Мураббийлар осойишталик чироғи

Тинчлик-осойишталик ҳукмрон бўлган жойдагина илм-маърифат, маданият-у маънавият гуркираб яшнайди.

Баъзи ёшлар ўртасида жиноятчиликка йўл қўйилса, ҳамманинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Демак, жамиятимизнинг илғор қатламига айланаётган талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликка, жиноятчиликка ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳар бир ўқитувчи-мураббийдан ҳам улкан масъулият, ҳушёрлик, огоҳликни талаб қилади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида ўтказилган “Мураббийлар осойишталик чироғи” мавзуидаги давра суҳбатида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

ик3 ик1 ик2

ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, факультет деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хайрилла Режапов, доцент Аҳмаджон Холмирзаев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омили масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни сўзсиз бажариш ҳар бир мураббийнинг асосий вазифаси эканини таъкидладилар.

– Юртимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш учун ҳар биримиз ҳар дақиқада курашмоғимиз лозим,– деди ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси.– Ҳамма ҳавас билан қарайдиган Миллий университет талабасига автобусда чанжаллашиб, шу ҳодисани суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ярашадими? Айб кимда бўлишидан қатъий назар “жар солиш”, шов-шув кўтариш яхшимас. Талабаларимизга бундай салбий ҳодисалар қандай оқибатларга олиб келишини ҳам теран тушунтирмоғимиз лозим.

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек энг аввало мураббийлар ва талабаларнинг кайфиятини кўтариш – жамиятимиздаги ҳар қандай муаммони ҳал этишда муҳим омил эканлигига эътибор қаратди.

к5

– Биринчи галда, “Мураббийлик ва ахборот соатлари” машғулотларини жуда қизиқарли, кўтаринки руҳда ўтиш зарур. Бунинг учун мураббий номигагина дарс ўтмасдан, юксак маҳорат, кўтаринки руҳ билан сўзлаши, талабаларда эзгулик фикрларини уйғота олмоғи зарур,– деди у.– Университетимизнинг www.uzmu.uz, айниқса, талабаларнинг севимли минбарига айланган www.uchildiz.uz сайтларида деарли ҳар куни энг қизиқарли, сермазмун хабар ва мақолалар, ижодкор ёшлар қаламига мансуб шеърлар жойлаштирилмоқда. Иқтисодиёт факультетида ташкил этилган Ижодий гуруҳ аъзолари адабий учрашувлар, китобхонлик, шеърхонлик кечалари ҳам ташкил этмоқда. Ана шу эзгу ишларимиз самарадорлигини муттасил ошириб борсак, салбий иллатлар ўз-ўзидан барҳам топиб кетаверади!

Давра суҳбатида факультетда ва талабалар турар-жойларида маънавий-маърифий тадбирларни янада юксак савияда ўтказиб туриш ҳақида фикрлашиб олинди.

 и3

Муҳаммадалихон Иззатиллаев,

Суҳроб Раҳматиллаев,

ЎзМУ Иқтисодиёт факультети ижодий гуруҳи аъзолари

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>