“Товуқ” ҳангомаси

Дарсларим поёнига етгач, талабаларимга ўтилган машғулотларимиз, ўқитувчининг

(яъни, ўзимнинг) камчиликлари ҳақидаги фикрномаларини “аноним” тарзда ёзиб беришларини таклиф этаман-у аудиториядан чиқиб кетаман. Бир айланиб келгунимча талабаларимнинг дил сўзлари битилган бир даста қоғоз столимга қўйиб кетилади.

9

“Ахборот-психологик хавфсизлик” деб номланган дарсим тугагач, охирги соат ўша мавзуларга бағишланган ижодий маҳорат масалаларига бағишланди.

Сув келтирган хор, кўза синдирган азиз, деган таънали мақолни эслатиб, бир қизиқ ҳол ҳақида гапирдим. Ёвуз шер, уйимиз шифтига ин қуриб, гиламимизни расво қиладиган, энг ёмони – асаларининг шўрини қуритадиган қалдирғочларни азалдан жуда улуғлашимизни, одамларни елкасида кўтариб юрадиган, умрини инсонлар хизматига бахшида этган эшакни, тухумидан тортиб парҳез гўштигача одамларга тортиқ қиладиган товуқни камситиб гапиришимиз одатий ҳолга айлангани ҳақида сўз юритдим. Одамларга мутлақо нафи тегмайдиган шер ва қалдирғоч нега бунча улуғланади? Жонини, борлиғини одамзодга бахшида этган эшак ва товуққа нечун бунчалик “ахборот хуружи” қилинади?

Минг афсуски, ҳаётимизда – ишхоналаримизда кўпинча эшакдек ишлаб, товуқдек бебаҳо маҳсулотларини берадиган одамлар камситилиб, бирор ишни қойил қилмаса-да шердек ўкириб юрадиган, қалдирғочдек пилдирашдан бошқасига ярамайдиган кимсалар кўкларга кўтарилаверади. Ой чиқса, кун чиқса ҳам шунақаларга бўлаверади…

Ҳамма меҳр билан қарайдиган шер ва қалдирғочни мен ҳам яхши кўраман. Ҳар йили кўпқавати уйимиз йўлаги (подъезди) шифтига ин қуриб тухум қўядиган қалдирғочларга бирор кимса завол етказишига йўл қўймайман. Мабодо, бирор шерга дуч келиб қолса, эркалаб, пешонасидан силаб қўйишга тайёрман-у… фақат ғажиб ташлашидан чўчийман…

Бироқ, меҳнаткаш-у заҳматкаш жонивор эшак ва сермаҳсул товуқнинг камситилишига жуда-жуда қаршиман. Эшакни жаноб пайғамбаримиз ҳам улуғлагани Алихонтўра Соғунийнинг китобидан ўқиб ҳайратга тушганман. Буюк аждодларимиз яратган миллий қаҳрамонимиз – Хўжа Насриддин афанди эшак миниб юргани, алал-оқибат, Бухорои шарифда уларга ҳайкал қўйилган. Бугун энг ривожланган давлат – АҚШдаги етакчи партиялардан бирининг эмблемасида эшакнинг сурати туришини ҳамма билади. Демак, ақлли инсонлар эшакдек жониворнинг ҳурматини жойига қўйиб келишган.

Булардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда инсонпарвар Эшак ва Товуқнинг имижини Шер ва Қалдирғочникидан юз чандон ошириб қўйишга эришмоғимиз лозим. Эл оғзида ҳам табаррук Эшак ва Товуқ ҳақида эҳтиромли сўзлар жаранглаб юрадиган бўлиши керак.

Дарсимиз моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, инсонлар учун борлиғини бахшида этган эшак ва товуққа ва шундоқ заҳматкаш инсонларга “ахборот хуружи” қилиниши нотўғри экани ва бу ҳақда ёзган бир ҳангомамни айтиб берганимда талабаларим ҳаяжонланиб кетдилар. Анча-мунча баҳс-мунозаралар бўлди.

Албатта бу менинг шахсий фикрим ва ижодий машқларимдан бири эканини очиқ айтдим. Хулосам, шер ва қалдирғочнинг “ҳурмати”ни сақлашда давом эттирган ҳолда бундан буён эшак ва товуқни кўр-кўрона камситиб гапиришга барҳам бериш, ундан ҳам муҳимроғи, шер ва қалдирғочдек нафи тегмаса-да кеккайиб юрганлар-у, эшак ва товуқдек заҳмат чекиб ишлаётганларнинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш зарурлиги ҳақидаги фикрларимни баён этдим.

Дарсим тугаб, уйга қайтгач, талабаларимнинг “аноним” фикрномаларини мазза қилиб ўқидим. Энг ёққан фикрлардан бири – Муслима Омонқуловага ўхшаш бир-иккита ижодкор талабаларни кўп мақташимдан ғаши келаётгани, курсда улардан ҳам истеъдодлироқ ижодкорлар кўплиги ҳақидаги фикр бўлди.

Журналистика факультетида бу соҳага умуман лаёқати, истеъдоди йўқ талабалар кўплигидан нолиб юрардим. Бу фикрномани ўқиб, анча енгил тортдим. Илоҳим, факультетимиздан етук журналистлар-кадрлар кўпроқ етишиб чиқсин, дея дуо қилдим. Менга қолса, 100 фоиз талабамиз бири-биридан буюк журналист-ижодкор бўлиб етишсинлар!

“Аноним” фикр ёздиришдан мақсад – талаба нигоҳидаги камчилигимни ўрганиш эди. Аммо, дарсларимиздан талабаларимизнинг кўп сабоқ олганлари ҳақидаги фикрларини ўқиб анча енгил тортдим. Уларнинг мухтасар дил сўзлари ушбу сайтимизнинг “Таълим” папкасига жойлаштирилган маърузаларим адоғига ёзилган фикрномаларида ҳам акс этиб турибди.

Бир “аноним”ни ўқир эканман, даҳо Устоз Алишер Навоийнинг:

“Ким, кучук бирла хўтукка неча қилсанг тарбият,

Ит бўлур, доғи эшак, бўлмаслар асло одами”

деган ғоят пурмаъно сатрлари ҳам хаёлимдан бот-бот ўтаверди.

1

Энг қизиғи, у хатини “товуқ талабангиз” деб тугатибди! Демак, у ижодий суҳбатимиздан тўғри ва чиройли хулоса чиқара олибди. Буни машғулотимизнинг катта ютуғи, дея енгил тортдим. Товуқ фалсафасини тушунган ўша талаба, демакки, бошқа мавзуларимизни ҳам тушунган бўлса ажабмас, мабодо, тушунмаган бўлса, Мадина, Умида, Қизлархон, Зебо, Чарос, Луиза, Ботирали, Илҳом, Шермуҳсин каби зукко талабаларимиз уни оталиққа олишини таклиф этамиз.

Мақсадимиз ва тилагимиз – бу даргоҳдан ҳамма комил Инсон, етук журналист ва бахтли оила соҳиб-у соҳибалари бўлиб камолга етсинлар!

***

Ушбу сатрларни илҳом билан ёзаётганимда Шермуҳсин исмли шогирдимизнинг ажиб мулоҳазалари эътиборимни тортди. У ҳам мавзуни теран англабди, фақат, менинг Шер билан бошланадиган ўзбек исмларига эътирозим йўқлиги (бўлиши ҳам мумкин эмаслиги)ни унча англамабди. Ҳазрат Навоийлар улуғлаган Шер биз учун ҳам ардоқли. Истагимиз – Эшак ва Товуқнинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш! Бу – ижодий мулоҳазалар, холос.

Маҳорат дарсимизни давом эттирган ҳолда Шермуҳсинжоннинг номасини ушбу саҳифада ёритишни лозим деб топдик.

Қолган зукко талабаларимиз ҳам бу ижодий баҳсимизни сермазмун фикрномалари орқали давом эттирадилар, деган умиддамиз.

11

ESHSHAKNI ULUG’LAGAN DONISH DOMLAGA SHERNING E’TIROZI

 O’z kasbining fidoyisi bo’lgan, o’z ijod maktabini yaratgan, talabalarini bolasiday yaxshi ko’radigon Donish domlaning, kundan-kunga shogirtlari ko’payib bormoqda! Uning jonkuyarligi barcha donishmandlarga o’rnakdir.

Domlaning har bir ma’ruzasidan biz talabalar o’zimizga kerakli bo’lgan bilimlarni topamiz va olamiz. Ustozning ko’p yillik tajribasiga tayanib nutq so’zlashlari bizga ma’qul va tushunarlidir.

Ustoz, jurnalistika sir-sinoatlarini, jamoatchilik aloqalarini, reklama va axborot xavfsizligi bo’yicha nazariy-amaliy va dunyoviy bilimlarini talabalar bilan baham ko’rmoqda.

Donish domlaning bir ma’ruzasidagi aytgan gapi kaminaga yoqgan edi. «Insonga eng yoqadigon tovush – bu uning ismidir» deya ta’kidlagandilar. Haqiqatdan ham o’z ismingni boshqa insondan eshitish ham zavqli, ham yoqmli.

Bugun bo’lib o’tgan ma’ruzamiz ham ana shunday zavqli va yoqimli o’tdi, ushbu mahorat darsimiz o’quv yilining ohirgi ma’ruzasi bo’ldi.

Bugungi ma’ruza kaminada katta ta’surot qoldirdi desam mubolag’a bo’lmas.

Ustozimiz nutqi davomida ko’plab masalalarga oydinlik kiritdi. Bugungi ma’ruzadan o’zimni xulosamni bayon etadigon bo’lsam, ushbu ma’ruzadagi ko’tarilgan mavzu rostini aytsam, menda norozilik kayfiyatini uyg’otdi. Balki kaminaning ismiga tegishli bo’lgan «Sher» so’zining ustoz tomonidan haqorotlanishi menga biroz og’ir botgandir. Gap shundaki, Donish domla bazi bir muttahamlar vaxshiy hayvon (sher va yo’lbars) isimlarini qo’yishgan degan fikrni ilgari surdilar. Xalqimiz ham «sher» so’zini ko’klarga ko’tarib kelmoqda, aslida esa bu so’zning mohiyati – vaxshiy, yovuz kabi salbiy ma’noni anglatishini ta’kidlab, sherning o’rniga eshshakni ulug’lab ko’klarga ko’tarishimiz kerakligini tushuntirdilar.

Ushbu fikr talabalarga birdek manzur bo’lmadi albatta. Inson bilan hayvonni taqqoslash qanchalik to’g’ri ekan? Mening e’tirozim, sher so’zining ismlarga, ustozimiz tabiri bilan aytganda sovotsizlarcha qo’yishayotganida «undan eshshak ham ma’qul degan» ohangda aytgan jumlasida. «Sher» ning ismlarga qo’yilishi – bu vaxshiylik degani emas-ku. Misol uchun Sherali ismi – shiit musulmonlar xalifi Alini jasurligi uchun Alloh sheri deb yurishgan yoki sherdek jasur, dovyurak o’g’lini Ali o’z panohida asrasin degan ma’noni anglatadi, Sherzod – aynan:sher bolasi,ya’ni dovyuraklar, jasurlar avlodidan bo’lgan bola. Yoki bo’lmasam kaminaning ismi: Shermuhsin – ushbu ism arabchadan olingan bo’lib, (sher – jasur, dovyurak. Muhsin – Alloh sevuchi, Alloh yaxshi ko’ruvchi, ohiratga ishonuvchi insonlar, muhsin bandalar) degan ma’nolarni anglatadi. Tasavvur qiling? Ismlardagi sher so’zini olib, eshshak deb nomlasak qanday ma’no kelib chiqadi? Bu yerda domlamiz eshshakni mehnati sazovorga loyiqligi farqli o’laroq, ulug’roq degandirlarlar balki. Bu mening shaxsiy fikrim.

 

Shermuhsin Otaboyev

You may also like...

34 Responses

  1. Unutilmas dars boʻldi oʻsha kuni.Maruzada aytilgan gaplar bu ustozning shaxsiy fikri.Bu maqola muallifi kursdoshimiz Shermuhsin Otaboyev ham oʻz fikrini yaxshi bildiribdi. Bu maqolani qayta-qayta oʻqib men ham maqola yozishga kirishdim.

    • Яшаворинг Фозилбек! Суқрот айтганидек, ҳақиқат баҳсларда туғилади! Шермуҳсинжон ҳам янада тўғрироқ, шаффофроқ хулоса чиқаришига ишонаман. У кўнгли тоза, тўғри гап моҳиятини теран оанглаб оладиган талабам!

  2. Ustoz ma’ruzadagi fikrlaringizni joylashtirib yaxshi ish qilibsiz, chunki o’qib ko’rganimdan so’ng gaplaringizni yaxshi tushundim. Ayniqsa quyidagi xulosangiz orqali. «Хулосам, шер ва қалдирғочнинг “ҳурмати”ни сақлашда давом эттирган ҳолда бундан буён эшак ва товуқни кўр-кўрона камситиб гапиришга барҳам бериш, ундан ҳам муҳимроғи, шер ва қалдирғочдек нафи тегмаса-да кеккайиб юрганлар-у, эшак ва товуқдек заҳмат чекиб ишлаётганларнинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш зарурлиги ҳақидаги фикрларимни баён этдим.»

  3. Rahmat ustoz. Ozgina shoshilib yozibsiz shekilli «anglab » soʻzini «oanglab » deb yozib yuboribsiz.

  4. Assalomu alaykum ustoz ikkala maqolani ham oʻqib chiqdim ikkisida ham asosli faktlar bilan yozilgab menga yoqdi. Fozilbek ustoz «anglab soʻzini «oanglab»deb yozibdi debsiz bunaqa kichik imloviy xatolar hammada boʻladiku siz ham ustozni tushuningda oʻzlari aytganlaridek hozirgi vaqtda bitta harf yozishga ham ulgurolmayaptilar.

  5. Toʻgʻri aytasiz Farida men shunchaki shoshilibsiz dedim xolos.

  6. Men ham yo’lda ketayotib yozganim uchun Shermuhsin ismida «r» harfi tushib qolibdi. Uzr.

  7. Assalomu aleykum barcha-barchaga. Aziz ustozim juma kungi o’tgan darsingiz eng unutilmas darslardan biri bo’ldi desam adashmagan bo’laman. Sababi biz talabalar uyga kelgandan so’ng kechqurungacha ham shu dars yuzasidan o’z fikr mulohazalarimizni bir-birimiz bilan o’rtoqlashdik. Bunaqasi judayam kam holatlarda uchraydi. Qachon shunaqa bo’ladi bilasizmi? Qachonki ustoz shogirdlarini hayolini bir joyga jamlab olaolsagina. Ammo mening fikrimcha Shermuxsin kursdoshimiz ham o’rinli e’tiroz bildirdi nazarimda. Chunki ayrim o’zbek ismlarida ham «sher» so’zi ishlatiladi deb gapirildi. Shaxsan men o’zim ham «Sherzod», » Sherdor» kabi ismlarni o’zimcha aytib ko’rdim. Shunda orqaroqdan «Shermuxsin» degan ism ham jarangladi. Agar shu payt mening ham ismim jaranglaganda albatta men o’sha joyning o’zida e’tiroz bildirgan bo’lardim. Quyidagi donish domlaning fikrlarini o’qib fikrlarim o’zgardi! «Ушбу сатрларни илҳом билан ёзаётганимда Шермуҳсин исмли шогирдимизнинг ажиб мулоҳазалари эътиборимни тортди. У ҳам мавзуни теран англабди, фақат, менинг Шер билан бошланадиган ўзбек исмларига эътирозим йўқлиги (бўлиши ҳам мумкин эмаслиги)ни унча англамабди. Ҳазрат Навоийлар улуғлаган Шер биз учун ҳам ардоқли. Истагимиз – Эшак ва Товуқнинг ҳам ҳурматини жойига қўйиш! Бу – ижодий мулоҳазалар, холос.» Aslida ustozimiz xuddi shunday g’oyalarni ilgari surgan ekanlar.

  8. Ustoz men bu falsafani toʻgʻri tushundim.Olloh bu yer yuzini biz insonlar uchun yaratgan.Biri ikkinchisini toʻldiradi.Nega inson tugʻilganda yer yuziga tushdi deyishadi?Chunki biz uchun butun yer yuzi vatan ekan.Bu qisqa hayotimiz davomida yaxshi yomonni ajratib,arzirli inson boʻlib yashashimizni tushundim.Jonivormi yoki inson?Nima boʻlganda ham zararlidan qochib,yaxshiga yondashib yashashimizni tushundim.Men Shermuhsindan bunday fikrlar kutmagandim,toʻgʻrisi judayam hayron qoldim.Qisqagina tasanno.

  9. Мен қолса, 100 фоиз талабамиз бири-биридан буюк журналист-ижодкор бўлиб етишсинлар!
    Шу гапни бошида «га» сўзи тушириб қолдирилибди.
    «Мен» «Менга» .
    Эсда қоларли дарс бўлди менимча. Жойланган мақолаларни ҳам ўқиб чиқдим.
    Танқид яҳши уни тўғри қабул қилган инсонгина малакали кадр бўла олади.
    Домла Хулосаларингиз жуда яҳши.

  10. Ustoz so’nggi ma’ruzangiz haqiqatdan ham esdan chiqmaydigan bo’ldi. Negaki, shu kuni doimgdek talabalar sizni fikringizga qo’shilmasdan, sizga qarshi opozitsiyada turishdi. Hammani shaxsiy fikri bor, lekin men sizni qaldirg’ochni tanqid qilganizga hech qo’shilmayman

    • Чунки, қалдирғоч асрлар мобайнида бебаҳо қуш сифатида онгимизга ўрнашиб, қалбимизга нақшланиб қолган. Мен ҳам яхши кўраман. Фақат, унинг аслида қанақа қушлигини реал айтдим. Мақсадим, уни ёмонотлиқ қилиш эмас, балки, ундан минг чандон жафокаш товуқнинг имижини ошириш эди.

      • Lekin siz kechagi darsda qaldirg’ochni yomonotliq qilmadingizmi? Qaysidir jonzotni imijini oshirish uchun boshqa bir jonzotni yomonotliq qilish shartmi?

        • Қалдирғочни ёмонотлиқ қилмадим, қилмишини айтдим холос. Яъни, шифтингизга ин қургач, устингиздан қазноғини ташлаб туриши ва асалариларга қирон келтириши… Ҳожатга чиқиш масаласида барча жониворлар мушукдан ибрат олишини истардим. Жонивор ҳовлининг бир четига чиқиб, тирноқлари билан ерни ковлаб, иши битгач, ўзи кўмиб кетади! Асосий танқид — қалдирғочсифат кимсалар бирор ишни қойил қилмасдан мазза қилиб юришларига қаратилганини тушунтирдим-ку.

  11. Assalomu alaykum donish domla haqiqatda ham oxirgi darsimiz esda qolarli voqeaga aylandi. Chunki talabalaringiz shu darsda ham unda keyin ham shu maruzangizdan anchagacha ta’sirlanib yurishdi. Bazilar anglab bazilar anglamay bu mavzuni muhokama qilishdi. Ammo qaysi yo’sinda bo’lmasin donish domla maqsadiga erishdi. Nimaga deysizmi chunki, talaba muhokamasiga kirish hozirgi ustozlarning yutug’i deb o’ylayman. Yillar davomida tinmay maruza qilib turib ham talaba e’tirofi va e’tiboriga kirgan ustozlar kam. Donish domla ma’ruzasi orqali guruhni to’lqinlantirib yubordi, fikrlashga undadi, bahsga chorladi va o’ylagan maqsadiga yetdi. Talaba xotirasiga bir umrlik bo’lib joylandingiz qoyil sizga donish domla!

  12. Sitora Samadjonova:

    Eng so’nggi ma’ruza haqiqiy taassurotlarga boy dars bo’ldi.»Чунки, қалдирғоч асрлар мобайнида бебаҳо қуш сифатида онгимизга ўрнашиб, қалбимизга нақшланиб қолган. Мен ҳам яхши кўраман. Фақат, унинг аслида қанақа қушлигини реал айтдим. Мақсадим, уни ёмонотлиқ қилиш эмас, балки, ундан минг чандон жафокаш товуқнинг имижини ошириш эди» Ustoz mana shu fikrlaringiz…Siz nega aynan qaldirg’ochni misol qildingiz.Biz uni asrlar davomida qut-baraka ramzi sifatida bilamiz.Uyga in qursa uni hech kim haydamaydi-ku.

  13. «Rivoyatda aytishlaricha, Nuh payg’ambar kemasida uchta jonivor bo‘lmagan. Mushuk, sichqon, to‘ng‘iz. Sichqon paydo bo‘lganida kemani kemira boshlaydi. Xudoga iltijo qildi. Farmon bo‘ldi. Nuh qo‘lini yo‘lbarsning boshiga qo‘ydi. Uning burnidan ikki mushuk otilib chiqdi. Va sichqonni tutib yedi.

    Sichqon kemani teshganida, suv yo‘lini bekitib bo‘lmadi. Nuh aytdi: kim bu teshikni berkitsa ne tilasa beraman. Ilon aytdi: “Agar dunyodagi qaysi et(go‘sht) totli bo‘lsa shuni bersang, suvni berkitaman”. Ilon suvga kirib berkitdi. Ichidagi suvni tashqariga otdilar. Xavf qolmadi. Nuh chivinni chaqirib dedi: bilib kel yer yuzidagi qaysi mavjudotning go‘shti  totli ekan. Chivin uchib ketdi-yu, tez qaytavermadi. Keyin qaldirg‘ochni yubordi. Qaldirg‘och chivinni topdi. Qaysi et mazali ekanligini so‘radi. U odam eti deya javob berdi. “Qani og‘zingni och, hidlab ko‘ray gaping rostligini xushbo‘yidan bilaman” dedi qaldirg‘och. Chivin og‘zini ochganida qaldirg‘och uning tilini  uzib oldi. Shu-shu  chivin gapirmay vizillar emish. Ikkalasi Nuh payg‘ambarning yoniga qaytdilar. Chivin vizillab gapiraolmasdi. Uning o‘rniga qaldirg‘och dedi: Men bilan so‘zlashdi, dunyodagi eng mazali go‘sht suv baqasi, deyapti. Kech qolgani uchun qo‘rqib gapira olmayapti.

    Nuh alayxissalom baqa go‘shtini ilonga berdi. Agar u kun qaldirg‘och insonlarga  ezgulik qilmasa, odam bolalari ilonga yem bo‘lardi.»

    Bu rivoyat «Qissasi Rabg’uziy» asaridan olingan. Sizlarga ham ilindim.

  14. Baratjonova Janona:

    «Axborot psixologik xavfsizlik» fanimizning so’nggi ma’ruzasi guruh talabalari o’rtasida keng baxs munozaraga sabab bo’ldi va eng esda qolarli darslarimizdan biri bo’lib qoldi. Ushbu darsda yangicha «eshshak» va «tovuq» imijlari yaratildi. Har bir talaba ustozimizning fikrlariga o’z mulohazalarini bildirib o’tishdi. Ayniqsa kursdoshimiz Shermuhsin Otaboyevning maqolasi menga judayam yoqdi. Kursdoshimizning keyingi ijodiy ishlarida omad tilayman!
    Qaldirg’och biz uchun bolaligimizdanoq qut baraka, tinchlik ramzi bo’lib kelganligi ongimizga singdirilganligini barchamiz bilamiz. Biroq tovuq ham biz uchun shunchaki oddiy parranda, ancha past nazar bilan qaraladigan jonzot emas. U ham azal azaldan oilaning 7 mo’jizasidan biri bo’lib kelganligini bilamiz. Shunday ekan, biz Alloh tomonidan yaratilgan parrandayu jonivorlarga mehr ko’rsatishimiz, ularga ozor bermasligimiz lozim.
    Ushbu ma’ruzadan keyin ham qaldirg’och va tovuqlarga bo’lgan qarashlarimiz ko’pchilikda o’sha o’shaligicha qoldi deb o’ylayman.
    Unutilmas dars uchun Donish domlaga katta rahmat!

  15. Assalomu alaykum hammaga!Avvallari birinchilar xotirada qoladi,ko’p bora eslanadi,unutilmaydi deb o’ylardim-u,negadir hamma vazifani yoki biror bir ishni eng oxirida bajarardim,hatto tug’lgan kun tabriklarini ham.Ustoz,sizning oxirgi darsingizdan shuni angladimki,birinchilar emas,oxirgilar yodda qolar ekan.Oxirgi darsingiz unutilmas,asosiysi ,bahs va tortishuvlarga boy bo’ldi.Bu darsingizni nafaqat men,balki butun kurs hech qachon unutmaydi.Bu semestrdagi darslaringiz talabalaringiz xotirasida muhrlanib qolganiga shubham yo’q.Agar keyingi semestrda ham kirsangiz, darslaringiz shu ruhda bo’lishini iltimos qilardi.Sababi biz jurnalistmiz haq bo’lamizmi,nohaq bo’lamizmi baribir biz o’z fikrimizni boshqalarga o’tqaza olishimiz kerak.Biroq bu fikrim bilan nohaq gapirish tarafdori emasman,aksincha sizning darslaringiz bizning har qanday sharoitda fikrimizni teran yetqizib berishimizga sababchi bo’ladi, desam mubolag’a qilmagan bo’laman.Ammo bir e’tirozim bor — qaldirg’och haqidagi miyamizga o’rnashib qolgan fikr o’z-o’zidan emas.Zero,yo’qdan bor bo’lmaydi!!!

    • Diqqat! Barchaning e’tiboriga shuni aytib o’tmoqchimanki, bu fikrnomani men yozganim yo’q. Kecha kollejda birga o’qigan tanishlarimga uchildiz.uz saytida juda yaxshi maqolalar joylanadi, sizlar ham kirib o’qib ko’ringlar deb taklif qilgan edim. Oqibatda juda yomon

  16. Diqqat! Barchaning e’tiboriga shuni aytib o’tmoqchimanki, bu fikrnomani men yozganim yo’q. Kecha kollejda birga o’qigan tanishlarimga uchildiz.uz saytida juda yaxshi maqolalar joylanadi, sizlar ham kirib o’qib ko’ringlar deb taklif qilgan edim. Oqibatda juda yomon hazil qilishibdi. Yuqoridagi gapim yakuniga yetmay ketib qolgan fikrnoma uchun uzr so’rayman(qo’l telefonimda biroz muammo borligi uchun shunday bo’ldi).

  17. Haqiqatdan ham o’sha kungi dars hammaning esida qoldi menimcha. Bu ma’ruzalar unutilmasa kerak.

  18. Assalomu alaykum hurmatli ustoz va kursdoshlar. Yuqoridagi fikrlarni kuzatib boryapman. Lekin fikr bildirmadim. Sababi o’sha kungi dars qandaydir falsafiroq bo’ldi nazarimda. Shoshilinchlik bilan fikr bildira olmadim. Chunki, o’sha paytda bildirmoqchi bo’lgan fikrim hozirgiga qaraganda umuman boshqa edi. Shuning uchun fikr bildirishga shoshilmadim. Mening nazarimda Axborot psixalogiyadan bo’lib o’tgan oxirgi darsimiz mazmun mohiyati, bizning ma’naviy qarashlarimiz nechog’lik sust yoki yuksak ekanligini teran anglab olish mumkin bo’lgan dars bo’ldi. Menimcha biz darsning mazmun mohiyatini avvaligi noto’g’ri tushinib, o’zimizcha talqin qildik. Lekin donish domlaning asosiy maqsadi oddiy uy hayvonlari bo’lgan tovuq, sigir, eshakka sig’inish tushunchasini berish emas, balki o’shalar qiyofasida bo’lgan insonlarni kamsitish emas, ardoqlashimiz kerakligini hamda sher bilan qaldirg’och timsolidagi odamlarga kamoli ehtirom ko’rsatib laganbardorlik qilayotgan jamiyatni bir tarafini ko’rsatib bermoqchi bo’ldilar. Bu bilan sizlar eshak, tovuq bo’lishga harakat qilinglar degani halol insonlar sher bilan qaldirg’och qiyofasidagi insonlar tuzog’iga ilinib qachongacha jabr zulum tortishini bildirmoqchi bo’ldilar. Meni ma’ruzadan chiqargan xulosalarim shu.

Добавить комментарий для Tavobov Fozil Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>