Юрт ва ҳаёт қадрин билганларга тасанно!

«Ижтимоий фикр»: Ўзбекистонликларнинг 99,5 фоизи Ислом Каримов аҳоли ишончини қозонганини таъкидлади

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мустақиллик байрами арафасида «Ўзбекистон: давлат мустақиллигининг 25 йиллиги» мавзуида ижтимоий сўров ўтказди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари қамраб олинган тадқиқотда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари, турли миллат вакиллари иштирок этган.
Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси (99,5 фоизи) мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов аҳоли ишончини қозониб, ўзбек халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлаган.

Фуқароларнинг аксарияти (98,2 фоизи) мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ижобий ва барқарор, деб ҳисоблайди. Сўровда қатнашганларнинг 99,6 фоизи мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва динлараро тотувлик мустаҳкамланиб бораётгани, давлатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ортаётгани, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асослари яратилгани, сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари қарор топгани, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шаклланганини истиқлол йилларида эришилган асосий муваффақиятлар сифатида қайд этган.

Сўралганларнинг асосий қисми (99,4 фоизи) Ўзбекистоннинг дунёда эгаллаган ўрнидан фахрланади.

http://kun.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>