“Юксалиш” ҳаракати — Ватанимизни юксалтиришга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юксалиш» умуммиллий

ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳиятини ўқиб тушунганлар она Ватанимиз тараққиётини янада юксакларга кўтариш йўлида муҳим қадам ташланганини англаб етадилар, дейди Дониш домла. Бу қарор билан http://lex.uz/pdfs/4200150 сайтида танишишингиз мумкин.

Расмий

“Юксалиш” ҳаракати фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради

Ҳужжатда кўрсатилишича, “Юксалиш” ҳаракатининг асосий вазифаси этиб фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштириш, шу жумладан қуйидагилар белгиланди:

  • халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
  • жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этиш;
  • режалаштирилган, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни мунтазам киритиш.

Адлия вазирлигига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан биргаликда:

  • Давлат дастури амалга оширилишининг боришини тизимли мониторинг қилиш, уни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда умумлаштириш ҳамда якунларини аниқ кўрсаткичлар ва эришилган ижобий ўзгаришларни экс эттирган ҳолда ўз веб-сайтларида жойлаштириш;
  • мониторинг натижалари тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • Давлат дастури амалга оширилиши якунларига бағишланган ахборот- таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, уларни хорижий тилларда эълон қилиш ва кенг тарқатишни таъминлаш топширилди.

https://kun.uz/news/2019/02/14/yuksalish-harakati-fuqarolar-xorijda-yashayotgan-vatandoshlar-va-nodavlat-notijorat-tashkilotlarni-ixtiyoriylik-asosida-birlashtiradi

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>