Таълимга эътибор – миллат келажагига эътибор

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, кадрлар

тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид муҳим ҳужжатлар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида кенг ўрганилмоқда.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари билан 7 январь куни ўтказган очиқ мулоқотида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида олий таълим тизимини такомиллаштиришга оид таклифлари, илғор ғоялари ҳақида сўз юритар экан, бу борада профессор-ўқитувчилар зиммасига қандай муҳим вазифалар юкланишини изоҳлаб берди.

р1 р2 р3 р4 р5

– Президентимизнинг мазкур Мурожаатномасида,– деди ЎзМУ ректори,– биз учун ғоят муҳим бўлган қуйидаги масалаларга яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман:

  1. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак.
  2. Олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз зарур.
  3. Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим масканлари битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш ўтган даврда 9-10 фоиз даражасида бўлиб келаётган эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли, биз бу рақамни 15 фоиздан оширишга эришдик. Лекин бу ҳали етарли эмас. Чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш ва келгуси йилларда ошириб бориш – муҳим вазифамиздир.
  4. Олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш лозим.
  5. Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини беришимиз, ўйлайманки, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.
  6. Олий таълим муассасаларига реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш керак.
  7. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтирилади. Чунки жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади.
  8. Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш – энг муҳим масалалардан биридир.
  9. Ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари, конструкторлик бюролари, тажриба-ишлаб чиқариш ва инновацион марказлар бўлиши мақсадга мувофиқдир.
  10. Биз мамлакатимизда инвестицияларни фақатгина иқтисодиёт тармоқларига эмас, балки илмий ишланмалар “ноу-хау”лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак.

Бу муҳим вазифалар айнан ЎзМУга, таъбир жоиз бўлса, ҳар бир профессор-ўқитувчимизга ҳам нақадар дахлдор эканлигини дилдан ҳис этмоғимиз зарур. Зотан, таълимга эътибор – миллат келажагига эътибор, деган улуғ ғоя тараққиётимиз “йўл харитаси”да муҳим ўрин тутишини теран англамоқ лозим.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида мамлакатимизда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали олий таълим муассасаларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, уларга молиявий масалаларда мустақиллик бериш режалаштирилмоқда.

Айтиш ўринлики, сўнгги йилларда ўқишга қабул қилиш квоталари ўсгани натижасида ЎзМУдаги факультетлар сони 10 тадан 14 тага ошгани эътиборга моликдир. Қатор йиллардан буён университетимиз талабалари сони 5 мингдан ошмаган эди, жорий йилнинг ўзида эса сиртқи ва кечки таълим билан бирга 4 мингдан ошиқ абитуриент талабалар сафига қабул қилинди! Бу Миллий университетимиз салоҳияти ҳар томонлама ошиб бораётганидан далолатдир. Энди шу улкан ишончни оқлашимиз ҳам фарз, ҳам қарздир, деб таъкидлади ЎзМУ ректори. Малакали ва рақабатбардош кадрлар тайёрлаш – давр талаби. Университетимиз битирувчилари меҳнат бозоридаги рақобатга бардош бера оладими? Энди таълимда рақобат бошланди. Рақобатни реал ҳис этиш керак.

2018 йилда мамлакатимизда ўтказилган таълим форумида иштирок этган Россия университетлари билан ҳозирча 11 та шартнома имзоладик. Келгусида халқаро ҳамкорлик илоқалари янада такомиллаштирилади. Профессор-ўқитувчиларимизнинг билим ва малакалари шунга яраша бўлиши шарт!

Бу йил республикамиз олий таълим тизимида яна 50 та филиал очилиши кутилмоқда. Иқтисодиёт, Ижтимоий фанлар, Журналистика факультетларини тамомлаётган кадрларга жамиятимизда эҳтиёж катта эканлиги яхши маълум. Таълим сифати янги босқичга кирган ҳозирги пайтда ҳар биримиз зиммамизга юклатилган масъулиятни теран ҳис этмоғимиз лозим.

Очиқ мулоқотда Миллий университетимизда таълим, халқаро алоқалар, илмий тадқиқотлар, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш, талабалар ва ёш тадқиқотчиларнинг интеллектуал салоҳиятларини янада ошириш истиқболлари юзасидан ҳам фикрлашиб олинди.

 Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>