Навоийнинг насрий асарлари

Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий йўналишдадир.

“Маҳбуб ул-қулуб” (1500-1501 й.) Навоийнинг сўнгги йирик асари бўлиб, унда улуғ мутафаккир адибнинг ҳаёти давомидаги кузатишлари, тўплаган бой тажрибаси ўз аксини топган.
“Хамсат ул-мутаҳаййирин” (1494 й.) асарида устози ва дўсти Абдураҳмон Жомий, унинг ҳаёти лавҳалари, ёзишмалари, асарлари ҳақида ҳайратомуз ҳикоялар келтирилган.
“Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер” (1488-1489 й.), “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” (1493 й.) асарлари маноқиб — ҳолот йўналишида бўлиб, уларда шоирга устозлик қилган буюк шахслар ҳаёти, фаолияти ёритилган.
“Муншаот” (1498-1499 й.) Навоийнинг мактублари тўплами (жами 88 та хат) бўлиб, улар соғинч хатлари, наврўз табриклари, манзумалар,  ўгитлар, сулҳномалар ҳамда бошқа йўналишлардадир. Улар Ҳусайн Бойқаро, Бадиуззамон сингари тарихий шахсларга атаб битилган.

You may also like...

1 Response

  1. OLIY TA’LIM VAZIRLIGI MA’NAVIYAT VA MA’RIFAT markazida Bobur Mirzo tavaludiga bag’ishlangan tadbirda Mirzo Boburning 20-avlodi hamda Donish domlamiz ajoyib ma’ruza qilishdi. Bu ma’ruzada Bobur shaxsiyatga doir siz-u biz uchun juda qiziqarli fikrlar aytildi hamda bu yerda yaratilgan ajoyib muhitni his qilish maqsadida olingan suratlar «uchildiz.uz» saytiga jaylashtiriladi. Siz ham tarixiy kunga guvoh bo’ling.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>