Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг II чақириқ V сессияси ҳақида ахборот

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг II чақириқ V сессияси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб сектор раҳбарларининг ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.

3 4

Кенгаш раиси, туман ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталгани ҳақида сўз юритди.

– Бу борада кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши зарурлигини теран англаб олишимиз лозим,– деди Бахтиёр Раҳмонов.– Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, биз пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ва барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарур. Иккинчидан, мавжуд вазиятни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиб, бўлажак хавф-хатарларни, улар билан боғлиқ муаммоларни олдиндан прогноз қилишимиз ва уларнинг ечимига аниқ режа ва пухта чораларимиз билан тайёр туришимиз зарур.

Шунингдек, маърузачи ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ва жойларда кўчма ярмаркалар ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада галдаги вазифлар ҳақида сўз юритди.

5

Депутатлар ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, деҳқон бозорлари ва савдо марказларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг узлуксиз таъминотини ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

Сессияда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда санитария-эпидимиологик осойишталикни таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, бу борада тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

Нигора МИРЗАЕВА,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>