Мактаб ўқувчилари ЎзМУдан қандай таассурот олдилар?

Мазкур мақолани ҳозиржавоблик билан ёритган ЎзА ижодий жамоасига ЎзМУ Ахборот хизмати самимий миннатдорчилик изҳор этади.

Мактаб ўқувчилари ЎзМУдан қандай таассурот олдилар?

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган.
 
photo5382336076728871346.jpg
Ёшликда олинган билим – тошга ўйиб ёзилган каби мустаҳкам бўлади, деган ҳикмат замирида улкан маъно мужассам. Бугун мактаб партасида таълим-тарбия олаётган болаларнинг бир қисми эртага турли касб-ҳунарларни эгалласа, илмга интилган иқтидорли, истеъдодли ёшлар олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар.
photo5384548075080624638.jpg
Мактаб ўқувчиларида илм олишга бўлган қизиқишларини ошириш, ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган.
Навбатдаги ана шундай тадбирда Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабининг 10-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.
“Ҳаракатлар стратегияси” хонасида бошланган тадбирда ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Нажмиддин Қодиров, Ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Миллий университети кенгаши раиси Шукурилло Анваров, Маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Барно Ўнгбоева илм ҳар доим инсонни юксакликка чорлаши, аср тенгдоши бўлган ЎзМУда 100 йилдан буён қанча академиклар, олимлар, атоқли адиб ва шоирлар, зиёлилар етишиб чиққанлари, жаҳонда эътироф этилган илмий мактаблари, халқаро алоқалар доирасида талабалар, ёш тадқиққотчиларнинг хориж олий таълим муассасаларида билим ва малакаларини ошираётганлари, чет эллик профессор-ўқитувчилар бўлғуси мутахассисларимизга сабоқ бераётганлари, сўнгги йилларда бу даргоҳдан етишиб чиқаётган халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ҳақида атрофлича сўз юритдилар.
Қизиқарли давра суҳбатига айланган тадбирда Президент стипендияси соҳиби, 2-босқич магистри Озодбек Ражабов, Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори Феруза Бекмуродова, Таэквондо ва спорт фаолияти факультети 1-курс талабаси, Комбат Айкидо спорт тури бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, икки карра Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси Амирбек Олимов, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Баҳора Абдусатторовалар илм-фан сирларини пухта эгаллаш йўлида устозларидан қандай сабоқ олаётганлари, келгусида қандай марраларни кўзлаётганлари, орзу-интилишлари ҳақида сўзлаб бердилар. Уларнинг асл орзуси – келгусида она юртимиз шуҳратини мудом дунё қадар кўтариш эканлиги мактаб ўқувчиларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида Тарих факультетининг “Археология музейи”га борган ўқувчиларга Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ҳикмат Полвонов бу ерда сақланаётган ноёб топилмалар, асори-атиқлар ҳақида кенг маълумот берди.
***
ЎзМУ “Ҳаракатлар стратегияси” хонасида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирда Тошкент туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Очиқ мулоқотда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимовнинг Миллий университет тарихи ва бугунги истиқболлари, ривожланган давлатларнинг университетлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, талабалар алмашинуви, икки давлат университетида таҳсил олган иқтидорли талабаларга қўшма диплом берилиши ҳақидаги фикрлари мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида ўқувчилар Миллий университет маърифат ўчоғига айланган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон доимий экспозицияси”, “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” экспозицияси, кутубхоналар, компюьтер хоналари билан танишдилар. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодировнинг университетимиз фахрига айланган Ўзбекистон қаҳрамонлари ҳақидаги фикрлари мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.
Биология факультетининг “Зоология музейи”да Маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Барно Ўнгбоева ҳамда мутахассис мураббийлар ўқувчиларни она табиат мўъжизаларига ошно этдилар.
Мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Тўлқин Эшбек, 
ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари​​
http://uza.uz/oz/society/maktab-uvchilari-zmudan-anday-taassurot-oldilar-29-10-2018

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>