Халкаро лойиҳалар таълим сифатини оширишга хизмат қилади

Шу йил 13-18 май кунлари Козогистоннинг  Олмота шахрида Эрамус Мундус

Халкаро лойиҳаларининг қўшма конференцияси бўлиб ўтди Конференцияда 15 та  мамлакатдан (ЕИ  университетлари координаторлари) 70 дан зиёд аъзолари, жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети тупрошунослик кафедраси доценти, Эрасмус Мундус  CASIA халкаро лойихалар координатори Машкура Фахрутдинова ва кафедра ўқитувчиси Ҳайитбой Ортиқовлар иштирок этдилар.

Конференцияда Машкура Фахрутдинованинг Эрасмус Мундус  CASIA халкаро лойиҳаларининг таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқот ишларини амалга оширишдаги ролига бағишланган маърузаси анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Унга махсус сертификат топширилди.

Ҳайитбой Ортиқов лойиҳа бўйича ЎзМУда қилинган ишлар ва мазкур лойиҳада қатнашган тадқиқотчиларнинг эришган ютуқлари ҳақида инглиз тилида қилган маърузаси ҳам анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланиб, муаллифга сертификат берилди.

Мазкур конференцияда Эрасмус Мундус халкаро лойиҳаларининг Марказий Осиё таълим сифатига, илмий тадқиқот ишларининг бажарилишига  таъсири  бўйича эришилган ютуқлар хусусида маърузалар тингланди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>