Сайлов — халқ хоҳиш-иродасининг ифодаси

Марказий сайлов комиссияси 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

агзам1

Мустақил мамлакатимиз Ўзбекистоннинг келажаги ана шу сайловга боғлиқ эканини барча зиёлилар, фуқаролар дилдан ҳис этиб турибдилар.

Сайлов жарёнлари тегишли қонунларимизда белгилаб кўйилган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар Президентликка ўзларининг номзодини кўрсатиш тараддудини бошлаганлар. Албатта, белгиланган муддатларда қайси сиёсий партиядан кимлар номзод қилиб кўрсатилгани ойдинлашади.

Айтиш жоизки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда сайлов институти етарли даражада шаклланган. Халқимиз сайлов ҳуқуқларини жуда яхши биладилар ва албатта бу сайловда ҳам фаол иштирок этадилар.

Минг афсуски, шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда, хусусан, ФБда бўлажак сайловга салбий таъсир кўрсатишга ҳаракат қиладиганлар пайдо бўлмоқда. Улар ўзларича турли «номзод»ларни кўрсатиб, уларга овоз беришга чақиришмоқда. Буям етмагандек, шу ноқонуний хатти-ҳаракатларини мухокама қилишга уринмоқда. Ўзларича у ёки бу номзодларнинг камчилиги ёки ютуқларини кўрсатишяпти. Бу билан фақат ўша «номзод»га овоз беришга ёки умуман сайловга бормасликка даъват қилинмоқда.

Менимча бу хатти-ҳаракатлар нафақат нотўғри ва нохолис, шу билан бирга жуда хатарли ҳамда қалтисдир…

Бунақа сахифаларнинг муаллифлари ким эканлигини ҳеч ким аниқ билмайди. Улар турли ниқобларда туриб тош отаётганларини онгли, фаросатли одамлар жуда яхши англаб турибдилар.

ФБ ихлосмандлари ва фаол муаллифлари шунақа хатарли, бетайин гапларни яхшиси  ўчириб ташлаганлари маъқул. Ижтимоий тармоқлар орқали бунақа сунъий равишда манипуляция қилишга уринишларнинг оқибатини бугун ҳамма яхши билади.

Шунинг учун ФБдошларимиз бунақа «сўров»ларда қатнашмайдилар, хар хил иғволарга учмайдилар, деган умиддаман. Бузғунчиларнинг «ҳукуматга бўйсунмаймиз, сайловда иштирок этмаймиз» деган чақирикларига асло қулоқ солмайлик. Такрор айтаман, бу хатарли хатти-ҳаракатлар асло яхшиликка олиб келмайди!

Вақти келиб ҳақиқий номзодлар аниқ бўлганида сайловда фаол қатнашиб, ўз ҳуқуқларимиздан тўлиқ фойдаланамиз.

Файзулла Агзамов,

ЎзМУ биринчи проректори.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>