Жиноятчилик жиловланиши муқаррар

Ҳаётнинг асл неъмати ҳисобланмиш – тинч ва фаровон турмушнинг қадрига

етмаганлар ўзларига “мушт” сотиб олади, деган иддаоли гап бежиз айтимлмаган.

корупция

Ўз оиласи, фарзандларининг қувончига шерик бўлиб яшашдан ҳам каттароқ бахт борми дунёда. Афсуски, шундай бахтнинг қадрига етмай, ўзини ҳам, қавму-қариндошларини ҳам абгор қилиб юрганларнинг маҳзун чеҳрасига боқиб, нима дейишингни билмай қоласан.

Ҳуқуқни муҳофоза этиш бўлимида З.К. деган шахснинг қилмишларини эшитган қулоқ унга нима етишмасди, деган саволни бериши аниқ. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи бу кимса турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашаётганда уларни ажратмоқчи бўлган ўғлининг кўкрак қисмига пичоқ санчган экан. Ажал билан олишган ўсмирнинг ҳаётини сақлашга уринишлар зое кетди, афсус…

Шундоқ фаровон замонда жиноят қандай содир этилади, унга нима зарурат бўлади, деган ҳақли савол туғилади. Сўнгги пайтларда республикамизда содир этилган жиноятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарияти эр-отин, ота-бола ва бошқа қариндошларнинг ўзаро муносабатларидаги келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар оқибатида пайдо бўлар экан.

Хўш, осуда ҳаётимизга рахна соладиган бундай кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш учун нима қилмоқ керак?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида бу масалаларнинг ечими аниқ айтилди. Яъни, юртимизда энди маҳаллаларда жиноят содир этилса, бунинг учун маҳалла раиси, профилактика инспектори, унинг ёрдамчиси жаримага тортилади. «Жиноятчиликни жиловлашимиз керак. Инвестиция олиб келаётган одам интернетдан кўради: тинчми ёки нотинчми давлат, деб. Келиб кечалари ҳам бемалол юриши керак. Бизда олдин соат саккиздан ҳаммаёқни ёпиб қўйиб, қоровуллик қилардик. Болаларимиз кейин қаерга боришини билмай юрарди. Борсин, айлансин. Лекин қонун устуворлигини давлат таъминлаши керак»,- деб таъкидлади давлатимиз раҳбари. Қайд этилишича, жиноятчиликка қарши курашда ижобий натижага эришган профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари рағбатлантирилади. Вазифасини яхши бажарган ходимларга устама ҳақ тўланади. «Агар маҳаллада жиноят бўлмаса, маҳалла раисига ҳам, профилактика инспекторига ҳам, унинг ёрдамчисига ҳам тўлаймиз. Жиноят бўлганларга эллик фоиз жарима соламиз. Ўйлайманки, бу адолатдан бўлади. Жиноятчиликни жиловлашимиз керак. Энди вилоят ҳокими жиноят бўлса, ҳар куни бир соат барча мутасаддиларни йиғиб, йиғилиш ўтказади. Жиноят сабаби ўрганилади. Жойлардаги хотин-қизлар вакиллари ухлаб ўтирибди»,- деди президентимиз.

 Улуғбек Маҳкамов,

тезкор вакил

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>