Энг намунали бувижон

Ҳаётда ҳар томонлама намуна кўрсатиб яшаётган инсонлар жуда кўп.

буви

Пойтахт шаҳримизнинг энг файзли, фусункор туманларидан бири – Олмазор маҳаллаларида шундай меҳридарё, зиёли, ширинсўз отахон-у онахонлар билан ҳамсуҳбат бўлсангиз дилингиз яйраб кетади.

Ҳар куни Мирзо Ғолиб маҳалласидан ўтиб, Журналистика факультетига ишга келар эканман, йўл-йўлакай бир онахон набираларини боғчага олиб бораётганига ҳавас билан қарайман. Бири аравачада, иккинчисини етаклаб олган. Бир қўлида дафтар ё китоб! Набираларига “А”, “Б” ёки бошқа ҳарфлар билан бошланадиган сўзларни ўргатиб кетаётган бўлади.

Бугун ўзбекча сўзларнинг русча таржимасини ўргатаётганини кўриб, завқим келди-ю шартта суратга олдим.

Бирор жойда “Энг намунали оила”, “Энг намунали ошпаз” каби “Энг намунали буви” танлови ҳам ўтказилса ҳеч иккиланмай шу онахонни тавсия этган бўлардим!

Омон бўлинг, энг намунали бувижон! Набираларнинг ҳам ҳузурини кўринг!

 

Дониш домла

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>