Фидойингман, Ватан!

Талабалар ижодидан

тилл10

Бугун гуллаб яшнади,

Кўзлар кўриб қувнади.

Ўтди қанча синовлар,

Фидойинглар кўйлади!

 

Уч мучалнинг соҳиби,

Беш минг тарих воқифи.

Порладинг гуё ҳилол,

Фидойингдир ноиби!

 

Йигирма олти йиллик туй,

Самоларга берди буй.

Тарихингни эсласанг,

Фидойингларингни суй!

 

Оллоҳ берди барака,

Ҳар кун туйу-марака.

Аждодларинг буюкдир,

Фидойингдир бек ака!

 

Ватанимсан, бахтимсан,

Бир умрлик тахтимсан.

Сенсан буюк бойлигим,

Фидойингман нақдимсан!

 

Темурийлар зурриёди,

Ҳамиша дилда ёди.

Шу кунларга етказган,

Фидойинглар бунёди!

 

Навоийнинг навоси,

Хуш ёқар ҳар мисраси.

Ўзбекни у танитган,

Фидойинг таронаси!

 

Жонин фидо қилганлар,

Ватан учун елганлар.

Сени шаънинг уйлаган,

Фидойинг бўп келганлар!

 

Элдан миллат бўлади,

Томчидан кўл тўлади.

Бажариб бурч яшасак,

Фидойинг шод кулади!

 

Халқ дардини уйлайлик,

Яқин юриб бўйлайлик.

Ҳаракатни қилиб жам,

Фидойингни куйлайлик!

 

Тупроғин эъзозлайлик,

Шеъру-достон ёзайлик.

Тарих дастурхон қилиб,

Фидойингла безайлик!

 

Меҳнат қилиб куну-тун,

Бахтни қилайлик бутун.

Ватан шунда шод эрур,

Фидойинглардир устун!

 

Замон билан билла юр,

Истиқлол завқини сур.

Белни маҳкам боғлагин,

Фидойингман дея тур!

 

Янгила кўнгил тўринг,

Безагил умр сўринг.

Шу ватан ва шу элни,

Фидо этгил қалб-қўринг!

 

Жаннатмакон боғларинг,

Виқорлидир тоғларинг.

Дўстим ишон келажак,

Фидо этгил чоғларинг!

 

Фидойингман жон ватан,

Сотганларинг беватан.

Ғанимларинг мағлубдир,

Фидойингман даъфатан!

 

Озод-обод ватанда,

Ғурур бор ҳар бир танда.

Ширин ташвиш бизга ёр,

Фидойинг бўлсам камда.

 

Йиллар ўтар шошилиб,

Ишёқмас яшар нолиб.

Хизматин қиб ватанни,

Фидойинг бўлар ғолиб!

 

Ўн иккидир юлдузи,

Йигирма олтидур кўзи.

Бизга ҳамроҳ яратган,

Фидойинг ёруғ юзи!

 

Таъзим қилсам оз ватан,

Йўлчи кўнгли роз ватан.

Мерос бўлсин авлодга,

Фидойи бўлиш ватан!!!

 

НАҚОРАТ

Ҳар ниҳолинг,

Ҳар маконинг,

Тоғ-роғларинг,

Гул-боғларинг,

Аждодларинг,

Авлодларинг,

Фидойинг бўлгайдир,

Жон Ўзбекистон!!!

Йўлчи Рўзиев,

ЎзМУ Журналистика факультети магистранти

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>