Меҳр-мурувват айёми

Муборак кунларнинг файзи ўзгача.

Шундай дориломон кунларга етказгани учун барчанинг қалбида шукроналик ҳисси жўш ураётгани одамлар чеҳрасида акс этади. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий-диний қадриятларимиз чинакам қадр топиб, Рамазон, Қурбон ҳайитлари мамлакатимизда кенг нишонланиши ҳаётимизга янада файз киритмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 1 июлдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юртимизда бу айём янада кўтаринки руҳ ила кутиб олинди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари одатдагидек бу кун ҳам ўзига хос савоб ишга киришдилар. Бир гуруҳ мураббийлар умрини университет талабаларига сабоқ беришга бахшида этган нуроний устозлар ҳолидан хабар олишга отланган бўлсалар, бошқалари Олмазор туманида жойлашган Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати, Тошкент шаҳар 2-сонли ногирон болалар интернат уйи, 1-сонли Мурувват уйи сари йўл олдилар.

Баъзи гапларни ёзиб бўлмайди…

 му1 му2 му3 му4 му5 му6 му7 му8 му9 му10 му11 му12 му13 му14 му15 му16 му17 му18 му19

му20

Борган жойларимизда бир муассаса ходимаси: “Илтимос, бизни асло суратга олманг, газетага ҳам ёзманг…” деганларини тўғри тушунишга ҳаракат қиламиз. Негаки, саъй-ҳаракатларимиз, кўрсатилаётган мурувватлар кимгадир гўё миннат қилгандек туюлиши мумкин экан… Иккинчиси, дунёга ногирон ҳолда келган баъзи болакайларни шу ҳолатда “намойиш” қилиш кимларнинг кўнглини баттар ўкситиши ҳеч гапмас…

Ҳар томонлама мулоҳаза қилган ҳолда шу фикрларни айтаётган мутасадди опахон минг бора ҳақ! Савоб учун қилинган иш ҳечам айтилмаслиги керак! Алҳол, туғилибоқ тақдирнинг аянчли зарбасига дучор бўлганларнинг дардини достон қилиш ҳам гуноҳи азим…

Бироқ…

Бироқ, табиатан кўнгли ўксик дунёга келганларни ҳаётда ўкситиб қўймаслик учун шунчалик беқиёс ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиз, тегишли ташкилотлар, мутасаддилар, қанчадан-қанча саховатпеша кишиларнинг беназир мурувватлари, хайрли ишлари ҳақида лом-мим демаслик ҳам инсофдан бўлмас. Қолаверса, шу қадар “нозик” муассасаларда кун-у тун фаолият кўрсатаётган, бирор норасидани ўкситмаслик учун фидойилик қилаётган меҳрга кон сиймолар ҳақида фахр ила сўз юритмасликнинг иложи бормикин…

Онага монанд Юртимизда ҳеч бир инсоннинг кўнгли ўксимайди!

Дунёга ногирон бўлиб келган ҳар бир инсоннинг кўнглини ўкситмаслик учун она юртимизда қанча эзгу ишлар амалга оширилаётганини тасаввур этяпмизми? Аввало, шундай ногиронлар, меҳрга муҳтож инсонларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунлар қабул қилиниши, уларни амалга ошириш учун ҳукумат қарорлари ва ижросини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар кўлами…

Бу гаплар айтишгагина осон…

Не-не қисматлар учун ҳаёт чашмасига айланган бу гўшаларга қадам ранжида қилган киши чор-атрофга назар ташлар экан, ажиб манзаралардан кўнгли таскин топади. Турар-жой бинолари, турли иншоотлар, дам олиш майдончалари, ҳар хил ўйинчоқларлар, ғоят нафис суратлар, турфа гуллар, дов-дарахтларга боқиб бир зум ўзингни биҳиштда юргандек ҳис этасан.

Чиндан-да, бу ердаги манзаралар жаннатга монанд. Уларнинг барчаси қўли гул бунёдкорлар, уста-ю ҳунармандлар, боғбонлар ва бошқа касб эгаларининг фидокорона меҳнатлари эвазига пайдо бўлганини тан олиш керак. Уларга қарата, қўлларингиз дард кўрмасин, азизлар, десангиз арзийди.

Улардан ибрат олинг, дея бошқа тадбиркор-у саховатпеша кишиларни даъват этгингиз келади…

Олмазор туман 1-сонли Мурувват уйи директори Азизахон Жафарова, унинг ўринбосари Шоира Шермуҳамедова, бош шифокор Мақсуджон Аҳмедов, меҳрибон тарбиячилар Мунира Муҳаммаджонова, Фазилат Мирзакаримова, Дурдона Шерматова, Дилдора Усмонова, Клара Назарова, Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати директори Турсунмурод Эшиев, бош ошпаз Елена Гамаюнова, ошпаз Нозима Ғуломова, турли вазифаларни бажараётган Анна Злобина, Манзура Ҳусаинова Гўзал Оқилова, Баҳодир Аҳмедов ва бошқалар тун-у кун меҳрга ташна қалблар атрофида қанчалик парвона эканликларини кўриб, тасанно айтгинг келади.

Биргина пойтахт шаҳримизда юз минглаб бахтли оилалар, пиру бадавлат нуронийлар, ота-оналар, ўғил-қизлар, келин-куёвлар истиқомат қиладилар.

Ҳар тонг туғруқхоналарда чақалоқларнинг беғубор овозлари, мактабгача таълим муассасаларида бахтиёр кичкинтойларнинг шодон кулгулари, маҳалла-кўйда хизрсифат оталар-у фариштадек оналарнинг дуолари ҳаётимизга файз киритиб туради.

Серфайз шаҳримизнинг бу сўлим гўшаларида эса тақдирнинг аччиқ қисматига асло тан бермасдан яшаётган шу ногирон болакайлар ҳам, пансионатда нуронийлар ҳам Она Ватан меҳридан, саховатпеша кишилар мурувватидан баҳраманд эканликларини кўриб кўнглинг таскин топади.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва фаровонлик мана шу масканларга ҳам беқиёс нур бахшида этиб турганини кўриб дилинг ёришади.

Озод ва обод Юрт одамлари мана шундай елкадош, дилдош, биродар бўлиб яшайдилар.

 Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>