Президентимизнинг Мурожаатномасидан келиб чиқиб, фаолиятимизни қайтадан таҳлилий кўриб чиқмоқдамиз

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Президентимиз Шавкат

Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, ушбу дастурий ҳужжатда белгиланган устувор вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган йиғилишда профессор-ўқитувчилар, маънавият ва маърифат тарғиботчилари гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Мамлакатимизда олий таълим муассасаларида кадрларнинг илмий салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига педагогларни малака оширишга юбориш тизими йўлга қўйилди. Янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тага, ҳудудлардаги филиаллар 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 тага етди. Олий таълим муассасаларида иқтисодиётнинг реал секторидаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилди.

Шу билан бирга ёш олимлар учун махсус стипендиялар таъсис этилиб, уларнинг тадқиқотларини давлат грантлари ажратиш орқали молиялаштириш амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Фанлар академияси тизими такомиллаштирилди, моддий-техник базаси мустаҳкамланди, унинг таркибида қатор илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар фаолияти қайта тикланди.

– Бугунги тезкор, глобаллашув даврда ўз йўлидан оғишмайдиган Ватанга садоқатли, ватанпарвар навқирон авлодни вояга етказиш, дунё ёшлари билан дадил беллаша оладиган юксак саллоҳиятли кадрлар тайёрлаш биз педагоглар олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади, – дейди университет проректори вазифасини бажарувчи Қодиржон Абдураҳимов. – Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини, аҳамиятини педагоглар билан чуқур ўргандик. Фаолиятимизни ушбу ҳужжатдан келиб чиқиб, қайтадан таҳлилий кўриб чиқмоқдамиз.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
***
с2
ЎзМУда бўлиб семинар-тренинг ҳақида ҳозиржавоблик билан ёритган ЎзА мухбири, бир пайтлар аълочи талабамиз бўлган истеъдод соҳибаси  Шаҳноза Маматуроповага самимий миннатдорчили изҳор этамиз, дейди Дониш домла.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>