Мен кўрган Тошкент

Сайтимизга Қирғизистондан хат келди: Ассалом Тўлқин домла!

Ушбу маколани сайтингизга куйсангиз, халклар дустлигининг мустахкамланишига хисса кушган бўлар эдингиз.
Янаги йили Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги белгиланади. Шунга маколаларингиз булса хабардор булиб колайлик. Элчихона туплам килмокчи.

АСАНБЕК ПАЗИЛ: МЕНИ КЎРГАН ТОШКЕНТ… :)

Ўзбекистон пойтахти азим шаҳар экан. Борганлар билади, йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Бинолари кўз қамаштиради. Истироҳат боғларини-ку  айтмай қўя қолай. Бозори ўзимиз билган бозор, айтмоқчиманки Марказий Осиё бозорларидан ҳеч бир фарқ қилмайди. Яна супер, гипер маркетлари ҳам кўп экан. Ҳозир қаттиқ чиқинди буюмларни қайта ишловчи заводларга кучли эътибор қила бошлашибди.

Биз шунақа заводларни кўрдик. Artel номли завод чиқиндини элдан олиб, қайта элга музлатгич, мультиварка, телевизор, кондиционер ишлаб чиқариб сотар экан. МДҲ давлатларига экспорт ҳам қилишади. Бизда уларнинг маҳсулотларини ҳарид қилиб, фойдаланганлар ҳам кўп бўлса керак. Қайта ишлаб чиқаришга мўлжалланган бир қанча заводларнинг иши билан танишиб, чиқиндилардан керакли буюм ясай олганлари уларнинг катта муваффақияти экан деб ўйладим.

Сайёҳликни ривожлантириш йўлида ҳам бир қанча харакатларни қила бошлашибди. Ўзбекистонликларнинг расмий сўзлашувларида ёки шунчаки оддий суҳбатларда ҳам президент сўзларини қўшиб гапириш одатларига гувоҳ бўлдим. Буни телекўрсатувларини кўрганда ҳам, фуқаролари билан шахсий суҳбатлашганда ҳам сезиш мумкин. Самолётда учаётиб бир журналга кўзим тушди. Президент Мирзиёевнинг буйруғи билан сайёҳликни ривожлантиришга йўл очилди деган мазмунда матн ўқидим. Бу билан нима демоқчиман. Тошкент шаҳри, ўзлари ҳам айтганларидек, тинч шаҳар экан. Сен сайёҳмисан, маҳаллий яшовчимисан, кундузи юрасанми ёки кечасими, хавфсизлигининг яхши ҳимоя қилинади деб айтишди.

Тошкент халқаро аэропортига Ислом Каримов номини беришибди. Биринчи Президентининг вафотидан кейин, унинг номини абадий қолдириш мақсадида, 2017 йилнинг 25 январида Ислом Каримов аэропорти деб аташибди. Бу бўйича фармонга ҳозирги президент Шавкат Мирзиёев расмий президент бўлиб ишга киришгандан бир ой ўтмай қўл қўйган экан.

Аэропортдаги текширув анчайин қаттиқ. Ўзиям, юз ердан текширилиб, кейин ўтдик шекилли.   Душанба аэропортида ҳам шундай. Туркия, Эрон, Россия, Польша аэропортларида ҳам қаттиқ текширишади. Лекин, Олма-Ота, Бишкек ва Ўшда унчалик эмас.

Текширувдан эсон-омон ўтиб олганингдан кейин, Тошкент Duty Freeсига борасан. Кўзни қамаштирадиган даражада бўлмаса ҳам, ўз ҳолича ишлаб турибди. Лекин менга энг қизиқ туюлгани – Ўзбекистонда туриб, сўм қабул қилмас экан. Доллар ва еврогина олармиш. У ерда сотилаётган 2 минг долларлик коняклар эмас, сўмни қабул қилмагани мени жуда хайрон қолдирди.

“Япон боғи” деб номланган истироҳат боғига бордик. Боғнинг майдони унча катта бўлмаса ҳам, гўзал манзарали табиатга гувоҳ бўлиш мумкин. Гўзал манзара, мусиқа ва турли  қушларнинг сайраши бир-бири билан уйғунлашиб, ҳаётнинг сокинлигини акс эттираётгандек. Бу боққа кўпроқ ёшлар келади. Асосан севишганлар…

Тошкент – тарихий шаҳар бўлиш билан бирга стратегик аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Россия подшоҳлиги бу ҳудудга қизиқа бошлагандан бери Тошкент шаҳри – Марказий Осиёнинг пойтахти қатори хизмат қилган. Сабаби, шарқий томондан Қирғизистон, жанубий-ғарбдан Туркманистон, жанубий Тожикистон, шимолий Қозоғистон учун қулай. Шу сабаб, Тошкент шаҳрида бошқа ҳудудларга нисбатан биринчилардан бўлиб енгил саноатлар қурилиб, ижтимоий, сиёсий алоқалар каби масалаларни ҳал этувчи марказ қатори фойдаланилганлиги маълум. Туркистон генерал -губернатори ҳам мазкур шаҳарда ўтирганининг ўзи барча маълумотларни ўз ичига жамлайди.

Бу шаҳарда завод, фабрикалар ҳам кўп қурилган. Асосан, Иккинчи жаҳон уруши вақтида душманга ўтиб кетмаслиги учун бурча қурилишлар Ўрта Осиёга кўчирилганлигини биламиз. Улар эса ҳозиргача фойда олиб келади.

Айтмоқчи, иқтидордаги Шавкат Мирзиёев ҳақида айтмай қўйсам бўлмас. У Ўзбекистоннинг қирғизлар кўп яшаган Жиззах вилоятининг Зомин районида 1957 йили 24 июлда туғилган. Қирғизлар билан бирга ишлашгани учун, муомаласи яхши экани айтилади. Президент бўлиши билан унинг таклифи билан Қирғизистоннинг150 вакилларидан иборат делегация Андижон шаҳрига бориб келди. У делегациянинг ичида мен ҳам бор эдим. Кейин у ердан бизга меҳмонга келиб кетишган. Бу каби дўстона алоқалар деярлик 10 йилдан кейин бўлаётгани ёқимли кўриниш бўлди.

Бизнинг президент Алмазбек Атамбаев ҳам президентларнинг ичидан биринчилардан бўлиб Ўзбекистонга бориб келди. Кўп йиллардан бери баҳсларга сабаб бўлиб келаётган чегара масаласи ҳам секин-аста ҳал бўла бошлади.

Муаллиф: Асан Пазил

Таржима: Даврон Насибхонов

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>