Пенсия тизимида самарадорлик ошаверади

Қайсики соҳанинг назарий пойдевори мустаҳка бўлса, амалиёти шунга яраша самарали бўлверади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида мамлакатимизда пенсия тизимини такомиллаштиришга оид қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда, истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу йил 15 ноябрь куни “Пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. ЎзМУнинг 100 йиллиги олдидан ўтказилган мазкур конференцияда мамлакатимиз пенсия тизимини молиялаштиришнинг назарий-амалий, ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ДТ Халқ банки раҳбар ва мутасадди амалиётчи ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларининг етакчи илмий ходимлари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари, магистрантлари ва талабалари иштирок этдилар.

Факультет декани Абдуваҳоб Умаров мамлакатимизда пенсия тизимини молиялаштириш амалиётини янада такомиллаштиришда ривожланган давлатлар илғор тажрибасидан фойдаланиш, миллий пенсия тизимини модернизациялаш дастурини ишлаб чиқиш ва самарали амалга оширишга қаратилган тизимли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритди.

и1 и2 и3 и4

Анжуманда Иқтисодиёт факультети “Макроиқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот натижалари таҳлил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳакмкорликда ташкил этилган конференцияда иқтисодиётни модернизациялаш талаблари мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими манзиллилигини кучайтириш ва пенсия тизимини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш масалаларида фикр алмашилди.

Конференцияда таъкидланганидек, мамлакатимиз пенсия тизимининг молиявий ҳолатини комплекс таҳлил этиш, баҳолаш, пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг омиллари, кўрсаткичлар тизимини таҳлил этиш, тавсифлаш ва таснифлаш, унинг ривожланиш стратегияси ва амалга ошириш босқичларини комплекс таҳлил этиш, ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ривожланган мамлакатларда амалга оширилган пенсия тизимини модернизациялаш дастурларини қиёсий баҳолаш, гуруҳлаш, ўрганиш ва улардан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш имкониятлари хусусида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Анжуманда “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Абдураҳим Ваҳобовнинг “Пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш муаммолари”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти директори, профессор Турсун Аҳмедовнинг “Ўзбекистон пенсия тизимига таъсир этувчи ижтимоий рисклар (тадқиқот натижалари)”, ТДИУ ҳузуридаги Ўзбекистон иқтисодиётини ривожланишини илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази шўъба бошлиғи, профессор Баҳодир Умурзоқовнинг “Меҳнат стажи ва пенсия миқдори”, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроий аппарати “Пенсия таъминоти” бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Давроновнинг “Ўзбекистон Республикаси пенсия тизимининг шаклланиши ва кутилаётган даромад ва харажатлари ўртасидаги мувозанатини бузилиши хавф-хатарлари”, Молия вазирлиги Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат методологияси бошқармаси бошлиғи Исмон Мамажоновнинг “Пенсия тизимида ички аудит хизмати”, Тошкент Молия институти “Пенсия иши” кафедраси мудири, доцент Баҳодир Маматовнинг “Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ҳозирги ҳолати ва такомиллаштириш йўллари”, Тошкент давлат Шарқшунослик институти доценти Лола Султонованинг “Иқтисодий ривожланиш учун пенсия жамғармалари маблағларини инвестициялаш” мавзуидаги маърузалари катта қизиқиш билан тингланди.

Илмий-амалий конференция жараёнида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, ўрта ва узоқ истиқболда мамлакатимиз пенсия тизимини молиялаштиришнинг ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш ва молиявий барқарорлигини оширишнинг устувор йўналишларига бағишланган тизимли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

и5

Конференция доирасида ўтказилган “Пенсия тизимини молиялаштиришнинг назарий асослари”, “Пенсия тизимини молиялаштиришнинг жаҳон тажрибаси ва моделлари”, “Ўзбекистонда пенсия таъминотини молиялаштириш амалиёти ҳолати, ривожлантириш тенденциялари ва муаммолари”, “Пенсия тизимини молиявий барқарорлигини таъминлаш ва пенсия жамғармаларининг самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари” йўналишидаги шўъбалар мажлисларида мутахассислар ўзаро фикр алмашдилар.

Конференцияга тақдим этилган илмий мақолалар сараланиб, тўплам ҳолида нашр этилди.

Дилшод ОДИНАЕВ,

ЎзМУ Иқтисодиёт факультети катта ўқитувчиси,

Муҳаммадалихон ИЗЗАТИЛЛАЕВ,

“Иқтисодчи ижодкор” ижодий гуруҳи сардори

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>