Бўлғуси шоир ва адиблар қаерда ўқийди? Ахборот хизмати ходими ким ўзи?

Болалигидан шеър ё ҳикоялар ёзишга иштиёқманд истеъдод соҳиблари

қай бир таълим масканида таҳсил олмоғи мумкин? Бир пайтлар шундай умид билан ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетига ўқишга келган ёшлар муроду мақсадларига етганлар!

1

Абдулла Орипов, Анвар Обиджон, Ҳалима Худойбердиева, Усмон Азим, Шарифа Салимова, Саъдулла Ҳаким, Сирожиддин Саййид, Минҳожиддин Мирзо, Умида Абдуазимова, Салим Ашур, Аъзам Ўктам, Фароғат Худойқулова, Ойдиннисо, Адиба Умирова, Фахриддин Ҳайит, Нурхон Элмирзаева каби юзлаб оташнафас шоиру шоиралар, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Хайриддин Султонов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Собир Ўнар, Назар Эшонқул, Исажон Султондек кўплаб адиблар, Аҳмаджон Мелибоев, Ҳаким Сатторий, Ислом Ҳамро, Ҳусниддин Бердиевдек кўплаб публицистлар, тележурналист сифатида донг таратган Бобур Алихонов, Рўзибой Қўлдошев, Файзулла Юнусов, Нурали Орипов, Ислом Қорабоев, Азиза Қурбоновадек қанчадан-қанча истеъдод соҳиблари шу даргоҳда таҳсил олганлар!

ЎзМУ Журналистика факультетида таҳсил олиб, таниқли шоир, адиб, публицист даражасига етганлар Ахборот хизматларида ҳам қойиллатиб фаолият кўрсатиши мумкин! Журфакни тамомлаб, матбуот котиби сифатида донг таратган Шерзодхон Қудратхўжаев асли машҳур тележурналист, Ҳусан Эрматов, Бекзод Шукуров, Ҳусниддин Бердиев, Ҳусен Тангриев, Шуҳрат Орифлар ҳам публицист сифатида танилганлар.

1ааа

Журфакда ўқимай, бу соҳанинг назарий билимларини пухта ўзлаштирмасдан туриб етук ижодкор ё Ахборот хизмати ходими бўлиб етишганини учратмадик…

Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишида илмий иш ёқлаб, филология фанлари номзоди, доцент даражасига етган мутахассис сифатида айтишим мумкинки, Ахборот хизмати ходими энг аввало қалами ўткир публицист, нутқи равон тележурналист, нигоҳи ўткир фотожурналист, фикри теран ташкилотчи ва ташвиқотчи, замонавий ахборот коммуникация технологияларини яхши билган интернет журналист бўлмоғи лозим! Бундай билим ва малакага эга бўлмаган одам Ахборот хизматида ёлчитиб ишлай олмайди…

1

Ахборот хизмати ходими лавозими – марсаб ё мартаба эмас, билъакс, ҳақиқий журналист, асл ижодкор, теран фикрли таҳлилчи, зукко сиёсатчи бўлиш талаб этиладиган масъул вазифа!

Ана шундай замонавий кадрлар тайёрлаш мақсадида ЎзМУ Журналистика факультетида бу йил Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши очилгани айни муддао бўлган!

ЎзМУ талабаси бўлсангиз, Тошкентнинг энг фусункор маскани — «Ёшлик» талабалар турар-жойидан қўним топишингиз мумкин. Жаннатмакон гўшаларда илҳомланиб ижод қилаверасиз. Беш-олтита спорт майдонларимизда яйраб-яйраб гимнастика қилиб турасиз, футбол ва бошқа ўйинларда, мусобақаларда ўзингизни кўрсатасиз!

Ўқиш давомида қатор хориж давлатлари университетларининг Журналистика факультетларига ҳам бориб, малака оширасиз, хорижлик тенгдошларингиз билан тажрибалар алмашасиз, ижодий, илмий ҳмкорликлар қиласиз, керак бўлса, рақобатлашасиз!

Орзулари ойдин, қаламидан дур, чеҳраларидан нур таралиб турган ёш истеъдод соҳибларини ЎзМУ Журналистика факультетига чорлаб қоламиз.

 2

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети Журналистика кафедраси мудири,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

«Дўстлик» ордени ҳамда “Олтин қалам” мукофоти соҳиби

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>