Декан, кафедра мудири ўз вазифасини биладими?

Декан, кафедра мудири ва бошқа масъуллар ўз вазифаси ва бурчини қай даражада билади?

Мабодо билмаса, демак, иши “0”, қониқарсиз бўлади.

Билса-ю, уларни бажармаса, унақа лоқайд, лаёқатсиз одамдан яхшиси воз кечиш керак. Чунки, ўз вазифасини уддалай олмаётган ўша мутасаддининг касрига бутун жамоа жавр чекади, таълим сифати, илмий салоҳият пасаяди. Бунақа жойда етук кадр тайёрлаб бўлмайди… Унинг ўрнига ўша ишни, вазифани қойил қилиб бажарадиган фидойи кадрни танлаб қўймоқ лозим.

Бугун замон талаби шу!

Қуйида ЎзМУ факультетлари масъулларининг вазифалари ва бурчларига оид муҳим йўриқномани эътиборингизга ҳавола этар эканмиз, бундан буён ҳар бир мутасаддидан шунга яраша ишлашини талаб қиламиз ва унинг натижасига қараб сайтимизда баҳо бериб борамиз.

Агар ҳар бир мутасадди шу талабларга яраша вазифасини сидқи-дилдан бажарса, университетимиз гуллаб-яшнаб кетарди!

Келинг, азиз ҳамкасблар, янгиланаётган замонамизга яраша ЎзМУда ишларимизни бир қойилмақом қилайлик, дейди Дониш домла.

1

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 58. Факультет деканининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
  • Факультет деканатининг фаолиятини ва ходимларини умумий бошқариш;
  • Факультетда малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларга бевосита раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартлари, ўқув режалар, ўқув дастурлар бажарилишини таъминлаш;
  • Ўқув машғулотларини ўтказиш жадваллари тузилишини ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • Талабаларнинг ўзлаштириши ва давоматини текширишни, рейтинг назорати олиб борилишини, интизом назоратини ташкил этиш:
  • Талабаларнинг курсдан курсга ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳасини тайёрлаш;
  • Талабаларга стипендия берилиши тўғрисидаги тақдимномани тайёрлаш;
  • Талабаларнинг битирув малакавий ишларини ҳимоя қилиши ва давлат аттестациясида қатнашишларини ташкил этиш;
  • Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва улар билан индивидуал, мақсадли ишлаш тадбирларини ташкил этиш;
  • Талабаларни фанлар бўйича олимпиадалар, турли жамғармалар (жумладан хорижий) танловларида қатнашишга тайёрлаш;
  • Стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириши ишларини мувофиқлаштириш;
  • Факультет таркибидаги таълим йўналишларига тааллуқли дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, бошқариш;
  • Янги информацион технологияларни ўқув жараёнига кенг татбиқ этилишини, профессор-ўқитувчиларнинг янги информацион технологияларни эгаллашларини таъминлаш;
  • Факультет Илмий Кенгашининг фаолиятини бошқариш;
  • Илмий ва илмий услубий конференциялар, кафедралараро йиғилишлар, факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида долзарб мавзуларда (жумладан, ўз соҳасида янгиликлар ва илмий-техник ривожланиш масалалари, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланиши масалалари ва ҳоказолар) семинарлар, мулоқот (дискуссия)лар ташкил этиш ва бошқариш;
  • ЎзМУнинг маркетинг хизмати билан ҳамкорликда факультетда тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича мавжуд ва истиқбол эҳтиёжни ўрганиш, мутахассисларга талабгор ташкилот, корхона, муассасалар билан алоқалар ўрнатиш, битирувчиларни ишга жойлашиши имкониятларини тартибга солиш (мақсадли шартномалар), амалий тавсиялар бериш;
  • Турдош олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари ҳамда илмий муассасалар, жумладан ривожланган хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
  • Факультет миқёсида мустақил равишда қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш (ўз ҳисоб рақамига эга бўлган алоҳида «Марказ», «Курс» ва ҳоказолар), грантлар, инвестициялар жалб этиш, бунда факультет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг фаол иштирокини таъминлаш;
  • Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш;
  • Ваколати доирасида мурожаатларни кўриб чиқиш;
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Факулътет фаолиятига тегишли конунлар, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари. ЎзМУ ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, ЎзМУнинг йиллик ва истикболи режаларини билиши ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни;

 

Малака талаблари:

  • ЎзМУда бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • ЎзМУда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
  • Факультет йўналиши бўйича камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

 

  ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 59. Факультет декани ўринбосарининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
  • Факультетда ўқув жараёнини ташкил этиш;
  • Талабаларнинг ўқув карточкаларини тўлдиришни ташкил этиш;
  • Талабаларнинг шахсий жадвалларини хамда рейтинг синови варақаларини тузишни ташкил этиш;
  • Талабаларнинг ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда нусхасини кўпайтиришни ташкил этиш;
  • Факультет талабаларининг сони ҳақидаги 3-НК шаклидаги ҳисоботни тузишни ташкил этиш;
  • Биринчи курсга қабул қилинган талабаларни ўқув ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этиш (рейтинг дафтарчаларини, талабалик билетларини ва ўқув карточкаларини тўлғазиш);
  • Талабалар ҳужжатларини мунтазам равишда текшириб бориш хамда фанлар бўйича қарзларни топшириш ҳақида эслатув хатларини жўнатиш;
  • Талабалар сони, ўзлаштириши ва ҳаракати бўйича ҳисобот маълумотларини тайёрлаш;
  • Талабаларни курсдан курсга ўтказиш бўйича буйруқ лойиҳасини тузишда қатнашиш;
  • Талабаларни малакавий амалиётига юбориш бўйича буйруқ лойиҳасини тузиш;
  • Талабалар давоматини, ўқув дарсларининг ўз вақтида ўтказилишини ташкил қилиш ва назоратини олиб бориш;
  • Ўқув дарс жадвалларини тузишни ташкил этиш;
  • Рейтинг низомига риоя этилишини таъминлаш;
  • Талабаларни ДАК синовларини топширишга ва битирув малакавий ишларини ҳимоя қилишга қўйиш бўйича буйруқ лойиҳасини тузиш;
  • Талабаларни сўров хатларига жавоб хатларини ёзишни ташкил этиш;
  • Деканат фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатлар учун буюртмалар беришни ташкил этиш;
  • Факультет деканатидаги барча ҳужжатларни сақланишини таъминлашни ташкил этиш;
  • ЎзМУни тамомлаган ҳамда четлаштирилган талабаларни шахсий ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни ЎзМУ архивига топширишни ташкил этиш.
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Факультет фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, ЎзМУ буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, иш юритишга оид бошқа меъёрий ҳужжатларни билиши.

 

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 60. Кафедра мудирининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
    • Меҳнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонунга мувофиқ бўлган фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш;
    • ЎзМУнинг мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш;
    • ЎзМУ жамоасининг аъзолари ва иш жараёнида алоқа қиладиган бошқа шахслар билан хушфеъл муносабатда бўлиш, кийиниш маданиятига риоя этиш;
    • ЎзМУ миқёсида кафедра фаолиятига тааллуқли масалалар муҳокамаси ва ҳал этилишида иштирок этиш;
    • Кафедра иш режаси, профессор-ўқитувчи ва ходимларининг шахсий иш режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
    • Кафедра педагог ходимларига ўқув юкламаларини тақсимлаш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
    • Кафедрага педагог кадрларни танлов асосида ишга қабул қилинишини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, шунингдек, интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида ЎзМУ раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
    • ЎзМУнинг тегишли хизмат бўлинмаларидан ўқув-тарбиявий ва илмий-тадқиқот жараёнини талаб даражасида ўтказиш учун зарур бўлган шароитларни таъминлашни талаб этиш;
    • Белгиланган тартиб ва муддатларда ўқув йилидаги фаолияти бўйича кафедра ҳисоботини тайёрлаш, Кенгаш мажлисларида ҳисобот бериш;
    • Тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш;
    • Кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишларини кўриб чиқиш, тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш, илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
    • Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ўқитишни замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларда ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш, масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш ишларини амалга ошириш;
    • Илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, кафедра мутахассислигига мос ёки турдош ихтисосликлар бўйича номзодлик ва докторлик диссертацияларини илмий семинарларда муҳокама қилиш, таълим ҳужжатларининг меъёр талабларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
    • Битирувчиларни ишга тақсимлаш, битирув малакавий иши, магистрлик диссертациясининг мавзуларини шакллантириш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий-техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
    • ЎзМУ ва мазкур кафедрада стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш, битирувчилар мониторингини олиб бориш;
    • Кафедра ихтисослиги бўйича мутахассислар малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар ўтказиш, таълим хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
    • Талабаларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда турли мавзулар, йўналишлар ва ихтисосликлар, касб-ҳунар турлари бўйича тўгараклар ташкил қилиш, кичик корхоналарда, талабаларни дарсдан бўш вақтини унумли ва фойдали меҳнат билан банд қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
    • Кафедрада ўқитиладиган фанлардан лаборатория ишларини тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлаш ҳамда кафедра лабораторияларини замонавий ускуна, қурилма ва жиҳозлар билан таъминланишига ҳомийларни кенг жалб этиш;
    • ЎзМУнинг ахборот-ресурс марказини кафедра таълим йўналишлари ва мутахассисликларига оид янги ўқув, илмий-техникавий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб борилишини ва янгиланишини доимий назорат қилиш;
    • ЎзМУнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режалардаги фанлар бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш;
    • Талабаларнинг малакавий амалиёти, курс лойиҳалари (ишлари), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларига, шунингдек мустақил ишлари ва илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
    • Талабалар билимининг рейтинг назоратини жорий этиш, талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
    • Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш;
    • Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
    • Дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар тузиш;
    • Кафедра йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ДТС, ўқув режалари ва дастурларини ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим дастурлари билан қиёсий таҳлилини мунтазам равишда олиб бориш ва такомиллаштириш;
    • Иқтидорли талабаларни танлаш ва уларни тарбиялаш, олимпиада ва танловларда, шу жумладан “Истеъдод” жамғармаси ва давлат грантлари танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил ишлаш шакл ва услубларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
    • Талабалар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни илмий тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитларни яратиш;
    • Меҳнат қонунчилигида белгиланган бошқа мажбуриятлар ва ҳуқуқлардан фойдаланиш;

Кафедра мудири элчихоналар, чет эл ташкилотлари ҳамда чет мамлакатлар вакиллари иштироки билан ўтказиладиган тадбирларини юқори ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда халқаро алоқалар Кенгаши қарори билан ёки истисно тариқасида ректор фармойиши асосида юқори ташкилотлар орқали амалга оширади.

Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;

Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;

Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Кафедра фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, ЎзМУ ректори буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, ЎзМУ йиллик ва истиқболи режаларини билиши.

 

Малака талаблари:

  • ЎзМУда бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • ЎзМУда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши зарур.
  • Йўналиши бўйича камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 61. Профессорнинг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
  • Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолларда) бўйича ЎзМУнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
  • Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига (ишларига), битирув малакавий ишларига, магистрлик диссертацияларига, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Талабалар билимининг рейтинг назоратини олиб бориш;
  • Талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
  • Дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, ЎзМУ ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш; бошқа таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Истеъдод” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; аудитория ишларини оптимизациялаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
  • Катта илмий ходим-изланувчилар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, мустақил тадқиқотчиларга раҳбарлик қилиш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш; таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
  • Педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳорати эгаллашда ёрдам бериш;
  • Ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш;
  • Масофали таълим тизимини ривожлантириш;
  • Хорижий ўқув юртларининг иш тажрибасини ўрганиб бориш;
  • Рақобатбардош илмий педагогик кадрларни тайёрлаш; кафедра аъзолари ёки ректорат топшириғига биноан бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳимояга тақдим этилган диссертацияларни кўриб чиқиш;
  • Таълим ҳужжатларининг эквивалентлигини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
  • Бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалик корхоналари, кооперативлар, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
  • ЎзМУни битирганлар ва мазкур кафедрада стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини ўтаганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш;
  • Кафедра профили бўйича мутахассислар малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • Таълим хизмати кўрсатиш тизимини кенг ривожлантириш;
  • Хорижий ҳамкорлар, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Педагогик фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ЎзМУ ректори буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, кафедра йиллик ва истиқболли режаларини билиш.

 

Малака талаблари:

  • Педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга;
  • ЎзМУда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 62. Доцентнинг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш
  • Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолларда) бўйича ЎзМУнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
  • Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига (ишларига), битирув малакавий ишларига, магистрлик диссертацияларига, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
  • Талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
  • Дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, ЎзМУ ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш;
  • Нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Истеъдод” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
  • Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
  • Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, мустақил тадқиқотчиларга раҳбарлик қилиш.
  • Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
  • Педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратини эгаллашда ёрдам бериш;
  • Масофали таълим тизимини ривожлантириш; хорижий ўқув юртларининг иш тажрибасини ёритиб бориш;
  • Рақобатбардош ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш; кафедра аъзолари ёки ректорат топшириғига биноан бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳимояга тақдим этилган диссертацияларни кўриб чиқиш; таълим ҳужжатларининг эквивалентлигини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
  • Бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалик корхоналари, кооперативлар, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
  • ЎзМУни битирганлар ва мазкур кафедрада стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини ўтаганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш;
  • Кафедра профили бўйича мутахассислар малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • Таълим хизмати кўрсатиш тизимини кенг ривожлантириш;
  • Хорижий ҳамкорлар, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш.
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Педагогик фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, ЎзМУ ректори буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, кафедра йиллик ва истиқболи режалари билиш.

 

Малака талаблари:

  • Педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга;
  • ЎзМУда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан номзоди илмий даражасига, доцент илмий унвонига эга бўлиши зарур.
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 63. Катта ўқитувчининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш
  • Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолларда) бўйича ЎзМУ нинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
  • Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига (ишларига), шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
  • Талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • Дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, ЎзМУ ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш;
  • Нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Истеъдод” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
  • Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
  • Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
  • Педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратини эгаллашда ёрдам бериш; ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш;
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Педагогик фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ЎзМУ ректори буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, кафедра йиллик ва истиқболи режалари билиш

 

Малака талаблари:

  • Педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 64. Ўқитувчининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш
  • Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолларда) бўйича ЎзМУ нинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
  • Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига (ишларига), шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
  • Талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • Дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, ЎзМУ ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш;
  • Нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Истеъдод” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш;
  • Аудитория ишларини оптимизациялаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
  • Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
  • Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
  • Талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
  • Ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш.
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Педагогик фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ЎзМУ ректори буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, кафедра йиллик ва истиқболли режаларини.

 

Малака талаблари:

  • Педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. Стажёр-ўқитувчининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш
  • Стажировка ўтиш жараёнида илмий тадқиқот услубларини эгаллаш, тажриба ўтказиш техникасини ўзлаштириш, ўз ихтисослиги бўйича энг яхши ютуқларни ўрганиш;
  • Стажёр-ўқитувчи сифатида стажировка ўтаётган кафедранинг илмий тадқиқот режалари бўйича ишларни олиб бориш;
  • Кафедранинг ўқув тарбиявий, сиёсий ва бошқа соҳадаги ишларида актив қатнашиш;
  • Ўқув йили давомида ЎзМУ илмий кенгаши томонидан тасдиқланган ва йиллик иш режасига киритилган дарс соатларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • Ўқув йили давомида ўзининг йиллик иш режасида кўрсатилган давлат гранти хамда хўжалик шартномаси бўйича ишлар илмий лойиҳаларда иштирок этишни амалга ошириш ҳамда режалаштирилган илмий, илмий услубий мақола ва бошқаларни эълон қилиш;
  • Ўқув йили давомида ўзининг йиллик иш режасида кўрсатилган ўқув услубий хамда янги педагогик ва ахборот технологиялари бўйича электрон дарсликларни тайёрлашда кафедранинг профессор ва доцентлари билан ҳамкорлик қилиш;
  • Ўқув йили давомида ўзининг иш режасида келтирилган маънавий-маърифий ишларни тўлалигича амалга ошириш, маҳаллий ҳокимият ва ЎзМУ томонидан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш;
  • ЎзМУнинг моддий техника базасини ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар топиш, ЎзМУга ҳомийлар ёрдамини жалб этиш бўйича кафедранинг фаолиятида иштирок этиш;
  • ЎзМУ жамоат ишларида қатнашиш ва жамоат топшириқларини бажаришни ўз зиммасига олиш;
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Педагогик фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ЎзМУ ректори буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, кафедра йиллик ва истиқболи режалари.

 

Малака талаблари:

  • Педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

 

 ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. 66. Факультет, бўлим Котиб-иш юритувчининг лавозим вазифалари:

 

Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;

Юқори орган, факультет ва бўлимлардан келадиган буйруқ, фармойиш ва хатларни қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш ва ўз бошлиғига етказиш;

Бўлим ёки кафедрага тегишли бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш хамда тегишли бўлимларга етказиш;

Бўлим ёки кафедрага тегишли бўлган ҳужжатларни чоп этиш, кўпайтириш ва рўйхатдан ўтказиш;

Бўлимга келувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва мурожаатномаларни қабул қилиш;

Ўзи ишлаётган кафедра ёки бўлимнинг санитария-гигиена ҳолати ва тозалигини сақлаш.

Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;

Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;

Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Иш юритишга оид низомлар ва йўриқномаларни, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва меъёрларини.

 

Малака талаблари:

  • Компьютерда ишлашни, ёзишни, орфография қоидалари ва тиниш белгиларни, ҳар хил ҳужжатларни чоп этиш вақтида материални жойлаштириш тартибини, намунавий шакллардан фойдаланган ҳолда ишга оид хатларни чоп этиш қоидаларини ўзлаштирган бўлиши;
  • Ўрта махсус маълумотга эга бўлиши зарур.

 

   ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. Диспетчерлик хизмати оператори лавозим вазифалари
  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
  • Ўқув режаларига асосан дарс жадвалини тузиш;
  • Университетда ўтиладиган дарсларни назорат қилишда кўмаклашиш;
  • Давоматни текшириш;
  • Талабаларнинг фанлардан олган баҳоларини хар семестрда семестр қайдномаларига ўтказишини таҳлил қилиб бориш;
  • Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув машғулотларини акс эттирувчи қайдномалар, талабалар гуруҳ журналлари ва ўқув варақаларини мунтазам равишда текшириб бориш;
  • Янги қабул қилинган 1-курс талабаларига рейтинг дафтарчалари, талабалик гувоҳномаларини тайёрлаб бериш;
  • Ярим йиллик ва йиллик ҳисоботлар учун маълумотлар берилишини назорат қилиш;
  • Аудитория фондини таҳлил этиб бориш;
  • Аудитория фонди камчиликларини бартарф этиш бўйича хўжалик бўлинмаларига билдиришномалар бериш;
  • Дарсларга кириш ва чиқиш қўнғироқларини ўз вақтида чалиш;
  • Ўқув тарбиявий жараённинг ташкил этилиши ва боришини доимий назорат қилиш ва йўл қўйилган хато ва камчиликларни текшириш журналига мунтазам қайд қилиш;
  • Университетда ўтказиладиган тадбирларга аудиториялар фондини тақсимлаш;
  • Профессор-ўқитувчи ходимлар ўқув машғулоти карточкасини тузиш ва ўзгаришлар тўғрисида карточкаларга киритиш;
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш;

 

Билиши керак:

  • Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, университет ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларини билиши.

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. Кабинет мудирининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
  • Хар бир ўтиладиган ўқув машғулотлари олдидан ўқув кабинетларини ўқув дастурлари ва режаларига асосан кўргазмали ўқув қуроллари билан таъминлаш;
  • Кафедра методик кабинетини кутубхонадан олинган янги ўқув ва методик адабиётлар билан таъминлаш;
  • Техник-ўқув воситаларини қўллаб профессор-ўқитувчиларга дарс ўтишда амалий ёрдам бериш;
  • Кафедрадаги техник кўчириш ишларини бажариш;
  • Кафедрадаги ўқув кабинетларининг санитария-гигиена ҳолати устидан назорат қилиш;
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, ЎзМУ буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, иш юритишга оид меъёрий ҳужжатларни билиши.

 

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

 

ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. Лаборантнинг лавозим вазифалари:
  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
  • Лабораториянинг иш режасига, кафедра мудири, лаборатория мудирининг кўрсатмаларига мувофиқ таълим жараёнини таъминлаш билан боғлиқ ҳамма ишларни бажариш;
  • Лаборатория машғулотларини ўтказишда қатнашиш, машғулотда ўқитувчи топшириқларини бажариш, лаборатория машғулотларини ўтказиш чоғида хавфсизлик техникаси, ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини ўрганиш ва билиш ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдалана олиш, ишда уларга риоя этиш ва талабалардан уларга риоя этишни талаб қилиш;
  • Ўзига топширилган ускуналарни, асбобларни ва бошқа техник воситаларни билиш, улардан ўқув ва илмий мақсадларда фойдалана олиш;
  • Ўқув кўргазмали қуролларни тайёрлаш ва ҳал этишда, лаборатория ускуналарини йиғиш, монтаж қилиш, профилактика ва таъмирлашда қатнашиш, маъруза ва лаборатория амалий машғулотларни ҳамда илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун зарур материалларни тайёрлаш;
  • Ускуналар ва асбобларнинг бутунлигини, лабораторияда ва иш жойларида озодалик ҳамда тартиб сақлашни кузатиб бориш;
  • Асбоб-ускуналар, стендлар, макетлар ва шу кабиларнинг ҳолати тўғрисида кабинет мудири (катта лаборант)га ўз вақтида маълум қилиб туриш, ўз билимларини, малакасини ошириш устида ишлаш, кафедра мажлисларида ва кафедранинг барча материалларини ҳамда ўқув, услубий, илмий хизматга оид ҳужжатларни компьютерда чоп этиш.
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

Билиши керак:

  • Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, ЎзМУ буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, иш юритишга оид меъёрий ҳужжатларни.

 

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

 

  ЎзМУнинг 11.01.2018 йил

01-20-сонли бўйруғига илова

 

  1. Лаборатория мудирининг лавозим вазифалари:

 

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
  • Лабораториянинг режасида кўзда тутилган таълим жараёнига моддий-техникавий хизмат кўрсатиш борасидаги ишларни бажариш, шунингдек кабинет мудирининг кўрсатмасига биноан ўзига бириктирилган лаборантларга раҳбарлик қилиш;
  • Ўқитувчиларнинг лаборатория ва амалий ишларини ўтказишларида қатнашиш, кўрсатмаларини бажариш;
  • Лабораториядаги иш жойларида озодалик ва тартиб бўлишини, асбоб ускуналар сақланишини, уларнинг бутунлиги ва ишга тайёрлигини кузатиб бориш: лабораторияда хавфсизлик қоидаларига ва ёнғинга қарши тадбирларга риоя этиш, талабалар ва лаборантлардан уларнинг бажарилишини талаб қилиш;
  • Ўқув-кўргазмали қуролларни тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва таъмирлашда қатнашиш;
  • Кабинет мудири бўлмаган вақтда ўқитувчиларнинг таълим жараёнини таъминлаш бўйича навбатдан ташқари топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш;
  • Аппаратлар, стендлар, макетлар ва шу кабиларнинг ҳолати тўғрисида кабинет мудирига доимо хабар бериб туриш;
  • Лаборантлар таркибининг малакасини ошириш бўйича кафедранинг барча тадбирларида қатнашиш;
  • Техникавий таълим воситаларидан фойдаланиш бўйича амалий иш кўникмаларига эга бўлиш;
  • Услубий ва бошқа материалларни босиб чиқариш.
  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилиш.

 

Билиши керак:

  • Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, ЎзМУ буйруқлари, ЎзМУ Устави, Ички меҳнат-тартиб қоидалари, Одоб-аҳлоқ қоидаларни, иш юритишга оид меъёрий ҳужжатларни.

 

Малака талаблари:

  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

 2

Ҳурматли Ректоримиз Авазжон Мараҳимовнинг қатъий саъй-ҳаракатлари билан қайта оёққа тураётган, том маънода янгиланаётган Журналистика факультетида барча ишлар бундан буён юқорида баён этилган талаблар асосида бўлади, дейди Дониш домла ишонч ва умид билан.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>