Халқаро тажрибалар ўрганилмоқда

Дунё билан бўйлашмоқ учун унинг чўққисига айланган соҳаларни мукаммал эгалламоқ лозим.

опм5 опм1 опм2 опм3 опм4а

опм10 опм6 опм7 опм8 опм9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан олий таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув режа ва дастурлари бўйича машғулотлар олиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош илмий-методик марказида ташкил этилган тренерлар тайёрлаш курслари машғулотлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказида давом эттирилди.

Республикамиз таянч олий таълим муассасаларидан бири бўлган ЎзМУда ҳам қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув машғулотларига жалб этилаётган профессор-ўқитувчилар мазкур курсларда билим ва малакаларини оширдилар.

Машғулотларда айниқса Жанубий Корея, Япониялик олимларнинг маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

– Мен Жанубий Кореялик профессор Конг Ёнг Куннинг маърузаси орқали ушбу мамлакат олий таълим тизими ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдим,– дейди Журналистика факультети доценти Юсуфжон Ҳамдамов.– Хорижлик профессорнинг сўзларини инглиз тилидан ўзбек тилига жуда маҳорат билан таржима қилиб турган марказ директори, физика-математика фанлари номзоди Баҳодир Холбоевдан ҳам миннатдормиз.

Айтиш жоизки, Минтақавий марказда профессор-ўқитувчилар ўқув машғулотларини илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, амалий ўқитишнинг интерактив усулларидан, электрон дарсликлар ҳамда мультимедиа воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда олиб боришлари учун барча имкониятлар яратилган. Буларнинг барчаси олий таълим муассасаларида таълим сифатини тобора ошириб боришга хизмат қилади.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>