Ислоҳотларни ёритишда матбуотнинг ўрни

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот

агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни» мавзуида анжуман ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, юртимизнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган босма ва электрон медиа тузилмаларнинг ходимлари иштирок этди.

фонд1фонд

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Лутфулла Сувонов ва бошқалар мамлакатимизда миллий медиа соҳани равнақ топтириш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий, моддий-маънавий асослар яратилганини таъкидлади.

Бу борадаги қонун ҳужжатларининг тобора такомиллаштирилаётгани матбуотни эркин ва хилма-хил фикрлар майдонига айлантириш, миллий журналистикамизга жаҳоннинг илғор иш тажрибаси ва тараққиёт тенденцияларини жорий этиш, соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, қўллаб-қувватлашда, касб маҳоратини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Шиддат билан кечаётган бугунги даврда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари жаҳон медиа маконига тобора фаол интеграциялашиб бормоқда. Юртимизда кечаётган ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини тезкор, холис, ҳаққоний етказиш Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги обрўси ва нуфузининг юксалишида, диёримизга оид ижобий, объектив, ишончли муносабатнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Бу эса соҳа вакилларидан ўз ишининг юқори даражадаги билимдони бўлишни, фаолликни, ташаббускорликни, фидойиликни, ўз юртига, халқига, касбига садоқатни талаб этмоқда.

Анжуманда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларнинг амалга оширилишида ОАВнинг роли, мамлакат медиа имижини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари, халқаро медиа маконга интеграциялашув жараёнида Ўзбекистоннинг тутган ўрни каби мавзулардаги маърузалар муҳокама қилинди.

 Назокат Усмонова, ЎзА
***
Изоҳ: ушбу анжуманда ЎзМУ Журналистика факультети доценти Тўлқин Эшбековнинг «Мамлакат имижини яратишда жамоатчилик билан алоқаларнинг ўрни», Журналистика факультети деканининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Тиллаевнинг «Ахборот хуружларига қарши курашда журналист маҳорати» мавзуидаги маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

ф4 ф1 ф2 ф3

Таҳририятдан: тезорада Тўлқин Эшбекнинг ўша анжуманда сўзлаган маърузаси шу ерда ёритилади. Сайтимизни кузатиб боринг.

Пресс-релиз

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Миллий оммавий ахборот воситалари сифат ва таъсирчанлигини оширишга оид устувор вазифалар” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети вакиллари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган босма ва электрон ОАВ журналистлари иштирок этди (жами иштирокчилар сони – 50 нафардан ортиқ).

Мазкур анжуманни ўтказишдан асосий мақсад – мамлакатимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВнинг демократик ислоҳотлар жараёнидаги ўрнини ошириш, уларнинг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, эркин ва мустақил ОАВни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, истиқболдаги белгиланган вазифаларни муҳокама қилишдан иборат.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ОАВни ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асос барпо этилди. Соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизими яратилди. Бу эса ОАВда фаолият юритаётган ҳар бир ижодкорни давр нафаси билан яшаб, кенг жамоатчиликни бунёдкорлик сари руҳлантиришга, ислоҳотлар моҳиятини англашга ундовчи шахс сифатида  жамият ҳаётининг фаол, илғор фикрли вакилига айланишида муҳим аҳамият касб этади. Бундай юксак масъулият ижтимоий-иқтисодий турмушнинг барча жабҳаларидаги янгиланишларга  дахлдор бўлиш, жамият ҳаётидаги ютуқ ва камчиликларни ўз вақтида кенг омма ихтиёрига ҳавола қилиш ва уларда маълум ижтимоий муносабатни шакллантиришни талаб этади.

ОАВнинг ривожланиш тенденцияларига аҳамият қаратилса, истиқлолнинг илк йилларида уларнинг умумий сони 400 га яқинни ташкил этган бўлса, айни вақтда 1564 тани ташкил этмоқда (2017 йил 8 август ҳолатига кўра). Улардан 694 таси газета, 330 таси журнал, 14 таси ахборотнома-бюллетен, 4 таси ахборот агентлиги, 68 таси телевидение, 37 таси радио, 418 таси веб-сайтлардир.

Миллий ОАВнинг эркин ва мустақил фаолият олиб бориши бу, аввало, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи мустаҳкам ҳуқуқий базага боғлиқ. Бунинг учун ўтган давр мобайнида қабул қилинган “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги 10 дан ортиқ қонунлар ва 150 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари соҳа тараққиётига хизмат қилиб келмоқда.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 августдаги “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада токомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил
17 августдаги “Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада токомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари соҳа ривожида янги босқични бошлаб берди.

Сир эмаски, турли ғоя ва мафкуралар, манфаатлар кураши кескинлашиб, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда ахборот ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Шундай пайтда фуқароларда оқни қорадан, холисни нохолисдан ажратиш салоҳияти, маънавий-маърифий иммунитетни мустаҳкамлаш айни заруратдир. Бунда ОАВнинг роли ва ўрнини кучайтириш ҳар қачонгидан кўра муҳим. Зеро, замонавий глобаллашув жараёнларининг шиддат билан авж олиб бориши ОАВ соҳасида ҳам дунёда ва мамлакатда содир бўлаётган воқеликларга тез ва мос тарзда муносабат билдиришни тақозо этади. Бу эса, ўз навбатида, ОАВ вакиллари олдига кенг жамоатчиликка ахборотни тез, аниқ, холис, асосланган далиллар асосида етказишдек муҳим вазифани қўяди.

Жамият тараққиётига хизмат қилувчи замонавий ахборот коммуникация технологияларининг кириб келиши, ахборот майдонида тарқатилаётган маълумотларнинг ғоявий, мафкуравий жиҳатдан ўзгача кўринишга эга бўлиб бориши бевосита соҳа тараққиётига ҳам даҳл қилиши шубҳасиз. Шу маънода, бугунги глобаллашув шароитида ОАВни янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ролини янада ошириш, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотлар очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашдаги фаоллигини кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш учун биринчи навбатда мукаммал ҳуқуқий база, яъни қонунчиликни янада такомиллаштириш талаб этилади.

Жорий йилнинг 7 февраль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг биринчи йўналиши – давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланди. Бундан асосий мақсад соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш, жамоатчиликнинг холис ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, натижада ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашдан иборат.

Унга кўра, ОАВни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари, ОАВ томонидан жамоатчилик назорати шаклларини амалга ошириш тартиби ва журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун қўшимча кафолатлар киритилиши кўзда тутилмоқда. Бу, ўз ўрнида, соҳага оид ҳуқуқий асоснинг янада мустаҳкамланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Анжуманда қайд этилганидек, замонавий ахборот жамияти шаклланиши жараёни журналистлардан кенг дунёқараш, чуқур билим, касбий маҳоратни талаб этади. Шу маънода, жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот тўплаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг аудиторияга етказишда уларнинг тутган ўрни муҳим. Миллий журналистика мактабини яратишда юксак маънавий-интеллектуал салоҳиятга эга, замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш бугуннинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Шу маънода, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 27 июнь куни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган байрам табригида шундай дейилади: “… оммавий ахборот воситалари вакилларидан нафақат профессионал билим ва малака, ҳаётий тажриба, ўз сўзи учун масъулият ҳисси, айни вақтда юксак гражданлик позицияси, маънавий жасорат ҳам талаб этилади. Бундай мақсадга эришиш учун оммавий ахборот воситаларига қонунчилик нуқтаи назаридан, моддий-техник, ўқув-услубий таъминот нуқтаи назаридан янада кенг имкониятлар яратиб беришимиз керак”.

Жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ вакилларининг ўрни ва роли беқиёс. Шу мақсадда, айни вақтда Қонунчилик палатасида тайёрланаётган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида ҳам ОАВнинг алоҳида субъект сифатида кўрсатилиши, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларининг аниқ белгиланиши соҳа ривожи йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, ОАВнинг молиявий бақарорлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Мустақил ОАВ фаолияти самарадорлигини ошириш, амалга оширилаётган ўзгаришларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ҳар йили ўтказиладиган грант танловлари катта аҳамият касб этади. Бу, ўз ўрнида соҳанинг молиявий жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш, соҳа вакилларининг моддий шарт-шароитларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, анжуман доирасида журналистикада ихтисослашув масалалари, журналист кадрларни тайёрлашда ахборот-психологик ҳуружларга қарши медиа-таълим тизимини такомиллаштириш, миллий ОАВ ривожида медиалойиҳаларни тайёрлаш кўникмалари, уларни амалга ошириш механизмлари, таҳлилий журналистиканинг ўзига хос жиҳатлари, жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ролини ошириш, журналист текширувини амалга оширишда журналистларнинг касбий этика қоидаларига амал қилиш тартибларига оид мавзуларда туркум семинар-тренинглар ўтазилди.

Тадбирнинг иккинчи кунида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитаси депутатлари билан учрашди. Ташкил этилган “давра суҳбати”да соҳага оид қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, истиқболда белгиланган вазифалар хусусида депутатлар томонидан маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашув давомида иштирокчилар Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбирларда бугун ОАВ олдида турган долзарб вазифалар, илғор демократик ҳуқуқий давлат қуриш, кучли фуқаролик жамиятини равнақ топтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда миллий ОАВнинг ўрни атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

ПРЕСС-РЕЛИЗ

 Жорий йилнинг 22 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда ОАВнинг роли ва ўрни” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган босма ва электрон ОАВ журналистлари иштирок этди (жами иштирокчилар сони – 50 нафардан ортиқ).

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган фаолият йўналишларини ОАВда ёритиш, эркин ва мустақил ОАВни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВнинг демократик ислоҳотлар жараёнидаги ўрнини ошириш, уларнинг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, журналистларнинг касбий билим ва тажрибаларини ошириш, истиқболдаги белгиланган вазифаларни муҳокама қилишдан иборат.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 августдаги “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада токомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил
17 августдаги “Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада токомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари соҳа ривожида янги босқични бошлаб берди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда ОАВни ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асос барпо этилди. Соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизими яратилди. Бундай юксак масъулият ижтимоий-иқтисодий турмушнинг барча жабҳаларидаги янгиланишларга  дахлдор бўлиш, жамият ҳаётидаги ютуқ ва камчиликларни ўз вақтида кенг омма ихтиёрига ҳавола қилиш ва уларда маълум ижтимоий муносабатни шакллантиришни талаб этади.

Барчамизга маълумки, ОАВ орқали давлат манфаатлари ифода этилади, маълум бир халқаро ёки минтақавий масаладаги сиёсий позиция билдирилади, одамларнинг менталитети шаклланади, давлатнинг ташқи имижи яратилади, халқаро муносабатлар мустаҳкамланади. Глобаллашув асрида мамлакат имижи стратегик аҳамиятга эга бўлиб, у давлатнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга, мамлакат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Тадбир доирасида мамлакат имижини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва халқаро тажриба, онлайн режимида журналистика салоҳияти, ижтимоий тармоқлардаги ахборотларнинг жамоатчиликка таъсири, шунингдек, халқаро медиа маконда мамлакатнинг ижобий имижини шакллантиришда журналистларнинг роли, таҳлилий ва Интернет журналистиканинг ривожланиш тенденциялари ҳамда бугунги ҳолати ва истиқболдаги масалалар атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбирга таклиф этилган мутахассислар томонидан мамлакатимизда ҳамда хорижда Интернет-журналистика соҳаси тараққиётининг асосий омиллари, онлайн режимида фаолият юритишда журналистлар олдига қўйилган талаблар, медиа-тузилма фаолияти самарадорлигини оширишда талаб этиладиган асосий омиллар, глобал медиа монополиялар шароитида давлат имижини шакллантириш, халқаро жамоатчилик алоқалари, ахборот-сиёсий технологияларни қўллаш, шу билан бирга, Интернет тармоғида журналистлар фаолиятини тартибга солишда одоб-аҳлоқ меъёрларига амал қилиш қоидаларига оид масалалар хусусида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Анжуманда таъкидланганидек, Интернет-журналистика соҳасига оид хорижий давлатлар тажрибалари, фаолият йўналишида кузатилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этишга оид миллий Интернет журналистиканинг бугунги ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилиш, унга доир қонунчилик асосларини такомиллаштириш, журналистларнинг профессионал билим ва кўникмалари, соҳага оид хабардорлик даражасининг янада ошишига хизмат қилади.

Миллий Интернет-журналистика соҳасига оид олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, албатта, соҳада фаолият юритиб келаётган ходимларнинг ҳар томонлама касбий тайёргарлигини ошириш, билим ва маҳоратларини юксалтириш, шунингдек, уларнинг касбий масъулиятларини теран ҳис қилган ҳолда Ватанга садоқат, инсонпарварлик фазилатларини шакллантириш ва тараққий эттириб бориш, фуқароларнинг жамият ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларга нисбатан бўлган муносабатларини чуқурроқ англаб боришида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Албатта, бундай натижаларга эришишда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келаётгани муҳим аҳамиятга эга. Ана шундай эътибор туфайли ўтган давр мобайнида журналистларимиз учун фаолият майдонини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, матбуот ва оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ва ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган, демократик талаб ва стандартларга тўла жавоб берадиган кўплаб ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

Жамоат фонди томонидан ташкил этилган мазкур анжуман доирасида республикамизнинг барча ҳудудларидан журналистлар таклиф этилиб, ўндан ортиқ мавзуларда маърузалар тингланди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган йуналишлар ҳамда жамият билан давлат ҳокимияти ўртасида жонли мулоқотни яратиш мақсадида турли мавзуларни ёритиб бориш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда журналист кадрларни тайёрлаш, уларнинг маҳорати ва ижодий фаоллигини ошириш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш, журналистларнинг ихтисослашув масалалари Жамоат фондининг асосий вазифалари сирасига киради. Хусусан, анжуманда таҳлил қилинган мавзулар доирасида миллий анъаналар, аҳоли менталитети ва замонавий цивилизациянинг илғор ютуқларини инобатга олган ҳолда босма оммавий ахборот воситалари материалларининг профессионал, ғоявий ва бадиий даражасини ошириш, турли ижтимоий тармоқлар орқали кириб келаётган “ёт ғоялар”дан аҳоли, хусусан, ёшларни мухофаза қилишда Интернет журналистиканинг ўрнига асосий эътибор қаратилди.

Замонавий дунёда ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бошқа соҳаларда бўлгани каби оммавий ахборот воситаларини ҳам буларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар аудиториясининг асосий қисмини ёшлар ташкил этишини ҳисобга олсак, тадбирда кўтарилган масалалар долзарб аҳамият касб этиши ёрқинроқ аён бўлади. Зотан, ўсиб келаётган авлоднинг қизиқишлари глобал тармоқ билан узвий боғлиқ экан, Интернетдан фойдаланувчилар сони кун сайин кўпайишда давом этади. Бундай шароитда ишончли ахборотни инсоннинг жисмоний ва маънавий ривожланишига зарарли таъсир ўтказадиган ахборотдан ажрата олиши муҳимдир.

Тадбир давомида шу каби қатор масалалар бўйича тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилиб, керакли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>