“Таълим” ахборот тизими яратилмоқда

Университетлар учун ибратли ишлар…

загружено

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2016-2020 йилларда “Таълим” комплекс ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимиз олий ва ўрта махсус таълим тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш доирасида 2016-2020 йилларда “Таълим” комплекс ахборот тизими яратилиб, ишга туширилади. Ундан кўзланган мақсад таълимнинг барча босқичини ахборотлаштириш ва аҳолига интерактив хизматлар кўрсатишни янада яхшилашдан иборат.

Мамлакатимизда “Электрон таълим” миллий тармоғи яратилиб, барча олий таълим муассасалари унга уланган. Ушбу тармоқ оптик-толали алоқа каналлари орқали ахборот тизимлари, электрон маълумотларни узатиш имкониятига эга ҳимояланган виртуал тармоқ технологияси асосида қурилган. Ушбу тармоқ орқали маълумотлар алмашиш самарали ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг веб-сайти ва ягона интерактив хизматлар портали орқали аҳолига турли хизматлар кўрсатилмоқда. Тизимда ички электрон ҳужжат алмашинуви 86 фоизни ташкил этмоқда. “Таълим” комплекс ахборот тизимининг жорий этилиши бу кўрсаткични янада оширишга хизмат қилади.

Мазкур лойиҳа натижасида шаклланадиган ахборот тизимлари таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқув жараёни сифатини янада оширишда кенг имкониятлар яратади.

Нурилло Насриев, ЎзА
***
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳисобот берди
Жамият 21:27 296

18 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда олий таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси президентининг 2013 йил 27 июнь “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сон қарори юзасидан вазирликка юклатилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Журналистларга берилган маълумотларга кўра, олий таълим муассасалари расмий веб-сайтлари орқали 10та интерактив хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилган.

Интерактив хизматларни кўрсатиш ҳолати таҳлиллари шуни кўрсатдики, хизматлар сони 2014 йилдаги сондан икки бараварга ошган.

Вазирликнинг марказий аппаратида яратилган “JFC” дастури асосида ҳужжат алмашиш ва топшириқлар назоратини юритиш йўлга қўйилган, давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан электрон ҳужжат алмашинув “e-xat” ҳимояланган электрон почта тизими орқали амалга оширилади.

Фото муаллифи: Мадина Нурман

http://kun.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>