Бадиий публицистика Кенгашида

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий публицистика Кенгашида журфак доцентлари Аҳмаджон Мелибоев ва Юсуфжон Ҳамдамовларнинг маърузалари барчада катта қизиқиш уйғотди.

 ё1

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий публицистика кенгашининг ўтган йил якунлари ва жорий йил режалари ижросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Уни Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кириш сўзи билан очди.

IMG_0030

– Бадиий публицистика энг тезкор, ҳозиржавоб ва жанговар жанр ҳисобланади. У даврни бутун бўёқлари билан аниқ ва жонли акс эттиради, – деди адиб. – Бугунги кунда уюшмамиз Бадиий публицистика Кенгаши олдида она Ватанимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳар бир шаҳару қишлоқларимизда, халқимиз ҳаётида юз бераётган улкан ўзгаришлар ҳақида сермазмун публицистик асарлар ёзишдек улкан вазифалар турибди. Бугун газеталаримизда “Ёзувчилар уюшмаси йўлланмаси билан” рукни остида сермазмун, қизиқарли публицистик асарлар, бадиалар тез-тез ёритиб борилмоқда. Ана шу анъана, ижодий жараён бардавом бўлиши учун ёш қаламкашларни ҳам илҳомлантириш, уларга маҳорат сирларидан кўпроқ сабоқ бериб бориш, тўғри йўл-йўриқлар кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

ё3   Шундан сўнг тадбирни Бадиий публицистика Кенгашининг раиси, “Ҳуррият” газетаси Бош муҳаррири Ўктам Мирзаёр олиб борди. Қизғин ва жонли кечган давра суҳбатида бугунги бадиий публицистикамизда кечаётган жараёнлар ва адиблар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

IMG_0049

Жумладан, таниқли адиб, ЎзМУ Журналистика факультети доценти Аҳмаджон Мелибоевнинг 2015 йилда чоп этилган бадиий-публицистик китоблар, ёзувчи Ҳаким Сатторийнинг журналлар фаолиятига оид,

ё2

ЎзМУ Журналистика факультети доценти Юсуф Ҳамдамовнинг эса газеталар таҳлилига бағишланган маърузалари тингланди.

IMG_0038

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Оқ лайлак”, Эркин Аъзамнинг “Эрталабки хаёллар”, Носир Фозиловнинг “Ношир ва Носир сўзи”, Муҳаммад Шарифнинг “Толкўприк”, Абдурауф Бахмалийнинг “Қалб эшигининг калити”, “Бахмалим — боғим” китоблари хусусида қизиқарли мулоҳазалар билдирилди.

IMG_0037

IMG_0031

– Ижодий жараёнларда назария ва амалиёт уйғун бўлиши керак, – дейди ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти Сайди Умиров. – Публицистикада бадиий образлилик муҳим ўрин тутади. Публицистика – ҳамма учун очиқ ижод майдонидир. Бу майдонда энг истеъдодли қаламкашлар ҳамиша ўзлигини намоён этишлари даркор.

Йиғилишда баён этилган фикрлар барча ижодкорларни янада илҳомлантирди.

Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>