Беш ташаббус хўжакўрсинга бўлмасин

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси

Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни олий таълим муассасаларида амалга ошириш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

 

Беш ташаббус хўжакўрсинга бўлмасин

Ўқув-семинарда вазирликлар, қўмиталар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар мутасаддилари, олий таълим муассасалари ректорлари, ёшлар билан ишлаш бўйича проректор ва бўлим бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Президентимиз томонидан Сирдарё ва Наманган вилоятлари тажрибаси сифатида 2019 йил 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус илгари сурилган эди. Ташаббусларни амалга ошириш мақсадида Бўка туманида тажриба-синов тариқасидаги Маданият ва маърифат экопарки фаолияти йўлга қўйилди. Таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботи бўйича маданий-маърифий ўтказилди.
8A8A0405.JPG
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев томонидан 24 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашув давомида 5 та ташаббуснинг тарғиботи ва унда белгиланган дастурларни амалга ошириш борасида олий таълим муассасалари олдига янада аниқ вазифалар қўйилди.
Шундан келиб чиқиб, 5 та ташаббуснинг олий таълим тизимидаги ижросини ўрганиш бўйича комиссия тузилди. Улар зиммасига маънавий-маърифий ишлар, тарбия жараёнлари, талабалар бўш вақтини самарали ўтказиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт, замонавий ахборот технологияларини ўзлаштириш каби масалалар ҳолатига баҳо бериш ҳамда мазкур масалада амалий ёрдамни ташкил этиш бўйича долзарб вазифалар юкланди.
8A8A0454.JPG
Комиссия ташаббуси билан ташкил этилган мазкур ўқув семинарининг мақсади ушбу вазифаларнинг тўлиқ ижросини таъминлашга эришишдан иборат.
Ўқув-семинар икки кун давом этди. Комиссия аъзолари томонидан аниқ чора-тадбирлар акс этган маърузалар ўқилди. Шу билан бирга назарий таклифлар ва тавсияларни бевосита амалиётга жорий этиш бўйича амалий мулоқотлар ўтказилди. Гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил этилган мулоқотларда олий таълим муассасаларида мавжуд камчиликлар танқидий таҳлил қилинди, ҳолатни яхшилаш механизмлари юзасидан фикр-алмашилди. Мулоқотлар якунида хайрли ташаббусни олий таълим муассасаларида жорий этишга қаратилган устувор вазифаларга бағишланган якуний маъруза тингланди.
8A8A0356.JPG
Мазкур ўқув-семинарнинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилиши бежиз эмас. Зеро, мазкур таълим муассасаси бешта ташаббусни олий таълим тизимига жорий этиш бўйича тажриба-синов майдони сифатида белгиланган. Университетда ҳар бир ташаббусни амалга ошириш бўйича махсус жиҳозланган 5 та лаборатория ташкил этилган. Мазкур лабораториялар ташаббусларни амалга оширишга қаратилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, мавжуд камчиликларни чуқур таҳлил қилиш ва бартараф этиш, эришилаётган ютуқлар қамровини кенгайтиришга хизмат қиладиган майдончага айланади.
Ўқув-семинар давомида 5 та ташаббуснинг ҳар бир йўналиши бўйича биттадан олий таълим муассасасини намунали қилиб тайёрлаш ва республикага ўрнак қилиб кўрсатишга келишилди.
8A8A0387.JPG
Семинар якунида олий таълим муассасаларидаги фаолиятни таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва мавжуд аҳволни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур ижросини республика миқёсида ўрганиб бориш, илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўқув-семинарнинг ҳар чоракда бир маротаба ўтказилиши белгиланди.
Барно Мелиқулова, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/besh-tashabbus-kh-zhak-rsinga-b-lmasin-08-06-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>