Маҳорат дарси

ЎзМУ талабалари учун муҳим сабоқ

МАҲОРАТ ДАРСИДА “SCOPUS SCIENCE DIRECT” БАЗАСИ ИМКОНИЯТЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

4 май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Elsevier” (Нидерландия) компаниясининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Оспанова томонидан профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва талабалар учун маҳорат дарси ўтказилди.

Маҳорат дарсида иштирокчиларга “Scopus Science Direct” ҳалқаро илмий техник маълумотлар базасидан фойдаланиш ва илмий мақолаларни юқори импакт-факторга эга журналларда чоп этишнинг асосий қоидалари, талаблари ҳақида батафсил тушунтириб берилди.

Ушбу семинарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унверситети “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети Таэквондо ва спорт фаолияти кафедраси ўқитувчи ва талабалари иштирок этиб, мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоблар олдилар.

Аъзам БОЛТАЕВ,

ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти факультети

http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/460

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>