Журналистика кафедраси истиқболлари

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети Журналистика кафедраси мажлиси

БАЁННОМАСИ № 1

Тошкент шаҳри        2019 йил 4 сентябрь

 Қатнашдилар:

декан Маҳлиё Мирсоатова, кафедра мудири Тўлқин Эшбеков, профессор Қудрат Эрназаров, ф.ф.д. Ёқут Маматова, доцентлар Юсуф Ҳамдамов, Рамзиддин Абдусатторов, Шавкат Ибрагимов, Шавкат Миралимов, Зоир Тоҳиров, докторантлар Равшан Омонов, Замира Абдуллаева, кабинет мудирлари Алишер Эсонов, Азизахон Ҳамроқулова

 Узрли сабабларга кўра қатнашмаганлар:

Аҳмаджон Мелибоев, Фахриддин Каримов

 

Кун тартиби:

  1. Журналистика факультети кафедраларининг 2018-2019 ўқув йилидаги рейтинги натижалари ҳақида.
  2. Журналистика факультетида 4 кафедра ёпилгани ва янги Журналистика кафедраси ташкил этилгани хусусида
  3. Журналистика кафедрасининг 2019-2020 ўқув йили учун белгиланган Иш режасини тасдиқлаш тўғрисида
  4. Журналистика кафедраси бўйича вазифалар тақсимоти ҳақида .

 

  1. Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан факультет декани Маҳлиё Мирсоатованинг ахбороти тингланди. У ЎзМУ Кенгашининг август ойидаги мажлисида факультет кафедралари анча паст балл тўплагани, айниқса, Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамма кўрсаткичлар бўйича “0” балл билан энг охирги ўринга тушиб қолгани ҳақида танқидий-таҳлилий фикрларини баён этди.

Факультет декани жумладан шундай деди:

– Журфакка 2 йилдан буён қабул бўлмаётгани, айни пайтда фақат 3- ва 4-курслар қогани муносабати билан шу пайтгача фаолият кўрсатиб келган 4 та кафедра ёпилиб, факультет бўйича 10 та штат бирлиги белгиланди. Ўқув, илмий ва бошқа ишларни такомиллаштириш мақсадида 2019-2020 ўқув йилидан эътиборан янги – Журналистика кафедраси ташкил этилди. ЎзМУ Ректори Авазжон Мараҳимовнинг тавсиясига биноан филология фанлари номзоди, доцент Эшбеков Тўлқин Усмонович Журналистика кафедраси мудири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ҳозирги ўтиш даврида янги кафедра зиммасига жуда улкан вазифалар юклангани барчамизга яхши маълум. Шу муносабати билан бутун жамоамиз бирдамликда, уюшқоқлик билан ишлашимиз талаб этилади. Янги ўқув йилида янги кафедрамиз университет бўйича энг юқори ўринга чиқиши учун салоҳиятимиз, имкониятимиз ҳам етарли. Янги кафедра мудири ва барча профессор-ўқитувчиларимиз уюшқоқлик билан ана шу эзгу мақсад учун курашмоғимиз зарур. Бунинг учун биринчи галда Журналистика кафедрасининг йиллик режалари, истиқболдаги “Йўл харитаси” мукаммал ишлаб чиқилиши талаб этилмоқда.

Журналистика кафедраси доцентлари Юсуф Ҳамдамов, Рамзиддин Абдусатторов, Шавкат Ибрагимов факультет деканининг фикрларини тўла қўллаб-қувватлаши ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

 

Қарор қилинди:

  1. Факультет декани Маҳлиё Мирсоатованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Журналистика кафедрасининг йиллик режалари, истиқболдаги “Йўл харитаси” мукаммал ишлаб чиқилсин.
  3. Ушбу қарор ижроси кафедра мудири Тўлқин Эшбеков зиммасига юклатилсин.

 

  1. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан кафедра мудири Тўлқин Эшбековнинг ахбороти тингланди. У жумладан шундай деди:

– Маълумки, кафедранинг 2019-2020 ўқув йили учун белгиланган Иш режаси янги ўқув йили бошланиши олдидан, яъни, август ойининг сўнгги ҳафтасида тасдиқланиши лозим эди. Юқорида эшитганларингиздек, мавжуд вазият тақозосига кўра иш фаолиятимизни августнинг сўнгги ҳафтасидан бошлаган бўлсак-да факультетимизда бўлган ўзгаришлар туфайли кафедра йиғилишини ўтказа олмадик. Бироқ, августнинг сўнгги ҳафтасида муайян вазифалар бажарилди. Жумладан мазкур “Журналистика факультети Журналистика кафедрасининг 2019-2020 ўқув йили учун белгиланган Иш режаси” ишлаб чиқилди. Уни тайёрлашда профессор-ўқитувчиларимиз фаол иштирок этдилар.

Журналистика кафедраси доцентлари Рамзиддин Абдусатторов, Юсуф Ҳамдамов, Шавкат Ибрагимов, Зоир Тоҳиров, Шавкат Миралимов, филология фанлари доктори Ёқутхон Маматова ва бошқалар кафедра мудирининг фикрларини тўла қўллаб-қувватлаши ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

 

Қарор қилинди:

  1. Кафедра мудири Тўлқин Эшбековнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. “Журналистика факультети Журналистика кафедрасининг 2019-2020 ўқув йили учун белгиланган Иш режаси” маъқуллансин ва ЎзМУ Ректорига тасдиқлаш учун тақдим этилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш кафедра мудири Тўлқин Эшбеков зиммасига юклатилсин.

 

  1. Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан Журналистика кафедраси мудири Тўлқин Эшбеков сўзга чиқиб, “Журналистика кафедраси бўйича вазифалар тақсимоти”ни (илова қилинди) баён этди.

 

Журналистика кафедраси бўйича вазифалар

ТАҚСИМОТИ

 

Журналистика кафедраси фаолиятини янада такомиллаштириш, ЎзМУ Ректорати томонидан берилган ҳар қандай топшириқ ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

 

  1. Ўқув ишлари бўйича проректор ва унинг тизимидан бериладиган топшириқлар ижроси учун масъуллар:

– Рамзиддин Абдусатторов

– Шавкат Ибрагимов

 

  1. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ва унинг тизимидан бериладиган топшириқлар ижроси учун масъул:

– Юсуф Ҳамдамов

 

  1. Халқаро алоқалар бўйича проректор ва унинг тизимидан бериладиган топшириқлар ижроси учун масъул:

– Ёқутхон Маматова

 

  1. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор ва унинг тизимидан бериладиган топшириқлар ижроси учун масъул:

– Равшан Омонов

 

  1. Амалиёт, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъул:

– Фарида Эгамбердиева

 

Таълим сифатини назорат қилиш ва илмий ишлар бўйича масъул Юсуф Ҳамдамовга:

  1. Дарс жадвали бўйича ҳар бир профессор-ўқитувчи дарсга ўз вақтида кириши қатъий назорат қилиш;
  2. бирор профессор-ўқитувчи узрли сабабга кўра дарсга келолмай қолган тақдирда унинг ўрнига бошқа ўқитувчи дарс ўтишига мутлақо йўл қўйилмаслик, ўрнига дарсга кирган ўқитувчи ўзининг дарсини ўтиши ва ўша куни келмаган ўқитувчи ўрнига кирган ўқитувчининг белгиланган соатида ҳам ўз дарсини ўтиб беришини қатъий назоратга олиш;
  3. ҳафта якунида дарсга келмаган, ўрнига дарсга кирган ўқитувчилар ҳақида ёзма ахборот бериш;
  4. Республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни белгиланган муддатда амалга ошириш;
  5. Ўзбекистон радиоси ва бошқа нодавлат каналлар студияларида талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш;
  6. Телерадиокомпанияда ўтказилаётган ижодий учрашув ва бошқа тадбирларга талабаларни жалб этиш;
  7. Маҳорат мактабларида талабалар эришаётган натижалар ҳақида ҳар ой якунида кафедрага ҳисобот бериш; вазифалари юклатилсин.
  8. Кафедранинг Республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ вазифалар ижросини бегиланган муддатларда бажариш;
  9. ЎзМУ ва бошқа олий таълим муассасаларида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияларда кафедра профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиққотчиларнинг иштирокини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

 

Кафедра доценти Ёқутхон Маматовага:

  1. Ректорат масъуллари билан келишган ҳолда 2019-2020 ўқув йилида ўтказиладиган халқаро конференциялар ва бошқа анжуманлар режасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш;
  2. Хорижлик профессор-ўқитувчилар билан кафедра илмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш вазифалари юклатилсин.

 

Факультет илмий котиби Шавкат Ибрагимовга:

  1. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг 2019-2020 ўқув йилида нашрга тайёрлаётган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий қўлланмалари, илмий мақолалари мониторингини олиб бориш;
  2. Ёш тадқиқотчилар, иқтидорли талабаларни илмий мақолалар ёзишга ўргатишга мўлжалланган ижодий тўгараклар ташкил этиш ва унга масъул профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;
  3. Ўзбекистон телевидениеси ва бошқа нодавлат каналлар студияларида талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш;
  4. Телерадиокомпанияда ўтказилаётган ижодий учрашув ва бошқа тадбирларга талабаларни жалб этиш;
  5. Маҳорат мактабларида талабалар эришаётган натижалар ҳақида ҳар ой якунида кафедрага ҳисобот бериш вазифалари юклатилсин.

 

Амалиёт, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъул Фарида Эгамбердиевага:

  1. Ишга таклиф этишга келиб, талабалар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб кетаётган ОАВ ходимлари ҳақида тегишли сайтларимизга хабарлар ёзиш;
  2. Ёзги ва ишлаб чиқариш амалиётларига борган талабаларнинг ижодий ишларини тегишли амалиёт раҳбарлари билан баҳолаш ишларини вақтида якунлаш;
  3. Бир ҳафта муддатда 2019 йил охиригача ОАВ Бош муҳаррирлари ва масъул ходимлари, Ахборот хизматлари етакчилари иштирокида ижодий-амалий конференция ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва кафедрага тақдим этиш;
  4. 2019 йил охиригача 3- ва 4-курс талабаларини ишга жойлаштириш билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

 

Кафедра профессор вазифасини бажарувчи Зоир Тоҳировга:

  1. Талабаларнинг ижодий ишларини кўриб, таҳрир санъатини ўргатган ҳолда уларнинг ижодий тўпламини нашрга тайёрлаш;
  2. Талабга жавоб берадиган ижодий ишларни тегишли нашрларга тавсия этиш вазифалари юклатилсин.

 

Кафедра доценти Аҳмаджон Мелибоевга:

  1. “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи” ва бошқа журналлар таҳририятларида талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш;
  2. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилаётган ижодий учрашув ва бошқа тадбирларга талабаларни жалб этиш;
  3. Маҳорат мактабларида талабалар эришаётган натижалар ҳақида ҳар ой якунида кафедрага ҳисобот бериш вазифалари юклатилсин.

 

Кафедра катта ўқитувчиси Фахриддин Каримовга:

  1. “Ёшлар овози”, “Ўзбекистон овози”, “Маърифат”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ва бошқа газеталар таҳририятларида талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш;
  2. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасида ўтказилаётган ижодий учрашув ва бошқа тадбирларга талабаларни жалб этиш;
  3. Маҳорат мактабларида талабалар эришаётган натижалар ҳақида ҳар ой якунида кафедрага ҳисобот бериш вазифалари юклатилсин.

 

Кафедра доценти Шавкат Миралимовга:

  1. Вазирликлар, сиёсий партиялар ва бошқа ташкилотлар Ахборот хизматларида талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш;
  2. Турли матбуот анжуманларига талабаларни жалб этиш;
  3. Маҳорат мактабларида талабалар эришаётган натижалар ҳақида ҳар ой якунида кафедрага ҳисобот бериш вазифалари юклатилсин.

 

Курс кураторларига:

  1. Уч кун муддат орасида ҳар бир талабанинг ота-онаси, манзили, иш жойлари ва телефонлари ҳақида тўлиқ маълумотларни ёзма равишда тақдим этсин.
  2. Дарс қолдирган талабаларнинг ота-онаси билан ўша куниёқ гаплашиб, жавобини ёзма равишда тақдим этиб борсин.
  3. Дарс қолдирган, дарсга кеч қолган талабалар ҳақида ҳар куни www.uchildiz.uz сайтида танқидий мақола ёритиб борилиши мумкинлиги ҳақида талабалар ва ота-оналари қатъий огоҳлантирилсин.

 

Кафедра кабинет мудири Азизахон Ҳамроқуловага:

  1. Ҳар куни профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг ишга келиш-кетиши, иш вақтида бирор топшириқни бажариш учун юборилишини журналга қайд этиб бориш;
  2. Ректорат томонидан берилаётган топшириқлар, уларни бажаришга масъуллар ва ижросини журналга қайд қилиб бориш;
  3. Факультетдаги мавжуд компьютерлар ва бошқа ноёб жиҳозларни сифатли сақлаш юзасидан берилган топшириқни бир ҳафта муддат орасида бажариш;
  4. Кафедра котиби вазифасини бажариш, чунончи, мажлис баённомаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб бориш;
  5. Ҳар ҳафта якунида бажарилган (ёхуд бажарилмай қолган) ишлар юзасидан ёзма ахборот бериб бориш вазифалари юклатилсин.

Кафедра кабинет мудири Алишер Эсоновга:

  1. Кафедра фаолиятига оид барча ҳужжатларни расмийлаштириб бориш;
  2. профессор-ўқитувчиларга берилган топшириқларни ижро этишга кўмаклашиш вазифалари юклатилсин.

 

Кафедра докторантлари ва мустақил тадқиқотчилари гуруҳи сардори Замира Абдуллаевага:

  1. Кафедра томонидан докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларга берилган топшириқларни етказиш ва улар ижроси юзасидан ҳар ҳафта ёзма равишда ахборот бериб бориш;
  2. Кафедра докторантлари ва мустақил тадқиқотчилари фаолиятини мониторинг қилиб бориш;
  3. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ОАВда ёритилган хабар ва мақолалар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларни жадвал асосида рўйхатга олиб бориш вазифалари юклатилсин.

 

Журналистика кафедраси доцентлари Юсуф Ҳамдамов, Ёқутхон Маматова, Шавкат Ибрагимов, Шавкат Миралимов кафедра мудирининг фикрларини тўла қўллаб-қувватлаши ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этар эканлар, тақсимотда белгиланган вазифалар тўла амалга ошган тақдирда кафедра катта натижаларга эришиши мумкинлигини алоҳида таъкидладилар.

 

Қарор қилинди:

  1. Журналистика кафедраси мудири Тўлқин Эшбековнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Кафедра профессор-ўқитувчилари ва масъул ходимлар зиммасига “Журналистика кафедраси бўйича вазифалар тақсимоти”да белгиланган вазифаларни сўзсиз ижро этиш вазифаси юклатилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш кафедра мудири Тўлқин Эшбеков зиммасига юклатилсин.

 

Кафера мудири                                                 Тўлқин Эшбеков

Котиба                                                                Азизахон Ҳамроқулова

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>