Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XIV миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари

Шерзодхон Қудратхўжаев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Журналистика факультетида таҳсил олиб, Ўзбекистон телевидениесида, Марказий сайлов комиссияси, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси Ахборот хизматларида самарали фаолият кўрсатгач, педагоглик фаолиятини ўзи таълим-тарбия олган қадрдон ўқув даргоҳида бошлади. Интернет журналистикаси, Матбуот кафедралари мудири лавозимида самарали фаолият кўрсатиш асносида у асос солган халқаро Пресс-клуб миллий журналистикамизда улкан воқеликка айланмоқда. Сиёсий фанлари номзоди, доцент ҳамкасбимиз айни пайтда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори лавозимида ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда. Шерзодхон Қудратхўжаев халқаро Пресс-клуб раҳбари сифатида «Олтин қалам» XIV миллий мукофотининг «Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот«и совриндори бўлгани муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

3

5

Тошкентдаги ҳаётини шу даргоҳда талабаликдан бошлаб, айни пайтда ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Қирғизистон Академияси академиги, 2018 йилнинг «Энг яхши педагоги» танлови ғолиби, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевни «Олтин қалам» XIV миллий мукофотининг «Энг яхши журналистик материал учун (матбуот)» 1-ўрин соҳиби бўлгани билан чин дилдан табриклаб, Устозга узоқ умр, метиндек мустаҳкам соғлиқ, шогирд етиштиришдек заҳматли ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

 

там

ЎзМУ Журналистика факультетидан етишиб чиқиб «Олтин қалам» XIV миллий мукофотининг совриндорлари бўлишган барча ҳамкасбларимизни ҳам чин қалбдан табриклаб, келгуси ижодий ишларига омадлар тилаймиз.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Журналистика соҳасида "Олтин қалам" XIV миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари

 
1. Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот
1.JPG
II. Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):
2.JPG
Энг яхши журналистик материал учун (радио):
3.JPG
Энг яхши журналистик материал учун (матбуот): 
2 та биринчи ўрин (1-ўринга бериладиган мукофот иккига бўлинади)
4.JPG
Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика):
5.JPG
Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар
Инсон ҳуқуқлари мавзуидаги энг яхши материал учун:
6.JPG
«Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги
энг яхши материали учун» номинацияси:
7.JPG
«Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси:
8.JPG
«Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси:
9.JPG
Миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар бўйича
 
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши:
1.«Меҳнат муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун» — Хайриддинмурод Абулфаизов, “Маърифат” газетаси бош муҳаррири ўринбосари.
2.”Ижтимоий шериклик мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” — Жобир Хўжақулов, “Hurriyat” газетаси мухбири.
Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди:
1. «Ҳудудий янгиликларга оид босма ва интернет нашрларидаги туркум материаллари учун» – Юсупов Фурқат (марҳум), Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар иттифоқида матбуот котиби бўлиб ишлаган.
2. «Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг ижобий имижини оширишга қаратилган материаллари учун» – Жумабоев Дилмурод, «Наманганская правда» газетаси бош муҳаррири, Осиё журналистлар ассоциациясининг Ўзбекистондаги вакили.
3. «Коррупцияга қарши кураш борасидаги ислоҳотлари таҳлилий ёритилган материаллари учун» – «Жамият» газетаси таҳририяти.
4. «Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилалар учун амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисидаги таҳлилий материаллари учун» – Гулнора Хожимуродова, «Ватанпарвар» газетаси бўлим бошлиғи.
Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар
 
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:
«Журналистнинг ахборот олиш имкониятлари масалалари чуқур таҳлил этилган материали учун» – Исламов Рамиль, «Правда Востока» газетаси бўлим мудири.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси:
1. «Ўзбекистоннинг ташқи савдо сиёсати ривожи тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Алишер Умирдинов, gazeta.uz сайти мухбири.
2. «Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши фото ёки видеоҳисобот (блог, видео-фильм ёки бошқа визуал маҳсулот) учун» – Дилафруз Қулматова, «UzReport TV» телеканали шеф-муҳаррири.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги координатори офиси:
1. «Терроризмга қарши курашда ОАВнинг роли» – Беруний Алимов, журналист.
2. «ОАВнинг суд ҳокимияти билан ўзаро алоқалари масалалари» (фейкка қарши кураш, журналистларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлиги) – Садоқат Аллабергенова, «Даракчи» газетаси масъул котиби.
Америка Қўшма Штатлари элчихонаси:
«Иқтисодиётни ривожлантиришда Америка – Ўзбекистон муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун» – Ойдин Саъдуллаева, gujum.uz сайти мухбири.
Россия Федерацияси элчихонаси:
1. «Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожига бағишланган энг яхши материал учун» – Владимир Березовский, vesti.uz интернет нашри бош муҳаррири.
2. «Россиянинг Ўзбекистон билан маданий-гуманитар ҳамкорлиги тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Юрий Корсунцев, review.uz интернет нашри муҳаррири.
3. «Россия ва Ўзбекистоннинг савдо-инвестиция ҳамкорлиги тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Андрей Тешаев, рodrobno.uz интернет нашри бош муҳаррири.
Туркия Республикаси элчихонаси:
1. «Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун» –Элина Сакаева (gazeta.uz).
2. «Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун» – Садоқат Дадаева, ЎзМТРК, «Mahalla» телеканали мухбири.
3. «Туркия ва турк маданияти ҳақидаги энг яхши материал учун» – Ҳотам Мамадалиев, ЎзАнинг Наманган вилояти бўйича фотомухбири.
4. «Туркия ташқи сиёсати ҳақидаги энг яхши материал учун» – Суннатулла Абдуллаев, qalampir.uz сайти мухбири.
Хитой Халқ Республикаси элчихонаси:
1. Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг икки томонлама алоқаларини ёритган энг яхши материал учун – Умиров Шуҳрат, “Дунё” АА.
2. «Бир макон – бир йўл» лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик» мавзуига бағишланган энг яхши материал учун – Маруса Хосилова, «Инсон ва қонун» газетаси мухбири (Навоий вилояти).
3. «Хитой тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Мастура Хамроева, ЎзЖИУ Сурхондарё бўлими мутахассиси.
Project HOPE (ЮСАИД дастури) (АҚШ):
1. «Босма ва интернет ОАВда сил касаллигига қарши кураш ҳақидаги энг яхши материал учун» – Шоҳиста Бозорова, «Қашқадарё» газетаси мухбири.
2. «Сил касаллигига қарши кураш мавзуига бағишланган энг яхши телерадио материал учун» – Фароғат Барноева, Навоий вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири.
3. «Сил касалига мубтало бўлган одамларни камситишга қарши кураш (ёки сил касалига мубтало бўлганларга нисбатан бағрикенгликни шакллантириш) мавзуидаги материал учун» – Шуҳратжон Хуррамов, Франс-пресс (AFP) ахборот агентлиги мухбири.
«Минтақавий мулоқот» халқаро ташкилоти (Словения):
«ОАВда коррупцияга қарши кураш масалалари энг яхши ёритилган материал учун» – Садоқат Аллабергенова, «Даракчи» газетаси масъул котиби.
DVV International (Германия):
«Аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамияти ва ОАВнинг роли тўғрисидаги материали учун» – Анора Содиқова, ЎзА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси:
«Ўзбекистоннинг атом энергетикаси мавзуи ёритилган энг яхши материал учун» – Максад Жангиров, «Новости Узбекистана» газетаси махсус мухбири.
Лола Рахманбаева, kun.uz веб-сайти мухбири.
Жаҳонгир Абдурахманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати ходими.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақавий экология маркази филиали (РЭЦЦА) – Европа Иттифоқининг молиявий ёрдамида:
«Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг муҳимлигидан аҳолининг хабардорлигини ошириш, сув муаммолари ва уларнинг ечимлари ёритилган мақолалари учун»
1. «Энг ахборотга бой видеорепортаж» – Шоҳжаҳон Каримов, «Дунё бўйлаб» телеканали муҳаррири.
2. «Энг яхши фоторепортаж» – Максад Жангиров, «Новости Узбекистана» газетаси махсус мухбири.
3. «Энг ахборотга бой матнли мақола» – Наталия Шулепина, экожурналист.
http://uza.uz/oz/society/zhurnalistika-so-asida-oltin-alam-khiv-milliy-mukofoti-olib—04-05-2019

 

You may also like...

1 Response

  1. Bu sur’atlarda Navbahor Imomovani koʻryapman.Lekin bu ayolga inson sifatida ham,jurnalist sifatida nol ball.Chunki oltmish besh talaba va Jurnalistika fakulteti oʻqituvchilariga qarata «Agar Oʻzbekistonga tuhmat toshlari yogʻdirishsa,men hech nima qilmayman,mening Vatanim Amerika»degan gaplari yurak yuragimga botib ketgan.Ustoz sizdan iltimos,bunday vatanfurush,gumrohlarni aziz ostonamizga yoʻlatmang.Biz bundaylardan nafratlanamiz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>