Саида Мирзиёева: «Ахборот хизматлари тизимини тубдан такомиллаштириш лозим!»

ЎзМУ Журналистика факакультетида «Ахборот хизматлари» фанидан сабоқ

олган талабалар ЎзАда ёритилган қуйидаги мақолани маҳорат дарси сифатида ўқишларини истардик, дейди Дониш домла. Шу фандан шода-шода бешлар олган Инобат Аҳатова мавзуни мухтасаргина қилиб ёритибди. Ундан ушбу тадбир тафсилотларини кенгроқ, муфассалроқ қилиб ёритишини кутиб қоламиз. ЎзАда ёритишнинг имкони бўлмаса, унга маҳорат мактаби бўлган http://uchildiz.uz сайтига тақдим этса ҳам бўлаверади. Муҳими, талабаларимиз эртага муносиб Ахборот хизмати ходимлари, етук журналистлар бўлиб етишсинлар.

Саида Мирзиёева: "Ахборот хизматлари тизимини тубдан такомиллаштириш лозим!"

«Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида «ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида республика конференцияси давом этмоқда.
Конференцияда агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам ўз маръузаси билан иштирок этди.
У ўз нутқида давлат ва хўжалик ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятига тўхталиб ўтди.
DSC_6473-1848x1228.JPG— Нима учун ОАВ тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарила олмаяпти, деган саволга кўп омиллар қатори вазирлик ва идоралар ахборот хизмати фаолиятига нисбатан эътиборсиз муносабатни ҳам сабаб қилиб кўрсатиш мумкин, – деди Саида Мирзиёева.
Маърузада таъкидланишича, ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, соҳада энг асосий муаммо, бугунги кунда ягона давлат ахборот сиёсати тўғрисидаги консептуал ҳужжатнинг мавжуд эмаслигидир. Ҳозирда ушбу ҳужжат тайёрланмоқда.
Шунингдек, Саида Мирзиёева ўз нутқида давлат ва хўжалик ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятидаги мавжуд камчиликлар хусусида алоҳида тўхталди. Соҳада иш ҳажмининг кўп, замонавий талабларга жавоб бера олмаяпти. Мавжуд шароитларнинг етарли даражада эмаслиги сабаб ахборот хизматлари фаолияти қониқарсиз аҳволда қолиб кетмоқда. Ўндан ортиқ республика даражасидаги ташкилотлар, кўпгина туман ва шаҳар ҳокимликларида ҳалигача ахборот хизмати фаолияти ташкилотлари этилмаган.
DSC_6411-1848x1228.JPG
Кўплаб давлат ва хўжалик ташкилотлари веб сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ахборотлар етарли даражада эмаслигини ҳам танқид қилинди.
— Уларнинг веб сайтларига кирувчиларнинг умумий сони 400 минг, Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаларига мурожаат қилувчилар сони 150 минг, Telegram тармоғида аъзолар 300 минг нафардан ошмайди, — деди С.Мирзиёева. Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ортиқ эканини ҳисобга олсак, юқоридаги кўрсаткичлардан ўзингиз хулоса олишингиз мумкин.
С.Мирзиёева шу ва бошқа бир қатор камчиликларни санаб ўтар экан, «Ахборот хизматлари тизимини тубдан такомиллаштириш лозим», дея қатъий таъкидлади.
Инобат Аҳатова, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
http://uza.uz/oz/society/saida-mirziyeeva-akhborot-khizmatlari-tizimini-tubdan-takomi-28-05-2019
***

Саида Мирзиёева ягона давлат ахборот сиёсати тўғрисида Концепция қабул қилиш таклифини билдирди

Саида Мирзиёева ягона давлат ахборот сиёсати тўғрисида Концепция қабул қилиш таклифини билдирди

Пойтахтимиздаги «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида «ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида республика конференцияси давом этмоқда.
Конференцияда агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этиб, матбуот хизматлари ва ахборот сиёсати юзасидан бир нечта таклифларни илгари сурди.
Жумладан, конференцияда сўз олган Мирзиёева ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш борасида янги ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
У ўз маърузасида, “Давлат органларининг ахборот сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ягона давлат ахборот сиёсати тўғрисида Концепциясини қабул қилиш зарурати тобора ошиб бормоқда”, деган таклифни билдирди.
http://uza.uz/oz/society/saida-mirziyeeva-yagona-davlat-akhborot-siyesati-t-risida-ko-28-05-2019
***

Саида Мирзиёева ахборот хизматлари фаолияти билан боғлиқ Президент қарорини қабул қилиш таклифи илгари сурилганини айтди

Саида Мирзиёева ахборот хизматлари фаолияти билан боғлиқ Президент қарорини қабул қилиш таклифи илгари сурилганини айтди

 
 «ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида республика конференцияси бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида «ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. Унда иштирок этган агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева матбуот хизматлари ва ахборот сиёсати юзасидан бир нечта таклифларни илгари сурди.
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини тубдан такомиллаштириш ҳамда ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини қабул қилиш таклифи илгари сурилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у ҳозирги вақтда кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда илк бор ахборот хизматларининг асосий вазифалари, ваколатлари, мажбуриятлари, матбуот котибларининг ташкилотдаги ўрни ва мақоми, моддий-техник ва молиявий таъминоти, шарт-шароитлари, малака ошириш имкониятлари тубдан яхшиланиб, ҳуқуқий кафолатланмоқда.
Жумладан, Ахборот хизмати раҳбарининг мақомини ошириш, уни давлат органи раҳбарининг маслаҳатчисига айлантириш, иш ҳақи, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масаласи бўйича раҳбар ўринбосарига тенглаштириш таклиф этилмоқда», деди Саида Мирзиёева.
«Ўзбекистоннинг имижи ва нуфузини халқаро майдонда ошириш бўйича мутлақо янги механизм яратиш яъни республикамизнинг чет элдаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарида мавжуд пресс-атташе лавозимларини ахборот иши бўйича маслаҳатчи лавозимига ўзгартиш ҳақида таклиф киритилмоқда.
Лойиҳада ахборот хизматининг вазифалари аниқлаштирилган. Яъни бунда веб-сайтни юритиш, оммавий ахборот воситалари учун тадбирлар ташкил этиш каби умумй вазифалар қаторига ташкилотлар имиджини шакиллантириш ва ривожлантириш, давлаторганлари ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш киритилмоқда.
Ахборот хизматлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида камида тўрт нафар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг бўйсинувидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимликларида камида икки нафар ходимдан иборат таркибда ташкил этилиши белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, кейинчалик давлат мукофотларига тавсия қилиш, тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва рейтинг тизими ҳам ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Жамоатчилик билан алоқалар бўйича янги факультет ҳамда матбуот котиби тайёрлаш бўйича магистратура йўналишини ташкил этиш, шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳар икки йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда», дея сўзини давом этди Саида Мирзиёева.
 http://uza.uz/oz/society/saida-mirziyeeva-akhborot-khizmatlari-faoliyati-bilan-bo-li—28-05-2019
***

Ҳусан ЭРМАТОВ: «Ҳали журналистлар ва уларнинг фаолияти ҳақида жамиятда холис ва ҳаққоний фикр шаклланмаганини ҳам тан олиш керак»

Ҳусан ЭРМАТОВ: «Ҳали журналистлар ва уларнинг фаолияти ҳақида жамиятда холис ва ҳаққоний фикр шаклланмаганини ҳам тан олиш керак»

Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этган конференцияда бир қатор таклиф-мулоҳазаларимни билдирдим.
Ҳусан ЭРМАТОВ,
«Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» 
газеталарининг бош муҳаррири
 
4_(114).jpg
Аввало, мен бир оммавий ахборот воситаси вакили сифатида фаолиятимизга тааллуқли бўлган қонунларнинг мукаммал эмаслиги ҳақида сўз юритдим. Биргина “журналист” атамасининг ўзига баҳо берилганда ҳам ҳурматли қонуншуносларимиз касб ва хизмат вазифаси деган тушунчаларни чалкаштириб юборишгани ачинарли ҳолдир. Қонунларимиздаги бундай кемтиклар ҳақида “Ишонч” саҳифаларида ҳам бир неча бор мақолалар эълон қилганмиз.
Менда агентлик раҳбарининг ўринбосари Саида Мирзиёеванинг ахборот хизматлари фаолиятига доир маърузаси катта таассурот қолдирди. Мазкур чиқишида Саида Шавкатовна ахборот хизматларининг бугунги аҳволини рўй-рост очиб ташлаш билан бирга бу борадаги қонунчилик ва тартиб-тамойилларни такомиллаштириш борасида бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, давлат бошқаруви идораларида ахборот хизматлари бўйича штат бирликларини қайта кўриб чиқиш, Ахборот хизматлари ва журналистлар клубини ташкил этиш, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ахборот хизматлари учун мутахассис тайёрлайдиган алоҳида факультет очиш,ахборот хизмати раҳбарига вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларининг маслаҳатчиси мақомини бериш, уларнинг даврий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бошқарув академиясида малака оширишини ташкил қилиш ва бошқа таклифлар , ўйлаймизки, соҳа ривожига катта туртки бўлиши аниқ.
Модератор-Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион 
ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси раиси 
Илҳом Абдуллаевнинг тадбирни давлат тилида эмас, балки рус тилида 
бошқаргани кўпчиликни таажжублантирди. Туркия элчихонаси вакили ўз 
чиқишида соф ўзбекча гапиришга интилиб гапиргани эса олқишлар билан кутиб олинди. 
Анжуманда Ўзбекистон медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш масаласида ҳам таклиф ўртага ташланди. Бу эса ўз-ўзидан журналистлар ва ОАВ ходимларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги институционал асосларини ривожлантириш деганидир. Журналистлар ижодий уюшмаси раиси баён этган Журналистнинг касбий этикаси кодекси лойиҳаси ҳам эътиборга молик экани таъкидланди. Шу билан бирга, ҳали журналистлар ва уларнинг фаолияти ҳақида жамиятда холис ва ҳаққоний фикр шаклланмаганини ҳам тан олиш керак. Муҳокама этилаётган кодекс журналистик касбга зид ишларга қўл урган, нохолислик, ёлғон маълумот тарқатиш, шахс шаънини ерга уриш, таъмагирлик ва бошқа ҳолатларга қарши курашнинг бир қуролига айланиши керак. Чунки бундай ҳолатларга йўл қўйиши мумкин бўлган нопок кимсалар энг аввало ОАВ учун катта зарар ва хавф. Шундай экан, бундай “журналист” ниқоби остидаги шахсларга нисбатан қатъиятли чораларни белгилаш барчамизнинг манфаатимизга хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда, мазкур анжуман очиқлик, соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган ҳолатларга қарши бирдамлик муҳитини шакллантиришдек муҳим бир кайфиятни пайдо қилгани билан аҳамиятли бўлди. Муҳими, Ўзбекистон эркин ва очиқ жамият қуриш истаги билан яшамоқда, дея ғурур билан айта оламиз.
Ҳа, дарвоқе, яна бир гап: Модератор-Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаевнинг тадбирни давлат тилида эмас, балки рус тилида бошқаргани кўпчиликни таажжублантирди. Туркия элчихонаси вакили ўз чиқишида соф ўзбекча гапиришга интилиб гапиргани эса олқишлар билан кутиб олинди.
«Ўрнак» деган сўз жуда қўл келади шу жойда…
 http://uza.uz/oz/society/usan-ermatov-ali-zhurnalistlar-va-ularning-faoliyati-a-ida-zh-28-05-2019

You may also like...

6 Responses

  1. Инобат Аҳатовадан ушбу тадбир тафсилотларини кенгроқ қилиб ёритишларини кутиб қоламиз. Имкон борича маҳорат мактаби бўлган http://uchildiz.uz сайтимизга тақдим этсалар ҳам севинар етдик!

  2. Сизга ҳам ташаккур Домла!

  3. Inobat Ahatova tomonidan berilgan maqolada, bugungi kunda halgacha OAV nega to’rtinchi hokimiyat darajasiga ko’tarila olmayapti degan savolga, Saida Mirziyoyeva ba’zi bir omillarni ko’rsatib o’tgani haqida ma’lumot oldim. Maqola uchun rahmat.

  4. Sitora Samadjonova:

    Ustoz maqola uchun sizga tashakkur.Bu haqida sizdan yana kengroq ma’lumotlar kutib qolamiz.

  5. Inobat Ahatovaning savollarini o’rinli deb bilaman va mutaxasislarimizdan yanada aniqroq, faktlarga asoslangan javoblarni kutib qolamiz.

  6. Tadbir xaqida juda kõp malumotga ega bõldik. Va Inobat Ahatovaning savollari õrinli deb õylayman. Va tadbir xaqida yanada aniqroq malumot berilsa biz bundan judaxam xursand bõlar edik.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>