Тўқлар очларни ўйлайди…ми?

29 май куни Журфакда соат 9.00 дан — 11.50 гача таниқли сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлаганов билан ижодий учрашув ўтказилади, дейди Дониш домла мухлисларини лутфан таклиф этиб.

  Жума ва шанба кунлари Италиянинг Сицилия оролида  жойлашган Таормине шаҳрида “Катта еттилик”нинг ҳисоб бўйича 43- саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Европа Кенгаши раиси Дональд Туск, Канада бош вазири Джастин Трюдо, Германия канцлери Ангела Меркель, АҚШ президенти Дональд Трамп, Италия бош вазири Паоло Джентилони, Франция президенти  Эмманюэль Макрон, Япония хукумати раҳбари  Синдзо Абэ, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер иштирок этди.

  Сайёрамиздаги иқтисоди тараққий этган еттита мамлакат раҳбарлари анжуман аввалида аньанага кўра, биргаликда эрамиздан аввалги театр биноси олдида суратга тушдилар. Аввалига ҳар бир меҳмонни Италия бош вазири Паоло Джентилони кутиб олди. Ўтган йилнинг декабр ойида бош вазир лавозимини эгаллагани боис у илк бор бу каби саммитда иштирок этди. Шунингдек, ўтган йилнинг июль ойида Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллаган Тереза Мэй ва яқиндагина Франция президенти вазифасини бажаришга киришган Эмманюэль Макронлар ҳам биринчи марта “Катта еттилик” саммитида қатнашди. АҚШ президенти Дональд Трамп хақида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Еттита мамлакат раҳбарларидан тўрттаси биринчи марта саммитда иштирок этади, десак асло муболаға қилмаган бўламиз. Раҳбарлар протоколда белгиланганидек суратга тушганларидан кейин пиёда “Сан-Доменико” меҳмонхонасига йўл олдилар. Мухбирларнинг сўзларига қараганда, биргина АҚШ президенти Дональд Трампгина Таормине кўчаларини пиёда кезмади. У хамкасбларини кузатиб қўйганидан сўнг, гольф ўйнашда фойдаланиладиган электромобилга ўтириб, анжуман ўтадиган меҳмонхонага йўл олди.

Жума кунги анжуманда асосан ташқи сиёсат ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мухокамма қилинди. Буюк Британиянинг Манчестерида юз берган террор ҳодисасидан сўнг, кун тартибидаги биринчи масала терроризмга қарши кураш бўлди. Италия бош вазири  Паоло Джентилонининг айтишича, якуний ҳужжатда терроризм ва экстремизга қарши кураш чоралари кескинлаштирилиши қайд қилинган.

«Катта еттилик» етакчилари террорчиликка қарши курашни янада юқорироқ даражага олиб чиқишмоқчи. Бу ҳақда 7 та давлат етакчилари саммити доирасида бўлиб ўтган ишчи сессияси якунларига кўра имзоланган Террорчилик ва қуролли экстремизмга қарши курашиш декларациясида айтилган. “Катта еттилик” раҳбарлари муҳожирлар мансуб бўлган мамлакатларга ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар. Бу хақда қабул қилинган якуний баённомада маълум қилинди. “Фавқулотда вазиятларни бартараф этишда зарур ёндашувлар ишлаб чиқилиши керак, биз оммавий мухожирлар оқимини тўхтатиш мақсадида мамлакатларга ёрдам беришда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик”, дейилади баёнотда. Қабул қилинган ҳужжатда муҳожир ва қочқинларнинг хуқуқларига риоя этилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган. Шу билан бирга суверен мамлакатлар ўз чегаралари устидан назорат ўрнатиш ва муҳожирларни қабул қилишда чекловлар жорий этиш хуқуқига эга эканлиги қайд қилинади. Чунки айни шу жиҳат мамлакатлар хавфсизлиги ва иқтисодиёт гуллаб-яшнашининг бош омилидир.

Катта еттилик етакчилари хорижий ёлланма жангарилар билан курашиш бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқишга келишиб олишди. Европа полиция агентлиги –Европол маълумотларига кўра, Яқин Шарққа жанг қилгани кетган европаликларнинг умумий сони 5 мингга яқинни ташкил қилади. Уладан кўпчилиги ҳалок бўлган, бир қисми ватанларига қайтган, бироқ ярми ҳали қайтмаган ва айнан шу ҳолат «катта еттилик»да кўплаб йилларга хавфсизликка жиддий таҳдид деб аталмоқда. Шу билан бирга декларацияда «еттилик» давлатлари чегара хизматлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш мажбуриятини олиш, экстремистик ахборотнинг интернетдаги тарқалишини чеклашга уринишлар қайд қилинган.

Тарқатилган хабарларга қараганда, бу галги саммит ишига халақит берувчилар ҳам топилди. Таормине шаҳридаги марказий майдонда “Катта еттилик” раҳбарларининг масхара қилинган суратлари намойиш этилди. 18та мамлакатда фаолият юритадиган Халқаро Oxfam нохукумат ташкилоти саммит иштирокчилари эътиборини қашшоқлик ва очарчилик муаммоларига қаратиш мақсадида намойиш ўтказди.

Мамлакат раҳбарлариннг юзи акс этган ниқобларни тақиб олган фаоллар спагетти солинган ликопчалар турган стол атрофида ўтиришибди. Уларнинг ортидаги экранда эса 30 миллион аҳоли очликдан азият чекаётган Жанубий Судан, Яман, Нигерия ва Сомалидаги вазият акс этган кадрлар намойиш этилди.

Намойиш ташкилотчиларининг фикрича, уларнинг асосий мақсади жаҳон раҳбарлари эътиборини мазкур муаммога қаратиш бўлган. Маълумки, бу мамлакатлардаги очарчиликка қарши курашиш мақсадари учун 6 миллиард 300 милион доллар миқдорида маблағ тўпланиши керак. Айни дамда бу маблағларнинг 30 фоизигина тўпланган. Фаоларнинг фикрича, агар-да “Катта еттилик” бу борада ўз ҳиссасини қўшгудек бўлса, миллионлаб кишиларнинг ҳаёти сақланиб  қолинарди. Италия расмийлари халқаро ташкилот фаолларининг намойишига тўсқинлик қилмади. Намойишлар ўтказиш учун анжуман ўтадиган меҳмонхонадан узоқроқ жой ажратилди.

Шу билан бирга  Таормине ва унинг атррфида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

ШТулаган1

 Шарофиддин  Тўлаганов

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>