Туркманистон элчихонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Мазкур анжуманда иштирок этган Дониш домла талабаларини қўшни давлатлар

журналистикаси билан ошно этишни режалаштириб қўйди. Бир макон, бир йўлда журналистлар ҳам баҳамжиҳат ҳаракат қилишлари учун талаба-ёшларни ҳам муносиб тарбияламоғимиз керак. Улар халқаро мавзуларни ёритишда Шарофиддин Тўлагановдан ўрнак олсалар муродларига етадилар.

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда Туркманистоннинг ташқи сиёсий фаолияти ва 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Жумладан Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига юксак баҳо берилди. Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Шири Шириев  мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юзасидан гапирар экан 2017 йил мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий яқин алоқаларни ривожлантириш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда тарихий давр бўлганини таъкидлади. Олий даражадаги доимий мулоқотлар Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди ва амалий мазмун билан бойитди.

Ўтган йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга аввалига давлат ташрифи, кейинроқ эса амалий ташрифи бўлиб ўтди. Мазкур ташрифлар давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкрлик алоқаларининг ривожига туртки берадиган хужжатлар имзоланди.Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларнинг ривожи, нафақат икки мамлакат тарақиётига, нафақат халқларимиз дўстлигига, балки Марказий Осиё минтақасида тинчлик қарор топиши, хавфсизлик таъминланишига катта хисса қўшади. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Туркманистоннинг ташқи сиёсати бетарафлик, тинчликсеварлик, яхши қўшничилик тамойилларига қурилган.

Ўзбекистон ва Туркманистон халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида ҳам изчил ҳамкорлик қилинмоқда.

Мамлакатларимизнинг қўшни Афғонистонда фақат сиёсий йўл билан барқарорлик ўрнатилиши борасидаги фикри ҳам муштарак. Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикрларимиз якдил. Транспорт соҳаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудуди орқали Туркманистонга, Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга юк ташилади. Мамлакатларимизнинг ўзаро интеграциялашган автомобиль ва темир йўллари учинчи давлатлар учун ҳам транзит вазифасини ўтамоқда.

Халқларимиз азалдан ёнма-ён, аҳил-иноқ яшаб келган, бир дарёдан сув ичган. Савдо-сотиқ қилган, бир-бирининг маданиятини бойитган.

Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлмоқда. Халқларимизнинг тарихан шаклланган яқин дўстлик ришталари ва муштарак маданий илдизлари Ўзбекистон — Туркманистон ўртасидаги ўзаро англашувнинг мустаҳкамланиши ҳамда сермаҳсул ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилади.

Шарофиддин Тўлаганов

http://tnews.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>