Мукофотлар муборак, азиз фахрийлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги

Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 2 май куни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумки “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланадилар.

2018 йилда Тошкент шаҳридан 183 нафар ҳамшаҳарларимиз “Меҳнат фаҳрийси” кўкрак нишони билан мукофотландилар. Тошкент шаҳар ҳокимлигида ушбу тақдирланганларни 61 нафарига мукофот тантанали тарзда топширилди.

— Мамалакатимиз, пойтахтимиз ҳаётида қутлуғ иш, қутлуғ тадбир бўлиб ўтди. Бутун умрини ҳалол меҳнат қилиб, жамоат ишларида яхши хизмат кўрсатган, яхши кўрсатгичларга эришган бир гуруҳ меҳнат фаҳрийларига давлат раҳбари томонидан тассис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони” топширилди. Бундай юксак мукофотни байрам арафасида бизга берилиши, камтарона меҳнатимизни юксак қадирланиши, доимий эътиборда бўлаётганлигимиз учун президентимизга раҳмат айтамиз. – дейди    “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби тарих фанлари номзоди, доцент Миралимов Шавкат Аббасович.

Яна бир бор мукофотлар муборак бўлсин азиз фаҳрийларимиз!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

http://toshkent.uz/uz/article/13041/

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>