Илмий-амалий анжуманга марҳамат!

Илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш ва юксак савияда ўтказиш борасида ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультетидан андоза олсак арзийди, дейди Дониш домла ҳавас билан.

и2

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

АХБОРОТ ХАТИ 

2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 100 йиллиги муносабати билан Ижтимоий фанлар факультети томонидан иқтидорли талабалар ва магистрларнинг “Ижтимоий-гуманитар фанлар: инновацион ғоялар ва технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

 Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:

I шўъба. Фалсафий фанларда инновацион ғоя ва технологияларнинг ёритилиши;

II шўъба. Ижтимоий, сиёсий ва маданий жараёнлардаги маънавий-маърифий ислоҳотлар;

III шўъба. Педагогика ва психология фанларининг замонавий муаммолари;

IV шўъба. Социология ва Ижтимоий иш соҳаси ривожида илғор инновацион ғояларнинг аҳамияти.

  Муаллифлар учун маълумотлар

 Конференциянинг расмий тили: ўзбек ва рус тиллари.

Илмий мақолалар қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиши керак:

  • мақолалар матнлари Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда, 14 ўлчамда терилган бўлиб, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан  3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси ёзилади. Кейинги қаторда муаллифнинг ўқиётган курс ва гуруҳи ҳақидаги маълумот акс этиши лозим. Матндан ҳаволалар ҳар бир бетнинг охирида келтирилади.

Мақола ҳажми 3-5 бет, электрон ва қоғоз вариантда 2018 йил 20 апрелга қадар таҳрирдан ўтказилиб, ташкилий қўмитага етказилиши лозим. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган мақолалар кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди.

Талабга жавоб бермайдиган, мавзуга оид бўлмаган мақолалар чоп этилмайди ва қўлёзмаси муаллифга қайтарилмайди.

Муаллифлар тақдим этилган мақолаларда келтирилган маълумотларнинг тўғри ва асосли эканлигига масъулдирлар.

Илмий-амалий конференция материаллари тўплами муаллифларнинг олдиндан тўлаган бадаллари ҳисобидан чоп этилади (ҳар бир саҳифа учун — 10000 сўмдан)

Конференция иштирокчиларининг ҳар бирига сертификат берилади. Ҳар бир шўъбада бир нафардан “Энг яхши мақола” муаллифи факультет деканининг махсус совғаси билан тақдирланади.

Масъул: Ижтимоий фанлар факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Юсубов Жалолиддин.

E-mail: jaloliddin_manaviyat@mail.ru

____________________________

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>