo bildimki, axborot xizmati xodimi ham alohida bilimga ega bo’lishi va yuqoridagi qo’llanmalardan unumli foydalanishi kerak ekan. Ustoz bu kabi qo’llanmalar biz uchun va ko’pchilik soha vakillari uchun eng kerakli manba vazifasini bajaradi.

  24. Uzr mucous so’zi xato ketibdi. Bu so’z o’rnida «yetarli» so’zi bo’lishi kerak edi.

  25. biz ushbu majmuani o`qishimiz shart. chunki, har qanday axborot xizmati bu eng avvalo jurnalistika deganidir. shuning uchun ham bu fanni yaxshi o`zlashtirishga harakat qilamaiz. Ustoz, bizga o`quv mashg`ulotlarini keyingi smestrda yham o`tsangiz deymiz

    • Албатта! Ахборот хизматининг назарий асослари ва амалиёти билан навбатдаги семестрда тўлиқроқ танишасизлар ва турли ташкилотларнинг Ахборот хизматларига амалиётга ҳам борасизлар.

  26. Biron-bir tashkilotning axborot xizmatiga amaliyot o’tash uchun borsam birinchi o’rinda qiladigan ishim tashkilotning axborot xizmatini o’rganish bo’ladi.

  27. Bu fanni mukammal o’rganish va unga oid bilimlarni amaliyotga tatbiq ketish jurnalistlar uchun g’oyat muhim

  28. Камолат ШАМС:

    Бу фанга оид билимларни мустаҳкам ўрганиб, ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини тоғри ва чуқурроқ йўлга қўйишда бу соҳа учун ажратилган иш ўринларига журналистларнинг тавсия этилиши йки иш бошлаши бу соҳада силжишлар, ривожланишлар бўлига замин яратади. ва журналистдан кўра ахборот хизмати ходими маъсулияти ва салобати кучлироқдек назаримда.

  29. Barno Turopova:

    Axborot sohasida faoliyat yuritadigan insonlar borki, ularning barchalari mazkur fanning nazariyasini o’rganib chiqishlari lozim. Nazariy bilimlar biz jurnalistlarga biron bir tashkilot, korxonalarning axborot xizmatlariga ishga kirganizmizda dasturi amal vazifasini o’taydi. O’zining kasbini sir-sinoatini bilgan kishi esa, hech qachon hech qayerda uyalib qolmaydi!

  30. Har birimizning jurnalistik faoliyatimizda Axborot xizmati fani chuqur ahamimayatli ekanini hisobga olgan holda, barcha talabalarga ushbu fanni yaxshi o’zlashtirishga tilakdoshman!

  31. Men, «Axborot xizmatlari» fani orqali mamlakatimizda korxona, muassasa, tashkilotlarda axborot xizmati bo’limi tashkil etilganligini va buning qonuniy asosi bo’lgan bir qator qonunlarni aniqladim va tanishib chiqchim

  32. Men, «Axborot xizmatlari» fani orqali mamlakatimizda korxona, muassasa, tashkilotlarda axborot xizmati bo’limi tashkil etilganligini va buning qonuniy asosi bo’lgan bir qator qonunlarni aniqladim va tanishib chiqdim.

  33. Rahimova Xurshidabonu:

    axborot xizmati fani nafaqat OAV sohasida ishlaydiganlar uchun balki barcha sohalarga ham kerak deb o’ylayman. lekin shuni ham ta’kidlash joizki bu fan biz uchun suv va havodek zarur. shu sababli mamlakatimizda faoliyat yuritayotgan barcha korxona ,muassasa, tashkilotlarda axborot hizmatlari faoliyat yuritmoqda.

  34. Barnoxon Umarova:

    Men ushbu fan bilan tanishganimdan so’ng bildimki har bir tashkilot muassasada axborot xizmati mavjud ekan. Bu fan bizga har bir mavzusi orqali olam olam yangi bilimlar va zaruriy ma’lumotlarni taqdim etmoqda.

  35. Камолиддинин Ҳамдамов:

    ахборот хизматларини яхши ташкил этган ташкилотлар фаолияти ҳам яхши йўлга қўйилади. фақат буни мутассади ташкилотлар англаб етса бас

  36. Komola Yusupova:

    Bu fan bizga juda ko’p va eng muhim yaxwi, foydali bilimlarni egallawimizda ko’mak bo’lmoqda. Nega endi bu fan avvalroq, 1-kursan bowlab tizimga kiritilmagan? 4 yil ichida biz bundan ko’proq bilimlarni egallagan bo’larmidik. Afsus…

  37. axborot xizmati bu jurnalistikaning yangi turi bo’lsa ham juda tez rivojlanmoqda. shuning uchun bu fandan yaxshi o’qib o’rganishimiz kerak

  38. bu fanning bizga 4-kursga kelib o’tilishi bu fanni chuqur o’rganishimizga ta’sir qilmasada, ammo avvalroq bu fanni o’qiganimizda bilimlarimiz yanada chuqurroq bo’larmidi

  39. Mazkur fan biz talabalarning nafaqat bilimimizni boyitdi, balki, tafakkurimizni kengayishiga ham sabab bo’ldi. Shu yurt, shu soha ravnaqiga dahldorlik hissini yanada kuchaytirdi.

  40. Ustoz, menga sayt shiori juda yoqdi — HAR BIR INSON HAYOTDA O’Z O’RNINI TOPSIN. Aytganingiz kelsin.

  41. Bir semestr mobaynida ushbu kursdan juda katta gavharlar oldik.

  42. Sherbek Boboqulov:

    Kirishda barcha rejalar aniq va ravshan bayon qilingan. Umid qilqamizki, keyingi ma’ruzalarni ham qizg’in nintilish bilan o’zlashtiramiz.

  43. Fannning maqsad va vazifalari ,uning bugun va kelajak uchun ahamiyatga ega ekanligi haqida tushuncha oldim.

  44. Sayt wordpressda yaratilgani aniq. lekin Sayt tolaligicha ozbek tiliga otgani maqul. bu.meni fikrim

  45. Qaysiki tashkilot o`zining faoliyatida axborot xizmatini yaxshi tashkil qilgan bo`lsagina,o`sha tashkilotning jamiyatimiz rivoji uchun qo`shayotgan hissalari behisob hisoblanadi.Darsimiz jarayonida biz olgan xulosa shuki,kelajakda har birimiz ana shunday tashkilotlarning munosib axborot xodimiga aylanaylik.

  46. Axborot xizmatlari kursining nazariy qismini tugatdik hisob. Endi amaliyotda o’z bilim tajribalarimizni sinab ko’ramiz.Bu bizdan ham mas’ uliyat ham ishimizga qiziqish talab qiladi.

  47. Jurnalistika sohasini o’rgatishga va nozik qirralarini ochib berishga xizmat qiluvchi o’zbek tilida manba yaratilishining o’zi bir katta yutuq. Birinchi mavzu kursning maqsadi, deb nomlangan. Ushbu mavzuni yoritishda qarorlar va yangi qabul qilingan qonunlardan unumli foydalanilishi biz – bo’lajak jurnalistlarning huquqiy savodxonligini yanada mustahkamlaydi. Mavzu yoritishda har bir jumlaning aniq manbalarga asoslanishi o’quvchining bilim saviyasini oshirishga xizmat qiladi. ochigi bu fikrlardan oshirib yoza olishimga ko’zim yetmadi…to’g’ri tushuninglar

  48. bugun Yurtboshimiz tashabbushi bilan jurnalistika sohasida bir qancha qonun va qarorlar qabul qilindi. bu qonunlarni mavzu7larga bo’lib o’rganib borish jurnalistlarimiz faolligini yanada oshirishga xizmat qiadi.

  49. Zamon bilan hamnafaslikda dars o’tishning o’zgacha zavqi bor ekan

Добавить комментарий для Тўлқин Эшбек Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>