Аёл билан олам мунаввар

ЎзА жамоасидан миннатдормиз, дейди Дониш домла ЎзМУ тадбирларини

ҳозиржавоблик билан ёритаётган ижодий жамоага ташаккур изҳор этиб.

Аёл билан олам мунаввар

Ҳаёт фалсафаси ва гўзаллиги азиз Онажонлар сиймосида, аёл тимсолида намоён бўлади.
Ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни олдидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар илм масканимизга ўзгача шукуҳ бахш этади. Бу гал “Аёл билан олам мунаввар” деб номланган байрам тантанаси олима-ю талаба қизлар, устоз-у шогирдлар қалбига олам-олам қувонч бахш этгани уларнинг гулгун чеҳраларида яққол акс этиб турди.
– Асрга тенгдош университетимизда фаолият юритаётган 2200 дан ошиқ профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг 800 дан зиёди аёл, жумладан, 500 дан ортиғи олима профессор-ўқитувчилардир. Бу рақамлар, бугунги кунда аёлларимизни жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг қанчалик фаол иштирокчиси эканлигини кўрсатади, – дейди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов тадбир иштирокчиларини қутлаб. – Бу қутлуғ айёмда ҳурматли олима аёлларимиз ва азиз талаба қизларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз. Аёлларимизнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Буни биз, Самарқанддаги Бибихоним мадрасаси ёки буюк аждодларимиз Бобурийлар бунёд этган Тож Маҳал мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Бизни гўдаклигимиздаёқ илму тафаккур неъматидан баҳраманд этган энг биринчи Устозимиз – Онамиздир.
Мутахассисларнинг фикрича, инсон умри бўйи оладиган билим ва тасаввурларининг 70 фоизини 5 ёшгача асосан Она тарбиясидан олиши аллақачон исботланган. Таъбир жоиз бўлса, Буюк миллатни Буюк оналар яратади, десак муболаға бўлмайди. Шу боисдан ҳам оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Бугунги кунда педагог-олима аёлларимиздан 1 нафари академик, 38 нафари фан докторлари, 119 нафари фан номзодлари ва фалсафа докторлари бўлса, бир гуруҳи давлатимизнинг юксак фахрий унвонлари, орден ва медалларига сазовор бўлгани барчамизга ғурур бахш этади.
Талаба қизларимиздан 9 нафари Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлгани, сўнгги бир йил мобайнида 17 нафари халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолибалари, 2 нафари Давлат стипендиялари соҳибалари бўлганлари билан фахрланамиз.
Аслида, аёлларни улуғлаб, ардоқлаб яшайдиган халқ юксак маданиятини намоён этган бўлади. Аёлларга хос меҳнатсеварлик, меҳрибонлик, шукроналик ва орасталик фазилатларига мафтун бўлсак, илму заковатларига мудом таҳсинлар айтамиз.
Тадбирда бир гуруҳ санъаткорлар ва таниқли сўз усталари даврага ўзгача файз бағишлади.

http://uza.uz/oz/society/ayel-bilan-olam-munavvar-08-03-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>