Китобхонлик – эзгулик йўли

Ҳаёт неъматларидан бири – китоб эканлигини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Китоб ва китобхонлик бугунги кунда жамиятимизда муҳим ижтимоий ҳамда маънавий воқеликка айланмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир” (“Ўзбекистон” нашриёти, 2018 йил) деб номланган китоби турли муассасаларда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Яқинда Олмазор туманидаги 20-оилавий поликлиникада бўлиб ўтган “Китобхонлик – эзгулик йўли” мавзуидаги давра суҳбати асосан ана шу китоб мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.

1 2

– Муҳтарам Президентимизнинг “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”, “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир” каби китобларини қунт билан ўқиган ҳар бир инсоннинг дунёқараши, маънавий олами шунга яраша бўлади,– дейди поликлиника бош шифокори Фарида Фозилова.– Китобга ошно бўлган киши ҳеч қачон адашмайди, замондан ортда қолмайди. Китоб инсон камолотида беназир маънавий қанотдир.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбек Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган “Инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш – демократик жамият асосидир” мавзуидаги нутқига алоҳида эътибор қаратди.

– Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилиниши тарихий воқеадир. Бу ҳужжат жаҳонда тинчлик ва осойишталик барқарор бўлишига хизмат қилади,– деди маърузачи.– Резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат”дир. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган. Унда динлар, маданиятлар ва конфессиялараро муносабатлардаги уйғунликни рағбатлантириш ҳамда айрим шахсларга нисбатан дин ва эътиқодлар замиридаги камситишларга йўл қўйилишига қарши курашишга қаратилган барча халқаро, минтақавий ва миллий ташаббуслар қўллаб-қувватланади. Айни пайтда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ҳужжатда аъзо давлатларга миллий ва халқаро ОАВлари, жумладан, Интернет тармоғида кенг кўламли тарғибот ишларини йўлга қўйиш, бағрикенглик, зўравонликка барҳам бериш ҳамда дин ва эътиқод эркинлигига доир маърифий ахборот тарқатиш каби тегишли коммуникацион стратегияни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Президентимиз ёшларни сўнгги йилларда кучайиб бораётган диний экстремизм ва терроризм таҳдидларидан ҳимоя қилиш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш кераклигини таъкидлаб, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилгани кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Давлатимиз раҳбарининг нутқида кўтарилган устувор масалалар мазмун-моҳиятини халқимизга, айниқса, ёшларга етказиш, тушунтириб беришга масъулмиз. Муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз меросида доимо ҳалол меҳнат билан яшаш, ватанпарварлик, мардлик, саховат ва камтарлик улуғланади. Президентимиз ўз нутқида ислом динининг инсонпарварлик аҳамиятига яна бир бор эътиборни қаратди: “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”.

XXI асрга келиб, жаҳон динларидан бири – исломга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Афсуски, бу қизиқиш ортида исломни ниқоб қилиб, ўзининг жирканч мақсадларини амалга оширишга уринаётган кучлар ҳам борки, улар нафақат тинчлик ва барқарорликка, балки ислом дини софлигига ҳам катта таҳдид солмоқда. Диний экстремистларнинг ёвуз мақсадлари, бузғунчи ғоялари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақиради.

Интерфаол тарзида ўтказилган давра суҳбатида тажрибали шифокорлар Гулчеҳра Ниёзова, Рисолат Яҳёева, Гулчеҳра Одилова, Шоҳиста Хайруллаева, Дилфуза Усмонова ва бошқалар мазкур китобларни қунт билан ўқиган киши мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган оламшумул ўзгаришлар моҳиятини теран англаб етиши, эртанги кунга ишонч ва умид билан қараши учун ундан маънавий қувват олиши мумкинлигини алоҳида таъкидладилар.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Муаззам Алибоева,

Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

You may also like...

1 Response

  1. Shu o’rinda sizlar bilan ajoyib kitob taqdimoti bilan o’rtoqlashgim keldi: ​​Kuni kecha Nur Ahmadning “Xorazm nemislari” asari taqdimoti oʻtkazildi. Germaniya Prezidenti janob Frank-Valter Shtaynmayerning yurtimizga tashrifi kunlarida tashkil etilgan mazkur asar taqdimotidan maqsad—ikki millat oʻrtasidagi oʻzaro doʻstlik rishtalarini yanada mustahkamlashdan iborat.
    Asar haqida toʻxtaladigan boʻlsak, u real xodisalarga asoslangan boʻlib, unda 1882 yildan 1937 yilgacha boʻlgan davr mobaynida dastlab Xiva xonligida, soʻng sobiq shoʻrolar zamonida Xorazm viloyatida qariyb 55 yil davomida umrguzaronlik qilgan oqmachitlik mennonit nemislarining hayoti, ularning bu hududlarga qanday va nima sababdan koʻchib kelgani, mahalliy aholi vakillari bilan munosabatlari haqida so’z boradi. Mazkur hujjatli-badiiy qissa qariyb 130 yillik davr voqealarini oʻz ichiga qamrab olgan. Kitobda, ham qalbingizni junbushga keltiradigan, ham sizni miriqib kulishga majbur qila oladigan hodisalar borki, uni oʻqish jarayonida oʻzingiz bilmagan holda asar qahramonlari bilan birga yonma-yon yashay boshlaysiz, ular bilan birga iztirob chekasiz, birga xursand bo’lasiz. Bir oʻtirishda oʻqishli asar boʻlibdi, deya keng mutaxassislar jamoasi tomonidan e’tirof etilayotgani ham, asarning qadrini bir qadar oshiradi nazarimda.
    Shu oʻrinda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, filologiya fanlari doktori Xurshid Doʻstmuhammad ustozimizning mazkur asar haqida bildirgan fikrlaridan bir parchasini iqtibos sifatida keltirsam: “Bir mulohazani aytishga toʻgʻri keladi. Xorazmlik nemislar hayoti nihoyatda ayanchli-dramatik voqea-hodisalarga boy. Muayyan qahramonlar obrazi silsilasi “mana men” deb turibdi. Binobarin, boʻlib oʻtgan tarixiy voqealar salmoqli (hatto bir necha jilddan iborat) roman yaratishga ham yetarli “xom ashyo” beradi.
    Ayni choqda esa qoʻlimizda “Xorazm nemislari” hujjatli-badiiy qissa. Oqmachit vayronalari qoldiqlarini maʼnaviy jihatdan tiklashga bagʻishlangan mazkur asar oʻzbek va nemis xalqlari oʻrtasidagi ajoyib va betakror doʻstlik rishtalari oʻziga xos azaliy tarixga egaligidan dalolat beradi. Bunday asarlar shubhasiz ana shu oʻzaro mehr-oqibatning bardavom boʻlishiga, mustahkamlanishiga hissa qoʻshadi.”

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>