“Ректор билан мулоқот“

“Ректор билан мулоқот“ – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фаоллар залида ўтказилган учрашув мана шундай ном олди.

“Ректор билан мулоқот“Университет ректори ва магистратура босқичида изланиш олиб бораётган талабалар ўртасида расмиятчиликдан холи, юзма-юз ,очиқ мулоқотнинг ташкил этилиши факультетлар кесимида амалга оширилмоқда. Бугун бу учрашувга “Геология ва геоинформацион тизимлар“ ҳамда “География ва табиий ресурслар“ факультетларида 1- ва 2-босқичда таҳсил олаётган 80 га яқин магистрлар жалб қилинди.

photo5221990194356529887.jpg
Учрашувни кириш сўзи билан очиб берган университет ректори Авазжон Мараҳимов магистратурада фақат диплом учун эмас, балки илм билан шуғулланишни, илмий иш қилишни мақсад қилган талабалар ўқиши кераклигини қаттиқ таъкидлади. Мулоқот давомида талабаларнинг хорижий ўқув юртларида таҳсил олиши учун қандай имкониятлар яратилиши, қандай муаммоларни бартараф этиш хусусида ҳам фикр алмашилди. Иккинчи босқич талабаларидан 7 нафарини Россия давлатидаги нуфузли университетларидан бирига жўнатилиши ҳақида келишиб олинди.
Кейинги семестр давомида барча мутахассислик фанларидан ўқитиш тизими рус ва инглиз тилида олиб борилишига доир фикр ўртага ташланди. Бу борада талабаларнинг хоҳиш-истаклари, таклифлари инобатга олинди. Илғор талабалардан Алишер Расулов, Дилмурод Худойқулов, Нумонбек Далиев, Мўминжон Усмоновларнинг таклифлари ректор томонидан қайд этилиб, уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида ҳам атрофлича мулоҳазалар алмашилди.
Учрашувнинг муҳим жиҳати, бунда аввало, унинг ўқитувчи ва мураббийлардан холи, шаффоф ўтганлигидир. Ректор ва магистрлар ўртасидаги мулоқот шунинг учун самарали якунланди.​​
http://uza.uz/oz/society/rektor-bilan-mulo-ot-11-12-2018

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>