Диққат, Танлов!

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти

1

 Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, ёш авлодни маънавий оламини бойитиш мақсадида

“Мотивация”

номли рисола тайёрлаш бўйича танлов эълон қилади

Танловга ижодий ишлар бадиий-публицистиканинг белгиланган мавзу ва йўналишларга мос келадиган очерк, мақола ва эссе жанрларида тақдим этилиши лозим.
Танловга тақдим этиладиган материаллар қуйидаги йўналишларни ўзида қамраб олиши зарур:
— Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар;
— фуқароларнинг меҳнаткашлик ва дахлдорлик фазилатини мадҳ этиш;
— реал воқеликка асосланган ўткир сюжетли қаҳрамонлик характеридаги воқеаларни жонли тасвирлаш;
— кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қаҳрамонлар топиш, уларнинг фаолиятига оид очерклар ёзиш;
— ўз миллий қадриятлари, урф-одатларини бошқа юртларга тарғиб қилиб, Ўзбекистон имиджини кўтараётган ҳамюртларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи эссе яратиш;
— билими, санъати, спортга бўлган меҳри туфайли Ўзбекистон байроғини дунё шоҳсупаларида юқори кўтараётган матонатли, журъатли, ватанпарвар ёшлар ҳақида ижодий ишлар;
— ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ёт ғоялардан асраш ва вақтини мазмунли ва самарали ташкил қилишга қаратилган мотивацион мақола, эссе ва очерклар;
— ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ва рағбатлантиришда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишларни ёритиш;
— танловга келган мақола, очерк, эсселар мазмунан бой, ёшларни руҳлантира оладиган, тадбиркорлик, маънавий-маърифий соҳага оид кенг қамровли бўлиши лозим.

Ижодий ишлар ишлар электрон шаклда Тimes New Roman, 14 шрифтда 4-5 бетдан ошмаган миқдорда 2021 йил 1 мартга қадар marifatziyo@gmail.com электрон почтаси ёки @Lobar_Khayrullayeva телеграм линки орқали қабул қилинади.

Танлов ғолибларининг ижодий ишлари сараланиб, китоб ҳолатида нашр қилинади ҳамда аудио формати, қисқа метражли ҳужжатли фильми ишланади. Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланади.

 

http://marifat-ziyo.uz/news/dikkattanlov2

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>