Шавкат Мирзиёев: Давлат хавфсизлик хизматининг обрўйини жуда кўтараман

Давлат хавфсизлик хизматининг обрўйи — аслида давлатимиз

ва халқимизнинг манфаатларига хизмат қилишини ватанпарвар инсонлар яхши билишади, дейди Дониш домла қуйидаги хабардан тўғри хулоса чиқаришга мухлисларини даъват этиб. Обрўси (имижи) юқори даражада бўлган идора ва бошқа ташкилотлар халқи билан шунга яраша муносабатда бўлиши PR фанида ҳам асосланган.

23:07 19 Май 2018 Сиёсат
 135  0

Айни пайтда Андижон вилояти Улуғнор туманида вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

Миллий хавфсизлик хизматининг, ҳозирги Давлат хавфсизлик хизматининг обрўйини жуда кўтараман. Уларнинг катталари ичида 20 фоизи ўғри бўлган. Буларнинг ичида садоқатли инсонлар жуда кўп. Ҳозир қўл қўйдим: буларга уй қураяпман, ойлигини кўтартираман.

Лекин бир нарсани билинглар: 100 фоиз вазиятни, ухлаганларингда туш кўрганларингни билмаслиги мумкин, бошқа ҳамма нарсани билади. Шунинг учун ҳам кечаги бошқа давлатлар билан шартномаларда шундай ускуналар олиб келаяпмиз. Бошқа иложимиз йўқ. Бизга хиёнатчилар керак эмас. Биз жуда кўп азоб-уқубатни бошимиздан ўтказган одаммиз. Андижон иккинчи марта синов, балога чидай олмайди. Одамлар норози бўлади. Уларнинг ичида ҳалол, покиза одамлар кўп. Тепадагиларни худо урган эди. Порахўр эди. Қип-қизил. Мен бу гапларни айтаяпман: негаки, мендан бошқа одам бу гапларнинг тагини билмайди.

http://xs.uz/uzkr/2035

***

“Амир Темур ҳам бундай шароитда яшамаган”. Президент собиқ амалдорларни катта ўғирликларда айблади

Фото: Президент матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманида Андижон вилояти фаоллари иштирокида давом этаётган видеоселектор йиғилишида собиқ Бош прокурор ҳақида мулоҳазаларини гапириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Мана, Бош прокурор (собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров назарда тутилмоқда — таҳр.) бутун бошли жамоаси билан қамоқда ётибди. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Битта ноинсоф ўғли миллиардер! Ва бошқа ташкилот раҳбарлари ҳам, МХХнинг собиқ беш нафар муовини ҳам қамалиб ётибди. Ҳаммаси ўғри, қип-қизил ўғри. Қандай оғир бўлмасин, мен барибир ҳаммасини жойига қўяман.

Ҳаммаси бориб, Болтиқбўйида уй қуриб олган. Суратларини кўрсангиз, кечирасиз, Амир Темур бобомиз шунча миллатнинг раҳбари бўлиб ҳам, ундай жойларда яшамаган. Амирликнинг шайхлари ҳам бунақа жойда яшамайди. Кимнинг пули булар — халқники. Қодиров ким ўзи? Қип-қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради.

Ҳаммани кечираман, фақат ўғирлик қилмай, хиёнат қилмаса, у менинг дўстим бўлади. Ана шуни халқим билиши керак”, деди Президент.

https://kun.uz/40591662

Вам может также понравиться...

Ответов: 3

  1. Хумоюн Бердибоев:

    Президентимиз фикр-мулоҳазаларига юз фоиз қўшиламан. Албатта алоҳида соҳаларда мавжуд камчилик ва нуқсонлар бартараф этилмоқда, деб ўйлайман. Президент томонидан ҳуқуқ тартибот органлари, шу жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати қўллаб-қувватланиши уларнинг машаққатли меҳнатлари юксак баҳоланаётганидан далолатдир.

  2. Кадамбой Дусчонов:

    Президентимизнинг умрлари узоқ бўлсин, давлат хавфсизлик хизмати ҳодимлари аксарият қисми виждонан ишлайдиган одамлардан иборат эканлигини исботини деярли ҳар куни ўз тасдиқини топаяпти.

  3. Raxbarimizning bu fikrlarini o’qib xar bir insonning qalbida adolat ham bor ekanku degan fikr albatta keladi.Bu pullar qanday pullar .Albatta oddiy xalqdan kimningdir oilasi uchun farzandlari uchun sarflanadigan pullar bulgan.Raxbarimizning hozirgi faoliyati sal ilgariroq bolganda mamlakatimiz bundanda rivojlangan bolardi.Ustoz sizga ham raxmat. Bizni shunday kerakli malumotlar bilan tanishtiryapsiz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *