Маънавият ва ахборот сабоқлари

“Ахборот соатлари” машғулотлари талабаларни маънан бойитишда ғоят муҳим ўрин тутади.

аброрКитоб

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 11 июндаги қўшма Ҳайъати қарорини ва 2005 йил 24 июлдаги 138-сонли қўшма буйруғида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ахборот гуруҳи” ташкил этилган. Бу гуруҳнинг асосий мақсади – талаба-ёшларни юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда рўй бераётган воқеалар ҳамда бошқа зарур ахборотлар билан тезкор ва мунтазам равишда хабардор этиб боришдан иборатдир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг юқорида қайд этилган қарори ва буйруғига биноан ЎзМУнинг барча ўқув гуруҳларида ҳафтада бир марта 45 минут “Ахборот соати” ва 45 минут “Мураббийлик соати” ўтказилиши йўлга қўйилган.

ЎзМУнинг барча факультетларида ўтилаётган “Ахборот соатлари” курслари талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутишини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.

ЎзМУ “Ахборот гуруҳи” раҳбари, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек ўқув йили мобайнида ҳар ҳафтада “Ахборот соати” машғулотлари учун зарур маълумотларни тайёрлаб тақдим этади.

ОАВда ёритилаётган энг муҳим хабар ва мақолалар асосида тайёрланадиган “Ахборот соати” материаллари www.nuuz.uz ва www.uchildiz.uz веб-сайтлари орқали ёритиб борилади. Бу маълумотлардан наинки ЎзМУ талабалари, айни пайтда мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Ижодкор-мураббий Тўлқин Эшбекнинг 2015-2016 ўқув йили мобайнида “Ахборот соати” машғулотларида баён этилган энг муҳим маълумотлар асосида тайёрлаган “Маънавият ва ахборот сабоқлари” ўқув услубий қўлланмаси чоп этилди.

Унда “Мустақиллик дарси”, “Тинчлик дарслари”, “Жасорат дарслари” каби мавзулар алоҳида ўрин тутади. Яъни, ҳар йили талабаларга мазкур мавзуларда ўтиладиган дарсларда тақдим этиладиган муҳим маълумотлар кенг ёритилган.

Мазкур услубий қўлланмада талабалар билиши лозим бўлган энг муҳим маълумотлар, мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда, хусусан, Миллий университетимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида сўз юритилади.

Ахборот икки томонлама тингланиши муҳим аҳамият касб этади. Модомики, аудиторияда талабаларга ахборот берилдими, унга нисбатан ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, муносабатларини ҳам тинглаш (ва баҳолаб бориш!) ғоят муҳим аҳамият касб этади. Қўлланмада зукко талабаларнинг “Ахборот соатлари” юзасидан билдиришган фикрномалари ҳам ўрин олган.

Ушбу китобдан янги ўқув йилида олий таълим муассасаларида “Ахборот соати” ва “Мураббийлик соати” машғулотларини олиб борадиган мураббийлар услубий қўлланма сифатида фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир.

АброрКамолт

 Аброр ХИДИРОВ,

ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>