Суғурта маданияти: у қандай бўлиши керак?

Бу саволга журналистлар атрофли жавоб топдилар…ми?

л2

Ривожланган давлатларда ўзини, мол-мулкини суғурта қилдириб қўймаган киши камлигини баъзи чет эл фильмларида қизиқиш билан кузатганмиз.

Ҳаётда шундай йўл тутганлар ютқазмаслигини ҳам тўғри тушуниш керак.

Хўш, бу борада мамлакатимизда аҳвол қандай? Аҳолимизнинг неча фоизи бу соҳага дахлдор? Суғурта маданиятимиз қай даражада?

Тошкентдаги “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси биноси 15-қаватида “Аҳолининг суғурта маданиятини оширишда журналистларнинг ўрни” мавзусида ўтказилган семинарда қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари шу каби саволларига жавоблар олдилар.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий аxборот воситалари ва аxборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда фонд раиси вазифасини бажарувчи Лутфулла Сувонов журналистларга бу соҳага тегишли ахборот манбаларини пухта ўрганган ҳолда уни кенг тарғиб қилиш халқимизнинг суғурта маданиятини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар суғурта бозорини жадал ривожлантириш учун зарур шароитларни яратмоқда, унинг халқаро талабларга жавоб бера оладиган ва рақобатбардош соҳага айланишини таъминламоқда. Сўнгги йилларда қатор қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши суғурта хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кафолатланган суғурта ҳимоясини тақдим этиш ва суғурта хизматларига нисбатан ишончнинг мустаҳкамланиш имконини бермоқда. Олиб борилаётган соҳага оид ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистонда суғурта хизматларининг кенг спектри, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти, фуқаролар соғлиғи, уларнинг мол-мулки суғуртаси, иш берувчи, транспорт воситалари эгалари, ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси бўйича хизматлар тақдим этувчи суғурталовчиларнинг кенг тармоғи фаолият юритмоқда. Суғурта – бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли ва тадбиркорлар, йирик корхона ва ташкилотларнинг мулкий манфаатларини ишончли ҳимоя этувчи энг самарали восита ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъминлаш, одамларимизнинг даромади ҳамда ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири тариқасида xизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг етакчи тармоқларидан бўлган суғурта тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада бугунги кунда юртимизда фаолият юритаётган 30 га яқин суғурта компаниялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 100 дан ортиқ хизматлар кўрсатилмоқда.

– Суғурта соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, унинг инсонлар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда аҳолининг суғурта маданиятини ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади,– дейди мазкур компания ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов.– Бу борада мамлакатимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларининг имкониятлари муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий аxборот воситалари ва аxборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида журналистлар учун ташкил этилган амалий семинарда суғуртанинг асослари, унинг афзалликлари, суғурта шартномаси тузилишидан то суғурта қопламаси тўловигача бўлган суғурта механизми, суғурта соҳасини ОАВда ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалалар ҳақида мутахассислар томонидан атрофлича маълумот берилди.

Айтиш жоизки, “Ўзбекинвест” компанияси журналистлар билан алоқаларни кенгайтириш борасида қатор вазифаларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, мамлакатимизда аҳолининг суғурта маданиятини ошириш, суғурта ҳимоясининг афзалликлари, “Ўзбекинвест” компанияси фаолияти ва кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этишда журналистлар ролини ошириш мақсадида “Суғурта фаолияти — журналистлар нигоҳида» танлови жорий этилди. Шу билан бирга, Компания веб-сайтида (www.uzbekinvest.uz) аҳолининг суғурта маданиятини ошириш мақсадида яратилган имконият асосида Интернет фойдаланувчилари онлайн тартибида саволларга жавоб бериш орқали суғурта асосларини ўрганиши ва соҳага оид билимларини текшириб кўриши мумкин. Компания сайтида жойлаштирилган ушбу янги модулда (training.uzbekinvest.uz) суғурта масалалари, хусусан суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби ҳамда “Ўзбекинвест” компаниясининг фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам мавжуд. Компания ва ҳудудий филиалларида Ахборот-маслаҳат гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилган. Мижозлар суғурта масалалари, жумладан мавжуд суғурта турлари, суғурта шартномаси шартлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш, суғурта товонини тўлаш тартиблари ва бошқа масалалар тўғрисидаги батафсил маълумотларни олиш учун электрон почта (maslahat@uzbekinvest.uz) орқали мутахассислардан маслаҳатлар олиш мумкин.

л1

Семинарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, филология фанлари номзоди Тўлқин Эшбекнинг “Аҳолининг суғурта маданиятини оширишда ОАВнинг роли” мавзуидаги маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Интерфаол тарзида ўтган тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олдилар.

 Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>