Талабаларга қандай ўқитувчи сабоқ бериши керак?

Кечаги талабамиз бугун профессор-ўқитувчилар сафида талабаларга сабоқ

бераётганидан мамнунмиз, дейди Дониш домла қуйидаги таҳлилий хатни ўқишни тавсия этиб.

жур

Ассалому алайкум  домлажон! Мен шогирдангиз Турсунова Шаҳнозаман. Хоразмлик. Солиева Соҳибанинг курсдоши. Ҳамиша уч илдиз сайтини кузатиб бораман.

Ҳозирда УрДУ да ишлаяпман. Сизнинг хабарингиз бўлса керак. Ҳозирда яъни 2-курс талабаларига «Очиқ ахборот тизимида ахборот -психологик хавфсизлик» фани ўқитилмоқда. Сиздан бир катта илтимос қилмоқчиман иложи бормикан ушбу масалани. Бу фан бўйича биз мутахассис сифатида талабага дарс беришга ҳақлимиз деб ўйлаяпман. Чунки фан дастури бугунги кунда ривож топаётган жамоатчилик билан алоқалар ва матбуот хизмати соҳасини кенг ёритиб беради. Лекин ҳозирда бу фанни тарих ўқитувчилари томонидан дарс соатлари олиб борилмоқда.

Битта сирни очмоқчиман, домла, бу фанни проректор ўтади, лекин дарсларни семинар, маърузаларни, умуман назоратларни мен олиб бораман Сенинг мутахассислигинг, деб масъулиятни юклаган. Ушбу фан дастурини биз соҳа мутахассислари ўқитишимизнинг иложи бормикан. Ушбу масалани соҳа вакиллари билан муҳокама қилса бўладими, бу ҳақда сиздан яхши хушхабарлар кутиб қоламан.

Шаҳноза Турсунова,

УрДУ ўқитувчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>